жиноят ишини қўзғатиш дастлабки терговни тўхтатиш мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан назорат

DOC 77.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546751156_73527.doc жиноят ишини қўзғатиш дастлабки терговни тўхтатиш мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан назорат режа: 1. жиноят ишини қўзғатиш, дастлабки терговни тўхтатиш, тугатишнинг, қонунийлиги устидан прокурор назоратининг тушунчаси ва вазифалари. 2. жиноят ишини тугатиш тушунчаси, асослари ва тартиби. жиноят ишини қўзғатиш, дастлабки терговни тўхтатиш,тугатишнинг, қонунийлиги устидан прокурор назоратининг тушунчаси ва вазифалари. ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонунини 28-моддасида жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширувчи прокурорнинг ваколатлари белгиланган бўлиб, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги ариза ва ҳабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаблари ижросини ҳар ойда камида бир марта текширади, жиноят ишларини қўзғатади ёки уларни қўзғатади ёки уларни қўзғатишни рад этади, жиноят ишларини тугатади ёхуд улар юзасидан иш юритилиши тўхтатади. жиноят ишини қўзғатиш, дастлабки терговни тўхтатиш ва тугатишнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш ўзбекистон республикаси жпқонунчилиги ва прокуратура тўғрисидаги қонунга асосан прокурорларга юклатилган. жумладан, ўзбекистон республикаси жпкнинг 33- моддасида қайд этилишича, …
2
нг 27-моддасида жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат предмети белгиланган бўлиб, унга кўра, жиноятлар тўғрисидаги аризалар ва ҳабарларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш ва терговни олиб боришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган процессуал тартиби, шунингдек жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлиги жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органларнинг қонунларни ижро этишлари устидан назорат предмети ҳисобланади. ушбу қонуннинг 28-моддасида прокурорнинг ваколатлари қаторига : · жиноят ишларини қўзғатиши мумкинлиги; · жиноят ишларини қўзғатишни рад этиши мумкинлиги; · олиб борилаётган тергов ҳаракатларини қонунийлиги устидан назоратни олиб бориши; · жиноят иши юзасидан олиб борилаётган ҳар бир тергов ҳаракати бўйича бевосита топшириқ бериш, шу тергов ҳаракатларида иштирок этиш, тергов ҳаракатларини амалга оширилишини қонунийлигини таъминлаш; · жиноят ишларини тугатиши мумкинлиги; · жиноят ишлари юзасидан иш юритилишини тўхтатиши мумкинлиги; · қонунда назарда тутилган ҳолларда терговчининг ишни тугатишига розилик бериши; · айблов ҳулосасини ёки қарорини тасдиқлаши, ишни судга юбориши ваколатлари …
3
арорини бекор қилишга ва иш қўзғатишни рад қилишга; · суриштирувчининг, суриштирув органи бошлиғининг, терговчингинг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга ва айни вақтда иш қўзғатишга; · иш қўзғатиш тўғрисидаги ёки иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан юқори судга протест беришга ҳақлидир. · ўзбекистон республикаси жпкнинг 331-моддассига мувофиқ, суриштирувчи ёки терговчи жиноят ишини қўзғатиш туғрисидаги қарор нусхаси ишнинг тергов қилиниши устидан назоратни амалга ошириши лозим бўлган прокурорга юборади. жиноят ишини қўзғатишни қонунийлиги билан биргаликда жиноят иши қўзғатишни рад этишни қонунийлиги устидан ҳам назоратни прокурор юксак савияда амалга оширади. суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишда прокурор ўзбекистон республикаси жпкнинг 382- моддасида белгиланган ваколатлардан фойдаланади. қонунларнинг аниқ ва бир ҳилда бажарилиши устидан прокурорлик назорати суриштирув ва дастлабки тергов органларининг барча фаолияти ўзбекистон республикаси конституцияси ва жиноят процессуал қонун ҳужжатларига қатъиян ва аниқ мувофиқ келиши лозим. жиноят ишини қўзғатиш босқичи-жиноят процессининг мустақил …
4
ки жиноят тўғрисидаги ҳабар келиб тушган вақтдан бошлаб амалга оширилиши лозим. жпкнинг 382-моддаси талабларига кўра, прокурор жиноятларни тергов қилиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради, тергов юритиш ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилади. жиноят ишини тугатиш тушунчаси, асослари ва тартиби. жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ўз қарорини терговчи асослантирилган тарзда расмийлаштириш йўли билан амалга оширади. терговчининг бундай қарори одатда прокурор томонидан тасдиқланмайди. лекин, амалиётда қонунбузилиш ҳолларини олдини олиш ва фуқароларнинг қонунлар билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида ҳар қандай жиноят ишини тугатиш ҳақидаги терговчининг қарори прокурор томонидан ўрганиб чиқилиб, унинг розилиги олинмоғи лозим. ўзбекистон республикаси жпкнинг 374 моддасига биноан жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда тузилади. қарор тавсиф ва ҳулоса қисмларидан иборат бўлади. тавсиф қисми юқорисида қарорнинг номи, қаерда ва қачон чиқарилаётганлиги, ким томонидан қайси жиноят иши бўйича чиқарилаётганлиги кўрсатилади. қарорнинг тавсиф қисмида …
5
смида : · жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги; · гумонни ёки айбловни олиб ташлаш тўғрисидаги; · эҳтиёт чораларини, шунингдек фуқаровий даъвони таъминлаш учун кўрилган чораларни бекор қилиш тўғрисидаги; · ашёвий далиллар тўғрисидаги қарорлар баён қилинади. агарда жиноят иши бўйича бир неча шахслар айбланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган бўлсалар, уларнинг фақатгина баъзи бирига нисбатан жиноят ишини тугатиш асослари мавжуд бўлса, унда тугатиш асослари мавжуд бўлган айбланувчиларнинг қисмини тугатилади, қолган айбланувчиларнинг қисми эса умумий иш юритув тартибида айблов ҳулосаси билан прокурорга юборилади. ишни тугатиш ҳақидаги қарорда ашёвий далиллар тақдири белгилаб қўйилиши лозим. агарда иш юритуви тугатилаётган айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси қўлланган бўлса, эҳтиёт чораси бекор қилиниши керак. рўйхатга олинган ва олиб қўйилган мулк рўйхатдан чиқарилиб, эгасига қайтарилиши лозим. терговчи жиноят ишини тугатганлиги ҳақида ёзма равишда гумон қилинувчи, айбланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига ҳамда жиноят ишини қўзғатиш учун ариза билан мурожаат қилган фуқаро ёки мансабдор шахсга маълум қилиши …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жиноят ишини қўзғатиш дастлабки терговни тўхтатиш мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан назорат"

1546751156_73527.doc жиноят ишини қўзғатиш дастлабки терговни тўхтатиш мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан назорат режа: 1. жиноят ишини қўзғатиш, дастлабки терговни тўхтатиш, тугатишнинг, қонунийлиги устидан прокурор назоратининг тушунчаси ва вазифалари. 2. жиноят ишини тугатиш тушунчаси, асослари ва тартиби. жиноят ишини қўзғатиш, дастлабки терговни тўхтатиш,тугатишнинг, қонунийлиги устидан прокурор назоратининг тушунчаси ва вазифалари. ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонунини 28-моддасида жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширувчи прокурорнинг ваколатлари белгиланган бўлиб, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги ариза ва ҳабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтк...

DOC format, 77.5 KB. To download "жиноят ишини қўзғатиш дастлабки терговни тўхтатиш мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан назорат", click the Telegram button on the left.