норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш

DOC 27 sahifa 144,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш, ҳуқуқдаги коллизия ва бўшлиқларни бартараф этиш йўллари мавзуси бўйича маъруза матни бугунги кунда юридик фанда зиддиятлар, шу жумладан, қонунчиликдаги коллизиялар юзасидан ягона ёндашув мавжуд эмас. шундай бўлсада, тегишли адабиётларни таҳлил қилиш орқали ушбу тушунчага қуйидагича таъриф бериш мумкин: қонунчиликдаги коллизиялар қуйидагиларда намоён бўлади: · ҳуқуқни тушунишда турли хил ёндашувлар ва қарашларнинг мавжудлиги; · миллий ҳуқуқ тизими доирасидаги норма ва ҳужжатларнинг тўқнашуви; · ҳорижий мамлакатларнинг қонунчилиги билан; · миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари ўртасида юзага келад. қонунчиликдаги коллизияларнинг белгилари: · жамият ижтимоий ривожланишида объектив тарзда юзага келадиган қарама-қаршилик ва зиддиятлар билан боғлиқ; · ўзининг формал характерига эга; · муайян турдаги ижтимоий муносабатларнинг бир қатор ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган ҳолдагина юзага келиши; · ҳуқуқ субъектларининг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш жараёнида муайян қийинчиликларни келтириб чиқариши ва бошқаларда. қонунчиликдаги коллизиялар келиб чиқишига қуйидаги омилларни сабаб сифатида кўрсатиб ўтиш мумкин: биринчидан, объектив, яъни ижтимоий муносабатларнинг доимий тарзда ривожланиб ва …
2 / 27
р орган томонидан қабул қилинган турли ҳужжатлар; турли хил органлар томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ҳамда умумий ва махсус ҳужжатлар ўртасида юзага келадиган турларини кўрсатиб ўтиш мумкин. қонунчиликдаги коллизиялар ҳуқуқий тизимнинг барқарор фаолият юритишига ҳалақит бериб, фуқаролар ҳуқуқларининг муайян даражада чекланишига ва ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлигини пасайишига олиб келади ҳамда жамиятда ҳуқуқий тартибот ва қонунийлик, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият ҳолатига салбий таъсир ўтказади. шу билан бирга, қонунчиликдаги коллизияларнинг мавжудлиги, ўз навбатида, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳам ноқулайликлар келтириб чиқаради. ушбу салбий ҳолатнинг мавжудлиги фуқароларнинг қонунчиликдан фойдаланишларини қийинлаштириб, жамиятда муайян даражада ҳуқуқий нигилизм ҳолатларининг юзага келишига сабаб бўлади. норма ижодкорлиги жараёнида муайян ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқ нормаларини турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ифода этиш, ўз навбатида, улар ўртасида коллизияларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда такрорланишга йўл қўйиши керак эмас. шу билан бирга, муайян турдаги ижтимоий муносабатларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида коллизияларнинг юзага келиши объектив ва субъектив омиллар билан боғлиқ. тегишли адабиётлар …
3 / 27
уд ёки маъмурий тартибда шикоят қилиш; · келишув ва муросага келтирувчи тартибларни жорий этиш; · тегишли ҳуқуқ субъектларининг қатъий конституциявий - қонуний ҳамда белгилаб қўйилган ваколатлар доирасида фаолият юритишини таъминлаш; · қабул қилинаётган ҳужжатларни олдиндан манфаатдор томонлар билан келишиш ва юридик экспертизадан ўтказиш; · ҳуқуқ ижодкорлиги субъектлари томонидан ўзлари қабул қилган ҳужжатларни вақти-вақти билан инвентаризация қилиб бориш; · норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг самарадорлигини таҳлил қилиб бориш; · норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиши натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган конфликтли ҳолатларни олдиндан кўра олиш кўникмаларини шакллантириш ва бошқалар. бугунги кунда юридик амалиётда қонунчиликдаги коллизияларни бартараф этишнинг қуйидаги асосий қоидалари мавжуд: 1. ўзбекистон республикаси конституциясининг iii боби конституция ва қонуннинг устунлиги, деб номланган бўлиб, унга кўра ўзбекистон республикасида ўзбекистон республикасининг конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар (15-модда). шу билан бирга, конституциянинг бирорта қоидаси ўзбекистон республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин …
4 / 27
екистон республикаси қонунлари қорақалпоғистон республикаси ҳудудида ҳам мажбурий эканлиги белгилаб қўйилган. демак, юқоридаги конституциявий тамойиллар асосида қайд этиш лозимки, қорақалпоғистон республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари ўртасида коллизиялар юзага келган тақдирда, ўзбекистон республикаси қонунчилик ҳужжатлари устувор юридик кучга эга бўлади. 3. ўзбекистон республикаси “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунининг 16-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати билан боғлиқ ҳуқуқий қоидалар белгилаб қўйилган. унга кўра, турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати ўзбекистон республикасининг конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг ваколатига ва мақомига, шунингдек ҳужжатларнинг турларига мувофиқ белгиланади. норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига қараганда юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт. норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирига тўғри келмаган ҳолларда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади. тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирига тўғри келмаган ҳолларда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал қилади. норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик, давлат қўмитаси ёки идорасининг ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини тартибга солиш учун махсус ваколати …
5 / 27
ан ҳолда яратилмасин, бунда жамиятдаги барча ўзгаришларнинг барча жиҳатларини қамраб олиш мумкин эмас. шунинг учун ҳуқуқдаги бўшлиқларни ўз вақтида аниқлаб бориш, уларнинг вужудга келиши сабаблари ва омилларини ўрганиш ҳамда бартараф этишнинг самарали механизмларини яратиш доимо олимларнинг диққат марказида бўлиб келган. “ҳуқуқдаги бўшлиқлар” тушунчасини тавсифлашда ва таҳлил қилишда кўпроқ позитив ҳуқуқ тушунчаси томонидан ёндашиш мақсадга мувофиқдир. чунки ҳуқуқдаги бўшлиқлар асосан давлат томонидан ўрнатилган қонунчилик ҳужжатларида мавжуд бўлиши мумкин. шуни қайд этиб ўтиш жоизки, баъзи олимлар “ҳуқуқдаги бўшлиқ” тушунчаси ўрнига “ҳуқуқдаги вакуум”, “қонундаги бўшлиқ” ёки “қонунчиликдаги бўшлиқ” деган тушунчаларини ҳам қўллайдилар . “қонундаги бўшлиқ” тушунчасини таҳлил қилиш, унинг мавжуд қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлиқ ифода эта олмаслигини кўрсатади. “қонундаги бўшлиқ” тушунчаси юқорида кўрсатиб ўтилган бошқа тушунчалардан торроқ мазмунга эга бўлиб, бунда бўшлиқларнинг бошқа қонунчилик ҳужжатларида тўлдирилганлиги ёки тўлдирилмаганлигининг аҳамияти йўқ. в.в.лазаревнинг фикрича, “ҳуқуқдаги бўшлиқ деганда – ижтимоий муносабатларнинг ривожланиш ва муайян ишларни амалий ҳал қилиш зарурияти билан боғлиқ бўлган, жорий қонунчиликнинг асосий тамойиллари, сиёсати, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш" haqida

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш, ҳуқуқдаги коллизия ва бўшлиқларни бартараф этиш йўллари мавзуси бўйича маъруза матни бугунги кунда юридик фанда зиддиятлар, шу жумладан, қонунчиликдаги коллизиялар юзасидан ягона ёндашув мавжуд эмас. шундай бўлсада, тегишли адабиётларни таҳлил қилиш орқали ушбу тушунчага қуйидагича таъриф бериш мумкин: қонунчиликдаги коллизиялар қуйидагиларда намоён бўлади: · ҳуқуқни тушунишда турли хил ёндашувлар ва қарашларнинг мавжудлиги; · миллий ҳуқуқ тизими доирасидаги норма ва ҳужжатларнинг тўқнашуви; · ҳорижий мамлакатларнинг қонунчилиги билан; · миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари ўртасида юзага келад. қонунчиликдаги коллизияларнинг белгилари: · жамият ижтимоий ривожланишида объектив тарзда юзага келадиган қарама-қаршилик ва зиддиятлар билан боғлиқ; · ўзин...

Bu fayl DOC formatida 27 sahifadan iborat (144,0 KB). "норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ти… DOC 27 sahifa Bepul yuklash Telegram