сувга нисбатан мулк ҳуқуқи

DOC 52.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404195387_51767.doc сувга нисбатан мулк ҳуқуқи сувга нисбатан мулк ҳуқуқи режа: 1. сувга нисбатан мулк ҳуқуқи тушунчаси ва унинг хусусиятлари 2. сувга нисбатан мулк ҳуқуқининг объектлари ва субъектлари 3. сувга нисбатан мулк ҳуқуқининг мазмуни ўзбекистон республикаси конституциясининг 55-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир деб қайд этилган. ўзбекистоннинг асосий қонуни сувга нисбатан мулк ҳуқуқи масаласини уларни умуммиллий бойлик деб тан олиш йўли билан ҳал этган. ўзбекистон республикасида сувга нисбатан мулк ҳуқуқи ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодексида, «ўзбекистон республикасида мулкчилик тўғрисида»ги, «сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларда белгиланган. мулк ҳуқуқи сув объектлари кимга тегишлилигини ва мулкдорларнинг уларга нисбатан ваколатларини англатади. сувга нисбатан мулк ҳуқуқи унга эгалик қилиш, фойдаланиш ҳамда тасарруф этиш жараёнларида намоён бўлади. ўзбекистон республикасида дарёлар, кўллар ва бошқа сув омборлари сув фондини ташкил этади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат мулки ҳисобланади. ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 214-моддасига мувофиқ табиий …
2
атади. бозор иқтисодиёти шароитида сув фондидан фойдаланишнинг иқтисодий асосларига эътибор кучаяди. сувнинг ҳақиқий баҳосини аниқлаш мураккаб, аммо бу уни иқтисодий баҳоланиши ва ундан фойдаланганлик учун пул тўлаш лозимлигини инкор этмайди. амалдаги қонунларда ҳам бу ҳолат кўрсатиб ўтилган. ўзбекистон республикасининг «сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 30-моддасига мувофиқ, сувдан фойдаланиш пуллик асосида, яъни ҳақ эвазига амалга оширилади. ўзбекистон республикаси солиқ кодексининг 116-121-моддаларига мувофиқ сувдан фойдаланганлиги учун тўлов солиқ шаклида ундирилади. жамият ихтиёрида бўлган табиий бойликлардан фойдаланишда табиий шарт-шароитлар дунё миқёсида сақлаб қолиниши, қайта тикланиши ва яхшиланиши лозим, зеро, бу шарт-шароитлар одамларнинг ҳозирги ва келгуси авлодлари ҳаёти учун мақбул бўлмоғи шарт. шу мақсадда давлат мулкдор сифатида сув фондига эгалик қилади, фойдаланишни ташкил этади ва уларни тассаруф этади. сувларга нисбатан мулк ҳуқуқини ҳусусияти давлатлараро оқадиган сувларнинг ҳалқаро ҳуқуқий мақомидан келиб чиқади. ўзбекистон республикасининг ҳудудига дарёлардан оқиб келган сувлар унинг мулки ҳисобланади. шу билан бирга, республика ҳудудидан оқиб чиқиб кетган сувлар автоматик тарзда ўзбекистон …
3
уларнинг махсус вакили ҳисобланган органлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса тасарруф қиладилар. демак, сувга нисбатан мулк ҳуқуқини субъекти бўлиб ўзбекистон республикаси ҳисобланади. сув фондини давлат номидан тасарруф этишни ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда махсус ваколатли органлар амалга оширадилар. мазкур органларнинг сув фондини тасарруф этиш бўйича ваколатлари «сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 5-7-моддаларида белгиланган. сувга нисбатан мулк ҳуқуқининг объекти бўлиб, сув фонди ҳисобланади. ўзбекистон ҳудудидаги барча сув объектлари фойдаланиш ҳуқуқи асосида, юридик ва жисмоний шахсларга тегишлилигидан қатъи назар, сув фондини ташкил этади. ягона давлат сув фондига «сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ ўзбекистон республикаси ҳудудидаги барча сув бойликлари – дарёлар, кўллар, сув омборлари, бошқа ер усти сув ҳавзалари ва сув манбалари, канал ва ҳавзаларнинг сувлари, ер ости сувлари ва музликлар киради. 3. сувга нисбатан мулк ҳуқуқининг мазмуни мулк ҳуқуқи кенг маънодаги ашёвий ҳуқуқ бўлиб, ҳуқуқ эгаси, яъни мулкдорларга ўзига тегишли мулклардан фойдаланиш …
4
ндан фойдаланишга, яъни фойда ундиришга (умумий қоидага кўра фақат мулкдоргина ўзида мавжуд бўлган мулклардан мевалар, маҳсулотлар ва фойда олади) ҳақлидир. сувга нисбатан мулкдорнинг тасарруф этиш ҳуқуқи ушбу мулкни давлат бошқаруви орқали амалга оширади. шу билан бирга, табиий ресурслар, шу жумладан, сув давлат мулки бўлганлиги учун мулкдорнинг ҳуқуқларини амалга ошириш маълум бир хусусиятларга эга. биринчидан, сув ресурсларига мулк ҳуқуқининг мазмуни ҳам фуқаролиқ ҳуқуқи нормалари ҳам сув ҳуқуқи нормалари билан белгиланади. иккинчидан, сув фонди юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишида бўлишидан қатъи назар, давлат мулки ҳисобланади, яъни давлатнинг эгалиги сақланиб қолинади. учинчидан, давлат сув фондидан бевосита фойдаланишни амалга оширмайди, улардан фойдаланиш ҳуқуқининг тартиби ва шартларини белгилайди. сувдан фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга берилади. шундай фойдаланиш учун давлат ўрнатилган тўловларни давлат фойдасига ундиради. тўртинчидан, аксарият ҳолларда сув фондини тасарруф этиш натижасида давлат эгалик ҳуқуқини йўқотмайди ва бу тасарруф этиш, фойдаланиш ва муҳофаза этишни ташкил қилишга қаратилган бўлади. бешинчидан, давлат сув фондини тасарруф этиш …
5
сувга нисбатан мулк ҳуқуқи - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сувга нисбатан мулк ҳуқуқи"

1404195387_51767.doc сувга нисбатан мулк ҳуқуқи сувга нисбатан мулк ҳуқуқи режа: 1. сувга нисбатан мулк ҳуқуқи тушунчаси ва унинг хусусиятлари 2. сувга нисбатан мулк ҳуқуқининг объектлари ва субъектлари 3. сувга нисбатан мулк ҳуқуқининг мазмуни ўзбекистон республикаси конституциясининг 55-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир деб қайд этилган. ўзбекистоннинг асосий қонуни сувга нисбатан мулк ҳуқуқи масаласини уларни умуммиллий бойлик деб тан олиш йўли билан ҳал этган. ўзбекистон республикасида сувга нисбатан мулк ҳуқуқи ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодексида, «ўзбекистон республикасида мулкчилик тўғрисида»ги, «сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларда белгила...

DOC format, 52.5 KB. To download "сувга нисбатан мулк ҳуқуқи", click the Telegram button on the left.