қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

DOCX 65 sahifa 239,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 65
· 500-сон 03.07.2018 × × ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида 5-боб. якунловчи қоида ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг «қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги пф-5330-сон, «қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги пф-5418-сон фармонларини ва ўзбекистон республикаси президентининг «ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги пқ-3672-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва ходимларини рағбатлантириш механизмини йўлга қўйиш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. қуйидагилар: ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ; ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ишлатиш тартиби тўғрисидаги …
2 / 65
и вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 15 январдаги 26-сонли қарорига асосан чиқарилган — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2020 й., 09/20/26/0056-сон) «ўзбекистон республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом, кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 7, 7а ва 7б-иловаларга мувофиқ; сув хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин. олдинги таҳрирга қаранг. (2-банд ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 15 январдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2020 й., 09/20/26/0056-сон) 3. ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги тугатилаётган, қайта ташкил этилаётган сув хўжалиги ташкилотларининг илгари ажратилган асосий фондлари, моддий-техника ресурслари лимитлари, механизмлари, автотранспорт воситалари, штат бирликлари, бюджетдан ажратиладиган маблағларини янгидан ташкил этилаётган ва фаолият юритаётган бюджет ташкилотларига белгиланган тартибда лимитлар ва нормативлар доирасида қайта тақсимланишини икки ой муддатда таъминласин. 4. сув хўжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси молия вазирлиги билан биргаликда уч …
3 / 65
зири ш.р. хамраев зиммасига юклансин. ўзбекистон республикасининг бош вазири а. арипов тошкент ш., 2018 йил 3 июль, 500-сон вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 500-сон қарорига 1-илова ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида низом 1-боб. умумий қоидалар 1. ушбу низом ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини ҳамда фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди. 2. вазирлик сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона сиёсатни амалга оширувчи, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва тугатиш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади. вазирлик ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасига бўйсунади. 3. вазирлик ўз фаолиятида ўзбекистон республикаси конституциясига, қонунларига, ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорларига, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади. 4. вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида …
4 / 65
истон республикаси сув хўжалиги вазирлиги, қисқартирилган номи — схв; б) рус тилида: тўлиқ — министерство водного хозяйства республики узбекистан, қисқартирилган номи — минводхоз; в) инглиз тилида: тўлиқ — ministry of water resources of the republic of uzbekistan, қисқартирилган номи — мwr. 7. вазирликнинг жойлашган манзили (почта манзили): 100000, тошкент шаҳри, мирзо улуғбек тумани, қори ниёзий кўчаси, 39-уй, «а» бино. 2-боб. вазирлик тузилмаси 8. вазирлик тузилмасига қуйидагилар киради: вазирликнинг марказий аппарати; олдинги таҳрирга қаранг. сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги; (8-банд ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 15 январдаги 26-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2020 й., 09/20/26/0056-сон) қорақалпоғистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги; ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари; олдинги таҳрирга қаранг. магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари; ирригация тизими бошқармалари; (8-банд ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., …
5 / 65
аси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон) жанубий мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси; олдинги таҳрирга қаранг. зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси; (8-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон) олдинги таҳрирга қаранг. қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзанни ростловчи иншоотлар бошқармаси; (8-банднинг ўн бешинчи хатбошиси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон) олдинги таҳрирга қаранг. ўнг қирғоқ коллекторидан фойдаланиш бошқармаси; (8-банднинг ўн олтинчи хатбошиси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон) сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари; олдинги таҳрирга қаранг. (8-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 15 январдаги 26-сонли қарорига асосан чиқарилган — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2020 й., 09/20/26/0056-сон) «сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналари; марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 65 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" haqida

· 500-сон 03.07.2018 × × ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида 5-боб. якунловчи қоида ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг «қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги пф-5330-сон, «қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги пф-5418-сон фармонларини ва ўзбекистон республикаси президентининг «ўзбекистон республикаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш ...

Bu fayl DOCX formatida 65 sahifadan iborat (239,4 KB). "қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиг… DOCX 65 sahifa Bepul yuklash Telegram