сиёсий партиялар ва партиявий тизимлар

DOC 236,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404195287_51765.doc сиёсий партиялар ва партиявий тизимлар режа: 1. сиёсий партияларнинг моҳияти ва вазифалари 2. сиёсий партияларнинг вужудга келиши 3. сиёсий партияларнинг асосий турлари: консерватив, социал-демократик, либерал, диний йўналишдаги сиёсий партиялар. таъсир этиш гуруҳлари (лоббистик ташкилотлар) 4.сиёсий партияларнинг ташкилий тузилиши, ташкилий- расмийлаштирилган ва ташкилий-расмийлаштирилмаган партиялар 5. чет эллардаги партиявий тизимлар: етакчи сиёсий партияси бўлган кўппартиявийлик тизим, етакчи сиёсий партияси бўлмаган кўппартиявийлик тизими, иккипартиявийлик, якка партиявийлик ва «партиясиз» тизимлар 6. сиёсий партиялар фаолиятининг тартиби ва тартибга солиш механизмининг ички ва ташқи усуллари 1. сиёсий партияларнинг моҳияти ва вазифалари “партия”сўзи лотинча “раrtio” (“pars” - "қисм", "бўлак") сўзидан олинган бўлиб, “бўлинмоқ, ажрамоқ” маъносини англатади. сиёсий партия-бу жамиятнинг маълум гуруҳ ва табақалари фаол вакиллари-нинг муайян умумий манфаатлар, мақсадлар ва орзу-умидлар асосида бирлашган, давлат ҳокимиятига эга бўлиш ёки давлат ҳокимиятини амалга оширишда ҳал қилувчи таъсир қўрсатишга интилувчи сиёсий ташкилотдир. содда қилиб айтганда, сиёсий партия бу ғоя ва манфаатлари умумий бўлган мақсадлари билан ажралиб турадиган кишилар гуруҳидир. …
2
иматлар ва популярлар ҳам ўша даврнинг сиёсий партиялари эди. сиёсий партиялар ўрта асрларда ҳам мавжуд бўлган. шуни назарда тутиш керакки, қадимги даврда ҳам ўрта асрларда ҳам, партиялар фақат давлатни бошқариш режими (тартиби) маълум даражада демократия аломатларига эга бўлган жойлардагина ташкил топган. фақат шундай шароитларда партиялар қандайдир ижтимоий манфаатларни ифода эта олишган. партиялар қачонки, уларни турли ижтимоий манфаатларни таҳлил қилиш, бундай манфаатларни таъ-рифлаш ва ҳимоя қилишга мажбур қилувчи бошқа партиялар, яъни рақиблар бўлгандагина, ўз мажбуриятларини сақлаб қоладилар, улар-ни амалга оширишга ҳаракат қиладилар ва фаолият кўрсата оладилар. партиялар шу тарзда, жамиятнинг турли қатламлари (табақалари) орасида ўз тарафдорларига эга бўладилар. замонавий маънодаги сиёсий партиялар дастлаб, европа (бур-жуа) инқилоблари муносабати билан юзага келди. ўша инқилоблар чоғида халқ вакилликлари тузилди, яъни сайланадиган вакиллар воситасида амалга ошириладиган халқ ҳокимияти тизими барпо қилинди. дастлаб партиялар сафига, бир томондан монарх (якка ҳоким) ва феодаллар, иккинчи томондан эса – тенг ҳуқуқлилик ва сиёсий эркинлик ҳимоячилари бирлашдилар. натижада турли партия-лар …
3
н эгаллайди. улар ҳокимиятга эришиш, ундан фойдаланиш, уни амалга ошириш ҳақи-даги масалаларда, ўзаро рақобатлашадилар ва курашадилар. партия-лар сиёсий жараённинг барча босқичларида: сайловларда, давлат органларини (қонунчилик, ижро ва суд) шакллантиришда, давлат миқёсида ва сиёсатга оид қарорлар қабул қилишда ҳамда уларни амалга оширишда фаол иштирок этадилар. партиялар номидан кўрсатилган номзодларнинг давлат орган-ларига сайлашда, овоз берувчи тарафдорлари унинг электоратини ташкил этади (инглизча "еlektor", французча “electeur”- “сайловчи” дегани). электоратнинг асосий қисми бўлган ижтимоий табақалар партиянинг ижтимоий негизи ҳисобланади. барқарор ижтимоий муносабатларга эга бўлган мамлакатларда (масалан, буюк британия, швеция, швейцария, нидерландияда) айрим партияларнинг электо-ратлари кўпроқ маҳаллий ва оилавий анъаналарга суянади, яъни янги авлод ўз ота-боболаридан ўрнак олиб, маълум бир партия учун овоз беради. сиёсий партияларнинг моҳияти аввало уларнинг мақсад ва вазифаларида намоён бўлади. зеро, ҳар қандай партия тузилган вақтидаёқ, ўз олдига аниқ мақсадларни қўяди. масалан, 1854 йилда ақшда тузилган республикачилар партияси мулкдорлар ва йирик фермерларнинг манфаатларини ифодалаган қулчиликни эски қулдор-лик штатларида чеклаб қўйишни, буржуазия манфаатларини …
4
олишига тўғри келади. шу сабабли партияга, айниқса, ҳукмрон партияга фақат битта ижтимоий гуруҳ-нинг оддий қўйиб қўйилган сиёсий кучи сифатида қараш ҳам мумкин эмас. тўғри, амалиётда жамиятнинг тор гуруҳлари манфаати ёки ҳатто ўз манфаатлари учун ҳам ҳар нарсани бу йўлда қурбон қилишга тайёр, ҳар қандай йўл билан ҳокимият тепасига келишни хоҳловчи партиялар ҳам учраб туради. бундай партиялар ўз мақсадларига эришиш йўлида аксил, конституциявий воситаларни ҳам ишга солиши мумкин. аммо бундай партиялар соғлом демократик сиёсий жараёнда муваффақиятга эриша олмайди, кўп ҳолатларда низо жанжалларни, тартибсизликларни келтириб чиқаради. сиёсий партиялар ўз олдидаги мақсадга эришиш учун маълум вазифаларни бажарадилар. буларнинг орасида, давлатни бошқаришда иштирок этиш, миллий интеграция, мафкуравий, коммуникатив ва бошқа вазифаларни ажратиб кўрсатиш мумкин. ҳар қандай сиёсий партия ўз фаолиятини жамиятда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган сиёсий курсни ишлаб чиқишдан бошлайди. ушбу мақсадда, партия фаоллари ва жалб қилинган мутахассислардан иборат ташаббускор гуруҳлар, қўмита ва ҳайъат (комиссия)лар, жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади. сиёсий партия ўзининг …
5
рт-шароитлар ярата-ди ва бу билан жамиятнинг давлат томонидан бошқарилишининг самарадорлиги таъминланади. демократик режимдаги икки партиявий ёки кўп партиявий тизимга эга бўлган давлатларда ҳукмрон партиялар ва мухолиф партиялар ўртасида соғлом рақобат мавжуд бўлади. мухолиф партиялар миллий тараққиёт учун муқобил дастурлар ишлаб чиқади ва жамоатчилик муҳокамасига ўз таклифларини беради, амалдаги ҳукумат фаолиятида мавжуд бўлган хато, нуқсонлар, суиистеъмол-ликларни танқид қилади, бу билан эса ҳукуматни жамиятдаги мавжуд муаммоларни муваффаққиятли ҳал этиш усулларини излаб топишга мажбур қилади. масалан, буюк британия, ҳиндистон ва бошқа бир қатор мамлакатларда мухолиф партиялар томонидан “яширин кабинетлар” тузилади, кабинет аъзоларига давлат хазинасидан маблағ тўланади ва улар баъзи имтиёзлардан ҳам фойдаланадилар, шу тариқа давлат ва жамият ҳаётидаги турли муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этадилар. миллий давлатчилик шаклланиб келаётган шароитларда, сиёсий партиялар кўпинча миллий интеграция (ягоналашув, бирлашув) вази-фасини амалга оширадилар. масалан, бу вазифа ҳиндистон миллий конгресси партиясининг 40- 60-йиллардаги фаолиятида яққол намоён бўлади. ушбу партия миллий мустақиллик учун кураш даврида ҳинд жамиятининг бирлаштирувчи …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сиёсий партиялар ва партиявий тизимлар"

1404195287_51765.doc сиёсий партиялар ва партиявий тизимлар режа: 1. сиёсий партияларнинг моҳияти ва вазифалари 2. сиёсий партияларнинг вужудга келиши 3. сиёсий партияларнинг асосий турлари: консерватив, социал-демократик, либерал, диний йўналишдаги сиёсий партиялар. таъсир этиш гуруҳлари (лоббистик ташкилотлар) 4.сиёсий партияларнинг ташкилий тузилиши, ташкилий- расмийлаштирилган ва ташкилий-расмийлаштирилмаган партиялар 5. чет эллардаги партиявий тизимлар: етакчи сиёсий партияси бўлган кўппартиявийлик тизим, етакчи сиёсий партияси бўлмаган кўппартиявийлик тизими, иккипартиявийлик, якка партиявийлик ва «партиясиз» тизимлар 6. сиёсий партиялар фаолиятининг тартиби ва тартибга солиш механизмининг ички ва ташқи усуллари 1. сиёсий партияларнинг моҳияти ва вазифалари “партия”сўзи лотинча “раrt...

Формат DOC, 236,5 КБ. Чтобы скачать "сиёсий партиялар ва партиявий тизимлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сиёсий партиялар ва партиявий т… DOC Бесплатная загрузка Telegram