меҳнат шартномасини бекор қилиш

DOC 181,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351880009_26617.doc www.arxiv.uz меҳнат шартномасини бекор қилиш режа: 1. меҳнат шартномасини бекор қилиш тушунчаси ва унинг асослари таснифи 2. меҳнат шартномасининг ходим ташаббуси билан бекор қилиниши 3. меҳнат шартномасининг иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиниши 4. меҳнат шартномасининг тарафлар хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра бекор қилиниши 5. меҳнат шартномаси бекор қилинишини расмийлаштириш ва ходим билан ҳисоб-китоб 6. ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши. ишдан четлатиш меҳнат қонунлари меҳнат қилишнинг ихтиёрийлиги, касб тури ва иш жойини танлашнинг эркинлиги тамойилига асослангани ҳолда меҳнат муносабатларини бекор қилиш мумкинлигини ҳам назарда тутади. меҳнат шартномасининг бекор бўлиши муайян юридик шарт-шароитлар юз бериши туфайли ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат ҳуқуқий алоқаларига барҳам берилишидан иборат. меҳнат муносабатларида ходимлар манфаатларини устивор равишда ҳимоя қилиш ўзбекистон республикаси меҳнат қонунчилигининг бозор муносабатлари шароитидаги асосий хусусиятларидан саналади. ана шунга мувофиқ равишда ходимлар истаган пайтларида, муддатли ёки муддатсизлигидан қатъи назар ҳар қандай меҳнат шартномасини ҳеч бир …
2
ослар назарда тутилган. ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 97-моддасида меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қуйидаги асослари назарда тутилган: 1. тарафларнинг келишувига кўра. ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин; 2. тарафлардан бирининг ташаббуси билан; 3. муддатнинг тугаши билан; 4. тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра; 5. меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра; 6. сайлов ёки танловдан ўтмаганлиги ёҳуд сайлов ёки танловда иштирок этишни истамаганлиги туфайли. номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ҳам, муайян муддатга тузилган шартномаси ҳам исталган пайтда тарафлар келишувига кўра бекор қилиниши мумкин. фақат суд ҳукми билан белгиланган ахлоқ тузатиш иши тарзидаги жиноий жазони ўтаётган, муқобил ҳарбий хизматни ўтаётган шахслар иш берувчи ва ходим келишуви асосида ишдан бўшатилишига йўл қўйилмайди. чунки улар билан меҳнат муносабатининг ўрнатилишига ҳам, бекор қилинишига ҳам ваколатли давлат органларининг тегишли ҳужжатларигина асос бўлиши мумкин. корхона мулкдорининг алмашуви (корхонанинг давлат тасарруфидан чиқарилиши, сотиб юборилиши), қайта ташкил этилиши, қўшиб юборилиши, ажралиб чиқиши, бир идора …
3
й қолиши ёҳуд унинг сайловда (танловда) иштирок этишни истамаслиги меҳнат кодексининг 97-моддаси 6-бандига мувофиқ ишдан бўшатилишига сабаб бўлиши мумкин. меҳнат шартномасида қонунда йўл қўйиладиган шартларгина меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси сифатида назарда тутилиши мумкин. қонунга зид келадиган шартларни меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси сифатида шартномага киритилиши ҳақиқий ҳисобланмайди. меҳнат шартномаси ходим ташаббуси билан исталган пайтда, асос кўрсатилмасдан бекор қилиниши мумкин, бунда меҳнат шартномасининг муддати ёки номуайян муддатга тузилганлигининг аҳамияти йўқ. 2-. меҳнат шартномасининг ходим ташаббуси билан бекор қилиниши ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш учун иш берувчини икки ҳафта олдин ёзма ариза тақдим этиш орқали хабардор қилиши, икки ҳафта ўтгач, ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса шу муддат ўтгач ходимни ишдан бўшатиш, у билан ҳисоб-китоб қилиши ва меҳнат дафтарчасини расмийлаштириб бериши шарт. ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризаси унинг ҳуқуқий эркини, хоҳиш-истагини ифода этмоғи зарур ва иш берувчининг қистовида берилган ариза кейинчалик суд йўли билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. …
4
уни иш берувчига (корхона бошлиғига, унинг муовинига, қабулхона котибига, кадрлар бўлимига, девонхонага ва б.) топширган кун ҳисобланади, огоҳлантириш муддати эса кейинги кундан бошланади. огоҳлантириш муддатига календар бўйича барча кунлар киради. огоҳлантириш муддатининг тугаши дам олиш куни ёки байрам (иш куни бўлмаган кунга) кунига тўғри келса, охирги иш куни ва шартноманинг бекор бўлиш куни бўлиб дам олишдан ёки байрамдан сўнгги биринчи кун ҳисобланади. қонунда белгиланган ёки тарафлар келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати тугагач, ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақидаги буйруқдан нусха бериб, у билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур, иш берувчи томонидан кечиктиришга, шунингдек, бошланган ишни тугатмагани, қарзи йўқлиги варақасини имзоламагани, ходимни моддий қийматларни топширмагани муносабати билан ҳам кечиктиришга йўл қўйилмайди. қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси тугатилганлиги ҳақида буйруқ чиқарилганига қадар аризасини қайтариб олишга ҳақли. ходимнинг ўрнига бошқа таклиф этилганлиги унга аризасини …
5
ада у томонидан ишни давом эттиришнинг имконияти йўқлиги асослантирилган (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланиши ва ҳ.к.) бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак. мк 90-моддасининг 5-қисмида ишни давом эттира олмаслик ҳолатларининг тахминий рўйхати кўрсатилганлиги муносабати билан, суд низони кўришда бошқа ҳолатлар (тиббий хулосага кўра соғлигининг аҳволи муайян ишни бажаришга тўсқинлик қилиши, биринчи гуруҳ ногирони бўлган оила аъзосига қарашлилиги ва б.)ни эътиборга олиши мумкин . ходим ишдан бўшаш тўғрисидаги ўз аризасини иш берувчидан у ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқаргунига қадар истаган пайтда қайтариб олишга ёки уни бекор қилувчи бошқа ариза беришга ҳақли. бундай ҳолда ходим ташаббуси билан меҳнат шартномасининг бекор қилинишига йўл қўйилмайди. ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 104-моддасида айтилишича: муддатли меҳнат шартномасида уни муддатидан олдин бекор қилганлик учун тарафларнинг неустойка тўлаши ҳақидаги ўзаро мажбуриятлари назарда тутилиши мумкин, бунга кўра агар меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмаган асослар бўйича …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳнат шартномасини бекор қилиш" haqida

1351880009_26617.doc www.arxiv.uz меҳнат шартномасини бекор қилиш режа: 1. меҳнат шартномасини бекор қилиш тушунчаси ва унинг асослари таснифи 2. меҳнат шартномасининг ходим ташаббуси билан бекор қилиниши 3. меҳнат шартномасининг иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиниши 4. меҳнат шартномасининг тарафлар хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра бекор қилиниши 5. меҳнат шартномаси бекор қилинишини расмийлаштириш ва ходим билан ҳисоб-китоб 6. ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши. ишдан четлатиш меҳнат қонунлари меҳнат қилишнинг ихтиёрийлиги, касб тури ва иш жойини танлашнинг эркинлиги тамойилига асослангани ҳолда меҳнат муносабатларини бекор қилиш мумкинлигини ҳам назарда тутади. меҳнат шартномасининг бекор бўлиши муайян юридик ша...

DOC format, 181,5 KB. "меҳнат шартномасини бекор қилиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.