ислом ҳукуки - мусулмонларнинг ҳаёт конуни

DOC 274.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352010823_28327.doc www.arxiv.uz ислом ҳукуки - мусулмонларнинг ҳаёт конуни режа: 1. «ислом ҳуқуқи» ўқув курсининг предмети ва вазифалари. ислом ҳуқуқи тармоқларининг таркиби ва таснифи 2. ислом ҳуқуқининг диний тизим билан ўзаро нисбати ислом ҳуқуқи бир-бирини тақозо этувчи икки хусусият: 1) диний келиб чиқиш; 2) юридик қоидалар ислом ақидалари (илоҳиёт), ахлоқ нормалари, ибодат қоидалари, умуман исломнинг диний нормалари билан узвий боғлиқлик билан тавсифланади. ислом ҳуқуқи ҳозирги вақтда дунёнинг йирик ҳуқуқий тизимларидан бири бўлиб, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг барча асосий жабҳаларини (оила, жамият, давлат) тартибга солувчи нормаларни ўз ичига олади. ислом ҳуқуқи нормаларининг аксарияти илоҳий хусусиятга эга, демак боқий ва ўзгармас деб ҳисобланади. шу боис назарий жиҳатдан улар давлатнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан алмаштирилган. мусулмон ҳуқуқшунослари (фақиҳлар) ислом динининг асосий манбаларида (куръон, сунна, ижмоъ, қиёс) ҳамма саволларга жавоб мавжудлигидан келиб чиқадилар. вазифа бу жавобни топишдангина иборатдир. улар куръон ва суннада бевосита тартибга солинмаган масалаларни ҳал қилиш учун янги нормаларни келтириб чиқаришнинг ҳар хил усулларини …
2
ажада мослашувчан бўлиш, ривожланиш учун имконият яратган. бунда мазкур жараёнда фақиҳларнинг роли ошиб борган. ўз ривожланишининг дастлабки босқичларида ислом ҳуқуқий таълимоти асосан куръон ва суннани талқин қилиш асосида муайян хулқ-атвор қоидаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. кейинроқ ислом ҳуқуқий таълимоти куръон ва суннадан янги ҳуқуқий нормаларни келтириб чиқаришнинг оқилона усулларини қатъий тизимга солишга киришди. орадан маълум вақт ўтгач, асосий эътиборни ислом ҳуқуқининг методологик ва умумназарий асосларини ишлаб чиқишга қаратди. ислом ҳуқуқининг негизини казуистик метод ташкил этади. у «илм ал-фурўъ» ёки «масоил» (ишларни кўриб чиқиш) деб аталади. гап шундаки, ислом ҳуқуқининг ривожланиши умумий абстракт нормаларни таърифлаш, бир хулқ-атвор қоидасини бошқа қоида билан алмаштириш ёки муайян суд қарорларига умуммажбурий тус бериш йўлидан бормаган. ислом ҳуқуқи таркибининг ўзига хос хусусияти шундаки, бир йўналишга мансуб ҳуқуқшуносларнинг қонунлаштирилган асарларида чиқарилган барча хулосалар, гарчи бир-бирига зид келиши мумкин бўлса-да, тенг даражада ҳақиқий деб тан олинади. диний-ҳуқуқий тизим сифатидаги шариат доирасида эскирган, ҳатто тегишли янги ижтимоий муносабатларга мос …
3
ислом ҳуқуқининг барча нормалари мазмунига кўра асосан икки гуруҳга ажратилади. биринчи гуруҳга инсоннинг у ёки бу амалини баҳоловчи қоидалар киради. шу нуқтаи назардан ислом ҳуқуқи барча амалларни беш тоифага ажратади: 1) мажбурий амаллар; 2) тавсия этиладиган амаллар; 3) рухсат этилган амаллар; 4) ножоиз амаллар; 5) тақиқланган амаллар. иккинчи гуруҳга муайян вазиятлардаги хулқ-атвор қоидаларини таърифловчи, шунингдек қилмишларни содир этиш шарт-шароити ва оқибатларини белгиловчи нормалар киради. ислом ҳуқуқи тармоқларининг таснифи ислом ҳуқуқий таълимотида ишлаб чиқилган. ушбу таснифга кўра ислом ҳуқуқининг асосий тармоқларига қуйидагилар киради: - шахсий мақом ҳуқуқи (оила-никоҳ, мерос масалаларини ва уларга яқин бўлган айрим бошқа муносабатларни тартибга солади); - жиноят ҳуқуқи; - фуқаролик ҳуқуқи; - «ҳокимият нормалари» (давлат ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ ва молия ҳуқуқини қамраб олувчи нормалар). бизнинг назаримизда, ислом ҳуқуқи бу кўп жиҳатдан хусусий ҳуқуқдир. у мулк, айирбошлаш, шахсий номулкий муносабатлардан келиб чиққан. ислом ҳуқуқида замирида диний-ахлоқий тамойиллар ва мезонлар ётувчи хулқ-атвор қоидалари асосий ўрин эгаллайди. шахсий мақом ҳуқуқи …
4
қнашуви юз берган ҳолда у, одатда, мусулмон манфаатига кўпроқ мос келувчи нормани танлайди. нима бўлганда ҳам, ислом ҳуқуқи ўзига хос ҳуқуқий принциплар, конструкциялар ва тартибга солиш усулларига эга бўлган мустақил ҳуқуқий тизим (оила) ҳисобланади. бу ҳуқуқий принциплар, конструкциялар ва тартибга солиш усулларидан турли ижтимоий-сиёсий шароитда фойдаланиш мумкин. ислом ҳуқуқи - узоқ ривожланиш тарихига эга бўлган мураккаб ижтимоий ҳодиса. ислом дини билан узвий боғланган ислом ҳуқуқи у билан чатишиб кетмаган ва мустақил ҳуқуқий тизим сифатида қаралиши мумкин. ислом ҳуқуқини тадқиқ қилиш ҳуқуқшунослик учун нафақат тарихий, балки назарий аҳамиятга ҳам эгадир. ислом ва ислом ҳуқуқи жамиятшуносликнинг кўпгина тармоқлари томонидан ўрганилади. уларнинг ҳар бири бу муаммони ўз мақсадларига мувофиқ тадқиқ қилади. табиийки, юридик фани ҳам ислом ҳуқуқини муайян нуқтаи назардан ўрганади. масалан, ҳуқуқшуносликнинг етакчи тармоғи - давлат ва ҳуқуқ умумий назарияси: - ислом ҳуқуқи вужудга келиши ва ривожланишининг умумий қонуниятларини; - мусулмон давлатларидаги ҳокимиятнинг ижтимоий моҳиятини; - уларнинг бошқарув шакллари ва давлат қурилишининг …
5
усусиятига, чунончи: 1) диний келиб чиқиши - илоҳий табиатига; 2) юридик қоидалар ислом таълимоти - илоҳиёт, ахлоқ нормалари, ибодат қоидалари, умуман исломнинг диний нормалари билан узвий боғлиқлигига эътиборни қаратади. катъий илмий мезонлар ислом ҳуқуқига доир ҳар қандай масалалар юзасидан биринчи сўзни аввало ислом вакиллари айтишини тақозо қилади. бунда биринчи сўз фақиҳларга - ислом ҳуқуқининг билимдонларига берилиши лозим. ахир, куръонда шундай дейилган: «(эй, муҳаммад,) биз сиздан илгари ҳам фақат эркакларни ўзимиз ваҳий қилган ҳолда (пайғамбар этиб) юборганмиз. бас, (эй макка аҳли), агар билмайдиган бўлсангиз, (таврот, инжилни биладиган) зикр аҳлидан сўрангиз!». (куръони карим, «анбиё» сураси, 7-оят). ислом анъанасида шариат тушунчаси мазкур атама куръонда аллоҳ томонидан мўмин учун белгиланган тўғри йўлни ифодалаш учун қўлланилгани билан боғланади. бу йўлдан борган мусулмон маънавий покланишга ва баркамолликка эришади ва жаннатга тушиши мумкин. масалан, аллоҳ инсонга шундай мурожаат қилади: «сўнгра, (эй, муҳаммад,) биз сизни (диний) ишдан иборат шариат узра (барқарор) қилдик. бас, сиз ўшанга эргашинг ва билмайдиган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ислом ҳукуки - мусулмонларнинг ҳаёт конуни"

1352010823_28327.doc www.arxiv.uz ислом ҳукуки - мусулмонларнинг ҳаёт конуни режа: 1. «ислом ҳуқуқи» ўқув курсининг предмети ва вазифалари. ислом ҳуқуқи тармоқларининг таркиби ва таснифи 2. ислом ҳуқуқининг диний тизим билан ўзаро нисбати ислом ҳуқуқи бир-бирини тақозо этувчи икки хусусият: 1) диний келиб чиқиш; 2) юридик қоидалар ислом ақидалари (илоҳиёт), ахлоқ нормалари, ибодат қоидалари, умуман исломнинг диний нормалари билан узвий боғлиқлик билан тавсифланади. ислом ҳуқуқи ҳозирги вақтда дунёнинг йирик ҳуқуқий тизимларидан бири бўлиб, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг барча асосий жабҳаларини (оила, жамият, давлат) тартибга солувчи нормаларни ўз ичига олади. ислом ҳуқуқи нормаларининг аксарияти илоҳий хусусиятга эга, демак боқий ва ўзгармас деб ҳисобланади. шу боис назарий жиҳ...

DOC format, 274.0 KB. To download "ислом ҳукуки - мусулмонларнинг ҳаёт конуни", click the Telegram button on the left.