сиёсий хукукий таълимотлар тарихининг предмети ва методи

DOC 87.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351927684_26977.doc сиёсий ҳуқуқий таълимотлар тарихининг предмети ва методи сиёсий ҳуқуқий таълимотлар тарихининг предмети ва методи режа: 1. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихининг предмети 2. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларнинг ўрганиш методологияси 3. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихининг аҳамияти. мустақил ўзбекистон янги давлат барпо этаётган бугунги кунда инсониятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тажрибасига ва бу тажрибани ўзида ифода этган сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихига мурожат қилиш зарурий эхтиёжга айланмоқда. жамиятимиз маънавияти барча халқлар томонидан яратилган сиёсий маданият ютуқларини ўз ичига олади ва ўзида мужассамлантиради. ўтмиш авлодларнинг давлат ва ҳуқуқ, адолатли ижтимоий тузум ҳақидаги фикрлари ва уларни қандай йўналишда ривожланганлигини билиш, айниқса ёшлар учун, нихоятда муҳимдир. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихининг вазифаси авлоддан-авлодга ўтиб келаётган сиёсий ва ҳуқуқий билим соҳасидаги тажрибани ўрганиш, умумлаштиришдан иборатдир. бу бебахо бойликдан фойдаланмасдан туриб, янги миллий давлат қуриш вазифаларини амалга ошириш мушкулдир. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши натижасида вужудга келди. сиёсий таълимотлар кенг маънода жамиятдаги …
2
сиёсатшунослик фани сиёсатнинг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий фаолиятдан мустақил ижтимоий фаолият сифатида ажралиб чиқиши натижасида шаклланди. бу эса тарихнинг янги ва энг янги даврига тўғри келади. бундан ташқари сиёсатшунослик фанининг предмети сиёсий таълимотлар эмас, балки реал сиёсий жараёнларнинг ўзидир. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги назарий билимларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихини ўрганувчи ҳам тарихий, ҳам назарий ихтисосликка мансуб фандир. унинг доирасида давлат, ҳуқуқ, сиёсат ва қонун чиқариш ҳақидаги назарий билимларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тадқиқ қилинади ва ёритилади. бу фанда сиёсий ва ҳуқуқий ҳодисаларни ифодаловчи назарий ғоялар, қонун-қоида ва таълимотлар тарихи ўз аксини топган. жамиятда назарий таълимотлардан ташқари сиёсий ва ҳуқуқий воқеликни ўзида акс этувчи турли тасаввурлар, ҳис-туйғулар, эътиқодлар, кайфиятлар, фикрлар ҳам мавжуд. булар халқ оғзаки ижодида, бадиий асарларда, жамоат ва сиёсий арбобларнинг сиёсий ва ҳуқуқий ходисалар ҳақида айтган фикр ва мулоҳазаларида ифодаланган. улар махсус назария даражада бўлмасада, жамиятдаги турли ижтимоий-сиёсий ҳаракатларнинг манфаатларини, сиёсий дастурларини аниқлаш …
3
бир-биридан ажратган холда ўрганиш мумкин эмас. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи давлат ва ҳуқуқ масалаларини кенг доирада, асосан давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, жамиятда тутган ўрни ва ролини ифодаловчи таълимотлар ва ғояларни тадқиқ қилади. асосан ҳуқуқ назариясига мансуб бу муаммолардан ташқари ҳуқуқнинг алоҳида тармоқлари доирасида ёритиладиган жиноят ва жазо, айб ва маъсулият шакллари, ҳуқуқ субъектлари, суднинг ташкил қилиниши, роли ва ваколатлари, маъмурий фаолиятнинг йўналишлари каби масалаларини ифода этувчи фикр ва қарашлар ҳам сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи доирасига киради. улар давлат ва жамиятнинг сиёсий ҳолатининг англашга, тасаввур этишга ёрдам беради ва муҳим аҳамият касб этади. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларнинг шаклланиши ва ривожланишига фалсафа намоёндаларининг қўшган катта хиссасини алоҳида таъкидлаш лозим. фалсафий фикр ва тарихининг бир қатор машхур намоёндалари айни замонда сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихининг буюк намоёндалари ҳамдирлар. уларнинг ҳуқуқ фалсафасига асос солганлигини алоҳида кўрсатиш керак. масалан, афлотун, арасту, конфуций, фаробий, кант, гегель ва бошқалар. фалсафанинг сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларга таъсири …
4
а урғу берилади. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи давлат ва ҳуқуқ назарияси, давлат ва ҳуқуқ тарихи ва бошқа ҳуқуқшунослик фанларидан ҳам фарқланади. бу фанлар сиёсий-ҳуқуқий муассасалар ва институтларнинг ўзини ўрганса, сиёсий таълимотлар тарихи уларнинг назарий билимда, таълимотларда ифодаланишини ўрганади. шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, давлат ва ҳуқуқ тарихини билмасдан туриб уни ифодаловчи сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар мазмунини ҳам билиш мумкин эмас. ҳуқуқшунослик ихтисослигидаги бир-бири билан узвий боғланган тарихий ва назарий фанлар орасида сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи ўзининг геноссологик даражаси ва мавқеи билан ажралиб туради, уларнинг барчасини ўзаро боғланганлигини ифодалайди. у ҳозирги замон давлат ва ҳуқуқ муаммоларини ўрганиш ва тадқиқ қилишнинг мухим назарий шартлардан бири сифатида хизмат қилади. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи ижтимоий-сиёсий тузум, ҳокимият, давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги ғоялар ва таълимотларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш қонуниятлари ҳақидаги фандир. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларнинг ўрганиш методологияси жамият тараққиёти ўзига хос ривожланиш қонунларига эга. бу қонунларни очиш ва унга амал қилиш йўлларини …
5
заро мунозарада бўлган сиёсий ва ҳуқуқий мактабларнинг бири томонига ўтиб олмасдан уларга нисбатан объектив, холисона ёндашишни талаб қилади. совет тузуми даври сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихининг барча муаммоларига партиявийлик, тор синфийлик мезонлари асосида ёндашилди. бу хол сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихининг кўп муаммоларини бир ёқлама бахолашга олиб келди, объектив ва холисона ўрганишга имкон бермади. коммунистик мафкура мезонларига мос келмайдиган кўплаб таълимотлар бутунлай ўрганилмади. шарқ сиёсий таълимотлари, ислом сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини холисона ўрганиш имкониятлари чеклаб қўйилди. тадқиқотчи, қандай соҳада бўлишидан қатъий назар, предметга қандай ёндашиш керак деган муаммога албатта дуч келади. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихини ўрганиш ва унга ёндашишнинг назарий ва амалий масалаларини чуқурлаштириш, объектив илмий хақиқатни аниқлашга мос келадиган тадқиқотлар йўлларини ишлаб чиқиш методологиянинг муҳим муаммоларидандир. тадқиқотнинг натижасигина эмас, унга олиб борувчи йўл ҳам назарий асосланган, ҳаққоний бўлмоғи керак. бугунги кунда ижтимоий ходисаларга, тарихга янгича, цивилизацион ёндашиш қўлланилмоқда. бу ёндашиш давлат, ҳуқуқ ва шу каби ижтимоий ходисаларнинг пайдо …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сиёсий хукукий таълимотлар тарихининг предмети ва методи"

1351927684_26977.doc сиёсий ҳуқуқий таълимотлар тарихининг предмети ва методи сиёсий ҳуқуқий таълимотлар тарихининг предмети ва методи режа: 1. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихининг предмети 2. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларнинг ўрганиш методологияси 3. сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихининг аҳамияти. мустақил ўзбекистон янги давлат барпо этаётган бугунги кунда инсониятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тажрибасига ва бу тажрибани ўзида ифода этган сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихига мурожат қилиш зарурий эхтиёжга айланмоқда. жамиятимиз маънавияти барча халқлар томонидан яратилган сиёсий маданият ютуқларини ўз ичига олади ва ўзида мужассамлантиради. ўтмиш авлодларнинг давлат ва ҳуқуқ, адолатли ижтимоий тузум ҳақидаги фикрлари ва уларни қандай йўналишда ривожланганлигини билиш, айниқса ёшлар учу...

DOC format, 87.0 KB. To download "сиёсий хукукий таълимотлар тарихининг предмети ва методи", click the Telegram button on the left.