конфликтларни олдини олишнинг юридик усуллари

DOC 68.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351873953_26347.doc конфликтларни олдини олишнинг www.arxiv.uz конфликтларни олдини олишнинг юридик усуллари режа: 1. умумий қоидалар 2. конфликтни институтлаштириш 3. норматив механизмлар конфликтни олдини олишнинг аҳамияти. конфликтнинг олдини олиш, албатта, содир бўлган конфликтни тўхтатиш ёки ҳал қилишдан кўра фойдали ва мақсадга мувофиқдир. шу сабабли жамият ва давлатнинг асосий куч-ғайрати конфликтларни олдини олишга қаратилган бўлади. бу асосан ижтимоий манфаатлар ва қадриятларга, фуқароларнинг мулки, соғлиғи, ҳаётига хавф туғдирувчи давлатлараро ва криминал конфликтлар билан боғлиқ. давлатлараро конфликтларнинг олдини олишга бмтнинг хавфсизлик кенгаши ва бош ассамблеяси каби органлари, шунингдек, ҳудудий ҳарбий-сиёсий ташкилотлар доимо эътиборни қаратиб келадилар. шу билан бирга конфликтларни олдини олишнинг самарадорлиги ҳозирги кунда юқори эмас. бу ҳол шу билан изоҳланадики, конфликтга унинг илк босқичида, айниқса, латент босқичида четдан аралашиш каби тўсиқларга учрайди. бир томондан бундай аралашув ижтимоий фойдали, кўпинча зарур ва ҳар қандай ҳолда ҳам натижали бўлади. бошқа томондан эса, конфликт кўпинча томонларнинг хусусий иши деб ҳисобланади. бошқа шахсларнинг хусусий ишларига аралашмаслик нуқтаи назаридан …
2
раф этиш ҳисобланади. бу фаолият турли даражаларда намоён бўлади. умумижтимоий даражада гап жамият ва давлат ҳаётига хавф туғдирувчи йирик иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий омилларни аниқлаш ва йўқотиш ҳақида боради. иқтисоддаги беқарорликлар, аҳоли кенг қатламларининг турмуш даражаси ва сифати ўртасидаги кескин фарқ, сиёсий тарқоқлик, бошқарув тизимининг самарасизлиги ва уюшмаганлиги - буларнинг барчаси катта ва кичик, ички ва ташқи конфликтларнинг доимий манбаи бўлиб хизмат қилади. уларнинг олдини олиш бутун жамият манфаатларида ижтимоий, иқтисодий, маданий сиёсатни изчиллик билан олиб боришни, ҳуқуқий тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлашни, одамларнинг маънавий маданиятини оширишни тақозо қилади. конфликтларни умумижтимоий кўламда олдини олиш мақсадларида ижтимоий ҳаётда вужудга келувчи кўп сонли конфликтларни аниқлаш ва ўрганиш, конфликтологик тадқиқотларни ривожлантириш зарур. ишлаб чиқаришда, турмушда, дам олиш соҳасида ҳар бир конфликт аниқ сабабларга кўра ва муайян шароитларда юзага келади. алоҳида олинган конфликтлардаги муайян сабаблар турмушнинг у ёки бу соҳасидаги умумий муаммолар ва зиддиятларни ифодалайди. шу сабабли энг кўп тарқалган конфликтли ҳолатларнинг вужудга келиши объектив …
3
компетентли, холис, демократик кайфиятга эга вакилларидан шакллантирилади. институтлаштириш жараёни конфликтларнинг боришини тартибга солиш имкониятини беради, шу билан бирга, у конфликтни бартараф қилишнинг муайян потенциал қийинчиликларидан холи эмас. институтлаштириш жараёнининг зиддиятлилиги шундаки, конфликтли воқеалар тўлқинида вужудга келган ташкилотлар оддий иштирокчилар доирасининг манфаатларидан фарқ қилувчи ўзининг жуда тор манфаатига эга бўлиши мумкин. умуман бу конфликтли вазиятни мураккаблаштиради, баъзида унинг ҳал этилиши бундай ташкилот ўз обрўси ва таъсирини сақлаб тургунича йўққа чиқариши мумкин. агар конфликтларни жиддий бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва иштирокчи тарафларнинг фақат биттаси устунликка эга бўлган ҳолларда институтлаштириш жараёни конфликтларни тартибга солиш ва бартараф этишнинг замонавий, маърифий тартиби ҳисобланади. ижтимоий конфликтларни ҳал қилишнинг бундай маърифий усули ҳозирги замон ғарб демократияси учун типик ҳисобланади. р.далнинг фикрича, демократик шароитларда зўрлик ишлатишнинг имкониятлари чекланади. у фақат бутун бир жамиятда ўз тарафдорларига эга бўлмаган камчиликка нисбатан истисно ҳолларда қўлланилиши мумкин. ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг асосий усули бу уларни тинч йўл билан ҳал этишдир. у конфликтларни …
4
норматив тартибга солиш. конфликтни инсти-тутлаштириш ҳақида гапирганда уни тартибга солишдаги норматив ёндашувнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш зарур. хулқ-атвор нормаларини маълум даражада институционал тузилма деб ҳисоблаш мумкин, институтлар тегишли нормаларсиз амал қилмайди. конфликт инсонлар ўртасидаги ҳар қандай муносабат каби у ёки бу даражада ижтимоий хулқ-атвор нормалари билан тартибга солинади. бунда турли кўринишда ва мазмундаги нормалар амал қилади: ҳуқуқий, ахлоқий, диний, сиёсий ва ҳ. конфликтли вазиятни ахлоқий, диний нормалар билан ҳам тартибга солиш мумкин. конфликт билан боғлиқ ахлоқ нормалари одатда оғзаки ва умуман аниқ шаклланмаган бўлади. бироқ, амалиётда ахлоқ нормаларига мурожаат қилиш жуда кам учрайди. конфликтларнинг норматив таснифи учун ҳуқуқ нормалари муҳим аҳамият касб этади. ахлоқ ва диний қоидалардан фарқ қилиб, ҳуқуқ нормалари қонунлар ва бошқа ҳужжатларда мустаҳкамланади ва давлат томонидан санкцияланади. бундан конфликтнинг ўзини ва сабабини ҳуқуқий баҳолаш расмий характерга эга эканлиги ва ҳеч кимнинг тазйиқи билан ўзгартирилиши мумкин эмаслиги тушунилади. қуйида конфликт иштирокчиларининг хулқ-атворига норманинг таъсир этувчи механизми хусусида тўхталиш лозим. …
5
рига; б) унинг негизи(конфликтли вазият)га; в) унинг ривожланиши ва ҳал қилинишига; г) конфликт якунланиши оқибатларига ва иштирокчилар тақдирига таъсир этади. тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. каримов и. а. ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. т. 1. – т.: ўзбекистон, 1996. – 364 б. 2. каримов и. а. биздан озод ва обод ватан қолсин. т. 2. – т.: ўзбекистон, 1996. – 380 б. 3. каримов и. а. ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. т. 3. – т.: ўзбекистон, 1996. – 366 б. 4. каримов и. а. бунёдкорлик йўлидан. т. 4. – т.: ўзбекистон, 1996. – 394 б. 5. каримов и. а. янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. т. 5. – т.: ўзбекистон, 1997. – 384 б. 6. каримов и. а. хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. т. 6. – т.: ўзбекистон, 1998. – 429 б. 7. каримов и. а. биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. т. 7. – т.: ўзбекистон, 1999. – 413 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "конфликтларни олдини олишнинг юридик усуллари"

1351873953_26347.doc конфликтларни олдини олишнинг www.arxiv.uz конфликтларни олдини олишнинг юридик усуллари режа: 1. умумий қоидалар 2. конфликтни институтлаштириш 3. норматив механизмлар конфликтни олдини олишнинг аҳамияти. конфликтнинг олдини олиш, албатта, содир бўлган конфликтни тўхтатиш ёки ҳал қилишдан кўра фойдали ва мақсадга мувофиқдир. шу сабабли жамият ва давлатнинг асосий куч-ғайрати конфликтларни олдини олишга қаратилган бўлади. бу асосан ижтимоий манфаатлар ва қадриятларга, фуқароларнинг мулки, соғлиғи, ҳаётига хавф туғдирувчи давлатлараро ва криминал конфликтлар билан боғлиқ. давлатлараро конфликтларнинг олдини олишга бмтнинг хавфсизлик кенгаши ва бош ассамблеяси каби органлари, шунингдек, ҳудудий ҳарбий-сиёсий ташкилотлар доимо эътиборни қаратиб келадилар. шу билан бирга к...

DOC format, 68.5 KB. To download "конфликтларни олдини олишнинг юридик усуллари", click the Telegram button on the left.