жиноят процессуал мажбурлов чоралари

DOC 214,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352857681_39107.doc жиноят процессуал мажбурлов чоралари режа: 1.жиноят процессуал мажбурлов чоралари тушунчаси ва турлари 2. ушлаб туриш 3. эҳтиёт чоралари тушунчаси ва турлари, улар қўлланилишининг асослари ва тартиби 4. қамоққа олиш 5. гаров 6.муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат 7. шахсий кафиллик ва жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги 8. вояга етмаганни кузатув остига олиш учун топшириш жиноят процессуал мажбурлов чоралари тушунчаси ва турлари суриштирув, тергов, прокуратура ва суд органларига жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиққанда суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси борасида жиноят ишларини судда юритишга процессуал ҳуқуқлари ҳамда процессуал мажбуриятлари бўлган фуқароларни гувоҳлар, жабрланувчилар, айбланувчилар ва бошқалар сифатида жалб қилишга тўғри келади. ушбу мажбуриятлар жиноят ишларини судда юритишда иштирок этувчилар томонидан аксарият ҳолларда ихтиёрий равишда амалга оширилади. аммо тергов ва суд амалиётида айрим шахслар томонидан ўз процессуал мажбуриятларини бажармаслик ҳолатлари учрайди. жиноят процессуал ҳуқуқ қонун талабларини бажармайдиган шахсларга нисбатан ёки бундай бажарилмасликнинг олдини олиш учун давлат мажбурловини қўллаш имкониятини назарда тутади. ишда …
2
нийлиги ва асослилигини кафолатлайдиган тартибда қўлланилади; алоҳида мазмунга ва хусусиятга эга бўлади. процессуал мажбурлов чоралари деганда жиноят-процессуал қонунда назарда тутилган мажбурлов хусусиятидаги воситалар тушунилиб, улар жиноят иши юритилиши учун масъул бўлган ваколатли давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан қонунда белгиланган тартибда ва асослар бўлгандагина жиноят процесси иштирокчисига нисбатан унинг тергов ёки суд ҳаракатлари ўтказилишига монелик қиладиган ноқонуний хулқ-атворининг, унга юклатилган вазифалар бажарилмаслигининг олдини олиш, шунингдек гумон қилинувчи, айбланувчининг келгусидаги жиноий фаолиятига чек қўйиш ҳамда жиноят ишларини судда юритиш бошқа вазифаларини бажариш мақсадида қўлланилади. барча жиноят процессуал мажбурлов чоралари учун улар қўлланиладиган шахсларнинг иродаси ва хоҳишидан қатъи назар амалга оширилиш имконияти умумий ҳисобланади. лекин бундай имконият ҳамма вақтда ҳам амалда рўёбга чиқмайди, чунки фуқаролар кўпинча мансабдор шахснинг ўз мажбуриятларини бажаришига нафақат монелик қилмайди, балки ихтиёрий ва онгли равишда ҳуқуқ меъёрларининг кўрсатмаларини бажарадилар. мажбурлов фуқароларнинг шахсий, мулкий ва бошқа субъектив ҳуқуқларини торайтириш ва чеклашда ифода этилади. фуқаролар ҳуқуқларини чеклашга қуйидагилар тааллуқли бўлиши …
3
и, гумон қилинган шахсларни ушлаб туришлари мумкин. ушбу мақсадлардан ташқари мансабдор шахсларга мажбурлаш, куч ишлатиш ман этилади.»1. муайян жиноят процессуал мажбурлов чораси фақат уни танлаш зарурлигини тақозо этувчи вазият мавжудлигида қўлланилиши мумкин. бундай вазият бор ёки йўқлиги ҳар бир алоҳида ҳолда қонун у ёки бу процессуал мажбурлов чорасидан фойдаланиш билан боғлайдиган ҳақиқий хусусиятдаги маълумотлар йиғиндиси билан белгиланади. у ёки бу жиноят-процессуал мажбурлов чорасини қўллаш зарурлиги тўғрисидаги хулоса чиқаришга имкон берувчи ҳақиқий маълумотлар (далиллар) йиғиндиси уни қўллаш учун етарли асос ҳисобланади. республикамиз жиноят-процессуал кодексида «процессуал мажбурлов» деб номланган махсус 4-бўлим ажратилиб, унда жиноят процессида шахснинг ҳуқуқларини чеклаш асослари ва чегаралари аниқ белгиланган. жпкнинг 213-моддасида процессуал мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар таърифланган. суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд: 1) жиноят процесси иштирокчиси тергов ёки суд ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилса; 2) ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган бўлса; 3) гумон қилинувчи, айбланувчининг келгуси жиноий фаолиятининг олдини олиш ва ҳукм ижросини таъминлаш учун зарур бўлса, мажбурлов …
4
штирокчисининг (суд муҳокамасида ҳозир бўлган шахснинг) ҳуқуқбузарлиги; қатъий чоралар, хусусан, гумон қилинувчи ва айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораларини қўллашнинг зарурлиги; в) процессуал мажбурлов чораларини қўллаш кўрсатилган ҳар қандай асос исбот қилиниши керак (масалан, айбланувчи ғойиб бўлишининг юқори даражадаги эҳтимолини, олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда қидирилаётган ашё муайян шахсда эканлигини исботлаш зарурлиги ва ҳоказо); г) мажбурлов чоралари қонунда белгиланган процессуал шаклларда ҳамда жиноят иши қўзғатилганидан кейингина қўлланилади (ушлаб туриш бундан мустасно); д) шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини процессуал мажбурлов туфайли чеклаш энг паст даражада ва ҳақиқатан зарур бўлиши керак1; е) процессуал мажбурловнинг мақсади ​ жиноят ишларини судда юритиш соҳасида ҳуқуқий тартиботни ҳимоя қилиш, қонунийлик бузилишининг олдини олиш ва уни бартараф этиш, ҳар бир жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш, унинг тўғри ҳал қилиниши йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш, жиноятдан жабрланган фуқаролар, муассасалар ва ташкилотларнинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш ва пировардида ​ жиноятга қарши курашга кўмаклашиш ҳисобланади2 . фақат қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган …
5
аффақиятли амалга оширилишини таъминлашдир. бу мақсад, башарти у процессуал мажбурлов айрим чораларининг қўлланилишини тартибга солувчи жиноят процессуал ҳуқуқ меъёрлари билан бевосита яқин мақсадлар орқали ойдинлаштирилмаса, мавҳум ва ноаниқ бўлиб туюлади1 . масалан, жпкнинг 236-моддасига биноан эҳтиёт чораларини қўллашнинг бевосита яқин мақсадлари қуйидагилардир: 1) айбланувчи, судланувчи суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш; 2) унинг бундан буёнги жиноий фаолиятининг олдини олиш; 3) унинг иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга халал берадиган уринишларига йўл қўймаслик; 4) ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш. эҳтиёт чоралари қўлланилиши қаратилиши мумкин бўлган мақсадларнинг бу рўйхати тўлиқ ҳисобланади. улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш, масалан кўрсатувлар беришга мажбурлаш мақсадида фойдаланиш қонунни қўпол тарзда бузиш ҳисобланади ва тегишли шароитларда жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. ўша мақсадларда, лекин айрим хусусиятлар билан ушлаб туриш ҳам амалга оширилади. у қамоқда сақлаш каби эҳтиёт чорасидан фақат ўзининг қисқа муддатлилиги билан фарқ қилади. ўз хусусиятига кўра жиноят процессуал мажбурлов чоралари бир хил эмас ва уларнинг қўлланилиши турли …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жиноят процессуал мажбурлов чоралари"

1352857681_39107.doc жиноят процессуал мажбурлов чоралари режа: 1.жиноят процессуал мажбурлов чоралари тушунчаси ва турлари 2. ушлаб туриш 3. эҳтиёт чоралари тушунчаси ва турлари, улар қўлланилишининг асослари ва тартиби 4. қамоққа олиш 5. гаров 6.муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат 7. шахсий кафиллик ва жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги 8. вояга етмаганни кузатув остига олиш учун топшириш жиноят процессуал мажбурлов чоралари тушунчаси ва турлари суриштирув, тергов, прокуратура ва суд органларига жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиққанда суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси борасида жиноят ишларини судда юритишга процессуал ҳуқуқлари ҳамда процессуал мажбуриятлари бўлган фуқароларни гувоҳлар, жабрланувчилар, айбланувчилар ва бошқалар сифатида жалб қилишга тўғри ...

Формат DOC, 214,5 КБ. Чтобы скачать "жиноят процессуал мажбурлов чоралари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жиноят процессуал мажбурлов чор… DOC Бесплатная загрузка Telegram