мехнатга оид низоли ишларни судда куришга тайёрлаш

DOC 56.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351877647_26457.doc мехнатга оид низоли ишларни судда куришга тайёрлаш www.arxiv.uz мехнатга оид низоли ишларни судда куришга тайёрлаш фуқаролик процессуал қонунчилиги биринчи инстанция судларида даъвогарнинг даъво аризасини қабул қилиш тўғрисидаги масала ижобий ҳал қилингач, мажбурий босқич сифатида ишни судда кўришга тайёрлашни назарда тутади. ҳуқуқий адабиётларда фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш фуқаролик ҳуқуқий низоларининг мумкин қадар тезлаштириб, тўла ва ҳар томонлама кўрилиши ҳамда ҳал этилишини таъминлаш мақсадларини кўзлаган ҳолда амалга оширилиши таъкидланади. биробарин, меҳнатга оид низоли ишларни судда кўришга тайёрлашнинг асосий мақсади ҳам меҳнат низоларини ҳал қилиш учун махсус муддатларнинг жорий этилганлигини эътиборга олиб, биринчи суд мажлисидаёқ тез ва тўла кўриб ҳал қилишдан иборатдир. меҳнат ишларини судда кўришга тайёрлаш босқичида судья томонидан амалга ошириладиган процессуал ҳаракатлар бу тўғрисида чиқарилган ажримда ўз аксини топиши лозим бўлади. б.а.будеевнинг фикрича, ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажримда судья иккита масалани, яъни биринчидан, ишни ўз юритувига қабул қилиш ва иккинчидан, ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги масалани ҳал қилишга …
2
чиқиб, мазкур моддада кўрсатилмаган бошқа тайёрлов ҳаракатларини ҳам амалга ошириши мумкин. иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги низони судда кўришга тайёрлаш босқичида судья бу тўғрисида буйруқ берган мансабдор шахсни жавобгар томонидан туриб иштирок этиш учун учинчи шахс сифатида жалб этиш масаласини ҳал қилади. шу ўринда ишни судда кўришга тайёрлаш жараёнида мансабдор шахсни ходимни ишдан бўшатганлик ёки бошқа ишга ўтказганлик сабабларини аниқлаш мақсадида сўроқлаши лозим. амалдаги процессуал қонунчиликка кўра, судья тайёрлов босқичида ишга дахлдор бўлмаган тарафни алмаштириш, шерик иштирокчилик масалаларига ҳам эътибор бериши лозим. жамоа моддий жавобгарлиги тўғрисидаги ишлар бўйича судья жамоанинг барча аъзоларини шерик жавобгар сифатида процессга жалб қилиш чораларини кўриши лозим. айрим ҳолларда ходимга етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишларни судда кўришга тайёрлаш жараёнида зарар етказилишига сабаб бўлган мансабдор шахснинг ғайриқонуний хатти-ҳаракат (ҳаракатсизлик)лар содир этганлиги аниқ бўлиб қолади. бундай ҳолларда судья мазкур шахсни албатта шерик жавобгар сифатида ишда иштирок этиш учун жалб …
3
ишларини судларда кўрилишида прокурор албатта иштирок этиши мустаҳкамлаб қўйилган. ундан ташқари, ўзбекистон республикаси бош прокурорининг "судда фуқаролик ишларининг кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш тўғрисида"ги 1998 йил 12 ноябр 16-сонли буйруғида прокурор албатта ишга тиклаш тўғрисидаги низоли ишларнинг судда кўриб, ҳал қилинишида иштирок этиши шарт эканлиги ўз ифодасини топган. меҳнатга оид ишга тиклаш ҳақидаги ишларни судлар томонидан тўғри ва ўз вақтида кўриб ҳал қилиниши, ходимларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судлар томонидан самарали ҳимоя қилиниши ўта муҳим аҳамият касб этади. шу мақсадда мазкур туркумдаги ишларда туман прокурорининг ёрдамчилари эмас, балки шахсан прокурор ёки унинг ўринбосарлари иштирок этиши лозимлиги юзасидан ўзбекистон республикаси бош прокурорининг 1998 йил 12 ноябр 16-сонли буйруғида тегишли кўрсатмалар бериб ўтилади. ундан ташқари, ишни судда кўришга тайёрлаш босқичида судья ҳар қандай меҳнат ишлари юзасидан прокурорнинг иштирок этишини лозим деб топиши ва прокурорни бу ҳақда ҳабардор қилиш чораларини кўриши мумкин. фпкнинг 160-моддасига кўра, судья меҳнат низолари юзасидан суд …
4
этилганлигидир. хусусан, меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича ишни судда кўришга тайёрлаш ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддатдан кечиктирмай амалга оширилиши лозим (фпкнинг 131-моддаси). ўзбекистон республикаси олий суди пленуми қарорларида ҳам меҳнатга оид низоли ишларни судда кўришга тайёрлаш учун махсус қисқартирилган муддатларнинг белгиланганлигини эътиборга олиб, даъво ариза қабул қилинган бўлса, суд томонидан ишни кўришга тайёрлаш қонунда белгиланган муддатлар доирасида ҳал қилинишини лозимлиги юзасидан тушунтиришлар берилади. шу ўринда ишларни судда кўришга тайёрлаш талаб даражасида олиб борилмаганлиги боис, 1996 йилда ўзбекистон республикаси олий суди томонидан ўрганиб чиқилган қарийб 40% меҳнатга оид ишлар бўйича қонун билан белгиланган ўн кунлик муддат бузилганлигини таъкидлаб ўтиш ўринлидир. яна рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, республика бўйича фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш муддатлари бузилган ҳолда кўрилиб, ҳал қилув қарори чиқарилган ишлар 1998 йилнинг биринчи ярмида 7,6%ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 1999 йилнинг биринчи ярим йиллигида 8,3%га етгач, яъни 0,7%га ёмонлашган. ўз навбатида, меҳнатга оид …
5
рни амалга оширишга тўғри келади. ўз навбатида, мазкур далилларни тўпламасдан туриб, ишни мазмунан ҳал қилиш мумкин эмас. шу мақсадда суд топшириқлари юборилиши ва уларнинг жавобгарларини эса бир қанча муддат кутишга тўғри келади. охир оқибатда ишни судда кўришга тайёрлаш муддатларининг чўзилиб кетиш ҳоллари кузатилмоқда. меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни ўз вақтида судда кўришга тайёрлаш мақсадида суд топшириқлари юборилган бўлса, унинг жавоби олингунга қадар ишни судда кўришга тайёрлаш муддатлари тўхтатиб турилиши ҳақида тегишли норма фпкда ўз аксини топса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. aдабиётлар: 1. авдюков м.г. принцип законности в гражданском судопроизводстве.-м.: мгу, 1970. 97 с. 2. архипов в.д., коняев н.и., хорев п.с.. комментарий к положению о порядке рассмотрения трудовўх споров.-м.: юрид.лит, 1976-212 с. 3. бару м.и. регресснўе обязательства по трудовому праве.-м.: госюриздат, 1962-141 с. 4. будеев б.а. обязательнўе определения суда первой инстанции по гражданском делам: свердловск: ин-т; трудў ин-т. свердловск. № 15; 1971.-68 с. 5. www.akamvd.uz � шорахметов ш.ш. фу=аролик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мехнатга оид низоли ишларни судда куришга тайёрлаш"

1351877647_26457.doc мехнатга оид низоли ишларни судда куришга тайёрлаш www.arxiv.uz мехнатга оид низоли ишларни судда куришга тайёрлаш фуқаролик процессуал қонунчилиги биринчи инстанция судларида даъвогарнинг даъво аризасини қабул қилиш тўғрисидаги масала ижобий ҳал қилингач, мажбурий босқич сифатида ишни судда кўришга тайёрлашни назарда тутади. ҳуқуқий адабиётларда фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш фуқаролик ҳуқуқий низоларининг мумкин қадар тезлаштириб, тўла ва ҳар томонлама кўрилиши ҳамда ҳал этилишини таъминлаш мақсадларини кўзлаган ҳолда амалга оширилиши таъкидланади. биробарин, меҳнатга оид низоли ишларни судда кўришга тайёрлашнинг асосий мақсади ҳам меҳнат низоларини ҳал қилиш учун махсус муддатларнинг жорий этилганлигини эътиборга олиб, биринчи суд мажлисидаёқ тез ва тўла ...

DOC format, 56.5 KB. To download "мехнатга оид низоли ишларни судда куришга тайёрлаш", click the Telegram button on the left.