иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар

DOCX 6 стр. 82,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
3-мавзу. иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар режа: 1. иқтисодий манфаатлар ва таҳдидлар. 2. иқтисодий хавфсизликка ички таҳдидлар. 3. иқтисодий хавфсизликка ташқи таҳдидлар. 1.1. иқтисодий манфаатлар ва таҳдидлар жамиятда инсон хўжалик субъектларининг фаолияти уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилади. кишилар эҳтиёжлари хилма-хил бўлиб, уларнинг таркибида социал-иқтисодий эҳтиёжлар муҳим ўрин тутади. умуман инсон эҳтиёжларини ақшлик олим а.маслоу қуйидаги гуруҳларга ажратган: · физиологик, яъни овқатланиш, ичимлик ичиш, ухлаш ва бошқалар; · хавфсизлик эҳтиёжлари, яъни касаллик, қўрқинчли вазиятлардан, қаҳр-ғазабдан, табиий офат ва бошқалардан ҳимояланиш эҳтиёжлари; · ижтимой алоқаларга бўлган эҳтиёжлар, яъни меҳр-оқибат, муҳаббат, бирон- бир гуруҳга, оилага бирикиш ва бошқалар; · ҳурматга сазовар бўлиш (мақсадга эришиш, тан олиниш); · ўзини намоён этиш, юқори мавқега эришиш, яъни ўз қобилиятларини намоён этиш ва амалга ошириш ва ҳ.к. инсон ўз эҳтиёжлари ва уларни қондириш зарурлигини англаганида манфаат юзага келади. манфаат эса меҳнатга, фаолиятга ундовчи мотивацияни вужудга келтиради. иқтисодий англанган ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларнинг намоён бўлиш шаклидир. манфаатлар …
2 / 6
айиши, яъни инфлятсия ёки дефлятсиянинг юқори даражада ўзгаришига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш. · иқтисодий эркинлик. корхона бошқарувчилари, ишчилар ва истеъмолчилар ўз иқтисодий фаолиятида юқори даражада эркин бўлишлари керак. · даромадларнинг оқилона тақсимланиши. аҳолининг энг бой ва энг камбағал, яъни кам таъминланган қатламлари ўртасида фарқ катта бўлишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш. · иқтисодий жиҳатдан таъминлаш. меҳнатга лаёқатсиз, касалманд, қари, майиб, мажруҳ ва бошқа кам таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳоли гуруҳларини ижтимоий ҳимоялаш. · савдо баланси. халқаро савдо ва халқаро молиявий битимлар оқилона балансини таъминлашга интилиш. мазкур умумий иқтисодий мақсадлар хўжалик юритишнинг микро ва макро даражаларидаги, турли иқтисодиёт субектларининг иқтисодий манфаатларини умумий тарзда ифодалайди. иқтисодий манфаатларни рўёбга чиқаришнинг ички ва ташқи шарт-шароитлари мавжуд бўлиб, ички шароитларига шахснинг ривожланиши, конститутцион тузумнинг мустаҳкамланиши, мамлакат ҳудуларининг яхлитлиги ва бўлинмаслигини таъминлаш ҳамда хўжалик ва бошқа фаолиятлар, фавқулодда вазиятлар, табиий офатлар, фралокатлар таъсирида вужудга келадиган нохуш экологик ҳолатлардан кишилар саломатлигини сақлаш киради. ташқи шароитларга эса шерикчилик ва ўзаро …
3 / 6
лобал экологик global ekologik таҳдидларtahdidlar ташқи иқтисодий таҳдидларtashqi iqtisodiy tahdidlar геополилик geopolitik tтаҳдидларahdidlar ташқи таҳдидларtashqi tahdidlar ички таҳдидларichki tahdidlar иқтисодий таҳдидларiqtisodiy tahdidlar 3.1-чизма. иқтисодий таҳдидлар таркиби[footnoteref:1] [1: “давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги”. ҳ.абулқосимов. тошкент - 2012] мамлакат иқтисодиёти ривожланишига ва жамият, давлат, хўжалик юритувчи субъектлар, фуқароларнинг иқтисодий манфаатларига иқтисодий таҳдидлар бевосита хавф туғдиради. бу таҳдидлар ижтимоий такрор ишлаб чиқаришни издан чиқариб, жамият ҳаётида танглик ҳолатларини келтириб чиқаради. 1.2. 2. иқтисодий хавфсизликка ички таҳдидлар мамлакатнинг ички иқтисодий соҳадаги хавфсизлиги табиий, техник-технологик, инфратузилмавий, ижтимоий ҳамда бошқа макро ва микроиқтисодий ривожланиш омиллари, ички иммунитет ва беқарорлик, тангликлар таъсиридан ҳимойланиш орқали таъминланади. иқтисодий хавфсизликка таҳдид солувчи ички омилларга қуйидагилар киради: · илгариги тизимдан бирёқлама, таркиби деформатсиялшган иқтисодиётнинг мерос қолганлиги; · кўпчилик тармоқларнинг қолоқ технологик базага, юқори энергия ва ресурс сиғимига эгалиги сабабли миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигининг пастлиги; · иқтисодиётнинг юқори даражада монополлашуви; · юқори даражадаги инфлятсия; · инфратузилма обектларининг етарли даражада ривожланмаганлиги ва мустаҳкам эмаслиги; · минерал …
4 / 6
ион фаолликнинг пастлиги; · капитал харажатлар ўрнига жорий харажатларни афзал кўриш; · сотсиал зиддиятларнинг келиб чиқиш хавфининг мавжудлиги. бундай ижтимоий зиддиятлар меҳнатга ҳақ тўлаш механизмининг такомиллашмаганлиги, ишсизлик даражасининг юқорилиги, аҳоли ўртасидаги табақаланишнинг кескинлашиб кетиши, аҳоли билим даражаси ва сифатининг пасайиши туфайли вужудга келади; · қонунчиликнинг ривожланмаганлиги, бир қанча иқтисодий субектларнинг ички ва ташқи бозорда монопол ҳолатда эканлиги ғайриқонуний фаолият кўратиши ҳамда ҳуқуқий интизомининг пастлиги; · иқтисодиёт субектларининг молиявий ва шартномавий интизомининг пастлиги; · иқтисодиётнинг криминаллашуви ва уни бошқаришда коррупциянинг кучайиши; · даромадларни яшириш ва солиқ тўлашдан қочиш ҳолатларининг кўпайиши; · молиявий маблағларни чет элларга ноқонуний тарзда ўтказиш. таҳдиднинг ички омилларини, ўз навбатида, икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1) иқтисодий тизимнинг даврий ривожланиш қонуниятларига боғлиқ таҳдид омиллари; 2) даврий ривожланиш қонуниятларига боғлиқ бўлмаган омиллар. биринчи гуруҳ омиллари ҳаракати оқибатида маълум вазиятда макроиқтисодиёт даражасида салбий ҳолатлар юзага келиб, давлатнинг иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. иккинчи гуруҳ омиллари ҳаракати эса узоқ муддатли даврда хўжалик …
5 / 6
иёт шароитида ташқи таҳдидлар таъсирини бутунлай йўқ қилиш, унга барҳам бериш мумкин эмас. иқтисодий хавфсизликка таҳдид солувчи ташқи таҳдидларга қуйидагилар киради: · экспорт таркибида хом ашё товарларининг устуворлиги, анъанавий машинасозлик ва ҳарбий саноат товарлари бозорларининг йўқотилиши; · мамлакатнинг кўп турдаги маҳсулотлар, шу жумладан, стратегик аҳамиятдаги ва озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қарамлиги, боғлиқлиги; · ташқи қарзларнинг ўсиб бориши; · экспорт ва валюта назоратининг яхши йўлга қўйилмаганлиги, божхона чегараларининг ёпиқ эмаслиги; · рақобатга бардошли экспортни қўллаб-қувватловчи молиявий, ташкилий ва ахборот инфратузилмаларнинг ривожланмаганлиги ҳамда импорт таркибининг рационал эмаслиги; · экспорт-импорт операцияларига хизмат кўрсатувчи транспорт инфратузилмаларининг ривож топмаганлиги. давлат иқтисодий манфаат ва хавфсизликка таҳдидларни аниқлаб, уларнинг олдини олиш мақсадида иқтисодий сиёсат мақсадлари ва стратегияларини ишлаб чиқади. бу билан иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизмини яратади. асосий таянч тушунчалар эҳтиёж, иқтисодий манфаат, шахс, корхона, жамият ва давлатнинг иқтисодий манфаатлари, таҳдид, ички таҳдид, ташқи таҳдид. такрорлаш учун саволлар иқтисодий манфаатнинг моҳияти нимада? улар қандай шаклларда намоён бўлади? иқтисодий манфаатларга …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар"

3-мавзу. иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар режа: 1. иқтисодий манфаатлар ва таҳдидлар. 2. иқтисодий хавфсизликка ички таҳдидлар. 3. иқтисодий хавфсизликка ташқи таҳдидлар. 1.1. иқтисодий манфаатлар ва таҳдидлар жамиятда инсон хўжалик субъектларининг фаолияти уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилади. кишилар эҳтиёжлари хилма-хил бўлиб, уларнинг таркибида социал-иқтисодий эҳтиёжлар муҳим ўрин тутади. умуман инсон эҳтиёжларини ақшлик олим а.маслоу қуйидаги гуруҳларга ажратган: · физиологик, яъни овқатланиш, ичимлик ичиш, ухлаш ва бошқалар; · хавфсизлик эҳтиёжлари, яъни касаллик, қўрқинчли вазиятлардан, қаҳр-ғазабдан, табиий офат ва бошқалардан ҳимояланиш эҳтиёжлари; · ижтимой алоқаларга бўлган эҳтиёжлар, яъни меҳр-оқибат, муҳаббат, бирон- бир гу...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (82,2 КБ). Чтобы скачать "иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram