меҳнатга оид низоларни судда кўришнинг процессуал хусусиятлари

DOC 99.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352613799_36247.doc режа: 1.меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишларнинг тааллуқлилиги ва судловлик масаласи 2. меҳнат ишларини кўриш муддатлари 3. меҳнат ишларини судда кўришга тайёрлаш 4. меҳнат ишларида тарафлар 5. ишга тиклаш ёки ходимни олдинги вазифасига қўйиш тўғрисидаги ишлар бўйича учинчи шахсларнинг иштироки 6. меҳнат ишлари бўйича келишув битими 7. меҳнат ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарорлари 8. меҳнат ишлари бўйича суд ҳал қилув қарорларининг ижро этилиши хусусиятлари меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишларнинг тааллуқлилиги ва судловлик масаласи меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича бўлган ишлар фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари, яъни даъво ишларини юритиш тартибида судлар томонидан кўрилади. бундай туркумдаги фуқаролик ишлари учун қонун билан белгиланган қатор хусусиятлар бор. бу хусусиятлар низоли моддий-ҳуқуқий муносабат билан белгиланиб, фақат моддий ҳуқуқ (меҳнат ҳуқуқи) меъёрларидагина эмас, балки процессуал ҳуқуқ меъёрларида (фпкда) ҳам назарда тутилган. бу хусусиятлар судьялар томонидан меҳнат ишлари бўйича даъво аризаларини қабул қилишда, уларни суд мажлисида кўриш учун тайёрлашда …
2
а кўра ходим меҳнат низосини ҳал қилиш учун ўз хоҳишига асосан (меҳнат кодексининг 269-моддаси) меҳнат низоли комиссияларига мурожаат этмасдан туриб қуйидаги ҳолларда бевосита туман (шаҳар) судларида иш қўзғатишга ҳақлидирлар. 1) агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари комиссияси тузилмаган бўлса; 2) улар меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъий назар ишга тиклаш тўғрисида, меҳнат шартномасини бекор қилиш вақти ва асослари таърифини ўзгартириш тўғрисида, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақт учун ҳақ тўлашга доир бўлса; 3) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг тўланиши ҳақида бўлса; 4) меҳнат вазифаларини бажараётганда ходимнинг соғлиғига шикаст етказилгани оқибатидаги зарарни (шу жумладан маънавий зарарни) ёки унинг мол-мулкига етказилган зарарни иш берувчи томонидан тўланиши ҳақида бўлса; 5) меҳнат кодексининг 78-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳолларда ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақида бўлса; 6) иш берувчи ва касаба уюшмаси қумитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан олдиндан келишиб ҳал этилган масалалар юзасидан келиб чиққан бўлса. ушбу 269-модданинг 1-қисмида …
3
арнинг яшаб турган жойидаги туман (шаҳар) судига берилади. меҳнат ҳақини ундириш тўғрисидаги ва меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар бўйича бўлган даъволар юзасидан ходимлар давлат даромадларига суд харажатларини, божини тўлашдан озод қилинадилар. бундай талаблар қаноатлантирилганида суд харажатлари даъвонинг қаноатлантирил ган қисмига нисбатан жавобгардан ундирилади. агар даъво талаблари рад этилса, суд харажатлари давлат ҳисобига ўтказилади. бу ҳолат меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишларни ўзига хос хусусиятларидандир. судга аввало меҳнат низоларини кўриш комиссиясида кўрилган низо бўйича ариза тушса, суд бу масала бўйича меҳнат низоларини кўриш комиссияси мажлисининг баёноти кўчирмасини топширилишини талаб қилиши лозим. меҳнат ишларини кўриш муддатлари меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низоли ишларни процессуал хусусиятларидан бири шуки бунда бошқа фуқаролик ишларга нисбатан қисқа муддат белгиланганидир. меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар қонунда кўрсатилган, улар: 1) ходим, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари; 2) меҳнатнинг ҳуқуқ бўйича инспектори; 3) иш берувчи меҳнат низолари комиссиясининг …
4
ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин. ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди. меҳнат низоларини кўриш учун бошқа фуқаролик ишларига нисбатан бирмунча қисқа муддатлар белгиланган. фпкнинг 131-моддасига кўра, меҳнат низолари биринчи инстанция суди томонидан 10 кунлик муддат ичида кўрилиши лозим. ишни бошқа муддатда кўрилиши шу қонунда белгиланган. меҳнат тўғрисидаги низоларнинг тездан кўрилишини таъминлаш билан ҳуқуқ нормалари фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқарининг амалдаги конституция ўз ҳимоясига олганлигидан ва уларнинг манфаатлари ҳамиша давлат эътиборида эканлигидан далолат беради. меҳнат ишларини судда кўришга тайёрлаш меҳнат ишларини судда кўриш учун тайёрлаш алоҳида аҳамиятга эгадир. судья ишни кўришга тайёрлашга киришишда фпкнинг 158-160-моддалари талабларини аниқ бажариши лозим. чунончи, иш юзасидан аниқланиши керак бўлган фактларни белгилаши, барча далилларни келтирилган-келтирилмаганлигини текшириши, агар зарур бўлса, қўшимча далилларни талаб қилиб олиши керак. ишга тиклаш тўғрисидаги ва бошқа низолар бўйича меҳнат низолари комиссиясининг қарори иш берувчи ва касаба …
5
асалан, ишга тиклаш, штат қисқартирилиши ва ҳоказо). меҳнат қоллективларида меҳнат интизоми бузилишини олдини олиш ва меҳнат муносабатлари соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш мақсадида меҳнат ишларини судда кўришга тайёрлашнинг ҳар бир ҳолатида бундай ишларнинг очиқ суд мажлисида, ходимнинг иш хонасида, прокурор ва жамоатчиликнинг иштирокида кўриш лозим бўлиш-бўлмаслигини белгилаши лозим. бу масалага алоҳида эътибор берилиши кераклиги республика олий судининг пленум қарорида кўрсатиб ўтилган.1 меҳнат ишларида тарафлар хар қандай фуқаролик иши каби меҳнатга оид низонинг ҳам муваффақият билан ҳал қилиниши-барча манфаатдор шахсларнинг процессуал ҳолатларини тўғри белгилашга боғлиқдир. умумий қоида бўйича меҳнат ишларида тарафлар меҳнатга оид низоли ҳуқуқий муносабатнинг субъектлари бўлади. меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низоли ишларда тараф бўлиб вояга етмаган яъни ўн тўртдан ўн саккизгача бўлган фуқаролар иш ҳақини ёки бошқа даромадни тасарруф этиш билан боғлиқ битимлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича судда ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи бундай низоларни ҳал қилишнинг ўзига хос процессуал хусусиятларидандир (фпкнинг 38-моддаси). ишдаги субъект …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "меҳнатга оид низоларни судда кўришнинг процессуал хусусиятлари"

1352613799_36247.doc режа: 1.меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишларнинг тааллуқлилиги ва судловлик масаласи 2. меҳнат ишларини кўриш муддатлари 3. меҳнат ишларини судда кўришга тайёрлаш 4. меҳнат ишларида тарафлар 5. ишга тиклаш ёки ходимни олдинги вазифасига қўйиш тўғрисидаги ишлар бўйича учинчи шахсларнинг иштироки 6. меҳнат ишлари бўйича келишув битими 7. меҳнат ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарорлари 8. меҳнат ишлари бўйича суд ҳал қилув қарорларининг ижро этилиши хусусиятлари меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишларнинг тааллуқлилиги ва судловлик масаласи меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича бўлган ишлар фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари, яъни даъво ишларини юритиш тартибида судлар томонидан кўрилади. бундай...

DOC format, 99.0 KB. To download "меҳнатга оид низоларни судда кўришнинг процессуал хусусиятлари", click the Telegram button on the left.