kommunikatsiya asoslari

DOC 7 pages 93.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
“ёшлар эко ҳаётни танлайди!” лойиҳаси доирасидаги тарғибот гуруҳлари учун ўқув-семинар. бўстонлиқ, 28-1.09.14 йил коммуникация асослари коммуникация (алоқа) бошқа кишидан олган 10% дан кам бўлган таассуротимиз вербал коммуникация орқали, яъни талаффуз қилинган сўзлар орқали аниқланади. бизнинг атрофдагиларга етказадиган барча маълумотларимизнинг 65% дан 80% гачаси новербал даражада амалга оширилади. вербал коммуникацияга сўз ва уларнинг ўз маънолари киради. новербал коммуникация элементларини қуйидагилар ташкил қилади: · товуш тембри ва оҳанг · кўз қорачиғи кенглиги · суҳбатдошлар орасидаги масофа (макон) · нафас олиш тезлиги · имо-ишоралар, тана ҳаракати · гавда (қомат) · кийим-кечак · юз ифодаси · мақом рамзлари · кўз орқали контакт (алоқа) тана тили (биз кўрадиган) ва гапириш усули (биз эшитадиган) новербал мулоқотнинг асосий элементлари ҳисобланади. новербал коммуникация «инсонлар бир-бирларини алдашлари учун сўз ўйлаб топилган». уильям гладсон ақлли инсонлар доимо имо-ишорага катта аҳамият берганлар, чунки у билинтирмай, шу билан бирга сезиларли таъсир қилиши мумкинлигини тахмин қилганлар. суҳбатдошимиз биздан ҳар қанча сир сақламасин, унинг …
2 / 7
р йиfилишлар давомида гуруҳ томонидан юбориладиган сигналлар 1. нотинч ҳаракат одамлар у жойдан бу жойга суриладилар, бир-бирлари билан гаплашадилар, бир-бирларига варақлар узатадилар, кераксиз ишларни қиладилар. демак, сиз ўз тингловчингизни йўқотяпсиз. маърузангиз жуда зерикарли ёки улар ахборот қабул қила олмайдиган даражада чарчадилар. 2. мотамсаро сукунат материал ҳаддан ташқари оддий ва аудиторияда на саволлар ва на изоҳлар пайдо бўлмаяпти. шундай муҳит вужудга келганки, инсонлар ўз фикрларини айтишдан қўрқадилар, ўз мулоҳазаларидан уяладилар. 3. сиз гапираётганингизда улар сизга қарашадими? агар қарашса, демак одамлар ўзларини ҳар жиҳатдан қулай ҳис қилишади ва сизнинг гапингиз уларни жалб қилади. агарда улар кўзларини олиб қочишса, демак, нимадир жойида эмас. 4. қатнашчилар суҳбат чоғида бир-бирларининг кўзларига қарашадими? агарда қарашса, демак қатнашчилар ўзларини яхши ҳис қиляптилар, очиқ суҳбат ва мулоқотга тайёрдирлар. агар иккита ёки ундан ортиқ қатнашчилар суҳбат чоғида бир-бирларига қарашмаса, демак гуруҳда муаммолар юзага келган. 5. ҳолатлар инсонлар одатда нимадир айтмоқчи бўлганларида олдинга эгилиб, ҳолатларини ўзгартирадилар. ҳолатлар сизга ўқувчиларнинг таранглашуви …
3 / 7
йнаш. тиш билан қандайдир предметнинг учини тишлаш: қалам, ручка - қўшимча маълумот талаб қилинади · юмуқ кўзлар билан қош ўртасини силаш - диққатни бир жойга жамлаш ва хаёл суриш · бурунни ушлаб, уни енгилгина артиш пайтида ёнига бурилиб, стулда қимирлаш - гумон · қўли билан қулоғининг орқа ва олди қисмини артиш, кўзларини артиш - гумон, суҳбатдошининг жавобини пухта ўйлаб кўриш · юқорига қаратилган кафт - илтимос ишораси. бу ҳолат билан илтимосининг бажарилишига эришиш мумкин, чунки у илтимос қилаётган томондан тазйиқсиз амалга оширилади · кўришаётганда кафтни пастки ёнига қилиб қўлни узатиш (тик ҳолат) - тенглик позицияси · кўришаётганда кафтни тепага қилиб қўлни узатиш - очиқкўнгиллик, битимга келиш истаги · “қўлқоп” тарзида кўришиш (иккита кафт суҳбатдошнинг бир кафтини қучоқлайди) - софдиллигини кўрсатишга интилиш, дўстлик,ишонч · оёқлар учи - қизиқувчанлик, мойиллик кўрсаткичи - у ўзининг йўналиши билан суҳбатдоши ёқаётганини кўрсатади салбий ишоралар · пастга қаратилган кафт (полга қараган) - сўзини ўтказиш. шунга ўхшаш …
4 / 7
вазиятни таҳлил қилиб, ечимнинг турли вариантларини/усулларини баҳолайди. унинг фикрларини бўлмаслик учун гаплашмаслик зарур. · қўллар икки томонга туширилган, елкалар бироз кўтарилган – кучсизлик, саросималикдан дарак. · суҳбатдошга яқинлашишга ҳаракат қилиш – дўстона муносабатларни ўрнатишга интилишни билдиради бўлиши мумкин. · оёқлар (бутун гавда) хонадан чиқиш томонга қаратилган – суҳбатни якунлаш истагини билдиради. · столга тиралиб, букчайиб, бошини эгиб, қўлларини кўксида қовуштириб туриш – асабийлашиш (ғазабланиш) дан дарак бўлиши мумкин. · қўллар чўнтакда, елкалар бироз кўтарилган – таажжуб (ҳайронлик), устунлик белгиси. · бирор буюм (масалан, ручка)ни берилиб ўйнаш, ҳар бир сўз, жумлага урғу бериш – асабийлашишдан дарак бўлиши мумкин. · буюмларни столга отиш, кескин ҳаракат қилиш – асабийлашганини намойиш қилиш дегани. · стулга тескари ўтириш – ўз устунлиги ёки ғазабини намойиш қилиш. гавда, қад-қомат · чиройли, эркин қомат инсоннинг таъсирчанлиги ҳамда очиқлиги, ички куч-қувватидан фойдалана олиш қобилияти ва ҳар қандай чегаралаш (тақиқлаш)дан озодлигини билдиради. · ҳаракатсиз ёки таранг қомат ўзини ҳимоялаш, мулоқотдан …
5 / 7
ори баҳолашни билдиради. · серҳаракат, фаол, ўз қадри ва аҳамиятини биладиган, ижтимоий мулоқотга эҳтиёж сезадиган инсонларнинг кўкрак қафаси бақувват, керилган бўлади. · ичига кирган, заиф кўкрак қафаси кўп ҳолларда бефарқлик, пассивлик, одамовилик, тобеликдан далолат беради. имо-ишора инсон юзи унинг қалб кўзгусидир. оғиз ва қош имо-ишораси, кўз қарашининг йўналиши киши руҳий ҳолати ҳамда ғамгинлик, журъатсизлик, ғазаб, шубҳаланиш, ишончсизлик ва ш.к. туйғуларни ошкор қилиши мумкин. кўз қараши (нигоҳ) · суҳбатдошнинг пешонаси марказига йўналган бўлса ҳамда унинг кўзларидан пастга тушмаса – расмий нигоҳ · кўз ва оғиз ўртасига йўналса – оқсуякларга хос қараш · гавда бўйича пастга ва юқорига ҳаракатланса – ишқий (жинсий) нигоҳ · четдан қия қараш: * табассум билан - қизиқиш * қошлар чимирилган ҳолатда - душманлик · кўз пирпираши – ҳимояга муҳтожлик, ўзини йўқотиб қўйиш · суҳбатдошга тўғри қараш – очиқлик, лекин шуни унутмаслик лозимки, ўта тикилиб қарашни суҳбатдош нотўғри тушуниши мумкин: “шубҳаланувчи, мендан гумон қиляптими ёки кузатяптими?” товуш нутқ …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kommunikatsiya asoslari"

“ёшлар эко ҳаётни танлайди!” лойиҳаси доирасидаги тарғибот гуруҳлари учун ўқув-семинар. бўстонлиқ, 28-1.09.14 йил коммуникация асослари коммуникация (алоқа) бошқа кишидан олган 10% дан кам бўлган таассуротимиз вербал коммуникация орқали, яъни талаффуз қилинган сўзлар орқали аниқланади. бизнинг атрофдагиларга етказадиган барча маълумотларимизнинг 65% дан 80% гачаси новербал даражада амалга оширилади. вербал коммуникацияга сўз ва уларнинг ўз маънолари киради. новербал коммуникация элементларини қуйидагилар ташкил қилади: · товуш тембри ва оҳанг · кўз қорачиғи кенглиги · суҳбатдошлар орасидаги масофа (макон) · нафас олиш тезлиги · имо-ишоралар, тана ҳаракати · гавда (қомат) · кийим-кечак · юз ифодаси · мақом рамзлари · кўз орқали контакт (алоқа) тана тили (биз кўрадиган) ва гапириш усули (биз...

This file contains 7 pages in DOC format (93.5 KB). To download "kommunikatsiya asoslari", click the Telegram button on the left.

Tags: kommunikatsiya asoslari DOC 7 pages Free download Telegram