иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар. иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми

DOCX 11 стр. 89,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
3-мавзу. иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар. иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми режа 1. иқтисодий манфаатлар ва таҳдидлар 2. иқтисодий хавфсизликка ички таҳдидлар 3. иқтисодий хавфсизликка ташқи таҳдидлар 4.иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал шароитларининг яратилиши 5.иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга солувчилик вазифалари 6. ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари 1. иқтисодий манфаатлар ва таҳдидлар жамиятда инсон хўжалик субъектларининг фаолияти уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилади. кишилар эҳтиёжлари хилма-хил бўлиб, уларнинг таркибида социал-иқтисодий эҳтиёжлар муҳим ўрин тутади. умуман инсон эҳтиёжларини америкалик олим а.маслоу қуйидаги гуруҳларга ажратган: 1) физиологик, яъни овқатланиш, ичимлик ичиш, ухлаш ва бошқалар; 2) хавфсизлик эҳтиёжлари, яъни касаллик, қўрқинчли вазиятлардан, қаҳрғазабдан, табиий офат ва бошқалардан ҳимояланиш эҳтиёжлари; 3) ижтимой алоқаларга бўлган эҳтиёжлар, яъни меҳр-оқибат, муҳаббат, биронбир гуруҳга, оилага бирикиш ва бошқалар; 4) ҳурматга сазовар бўлиш (мақсадга эришиш, тан олиниш); 5) ўзини намоён этиш, юқори мавқега эришиш, яъни ўз қобилиятларини намоён этиш ва амалга ошириш ва ҳ.к. инсон …
2 / 11
рх даражасининг жиддий даражада кўтарилиши ёки пасайиши, яъни инфляция ёки дефляциянинг юқори даражада ўзгаришига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш. 5. иқтисодий эркинлик. корхона бошқарувчилари, ишчилар ва истеъмолчилар ўзларининг иқтисодий фаолиятларида юқори даражада эркин бўлишлари керак. 6. даромадларнинг одилона тақсимланиши. аҳолининг энг бой ва энг камбағал, яъни кам таъминланган қатламлари ўртасидаги фарқининг ниҳоят даражада катта бўлиб кетишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш. 7. иқтисодий таъминлаш. меҳнатга лаёқатсиз, касалманд, қари, майиб, мажруҳ ва бошқа кам таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳоли гуруҳларини ижтимоий ҳимоялашни амалга ошириш. 8. савдо баланси. халқаро савдо ва халқаро молиявий битимларда оқилона балансини таъминлашга интилиш[footnoteref:1]. [1: макконнелл к,р., брю с.л. экономикс: принципы, проблемы и политика. в 2т., пер. с. англ // -го изд т. 1. –м.: республика, 1992.- с. 23-24. ] таҳдид жамият, давлат ва уларнинг субъектлари, алоҳида шахснинг нормал ҳаёт фаолиятига, улар манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи, зиён-заҳмат келтирувчи, хавф-хатар туғдирувчи омиллар, шарт-шароитлар ва воқеликларни ифодалайди. иқтисодий таҳдидларни энг умумий тарзда …
3 / 11
бошқа макро ва микроиқтисодий ривожланиш омиллари, ички иммунитет ва турли беқарорлик, тангликлар таъсиридан ҳимояланиш орқали таъминланади. иқтисодий хавфсизликка таҳдид солувчи ички омилларга қуйидагилар киради: · илгариги тизимдан бирёқлама, таркиби деформациялашган иқтисодиётнинг мерос қолганлиги; · кўпчилик тармоқларнинг қолоқ технологик базага, юқори энергия ва ресурс сиғимига эгалиги сабабли миллий иқтисодиёт рақобат- бардошлилигининг пастлиги; · иқтисодиётнинг юқори даражада монополлашуви; · юқори даражадаги инфляция; · инфратузилма объектларининг етарли даражада ривожланмаганлиги ва мустаҳкам эмаслиги; · минерал-хом ашё базаларининг кам ўрганилганлиги ва хўжалик оборотига тортилиш имкониятларининг етарли эмаслиги; · мамлакат илмий-техника салоҳиятининг ёмонлашуви, фан-техника ривожланишининг айрим йўналишларида илғор ўринларнинг бой берилиши, бошқа фаолият соҳаларида интеллектуал меҳнат обрўсининг (престижининг) тушиб кетиши; · ички бозорлардан чет эл фирмалари томонидан ватанимиздаги товар ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг, шу жумладан, истеъмол товарларининг сиқиб чиқарилиши; · ҳудудий сепаратизм тенденцияси ва бошқариш қарорларини қабул қилишда тармоқ лоббизмининг юқори даражадалиги; · инвестицион фаолликнинг пастлиги; · капитал харажатлар ўрнига жорий харажатларни афзал кўриш; · социал конфликт …
4 / 11
иқ тўлашдан қочиш ҳолларининг кўпайиши; · молиявий маблағларни чет элларга ноқонуний тарзда ўтказиш; · хўжалик юритиш ва бошқаришнинг иқтисодий муносабатлари; · социал соҳа; · атроф муҳит ҳолати; · мамлакат ҳудудларидаги аҳвол. 3. иқтисодий хавфсизликка ташқи таҳдидлар очиқ иқтисодиёт шароитида ташқи иқтисодий хавфсизлик учун қуйидагилар тақозо этилади: биринчидан, жаҳон хўжалик алоқаларида иштирок этиш билан миллий ишлаб чиқариш учун қулай шароитлар яратиш; иккинчидан, жаҳонда содир бўлаётган иқтисодий, сиёсий нохуш ҳодисалар салбий оқибатларининг миллий иқтисодиётга таъсирини камайтиришга эришиш. алоҳида таъкидлаш жоизки, очиқ иқтисодиёт шароитида ташқи таҳдидлар таъсирини бутунлай йўқ қилиш, унга барҳам бериш мумкин эмас. иқтисодий хавфсизликка таҳдид солувчи ташқи омилларга қуйидагилар киради: 1) экспорт таркибида хом ашё товарларининг устуворлиги, анъанавий машинасозлик ва ҳарбий саноат товарлари бозорларининг йўқотилиши; 2) мамлакатнинг кўп турдаги маҳсулотлар, шу жумладан, стратегик аҳамиятдаги ва озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қарамлиги, боғлиқлиги; 3) ташқи қарзларнинг ўсиб бориши; 4) экспорт ва валюта назоратининг яхши йўлга қўйилмаганлиги, божхона чегараларининг ёпиқ эмаслиги; 5) рақобатга бардошли …
5 / 11
лари ривожланмаганлиги экспорт - импорт операцияларига хизмат кўрсатувчи транспорт инфратузилмаларининг ривожланмаганлиги давлат иқтисодий манфаат ва хавфсизликка таҳдидларни аниқлаб, уларнинг олдини олиш мақсадида иқтисодий сиёсат мақсадлари ва стратегияларини ишлаб чиқади. бу билан иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизмини яратади. 4.иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал шароитларининг яратилиши хавфсизликни, шу жумладан, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. бунинг учун, авваламбор, унинг сиёсий ташкилий ва ҳуқуқий асослари яратилади. ушбу мақсадда концепция ишлаб чиқилади. уни ишлаб чиқиш эса иқтисодиёт ҳолатини объектив баҳолаш ҳамда унинг ривожланиш тамойили ва тенденцияларини прогноз қилишга асосланади. бунинг учун иқтисодий хавфсизликни белгиловчи вазият ва холатлардаги сабаб-оқибатлари аниқланади. шунингдек, иқтисодий хавфсизликни сақлаш ва мустаҳкамлашга масъул, жавобгар давлат органлари, ташкилот ва муассасалар белгиланади. иқтисодий хавфсизлик концепцияси ўз ичига қуйидагиларни олади: · хавфсизликни таъминлашнинг мақсад ва вазифалари; · уларни амалга ошириш йўллари ва усуллари; · олий ҳокимият ва маҳаллий ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқлари бошқарув тизимлари, ҳуқуқ-тартибот, миллий хавфсизлик органларининг умумдавлат, худудий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар. иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми"

3-мавзу. иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар. иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми режа 1. иқтисодий манфаатлар ва таҳдидлар 2. иқтисодий хавфсизликка ички таҳдидлар 3. иқтисодий хавфсизликка ташқи таҳдидлар 4.иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал шароитларининг яратилиши 5.иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга солувчилик вазифалари 6. ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари 1. иқтисодий манфаатлар ва таҳдидлар жамиятда инсон хўжалик субъектларининг фаолияти уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилади. кишилар эҳтиёжлари хилма-хил бўлиб, уларнинг таркибида социал-иқтисодий эҳтиёжлар муҳим ўрин тутади. умуман инсон эҳтиёжларини америкалик олим а.маслоу қуйидаги гуруҳларг...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOCX (89,3 КБ). Чтобы скачать "иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар. иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий хавфсизликка таҳдидла… DOCX 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram