институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли

DOCX 13 стр. 68,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
2-мавзу. институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли режа 1. “институт” ва “норма” тушунчаларининг моҳияти 2. расмий ва норасмий нормалар ва уларнинг шаклланиши 3. институционал матрица 4. институционал ўзгаришлар ва институтларнинг ўзаро боғлиқлиги. 1. “институт” ва “норма” тушунчаларининг моҳияти институтлар жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. агар бир дақиқага барча институтлар йўқ бўлиб кетишини тасаввур қиладиган бўлсак, у ҳолда тартибсизлик бошланиб кетган бўларди ва бу ҳол, ўз навбатида, абадий давом этмас эди. чунки инсонларнинг ўз ҳаётини тартибга келтиришга уринишлари янги институтларнинг пайдо бўлишига олиб келган бўларди. институтлар табиатини янада чуқурроқ таҳлил қилиш глобал хусусиятларга эга бўлган қатор саволларга, хусусан, нима учун бозорлар “ишлайди” ёки “ишламайди”? иқтисодий сиёсатнинг у ёки бу тадбирлари нима учун самарали ёки самарасиз бўлди? иқтисодиётдаги қайси ўзгаришлар ички сабабларга кўра ёҳуд ҳукуматнинг у ёки бу қарори туфайли юзага келди, деган саволларга жавоб топиш имконини беради. институтлар ўзи нима? турли даврлар тадқиқотчилари институтлар моҳиятини ва уларнинг фаолият кўрсатиш механизмини ёритувчи …
2 / 13
рқали узоқ муддатли ва барқарор ҳулқ-атвор намуналарининг яратилишига олиб келувчи ижтимоий ташкилот”. институтларни кўз билан кўриб, уларни жисмонан ҳис этиб ёки ўлчаб бўлмайди. бу инсон онги билан яратилган ўзига хос конструкциялар, кўзга кўринмайдиган механизмлардир. институтлар инсонларнинг муайян жамоасига хос бўлган тафаккур тарзини акс эттиради. институтларнинг яна бошқа бир таърифи б.з.милнер томонидан д.норт [46] ёзган сўзбошишида келтирилган: “институтлар – бу инсонлар томонидан ишлаб чиқилган чекловлар ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таркиблаштирувчи мажбурлаш омиллари. буларнинг барчаси биргаликда жамият ва иқтисодиётнинг ундовчи таркибини ҳосил қилади”. юқорида келтирилган таърифлар институтларнинг асосий хусусиятларини қамраб олган ҳолда, уларнинг асосий функцияларини ҳамда ривожланиш қонунларини акс эттиради ҳамда жамиятни ривожлантириш учун институтларнинг муҳимлигини таъкидлайди. юқорида кўрсатилган барча ҳолатларни умумлаштирган ҳолда, институтционализмнинг ҳозирги замон талқинларига асосан институтларни қуйидагича таърифлаш мумкин: институт – бу жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилаб берувчи расмий қоидалар ва норасмий нормалар тизими. институтлар асосини унинг таркибий қисмлари ҳисобланган нормалар ташкил этади. норма – институционал муҳитда индивидларнинг …
3 / 13
ясини, хусусан, норманинг ўзини (тор маънода) ва қоидаларни чеклаш имконини беради. норма хиллари қуйидагилардан иборат: ҳамкорлик стратегияси = белги + мақсад + шарт-шароит; норма = белги + муқаррарлик омили + мақсад + шарт-шароит; қоида = белги +муқаррарлик омили + мақсад + шарт-шароит + санкция. шаҳарда ёки супермаркетда бир-бирларини йўқотган одамларни қидириш ҳамкорлик стратегиясига мисол бўлади. бунда: индивидларнинг гуруҳланиш белгиси – бир-бирини йўқотганлик факти; мақсад - бир-бирини топиш; шарт-шароит – учрашиш эҳтимоли яқин бўлган кўзга ташланувчи нарса ёки буюмнинг мавжудлиги бўлади. торроқ маънода норма келишув тушунчасига мос келади. чунки келишув кўрсатмасини бажариш ўта ихтиёрий хусусиятга эга. қоидага ўтишда кўрсатмаларни бажаришнинг ихтиёрий хусусияти йўқолади, яъни бунда санкция ишга тушади. норманинг инсон хатти-ҳаракатига таъсири ҳақидаги мунозара социология ва иқтисодий назария ўртасидаги чуқур тарихий илдизга эга бўлган қарама-қаршилик билан боғлиқ. социологлар нормада инсонлар хатти-ҳаракатининг уларга ташқаридан берилган ва экзоген хусусиятга эга бўлган мутлақ натижасини кўрадилар. homo sociologicus хатти-ҳаракати умуман олганда жамиятнинг норматив таркиби билан …
4 / 13
ормалар оқилона хатти-ҳаракатнинг омили сифатида таҳлил қилинади. ижтимоий танлаш назарияси (д.бьюкенен) биринчи галда сиёсий танлов натижасини акс эттирувчи ва ҳуқуқда қайд этиладиган юридик нормани ўрганади. юридик нормаларни изоҳлаш учун оқилона танлашнинг неоклассик моделидан фойдаланилади. хусусан, шу нарса назарда тутиладики, бьюкенен учун сиёсат - бу ҳудди инсонлар бозорда фақат ўз афзал билишларига амал қилган ҳолда товарни харид қилгани каби, унинг асосида улар турли хил муқобил вариантларни, уларни ўз қадр-қиммати билан қиёслаган ҳолда, танлайдиган мураккаб институционал жараён ҳисобланади. бошқа сўз билан айтганда, норма ва қоидалар сиёсат бозорида шахслар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида пайдо бўлади. бундан нормаларни баҳолашнинг навбатдаги мезони – уларнинг самарадорлиги келиб чиқади. нормалар фақат улар ўзига хос қадр-қимматга асосланганда самарали бўлиб, якка манфаатларни ўзаро фойдали тарзда амалга оширишга кўмаклашади [47]. ижтимоий танлаш назариясига хос бўлган оқилона танлов модели ёрдамида нормаларни талқин қилишдан фарқли равишда, келишувлар иқтисоди нормаларга амал қилишда (бунда нормалар ташқаридан берилган) экзоген ҳисобланишига қарамасдан, оқилона хатти-ҳаракатнинг омилини кўришни …
5 / 13
қилаётган ёндашув доирасида келишувлар нисбатининг қуйидаги вариантлари таҳлил қилинади. 1. экспансия – унда ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш илгари бошқа келишувлар устуворлик қилган соҳалардаги келишувлардан бирининг нормалари асосида амалга ошадиган келишувлар нисбати. масалан, сиёсий соҳа сиёсий бозорга айланиши мумкин, бунда фуқаролик келишувининг нормалари бозор келишуви нормалари томонидан сиқиб чиқарилади. бозор келишувининг экспансияси ўта хавфли, у бойликнинг ўта номутаносиб тақсимланишига ва ундан сиёсий ҳокимият омили сифатида фойдаланишга олиб келган ҳолда жамият ривожланишини барқарорликдан маҳрум этади. 2. уриниш – унда бир ўзаро ҳамкорликнинг ўзи бир-бирини истисно этувчи нормалар асосида амалга оширилиши мумкин бўлган келишувлар нисбати. шу нуқтаи назардан биринчи бўлиб к.эрроу томонидан тадқиқ этилган қон топшириш бунга айнан мос мисол бўлади. гап шундаки, қон одатда пулга (бозор келишуви) ёки бирдамлик нуқтаи назардан бепул (фуқаролик келишуви) топширилади. ушбу ноўхшатишлик шахсларнинг қон топшириш юзасидан ўзаро ҳамкорлигида ноаниқликнинг юқори даражасини белгилаб беради. 3. муроса – унда турли келишувлар талаблари ўртасидаги зиддиятга барҳам берувчи эгилувчан нормалар намоён …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли"

2-мавзу. институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли режа 1. “институт” ва “норма” тушунчаларининг моҳияти 2. расмий ва норасмий нормалар ва уларнинг шаклланиши 3. институционал матрица 4. институционал ўзгаришлар ва институтларнинг ўзаро боғлиқлиги. 1. “институт” ва “норма” тушунчаларининг моҳияти институтлар жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. агар бир дақиқага барча институтлар йўқ бўлиб кетишини тасаввур қиладиган бўлсак, у ҳолда тартибсизлик бошланиб кетган бўларди ва бу ҳол, ўз навбатида, абадий давом этмас эди. чунки инсонларнинг ўз ҳаётини тартибга келтиришга уринишлари янги институтларнинг пайдо бўлишига олиб келган бўларди. институтлар табиатини янада чуқурроқ таҳлил қилиш глобал хусусиятларга эга бўлган қатор саволларга, хусусан, нима учун бозорлар “ишлайди” ёки “ишламайди...

Этот файл содержит 13 стр. в формате DOCX (68,4 КБ). Чтобы скачать "институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: институтлар ва уларнинг жамият … DOCX 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram