криминалистик баллистика

DOC 128.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351874143_26367.doc криминалистик баллистика www.arxiv.uz криминалистик баллистика режа: 1. баллистика тушунчаси ва текширув объектлари 2. ўқ-отиш қуролларининг турлари ва қисмлари 3. отилган ўқ ва гильзалар асосида отиш қуролини идентификациялаш 4. отишдан қоладиган жароҳатларни, отиш масофасини, ўқнинг йўналиш томонини аниқлаш 5. портловчи моддаларни текширув 6. совуқ қуролларни текшириш суд баллистикаси криминалистика техникасининг бир тармоғини ташкил қилиб, жиноят ҳодисаси билан боғлиқ бўлган ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портлатиш моддалари, ўқ отишдан, портлатишдан ҳосил бўладиган ўзгаришлар, излар ва қолдиқ моддаларни текшириш билан шуғулланади. баллистика (грек тилида “ballo” “отаман” сўзини билдиради) нинг асосий моҳиятини ўқ (сочма ўқлар)нинг қурол ичидаги ва ҳаводаги ҳаракатини ўрганиш ташкил этади. криминалистик баллистикада ҳарбий баллистика ва техниканинг айрим таълимотларидан, ҳозирги кун ютуқларини ўз вазифасига мослаштирилган ҳолда фойдаланилади. баллистика соҳасига отиш қуролларининг тузилиши, турлари, отишдан ҳосил бўладиган ўзгаришлар, ўқ-дориларни (патрон, ўқ-гильзаларни) қайси қуролдан отилганлигини текшириш масалалари киради. криминалистик баллистика фаннинг бошқа соҳалари, айниқса трасология билан чамбарчас боғлиқдир. отишдан ҳосил бўладиган ўқ ва гильзалардаги изларнинг …
2
ари (дробь, картечь) ва бошқалар. ҳодиса жойидан, жабрланувчи танасидан топилган ва олинган ўқ-гильзалар билан бир қаторда, солиштириб текшириш учун экспериментал отишдан ҳосил қилинган ўқ ва гильза, порох қолдиқлари, сочма ўқ намуналари ҳам текширув объектлари қаторига киради. баллистик тадқиқот ўтказиш вазифаси қуйидаги масалаларни ўз ичига олади. 1. таснифлашга оид масалалар булар қуйидагилардир: ўқ-отар қуролларининг тузилиши бўйича турлари, уларнинг ҳар бир тур ёки гуруҳга тегишли бўлган қисмлари; ўқ, гильза қандай қуролдан отилганлигини (айнанлик ёки гуруҳ мансублигини) аниқлаш; отиш қуролларини, патрон, портловчи моддалар ва уларнинг қисмларини келиб чиқиш (ишлаб чиқиш) усулини аниқлаш; отиш қуролига ўхшаш буюмларни отиш қуроли қаторига киритиш. 2. диагностик масалалар: отиш қуролининг соз-носозлиги, отишга яроқли эканлиги ва қуролдан ўқ ўз-ўзидан отилиб кетиши мумкинлигини аниқлаш; 3. идентификациявий масалалар: отилган ўқ ва гильза аввал битта патронни ташкил қилганлигини аниқлаш; ўқ ва гильзалар айнан қайси қуролдан отилганлигини аниқлаш. 4. отиш қуролини қўллашдаги турли вазиятлар: отиш шароити-ҳолати (жойи, масофаси, ўқнинг йўналиши) ва бошқа ҳолатларни …
3
масалалар ўзаро боғлиқлиги сабабли уларни бир вақтнинг ўзида комплекс тартибда ҳал этмоқ лозим. 2.ўқ-отиш қуролларининг турлари ва қисмлари тергов ва экспертиза амалиётида жиноий мақсадда ишлатиладиган ўқ отиш қуролларидан кўп ҳолларда кичик, калта стволли қўлда отишга мўлжалланганлари учраб туради. отиш қуролининг стволи (ўқ чиқадиган йўли) силлиқ цилиндр шаклида бўлиб бошланиш жойи даста устида бўлиб, чиқиш (учи) дан бироз диаметри жиҳатдан каттароқ бўлади. бу жойни баллисткада “патронник” - ўқ билан гильзанинг биргалигини ташкил қилувчи патронларнинг жойлашув жойи ҳам дейилади. отишга тайёрланган патрон стволнинг бош томонида жойлашган бўлиб, ҳарбий ҳолатга келтирилганда патроннинг гильза устидаги капсули (портловчи порохни ёндирувчи қисми) тепки тўғрисига жойлашади. стволнинг узун ва қисқа бўлиши қуйидагича: узун стволлик қуроллар (узунлиги 40смдан ортиқ бўлганлари) ўрта узунликдаги стволлар (20смдан 40смгача бўлган) ва қисқа стволи қуроллар (узунлиги 20смдан қисқа бўлганлар). узун стволликларга ҳарбий ва ов милтиқлари, карабинлар киради, ўрта стволлик қуроллар қаторига турли автоматлар, жумладан, «калашников» автомати-“ак”лар киради, қисқа стволлик қуролларга револьвер (тўппончалар), пистолетлар …
4
аги чуқурчалар оралиғидаги майдончалар стволдан чиқаётган ўқнинг ён қисмида тирналиш, сирғалиш шаклидаги изларни ҳосил қилади. булар қуролни идентификация қилиш учун жиддий аҳамият касб этади. чуқурчаларнинг сони турли қуролларда турличадир: кўпчилик қўлда отишга мўлжалланган пистолетларда, тўппончаларда тўртта, баъзиларида олтита, еттита ва кардан кам қўролларда учрайдигани саккизта чуқурча бўлади. чуқурчаларнинг айланма йўналиши ўнг томонга баъзилари чап томонга қаратилган бўлади. чуқурчали қуроллар гуруҳига барча ҳарбий, баъзи спорт - ўқув милтиқлари ва қўлда айрим қисмлардан йиғилган қуроллар киради. стволнинг ички диаметри унинг “калибри” дейилади ва мм.да ўлчанади. энг кўп учрайдиган қуроллар 5,6; 6,35; 7,62; 7,62; 8 ва 9 мм.ли калибрга тегишлидир. қуролнинг таркибий бўлган патронлар (гильза ва ўқлар) ҳам ана шундай ўлчовдаги калибрга эга бўлиб, тегишли қуролларга мослашгандир. масалан; калашников автомати 7,62-ак; баъзилари акм, акс, аксу тизимидагилари 5,45 мм.ли калибрга эгадирлар. тт (токарев), пм (макаров пистолетлари), апс ва псм қуроллари қуйидаги хусусиятлари билан тавсифланади: тт- тулада ишланган токарев пистолети-7,62 мм.ли калибрли, тўртта ўнг томонга …
5
келтирилади, отиш жараёнида барабан айланиб уясидаги патрон стволга тўғриланади. тергов ва экспертиза амалиётида кўпроқ револьвернинг “наган” системасидаги тури учраб туради, унинг калибри 7,62 мм. ҳарбий милтиқ ва карабинлар узун стволли тузилиши жиҳатидан бир-бирига ўхшаш бўлиб, калибри 7,62 мм. ҳарбий ҳолатга келтирилиши қўл билан амалга оширилади, затворни орқага тортиш билан патрон магазинидан стволга узатилади, магазинга 5та ўқ жойлашади. амалиётда шунингдек, семенов конструкцияси асосида ишланган скс автоматлашган карабинлар, драгуновнинг снайпер карабини учраб туради. автоматлашмаган калибрли милтиқларнинг 5,6 мм.ли тўртта баъзи моделларида олтита чуқурча бўлиб тузилиш жиҳатидан ҳарбий милтиқларга яқинроқдир. силлиқ стволли милтиқлар асосан икки турда бўлади дастаси билан ствол қисми букланадиган ва букланмайдиганлари. букланадиган ов милтиқлари бир отар, икки, айрим ҳолларда уч отар, (уч стволли) бўлади; баъзида жиноятчилар силлиқ стволли милтиқларнинг стволларини кесиб арралаб қисқартирадилар, яширин олиб юришга мослайдилар. булар амалиётда “қирқма” дейилади. улардан отилган ўқнинг тезлиги ов милтиғидан бир мунча пастроқ бўлади. масалан, 16 мм калибрли ов милтиқларининг стволи 20ммга қисқартирилган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "криминалистик баллистика"

1351874143_26367.doc криминалистик баллистика www.arxiv.uz криминалистик баллистика режа: 1. баллистика тушунчаси ва текширув объектлари 2. ўқ-отиш қуролларининг турлари ва қисмлари 3. отилган ўқ ва гильзалар асосида отиш қуролини идентификациялаш 4. отишдан қоладиган жароҳатларни, отиш масофасини, ўқнинг йўналиш томонини аниқлаш 5. портловчи моддаларни текширув 6. совуқ қуролларни текшириш суд баллистикаси криминалистика техникасининг бир тармоғини ташкил қилиб, жиноят ҳодисаси билан боғлиқ бўлган ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портлатиш моддалари, ўқ отишдан, портлатишдан ҳосил бўладиган ўзгаришлар, излар ва қолдиқ моддаларни текшириш билан шуғулланади. баллистика (грек тилида “ballo” “отаман” сўзини билдиради) нинг асосий моҳиятини ўқ (сочма ўқлар)нинг қурол ичидаги ва ҳаводаги ҳаракатини...

DOC format, 128.0 KB. To download "криминалистик баллистика", click the Telegram button on the left.