мехнат низоли ишларини судда куришда учинчи шахслар иштирокининг узига хос хусусиятлари

DOC 97,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1351878223_26507.doc меҳнат низоли ишларини судда кўришда учинчи шахслар иштирокининг ўзига хос хусусиятлари www.arxiv.uz меҳнат низоли ишларини судда кўришда учинчи шахслар иштирокининг ўзига хос хусусиятлари иш берувчиларнинг ҳамда ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини, шунингдек жамоатчилик манфаатини ҳимоя қилиш учун суд бошқа шахсларнинг илтимосисиз, ўз ташаббуси билан ишда иштирок этиш учун корхонанинг мансабдор шахсини жалб қилиш ва унинг зиммасига ходимга мажбурий бекор юрган вақти учун иш ҳақи тўлаши муносабати билан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклаши мумкин. фпкнинг 259-моддасида меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ноқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимларни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ёки бошқа ишга ўтказишга фармойиш берган мансабдор шахсни учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жавобгар томонидан жалб қилиши шартлиги ўз ифодасини топган. ушбу қоиданинг киритилишидан кўзланган мақсад меҳнат шартномасини бекор қилиниши ёки бошқа ишга ўтказиш очиқдан-очиқ қонунга хилоф бўлганлигини аниқлаган суд шу процесснинг ўзидаёқ, мансабдор …
2
да бу соҳада турли фикр ва мулоҳазалар мавжудлигини кўрамиз. хусусан, с.а.калужнўй қонунни очиқ-ойдин бузиш деганда, мансабдор шахс томонидан ходимни ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш ҳамда ишга тиклаш ҳақидаги суд ҳал қилув қарорларининг ижросини кечиктириш жараёнида очиқ кўриниб турган меҳнат қонунчилигининг бузилишини тушунади. м.и.барунинг фикрича эса, қонунни очиқ-ойдин бузиш субъектив хусусиятга эга бўлиб, у ким томонидан бузилишига кўпроқ боғлиқдир. суд амалиётини таҳлил қилиб, муаллиф судлар мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш ва бошқа ишга ўтказишдаги айбини аниқлаб, ушбу ҳолатда қонунни очиқ-ойдин бузганлиги тўғрисидаги масалага эътибор бермасликларини таъкидлайди ва судларнинг ушбу тутган йўлларини тўғри деб эътироф этади. с.а.ивановнинг фикрича эса, малакали ходимни кам малака талаб қиладиган ишга ўтказиш ҳам меҳнат қонунчилигини очиқ-ойдин бузиш деб эътироф этилиши лозим. шу ўринда ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг “судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги 1998 йил 17 апрел 12-сонли қарорида қонуннинг очиқ-ойдин бузилиши сифатида тан олинувчи ҳолатлар рўйҳати келтирилиши ушбу …
3
тларда таъкидланган. амалиётда ходимни ғайриқонуний равишда ишдан бўшатган ёки бошқа ишга ўтказишда айбли бўлган мансабдор шахс узрли сабабларга кўра (масалан, хизмат сафарида бўлиши, касал бўлиши), суд мажлисига кела олмаслиги ҳоллари ҳам учрайди. агар ушбу ҳолатлар суд мажлисининг чўзилишига олиб келгудек бўлса, фикримизча, суд мансабдор шахснинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги ишни алоҳида иш юритиш учун ажратиши (фпкнинг 157-моддаси) мақсадга мувофиқдир ва ушбу қоидани фпкнинг 259-моддасида ўз аксини топиши лозим. е.и.филипповнинг фикрича ҳам мансабдор шахсга нисбатан билдирилган қарши даъво агар асосий процессда мансабдор шахс қатнашмаган тақдирда, алоҳида суд мажлисида кўриб чиқилиши ва суд мажлиси бўладиган вақт ва жой тўғрисида учинчи шахс сифатида жалб этилаётган мансабдор шахс хабардор қилиниши лозим. шунингдек, олим ушбу процессга мансабдор шахс келмаса, иш унинг иштирокисиз ҳам кўриб чиқилиши мумкинлигини таъкидлайди. лекин а.и.ставцеванинг фикрича, мансабдор шахснинг иштирокисиз ходимни ишдан ғайриқонуний равишда бўшатишдаги унинг айбини аниқлаб бўлмаслигини, шунинг учун ҳам қарши даъво албатта жавобгарнинг, яъни корхона раҳбарининг иштирокида кўриб чиқилиши лозимлигини …
4
иб, ушбу муносабатларнинг субъекти сифатида бир томонда ходим, иккинчи томонда эса иш берувчи иштирок этади. шунинг учун ҳам судда ишга тиклаш ҳақидаги ишларнинг кўрилишида жавобгар сифатида фақат иш берувчи эътироф этилади. шундай экан, ишга тиклаш ҳақидаги ишлар бўйича мансабдор шахслар суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмасалар, суд ишни уларнинг иштирокисиз ҳам кўриб, ҳал қилиши мумкин. суд амалиётида ишга тиклаш ҳақидаги ишлар бўйича учинчи шахс сифатида жалб этилган мансабдор шахслар бир вақтнинг ўзида иш берувчи-жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этиши билан боғлиқ масала муаммоли ҳисобланади. мансабдор шахснинг учинчи шахс сифатида жавобгар томонида жалб этилиши ва иш бўйича жавобгарнинг вакили сифатида сўзга чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этилмаслиги ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг "судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида"ги 1998 йил 17 апрел қарорида ўз ифодасини топган. м.к.треушников ҳам мансабдор шахслар бир вақтнинг ўзида корхонанинг вакили сифатида суд процессида иштирок этиши мумкинлигини таъкидлаб ўтади. лекин айрим олимлар ушбу фикрга …
5
инчи шахс сифатида процессга жалб қилинган мансабдор шахс мазкур иш бўйича жавобгарнинг вакили сифатида сўзга чиқиши мумкинлиги юзасидан м.к.треушниковниг фикрларига қўшилиб бўлмайди. чунки процессуал вазифаларнинг ўзаро қўшиб юборишга қачонки, ушбу иштирокчиларнинг манфаати ўзаро зид бўлмагандагина йўл қўйилади. жавобгар, яъни корхона билан учинчи шахс сифатида процессга жалб этилган мансабдор шахснинг манфаатлари қачонки ходимни ишдан бўшатиш қонуний амалга оширилганда ёки суд томонидан ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъво талабларини рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилганидагина бир бирига мувофиқ келади. агар ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун иш ҳақи ундириш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилиб, мансабдор шахснинг айби исботлангудек бўлса, уларнинг манфаатлари ўзаро қарама-қарши бўлади. шундай экан, мазкур ишлар бўйича асосий даъво билан регресс даъвонинг бир вақтда ҳал этилишини ҳисобга оладиган бўлсак, ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг қарорида берилган тушунтиришдан англанишича, мансабдор шахс ўзига нисбатан қўзғатилган регресс даъво бўйича корхонанинг вакили сифатида сўзга чиқиши мумкин бўлади. бу ҳолат эса суд амалиётида мансабдор шахсларнинг иш берувчи …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мехнат низоли ишларини судда куришда учинчи шахслар иштирокининг узига хос хусусиятлари"

1351878223_26507.doc меҳнат низоли ишларини судда кўришда учинчи шахслар иштирокининг ўзига хос хусусиятлари www.arxiv.uz меҳнат низоли ишларини судда кўришда учинчи шахслар иштирокининг ўзига хос хусусиятлари иш берувчиларнинг ҳамда ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини, шунингдек жамоатчилик манфаатини ҳимоя қилиш учун суд бошқа шахсларнинг илтимосисиз, ўз ташаббуси билан ишда иштирок этиш учун корхонанинг мансабдор шахсини жалб қилиш ва унинг зиммасига ходимга мажбурий бекор юрган вақти учун иш ҳақи тўлаши муносабати билан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклаши мумкин. фпкнинг 259-моддасида меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ноқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимларни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд ўз ташаббуси билан м...

Формат DOC, 97,5 КБ. Чтобы скачать "мехнат низоли ишларини судда куришда учинчи шахслар иштирокининг узига хос хусусиятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мехнат низоли ишларини судда ку… DOC Бесплатная загрузка Telegram