мехнат ишлари бўйича судда вакиллик

DOC 48.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351421792_23407.doc мехнат ишлари бўйича судда вакиллик мехнат ишлари бўйича судда вакиллик меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни судда кўрилишида вакилларнинг иштироки ўзининг мақсади ва вазифалари билан вакилликнинг бошқа турларидан ажралиб туради. судда ишларни вакиллар орқали юритиш шахсларнинг суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқини таъминлаш усулларидан бири бўлиб кўрилади. меҳнат ишлари бўйича судда вакиллик қилишнинг аҳамияти ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, холисона ҳақиқатни аниқлаш, иш юзасидан тўғри қарор қабул қилишда судларга кўмаклашишдан иборатдир. меҳнат ишлари бўйича ташкилотлар ишларни ўз раҳбари ёки вакиллари орқали юритадилар (фпкнинг 50-моддаси). корхона раҳбарининг ваколатлари ва уларни расмийлаштириш корхона манфаатларини ҳимоя қилувчи бошқа шахслар ваколатларидан фарқ қилади. унинг органлари томонидан амалга ошириладиган корхонанинг ваколатлари ҳажми корхона фаолиятини тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатлар билан белгилаб қўйилади. ташкилот раҳбарларининг судга ўз хизмат лавозимлари ёки ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этишлари, улар ваколатининг расмийлаштирилишига асос бўлади (фпкнинг 53-моддаси). иш берувчи ҳуқуқ ва …
2
, уларнинг асосини ёки предметини ўзгартириш, миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, даъвогарнинг талабларини тан олиш, келишув битимини тузиш, ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш, суд ҳал қилув қарори (ажрими) устидан шикоят бериш, ижро варақасини ундирувга қаратиш тўғрисида ҳар бир алоҳида ҳолда ваколат берувчи томонидан топширилган ваколатномада маҳсус изоҳ берилиши керак (фпкнинг 54-моддаси). ходимлар меҳнат ишларини судда шахсан ёки ўз вакиллари орқали юритишлари мумкин. вакил сифатида уларнинг қонуний вакили, адвокатлар, улар томонидан танланган шахслар ёки шерик даъвогар сифатида иштирок этаётган ходим иккинчи шеригининг топшириғига кўра иштирок эта олади. меҳнатга оид низоли ишларда ходимнинг вакили сифатида ходим ишлаётган корхонанинг касаба уюшмаси қўмитаси иштирок этиши мазкур туркумдаги ишларнинг ўзига хос процессуал хусусиятларидан биридир. ўзбекистон республикаси мкнинг 20-моддасига мувофиқ, касаба уюшмалари, уларнинг корхонадаги сайлаб қўйиладиган органлари, ходимлар томонидан сайлаб қўйиладиган органлари, иш берувчиларнинг вакиллик органлари меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари сифатида қатнаша оладилар. ходимнинг вакиллик органи бўлмиш касаба уюшмалари меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш ҳуқуқига …
3
г самарадорлиги билан ажралиб туради. хусусан, франция республикасининг махсус меҳнат ишларини кўрувчи судларида касаба уюшмаларининг вакили суд процессида иштирок этиши учун ходим томонидан алоҳида топшириқнинг берилиши ёки ишончноманинг тақдим этилиши талаб этилмайди. бу ерда ходим ўзининг манфаатларини касаба уюшмаси ҳимоя қилиш истагини билдирганлиги тўғрисида огоҳлантирганлиги ва бунга қарши эмаслигининг ўзи етарли ҳисобланади. касаба уюшмаларига нисбатан бундай процессуал ваколатларнинг берилиши ушбу органларнинг ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги вазифаларини кенгайтиради ва шу асосда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. процессда касаба уюшмаси қўмитаси вакилининг иштирок этиши ходимнинг вакили сифатида адвокатнинг иштирок этишини истисно қилмайди. фпкнинг 38-моддаси 3-қисмига кўра, меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича вояга етмаганларга ёрдам бериш учун уларнинг ота-оналари, фарзандликка олганлар ёки ҳомийлари суд томонидан жалб этилиши мумкин. фуқаролик процессуал ҳуқуқ назариясида вояга етмаган шахсларга ёрдам бериш учун жалб этилган ота-оналар, фарзандликка олганлар, ҳомийлар "қонуний вакиллар" тушунчаси билан бирлаштирилади. фпкнинг 51-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала …
4
нат ишлари бўйича ота-оналар, фарзандликка олувчилар ва ҳомий судда вояга етмаган шахларнинг қонуний вакиллари сифатида эмас, балки уларнинг ихтиёрий вакиллари сифатида иштирок этишлари мумкин (фпкнинг 52-моддаси). уларга бериладиган ваколатлар доираси фпкнинг 53-моддаси талаблари асосида вояга етмаган ходим томонидан бериладиган ваколатномада ўз аксини топиши лозим. aдабиётлар: 1. авдюков м.г. принцип законности в гражданском судопроизводстве.-м.: мгу, 1970. 97 с. 2. архипов в.д., коняев н.и., хорев п.с.. комментарий к положению о порядке рассмотрения трудовўх споров.-м.: юрид.лит, 1976-212 с. 3. бару м.и. регресснўе обязательства по трудовому праве.-м.: госюриздат, 1962-141 с. 4. будеев б.а. обязательнўе определения суда первой инстанции по гражданском делам: свердловск: ин-т; трудў ин-т. свердловск. № 15; 1971.-68 с. 5. голованова е.а. трудовўе спорў и порядок их рассмотрения.-пермь: б.и., 1970-73 с. 6. www.akadmvd.uz � советский гражданский процесс. под ред. гурвича м.а.-м.: 1975. 55 с.
5
мехнат ишлари бўйича судда вакиллик - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мехнат ишлари бўйича судда вакиллик"

1351421792_23407.doc мехнат ишлари бўйича судда вакиллик мехнат ишлари бўйича судда вакиллик меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни судда кўрилишида вакилларнинг иштироки ўзининг мақсади ва вазифалари билан вакилликнинг бошқа турларидан ажралиб туради. судда ишларни вакиллар орқали юритиш шахсларнинг суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқини таъминлаш усулларидан бири бўлиб кўрилади. меҳнат ишлари бўйича судда вакиллик қилишнинг аҳамияти ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, холисона ҳақиқатни аниқлаш, иш юзасидан тўғри қарор қабул қилишда судларга кўмаклашишдан иборатдир. меҳнат ишлари бўйича ташкилотлар ишларни ўз раҳбари ёки вакиллари орқали юритадилар (фпкнинг 50-моддаси). корхона раҳбарининг ваколатл...

DOC format, 48.0 KB. To download "мехнат ишлари бўйича судда вакиллик", click the Telegram button on the left.