konfliktologiya fanidan maqola

DOC 6 sahifa 54,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
педагогик конфликт- таълим тизимида педагогик конфликтларнинг вужудга келиш сабаблари. режа : 1.конфликт ва педагогик конфликт тушунчаси мазмуни. 2. конфликтология фани ўқув фани сифатида конфликтларнинг келиб чиқишининг сабаб ва оқибатларини ўрганувчи фан «конфликтология» у лотинча “cонфлиcтус” - тўқнашув демакдир. яъни конфликт – ўзаро қарама-қарши бўлган зиддиятли манфаатлар ва муносабатларнинг очиқ тўқнашувидир. фан нуқтаи-назаридан илк маротаба конфликтни илмий ўрганиш давлат ҳокимияти, жамият аъзолари ҳамда алоҳида ижтимоий гуруҳлар орасидаги зиддиятларни ўрганишдан бошланган. конфликт ҳар биримизнинг турмушимиз ва тириклигимизга хос бўлган, ҳаётимизга тегишли нарса. аммо кўпчилик онгида анъанавий мавжуд бўлган фикрга кўра, конфликт бу оддий ҳол эмас, у зиддиятли ҳол, ундан ўзини муҳофаза қилиш керак, ундан ўзини тортиш зарур, конфликтдан қочиш керак. кейинчалик илмий қизиқишларнинг ортиб бориши билан ижтимоий, сиёсий, миллий, гуруҳлараро ва шахслараро конфликтлар фан объектига айлана бошлаган. конфликтология хх асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, фан сифатида шакллана бошлагандан сўнг, жамиятда конфликтнинг тутган ўрнини ўрганиш жамият ҳаётида жуда муҳимлиги сабабли, этник ва гуруҳлараро конфликтли …
2 / 6
а е.и.степанов, с.в.баныкина, а.н.смарин, л.с.выготский, н.и.леонов каби олимларнинг тадқиқот ишларида ҳар томонлама ўрганилган. шунингдек, ўзбекистон республикасида ёшларни ҳар томонлама комил инсонлар қилиб тарбиялаш, конфликтологик кайфият ва хусусиятларни ўрганиш бўйича ўқитувчининг касбий, ахлоқий фазилатларини шакллантириш, ривожлантиришнинг илмий-назарий масалалари бўйича педагог ва психолог олимлардан о.мусурмонова, в.каримова, э.ғозиев, х.ибрагимов, н.эгамбердиева, г.тўйчиева, м.ахмедова ва бошқаларнинг илмий кузатишлари шулар жумласига киради. ҳозирги замон фани инсониятнинг тарихий ўтмишига назар ташлар экан, конфликтни ҳамиша ижтимоий тараққиётнинг доимий йўлдоши эканлигига шубҳа қилмайди, чунки одамлар бор жойда конфликтлар мавжуд бўлган ва бўлаверади. ижтимоий ҳаётда конфликтларнинг тутган ўрни ва кенг тарқалганлиги узоқ ўтмишда ҳам эътиборни ўзига тортган. ўтган асрларда ижод қилган файласуфлар, тарихчилар, ёзувчиларнинг асарларида, афсоналарида ва ғояларида вужудга келиши эҳтимол бўлган конфликтларнинг юзага келиш сабаблари ва уларни тугатиш йўллари ҳақида муайян фикрлар билдирилган. ўтмишда конфликтларни ҳал этишнинг асосий усули сифатида уруғ-қабила оқсоқоллари, доҳийларининг якка ҳокимлиги тушунилган. бироқ илк давлатчилик тузилмаларининг вужудга келиши ҳар доим ҳам жамиятда уйғунликка олиб келмаган, …
3 / 6
имларнидир худолар ва кимларнидир инсонлар қилиб яратади, инсонларининг баъзиларини қул, бошқаларини эркин қилиб белгилайди. ҳамма нарса, шу жумладан инсон мулоқоти нормалари ҳам абадий айланма ҳаракат ва бир-бирига айланиш таъсирида бўлади. дунёда барча нарса адоват ва нифоқ орқали туғилади». гераклитнинг бу сўзлари ижтимоий тараққиёт жараёнида курашнинг ижобий ролини тўғри асослашга бўлган дастлабки уринишлардан бири эканлигини кўрсатади. конфликтлар ўзининг янги хусусияти билан ижтимоий ҳаётнинг муҳим атрибути, ижтимоий тараққиётнинг энг муҳим ва зарур шарти сифатида намоён бўлади. гераклитнинг конфликтлар ва кураш барча нарсанинг асоси сифатида ҳисобланиши ҳақидаги ғоялари бошқа қадимги файласуф-материалист-эпикур (ер.ав.341-270 й.й.) томонидан ривожлантирилди, айни пайтда у тўқнашувларнинг салбий оқибатлари қачонлардир инсонларни доимий тинч-тотув шароитда яшашга мажбур қилади деб ҳисоблаган. шундай қилиб, жамиятнинг конфликтсиз ҳолатда бўлиши ҳақидаги ғоялар дастлабки назарий хулосалар билан тўлдирилди. конфликтлар табиати ҳақидаги инглиз файласуфи френсис бекон (1561-1626) томонидан билдирилган фикрлар ҳам ўзига хосдир. у биринчи бўлиб мамлакат ичкарисидаги ижтимоий конфликтлар сабаблари мажмуини чуқур назарий таҳлил қилди, ижтимоий тартибсизликларнинг …
4 / 6
фикрлар қанчалик турли-туман бўлмасин уларда жамият ривожланишида одамлар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликнинг ҳал қилувчи ролини, ўрта аср қолдиқларига, тартибсизликларига ва урушларга умумий салбий баҳо бериш, келгусида «абадий тинч» ҳаётга эришиш имкониятига бўлган умидларни тан олиниши хосдир. хих асрга келиб бу масалага бўлган муносабат тубдан ўзгара бошлади. немис файласуфи гегел урушлар ва ижтимоий конфликтларга баҳо беришга бошқача ёндашади. энг аввало, у жамиятнинг ривожланишида урушларнинг ижобий рол ўйнаши хусусида муайян фикрларни билдиради. шу билан бирга кучли давлат ҳокимияти тарафдори бўлган гегел давлатнинг яхлитлилигини заифлаштирувчи мамлакат ичкарисидаги ижтимоий тартибсизликлар ва қўзғолонларга қарши чиқади. ижтимоий тараққиётнинг мураккаб жараёнларини ва жамият ҳаётида ижтимоий конфликтнинг ўрнини янада чуқур англаш тарихий жараёнларнинг бориши билан объектив тарзда белгиланди. хих асрда жамият ҳаётининг иқтисодий, сиёсий, маънавий ва бошқа соҳаларида бўлиб ўтган кескин ўзгаришлар ижтимоий назариялар мазмунига таъсир этмасдан қолмади. бу назарияларда изоҳланишича, ижтимоий тараққиёт давомида кураш, конфликтлар ва тўқнашувлар нафақат бўлиши мумкин, балки ижтимоий борлиқнинг муқаррар воқеликлари ҳисобланади. хих …
5 / 6
г нисбатан қатъий шакллари ичида авторитет, келишиш, бўйсуниш, ҳамкорлик ва бошқалар бўлиб, конфликт ўзининг алоҳида ўрнига эга. конфликт ижтимоий ҳамкорликка олиб келади, муайян ижтимоий тузилмалар характерини белгилайди, уларни ташкил этиш тамойиллари ва нормаларини мустаҳкамлайди. г.земмелнинг назарий қарашларини хх асрнинг 20-йилларида чикаго мактабининг йирик вакиллари роберт парк (1864-1944), эрнст берджесс (1886-1966), албион смолл (1854-1926)лар қўллаб-қувватлаганлар. улар ижтимоий жараёнга ўзаро таъсирнинг ўзаро боғлиқ 4 та типи нуқтаи назаридан қараганлар: мусобақалар, конфликт, мослашиш ва ассимилация. конфликтлар ижтимоий ўзаро таъсирнинг бу типлари орасида марказий ўринни эгаллайди, мусобақадан мослашишга ва ассимилацияга ўтиш ролини бажарадилар, шу тарзда ижтимоий ўзгаришларнинг муҳим манбаи ҳисобланадилар. социологиянинг амалий мақсади - конфликтларни ҳамкорликка айланишига ёрдам қилиш, ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги уйғун муносабатларга таъсир этишдир. конфликтларни тадқиқ қилишнинг назарий жиҳатларини ишлаб чиқишда америкалик социолог толкотт парсонс (1902-1979) томонидан асослантирилган ташкилотнинг тузилмавий функционал модели муҳим ўрин эгаллайди. у жамиятга инсонлар ўртасидаги муносабатлар тизими, нормалар ва қадриятларга уни боғловчи бўғин деб қараган. у қуйидаги қоидаларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"konfliktologiya fanidan maqola" haqida

педагогик конфликт- таълим тизимида педагогик конфликтларнинг вужудга келиш сабаблари. режа : 1.конфликт ва педагогик конфликт тушунчаси мазмуни. 2. конфликтология фани ўқув фани сифатида конфликтларнинг келиб чиқишининг сабаб ва оқибатларини ўрганувчи фан «конфликтология» у лотинча “cонфлиcтус” - тўқнашув демакдир. яъни конфликт – ўзаро қарама-қарши бўлган зиддиятли манфаатлар ва муносабатларнинг очиқ тўқнашувидир. фан нуқтаи-назаридан илк маротаба конфликтни илмий ўрганиш давлат ҳокимияти, жамият аъзолари ҳамда алоҳида ижтимоий гуруҳлар орасидаги зиддиятларни ўрганишдан бошланган. конфликт ҳар биримизнинг турмушимиз ва тириклигимизга хос бўлган, ҳаётимизга тегишли нарса. аммо кўпчилик онгида анъанавий мавжуд бўлган фикрга кўра, конфликт бу оддий ҳол эмас, у зиддиятли ҳол, ундан ўзини муҳ...

Bu fayl DOC formatida 6 sahifadan iborat (54,0 KB). "konfliktologiya fanidan maqola"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: konfliktologiya fanidan maqola DOC 6 sahifa Bepul yuklash Telegram