датчиклар ва ижрочи элементлар

DOCX 5 sahifa 129,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
6-маъруза датчиклар ва ижрочи элементлар режа: 1. датчиклар 2. ижрочи элементлар таянч сўз ва иборалар датчиклар, қабул қилиувчи, оралиқ ва ижрочи қисмлар, электр датчиклар, кириш-нинг физикавий таркиби, қабул қилувчи қисмининг ишлаш принципи, чиқишнинг физи-кавий табиатига, кириш сигналини сон ва тури бўйича таснифлаш, бевосита, оралиқ ва дискрет ўзгартиргичга эга датчиклар, ижро элементлари, электр двигателли, электр магнитли, пневматикли ва гидравликали юритма механизмлар 1. датчиклар автоматика ва телемеханика тизимларида датчиклар бошланғич ёки ўлчагич элемент вазифаларини бажаришади. улар ёрдамида автоматик тизимлар ташқи ахборотни олишади. датчикларнинг аниқ ва ишончли иши, бутун тизим ишини тегишли асосий кўрсаткичларини белгилаб беради. датчиклар юқори таъсирчанлик (сезгирлик) ва аниқликка, узоқ хизмат муддати ва ишда бешикастликка, кичик ўлчам ва оғирликка, ҳамда паст нархга эга бўлишлари керак. шартли равишда, датчикларни қабул қилиувчи, оралиқ ва ижрочи қисмлардан иборат деб хисоблаш мумкин. қабул қилувчи қисми, кириш х миқдорини ўзгаришига таъсирланиб, уни қандайдир оралиқ миқдорга ўзгартиради. бу миқдор, шунга ўхшаш физикавий миқдорнинг эталон (намуна) қиймати …
2 / 5
, чиқиш у миқдорини физикавий табиатига қараб ҳам белгиланади. чиқиш миқдори–электр бўлган датчиклар, яьни қаршилик, индуктивлик, сиғим, ток, кучланиш, фаза, частота датчиклари энг кўп тарқалган. датчиклар кириш х сигналини сон ва тури бўйича ўзгартиришига қараб ҳам, айрим гуруҳларга ажратилади. кириш сигналини бевосита ўзгар-тирадиган датчиклар, кириш х сигнални бевосита чиқиш у сигналига ўзгартиради. бундай датчиклар қулай, чунки оралиқ ўзгартирувчи қисм-ларга ҳожати бўлмайди. оралиқ ўзгартирувчи қисмларга эга датчикларда, сигнални бир неча марта ўзгариши мураккабликларга, маьлум даражада аниқликни йўқолишига олиб келади. х-у ўзгартиришнинг кўриниши бўйи-ча, датчиклар икки гуруҳга: узлуксиз ва дискрет (узлукли) ўзгартирув-чиларга бўлинишади. узлуксиз ўзгарадиган датчиклар улчагич бўлиб ҳисобланади. уларда х нинг узлуксиз ўзгаришига, у ни узлуксиз ўзгариши тўғри келади. кўпинча, дискрет ишлайдиган датчиклар дискрет обьектлар ҳолатини, яьни чекли ҳолатга эга обьектларни назорат қилишади. назорат қилинадиган кўпчилик обьектлар икки позицияга эга, яьни «уланган» ва «узилган» ҳолатларга эга бўлишади. ана шу сабабли, дискрет датчиклар, чиқиш миқдорлари у=0 ёки у=1 бўладиган иккилик ахборот датчиклари …
3 / 5
ациялар ва механик кучланганликларни ўлчашга ишлати-лади. тензодатчикни п шаклида юқори солиштирма қаршиликка ва кичик диаметрга (0,006-0,020 мм) эга (константан) симдан тайёрлашади. симни зич ва тенг сиртмоқ кўринишида, ингичка қоғоз варақлари орасида жойлаштириб, уларни елимлашади. сим учлари мис симларга пайвандла-ниб, улар ёрдамида тензодатчик ўлчагич схемага уланади. тензодатчик детал юзасига маҳкам ёпиштирилади ва у билан бирга деформацияланади. қаршиликнинг нисбий ўзгариши r/r, деформацияга l/l ва детал юзасини кучлан-ганлигига пропорционалдир, ундаги k-ўзгармас миқдор. демак, тензодатчикда механик катталик (деформация), бевосита электр (қаршилик) миқдорга айлантирилади. констукцияси бўйича, термо (иссиқлик) датчиклар ҳам соддадир. уларда ҳарорат кучланишга (термопараларда) ёки қаршилик (термоқарши-ликларда) ўзгаришига айлантирилади. термоқаршиликлар (3.1,б-расм) пўлат, никел ёки платинали симлардан тайёрланади, чунки уларнинг қар-шилиги ҳароратга боғлиқдир. ҳароратни ўлчаш учун, магнитавий ва диэлектрик ўтказувчанлиги иссиқликка сезгир бўлган ферритлар ва кон-денсаторлар ишлатилади. термосезгир диод ва тиристорларда, кремний кристаллидаги p-n ўтишдаги ўтказувчанликни ҳароратга боғлиқлик хусу-сиятидан фойдаланишади. 3.1-расм. қаршилик датчиклари қаршилик датчиклари гуруҳига, кенг тарқалган реостатли датчик (3.1,в -расм) киради. улар механизмларнинг …
4 / 5
сиғимли датчиклар ёрдамида чизиқли ва бурчак силжиш-лари, ҳарорат, ҳавони нисбий намлиги ва бошқа параметрларни ўлчаса бўлади. хусусан 3.2,б-расмда тасвирланган сиғимли датчик диэлектрикдан қилинган конденсаторни а ва б пластиналари орасида жойлаштирилган варақа h қалинлигини ўлчайди. инфрақизил нурланиш оптик датчиклари ёрдамида (3.3-расм) қизиган жисм ҳарорати ўлчанади. у сезгир элемент 3 юзасида инфрақизил нурлар-ни қайд қилувчи линза 2 дан, қиздириладиган ва нур тарқатадиган жисм 1 дан иборат бўлади. бу ўлчаш натижасида сезгир 3 элементнинг қаршилиги ўзгаради, ҳамда 4 ва 5 чиқишларида кучланиш пайдо бўлади. худди шунга ўхшаш датчик (болометр) поездлардаги қизиб кетган буксаларни автома-тик аниқлаш аппаратларида ишлатилади. оралиқ ўзгартиргичга эга датчиклар. бу датчиклар бир нечта бевосита ўзгартирадиган ва кетма-кет ишлайдиган датчиклардан ташкил этилган. бундаги битта датчикни чиқиш катта-лиги келгуси датчикни кириш миқдори бўлиб хизмат қилади. 3.4,а-расмда тасвирланган датчик бурчак тезлигини конденсатор с сиғимига айлантиришга хизмат қилади. датчикни қабул қилувчи жисм бўлиб марказдан қочма ростлагич ҳисобланади. у бурчак тезликни п пружинани (оралиқ қисми) сиқиш …
5 / 5
у датчиклар объектларни ҳола-тини назорат қилишади ва темир йўл автоматика ҳамда телемеханика тизимларидаги кириш ахборотларини манбаи ҳисобланади. йўл бўлагини ҳаракатланувчи таркибдан озодлигини назорат қилишлик учун рельс занжири (3.5-расм) ишлатилади. рельс занжири қилиб изоля-цияловчи туташмалар ит билан чегараланган йўл бўлагини бир қисми қабул этилади. рельс занжирининг бир учидаги рельсларга таъминот улан-са, бошқа учига эса ўтказгич сифатида ишлатиладиган рельслардаги токка ишлайдиган назоратчи асбоб на уланади. одатда на сифатида, электромаг-нит ёки индукцион реле ишлатилади. агар участка бўш бўлса, на дан катта ток ўтади (реле якори тор-тилган). агар участка ҳеч бўлмаганида битта ғилдирак жуфтлиги билан эгалланган бўлса (уни қаршилиги 0,06 ом ва на қаршилигидан анча кичик), на да ток кескин камаяди (реле якорни қўйиб юборади). шундай қилиб на ҳолатига қараб йўл бўлагини бўш ёки бандлиги ҳақида фикр юргизиш мумкин.3.5-расм. рельсли занжирнинг схемаси 3.6-расмда тасвирланган магнита-вий датчик йўлни маълум нуқтасидан вагонларнинг скат (ғилдирак) лари ўтишлигини қайд этади. бундай дат-чик контактсиз магнитавий тепки деб атлади, ҳамда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"датчиклар ва ижрочи элементлар" haqida

6-маъруза датчиклар ва ижрочи элементлар режа: 1. датчиклар 2. ижрочи элементлар таянч сўз ва иборалар датчиклар, қабул қилиувчи, оралиқ ва ижрочи қисмлар, электр датчиклар, кириш-нинг физикавий таркиби, қабул қилувчи қисмининг ишлаш принципи, чиқишнинг физи-кавий табиатига, кириш сигналини сон ва тури бўйича таснифлаш, бевосита, оралиқ ва дискрет ўзгартиргичга эга датчиклар, ижро элементлари, электр двигателли, электр магнитли, пневматикли ва гидравликали юритма механизмлар 1. датчиклар автоматика ва телемеханика тизимларида датчиклар бошланғич ёки ўлчагич элемент вазифаларини бажаришади. улар ёрдамида автоматик тизимлар ташқи ахборотни олишади. датчикларнинг аниқ ва ишончли иши, бутун тизим ишини тегишли асосий кўрсаткичларини белгилаб беради. датчиклар юқори таъсирчанлик (сезгирлик) ва ...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (129,8 KB). "датчиклар ва ижрочи элементлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: датчиклар ва ижрочи элементлар DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram