ўзбекистонда юридик конфликтларни ҳал қилишнинг ўзига хос жиҳатлари

DOC 97,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350039951_12447.doc ўзбекистонда юридик конфликтларни ҳал қилишнинг ўзбекистонда юридик конфликтларни ҳал қилишнинг ўзига хос жиҳатлари мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимиз олдида ўзбек жамияти тараққиётининг ўзига мақбул йўлини танлашдек долзарб масала кўндаланг турган эди. президентимиз таъбирича, ”биз тарихимизнинг ўша туб бурилиш нуқтасида, ғоят хатарли ва мураккаб кунларда ҳақиқатан ҳам яккаю-ягона тўғри йўлни танладик. яъни, мустабид тузум, ўта мафкуралашган, миллий ўзлигимизни топтаган эски тизимдан воз кечиб, халқимизнинг хоҳиш-иродаси, азму қарорини бажо келтириб, очиқ демократик ва ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш йўлини танладик”1. айни пайтда, келажак сари тараққиётимизнинг асосида ётадиган беш тамойил белгилаб олинди, яъни аввалги тузумдан қолган салбий мерос – иқтисоднинг сиёсийлашувидан узил-кесил ҳоли бўлиш, мамлакатда амалга ошираётган ислоҳотларга давлатнинг ташаббускор бўлиши, ислоҳотларнинг кескин йўл билан эмас, балки босқичма-босқич, “... одамлар турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатлам ва гуруҳларини ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилган ҳолда”2 қонун устунлигини таъминлаган ҳолда амалга оширилиш белгиланган эди. йирик назариётчи олим, профессор …
2
ждир. шу боис ўтиш даврини кечираётган жамиятда туб ўзгаришлар кучли давлат ҳокимиятисиз, яъни қатъий қарорлар ишлаб чиқара оладиган ва уларни мунтазам ҳаётга татбиқ эта оладиган ҳокимиятсиз амалга оширишнинг иложи бўлмайди”3. айтиш лозимки, мустақилликка эришилгандан сўнг ўзбекистонда кечаётган бир ижтимоий тузумдан иккинчисига ўтиш даври ўзининг ўта мураккаблиги ва мавжуд турли омилларга боғлиқлиги билан ажралиб туради. мана шундай жамиятнинг тубдан янгиланиш жараёни ҳар қандай жамият тараққиётининг ажралмас элементи бўлган ижтимоий конфликтларсиз кечмайди, албатта. бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий давлатни қуриш йўлида жамият олдидаги турли муаммолар ва зиддиятларнинг муқаррарлигини назарда тутган мамлакатимиз президенти и.каримовнинг уларнинг оқилона ечимини топиш масаласида муҳим восита бўлувчи сиёсий-ҳуқуқий давлат институтларининг моҳияти ва ўрни масаласига ўзига хос замонавий ёндошганлигини таъкидлаш ўринли, яъни унинг эътирофича, “биз яқин ўтмишда синфий ҳукмронликнинг қуроли сифатида давлат ҳақидаги марксча ғояни шиор қилиб олиб, бу назарияни догмага, давлат ва ҳуқуқни эса синфий кураш, синфий рақибларни енгиш воситасига айлантирган эдик. демократия шароитларида эса, давлат ижтимоий қарама-қаршиликларни зўрлик …
3
ғлиқ бўлади. моддий ва маънавий бойликларни яратиш, уларни айирбошлаш ва тақсимлаш юзасидан бўладиган ижтимоий ҳаракатлар ижтимоий гуруҳлар ўртасида тангликка, муайян шароитларда эса очиқ конфликтга олиб бориши муқаррардир. сўнгги ўн йилликларнинг тарихий тажрибаси шундан гувоҳлик берадики, давлат социализми хусусий мулкчиликни ва синфларнинг ижтимоий нотенглигини бутунлай тугата олмади. у жамиятни ижтимоий конфликтлардан хам қутқара олмади. шу ўринда мамлакатимиз раҳбарининг ўзбекистон халқининг ривожланиш хусусиятлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, маънавий қадрият ва анъаналарини эътиборга олган ҳолда янги ривожланиш босқичида ижтимоий зиддиятларнинг ўта кескинлашувига йўл қўймаслик масаласига эътиборни қаратиб қуйидагича фикр билдирган, яъни “…мустақиллигимизнинг биринчи кунлариданок, ўзимизга хос ва ўзимизга мос иқтисодиётни ва ижтимоий моделни, яъни устувор йуналишларни танлаган эканмиз, ўзгалардан фарқли ўларок, жамиятимизда ўта бойлар ва ўта қашшоқлар бўлиши маъқул эмаслигини эълон қилганмиз ва бизнинг бугунги амалий хаётимиз айнан шу мақсадга қаратилган. …” 1. мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ижтимоий ва сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларини, шу жумладан, судлов тизимини ҳам қамраб олди. таъкидлаш жоизки, суд …
4
ролар ва юридик шахслар ўртасидаги турли ҳуқуқий конфликтларни самарали ҳал қилиш воситасига айланиб бормоқда. “мустақиллик йилларида суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштириш ва демократлаштириш борасида мухим қадамлар қўйилганини эътироф этмоқ лозим. бунинг натижасида мамлакатимизда замановий демократия талабларига жавоб бера оладиган суд тизими шаклланмоқда. фуқароларнинг судга ишончи мустаҳкамланиб бормоқда. 1993 йил қабул қилинган "судлар туғрисида"ги биринчи қонундаёқ айбсизлик презумпцияси химояга бўлган ҳуқуқ, суд жараёнидаги тортишув ва ошкоралик каби умумэътироф этилган тамойиллар белгилаб қуйилган эди. улар кейин жиноий процессуал, фуқаролик процессуал ва бошқа кодекс ҳамда қонунларда ривожлантирилди. жаҳон тажрибасини ҳисобга олиб, биринчи марта мамлакатимизда конституциявий суд таъсис этилди. бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида хўжалик муносабатларида қонунчиликни таъминлашда мухим роль ўйнаётган хўжалик судлари тизими яратилди. 2000 йилда ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги "судлар туғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши суд тизимини ислох қилишда муҳим босқич бўлди”1. суд ҳокимияти органларининг фаолиятига бўлган давлатнинг эҳтиёжи, энг аввало, жамиятда турли шаклларда: инсон билан инсон, инсон билан давлат (ёки унинг органлари), давлат билан алоҳида …
5
хакида эмас, балки суд хокимияти хакида гапириш мумкин»3лиги хакида фикр мавжуд. «ижтимоий ҳимоя тизими сифатида суд тизими «ҳуқуқий давлат» мақомига талабгор ҳар қандай давлатда катта аҳамият касб этади. ижтимоий ҳакам ролини бажариш билан у бир вақтнинг ўзида ҳуқуқ билан тартибга солинадиган фаолиятнинг барча соҳаларини ҳимоя ҳилади. суд органлари тизими ҳуқуқий тартиботни, иҳтисодий макон бирлигини, мулк таҳсимоти ва айирбошлашнинг ҳукмрон шаклларини қўриқлаб ва иқтисодий фаолият эркинлигини кафолатлаб конституциявий тузум асосларининг мустаҳкамлигини таъминлайди. айнан у жамият манфаатларига зид хатти-ҳаракатларни содир этувчи шахсларга нисбатан давлат мажбурловини жорий этади»4. ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнлари ўзига хос тарзда амалга оширилмоқда. мамалакатда босқичма-босқич жорий қилинаётган жамиятни янгилаш ва модернизациялаш бўйича туб ислоҳий ўзгаришлар ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларда юзага келувчи келишмовчилик ва конфликтларга ўз таъсирини ўтказмаслиги мумкин эмас. амалиётчи конфликтолог и.чупрининанинг фикрича, ўзбекистонда конфликтлар билан иш олиб бориш соҳасида «... ҳозирги замон демократик қадриятлари билан миллий аъаналарнинг уйғунлашуви энг самарали ҳисобланади. ... …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистонда юридик конфликтларни ҳал қилишнинг ўзига хос жиҳатлари" haqida

1350039951_12447.doc ўзбекистонда юридик конфликтларни ҳал қилишнинг ўзбекистонда юридик конфликтларни ҳал қилишнинг ўзига хос жиҳатлари мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимиз олдида ўзбек жамияти тараққиётининг ўзига мақбул йўлини танлашдек долзарб масала кўндаланг турган эди. президентимиз таъбирича, ”биз тарихимизнинг ўша туб бурилиш нуқтасида, ғоят хатарли ва мураккаб кунларда ҳақиқатан ҳам яккаю-ягона тўғри йўлни танладик. яъни, мустабид тузум, ўта мафкуралашган, миллий ўзлигимизни топтаган эски тизимдан воз кечиб, халқимизнинг хоҳиш-иродаси, азму қарорини бажо келтириб, очиқ демократик ва ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш йўлини танладик”1. айни пайтда, келажак сари тараққиётимизнинг асосида ётадиган беш тамойил белгилаб ол...

DOC format, 97,5 KB. "ўзбекистонда юридик конфликтларни ҳал қилишнинг ўзига хос жиҳатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.