суд нотиқлиги санъати

DOC 235.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1474634372_64978.doc суд нотиқлиги санъати режа: 1. прокурорнинг айблов нутқи 2. адвокатнинг ҳимоя нутқи 3. суд жараёни ва нутқ маданияти 4. суд музокараси ва унинг ўзига хосликлари 5. суд нотиқлиги. юристнинг нутқ одоби 6. тергов жараёнида сўроқ қилишнинг нутқий стратегияси ва тактикаси 7. юридик процессуал ҳужжатларнинг ўзига 8. хос жиҳатлари прокурорнинг айблов нутқи маълумки фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида барча инстанция судларида ишлар кўрилаётганда прокурор қонунда белгиланган тартибда иштирок этади. прокурор судларда жиноят ишлари кўрилаётганда давлат айбловини қувватлайди. шунинг учун ҳам суд жараёнида прокурорга нисбатан давлат айбловчиси термини қўлланилади. прокурор биринчи инстанция судларида жиноятларга доир ишларни кўришда иштирок этиб, давлат айбловини қувватлайди, далилларни текширишда иштирок этади. судланувчилар, жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар ва судга таклиф этилган бошқа шахсларга саволлар беради. жиноят кодексининг нормаларини қўллаш, судланувчининг жиноий ҳаракатларини далиллар асосида исботлаш, унга жазо турини ва меъёрини тайинлаш тўғрисида ҳамда судда ҳал этилиши …
2
б топилган ҳолатлар ҳам бўлган. шунинг учун ҳам ўзбекистон республикаси бош прокурорининг 1998 йил 12 ноябрдаги “судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш ишини такомиллаштириш ҳақида”ги буйруғида: “судларда иштирок этаётган ва давлат айбловини қувватлаётган прокурорлар нотиқлик маҳоратига эга бўлсинлар, судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши, ўзаро тортишув тамойилига, суд муҳокамаси ва маданияти қоидаларига қатъий риоя қилсинлар, далил-исботларни текширишда фаол иштирок этиб, ишни кўришда юзага келган масалалар бўйича асосли хулосалар бериб, ... жиноят содир қилганларга муросасиз бўлиб, тергов ва суддаги маълумотлар айбсизликдан тўлиқ далолат берса, айбловдан воз кечиб, ўз фаолияти билан одил судловга кўмаклашсинлар. давлат айбловчисининг фикри судда ёзма тақдим этилиши мажбурийлиги ҳақидаги қонун талабига риоя қилсинлар” , - деб таъкидланган. бундан ташқари, прокурор қонунни, унинг талабларини қатъий ҳимоя қилувчи ҳуқуқ-тартибот ходими ҳисобланади. у ҳуқуқий ислоҳотларни ўтказишда, ҳуқуқий давлат, демократик жамият қуриш ишида ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. шуни афсус билан айтиш керакки, баъзи прокурорлар ўзларининг фаолиятларида ҳимоя қилишдек муқаддас бурчларини …
3
исми, ҳеч кимдан, оддий одамлардан ортиқ жойи йўқ. прокуратура ходимлари уларни назорат қилиши эмас, балки уларга хизмат қилиши керак” деган гапларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари тўлиқ амал қилишлари шарт. прокурор суд жараёнида айблов нутқини ифодалар экан, ўта маданиятли эканлигини намойиш эта олиши лозим. ҳар қандай шароитда ҳам тарафлардан биронтасига дўқ-пўписа қилишга ҳақли эмас. гарчанд судланувчи рецидив жиноятчи бўлса ҳам, уни камситиш, масхаралаш, унга нисбатан кесатиқ, қочирим сўзларни асло ишлатмаслиги лозим. шахсиятга тегадиган сўзлардан сақланиш зарур. прокурор дегани одамлар наздида давлат одами, давлат рамзи ҳисобланади. прокурорнинг асосий қуроли қонун ва уни ифодаловчи сўз эканлигини унутмаслик керак. бас шундай экан, прокурор суд жараёнида давлат айбловчиси сифатида иштирок этганда, ўз нутқини чиройли, жозибали, мантиқан изчил, аниқ ва тиниқ, зарур ўринларда расмийлик маъносига урғу бериб ифодаласа унинг нуфузи, обрў-эътибори янада ошади, мартабаси юқорилаб кетаверади. прокурор айблов нутқида у ёки бу жиноятни фош қилар экан, фикрни фақат айблов доирасида эмас, балки бир вақтнинг ўзида …
4
сусий мулкини ўзлаштриш, талончилик, босқинчилик, фирибгарлик билан боғлиқ бўлса, ҳалол меҳнатнинг, фойдали меҳнатнинг шарафи ҳақида тўхталиши мақсадлидир. бундан ташқари, прокурор айблов нутқида қилмишнинг оқибати жамият учун ўта зарар эканлигини ҳаётий мисоллар асосида изоҳлаши керакки, судланувчининг руҳиятига, қалбига, онгу шуурига етиб борсин, айбдорнинг бир умр ёдида сақлансин. натижада айбдор қандай жиноят қилганлигини англаб етсин, ўзига тегишли хулоса чиқариб олсин. лекин нутқни меъёридан ортиқча насиҳатгўйликка айлантириб юбормаслик керак. шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, прокурор ўзининг айблов нутқида барчага тушунилиши қийин сўзларни, шевага оид сўзларни, ўзлашмаган европача сўзларни қўлламаслиги лозим. ҳар бир иш юзасидан фикр-мулоҳазаларни мантиқий изчиллик асосида, адабий тил меъёрларига амал қилган ҳолда ифодалаш кўзланган натижани беради. адвокатнинг ҳимоя нутқи мустақиллик шарофати ила адвокат ва адвокатурага муносабат тубдан ўзгарди. маълумки, собиқ совет тузуми даврида адвокатнинг вазифаси социалистик қонунчиликни мустаҳкамлаш, социалистик одил судловга хизмат қилиш бўлиб, инсон манфаатлари ва қонуний ҳуқуқлари, инсон омили иккинчи даражага тушиб қолган эди. натижада сўнгги йилларда адвокатларга нисбатан одамларда …
5
рли қирраларида адвокатларга эҳтиёж ортиб бормоқда. адвокатлар нафақат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, балки юридик шахс фаолиятида ҳам, турли хўжаликлар, ташкилотлар, муассасалар фаолиятида ҳам уларнинг манфаатларини қонуний ҳимоя қилишда сув ва ҳаводек зарур бўлиб қолмоқда. кўпгина хорижий мамлакатларда ҳар бир оиланинг ўз врачи бўлгани каби, уларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган хусусий адвокатлари ҳам мавжудлиги фикримизни исботлайди. шунинг учун ҳам юртбошимиз ўзбекистон республикаси олий мажлисининг биринчи чақириқ ўн тўртинчи сессиясида: “биз адвокатура тизимини кучайтириш ва унинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, уларнинг ваколатлари ва мақомини прокуратура мақомига тенглаштириш учун қонунчилик соҳасида ҳам, амалий ишлар соҳасида ҳам кўпгина чора-тадбирлар кўрмоқдамиз” деганларида нечоғлиқ ҳақ эканлигини вақт кўрсатди. кўп ўтмай 1996 йилнинг 27 декабрида ўзбекистон республикасининг “адвокатура тўғрисида”ги ҳамда 1998 йилнинг 25 декабрида эса ўзбекистон республикасининг “адвокатлик фаолиятининг кафолатлари, адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларининг қабул қилиниши замонавий адвокатуранинг барпо этилишидаги муҳим босқич бўлди. бу қонунларда адвокатларнинг ҳуқуқ ва вазифалари, улар олдига қўйиладиган талаблар белгилаб қўйилди. адвокатлик фаолиятининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "суд нотиқлиги санъати"

1474634372_64978.doc суд нотиқлиги санъати режа: 1. прокурорнинг айблов нутқи 2. адвокатнинг ҳимоя нутқи 3. суд жараёни ва нутқ маданияти 4. суд музокараси ва унинг ўзига хосликлари 5. суд нотиқлиги. юристнинг нутқ одоби 6. тергов жараёнида сўроқ қилишнинг нутқий стратегияси ва тактикаси 7. юридик процессуал ҳужжатларнинг ўзига 8. хос жиҳатлари прокурорнинг айблов нутқи маълумки фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида барча инстанция судларида ишлар кўрилаётганда прокурор қонунда белгиланган тартибда иштирок этади. прокурор судларда жиноят ишлари кўрилаётганда давлат айбловини қувватлайди. шунинг учун ҳам суд жараёнида прокурорга нисбатан давлат айбловчиси термини қўлланилади. про...

DOC format, 235.5 KB. To download "суд нотиқлиги санъати", click the Telegram button on the left.

Tags: суд нотиқлиги санъати DOC Free download Telegram