мехнат ишлари буйича исботлаш ва далиллар

DOC 69,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351877739_26467.doc мехнат ишлари буйича исботлаш ва далиллар www.arxiv.uz мехнат ишлари буйича исботлаш ва далиллар судлар томонидан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар юзасидан чиқарилаётган ҳал қилув қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлишининг энг муҳим шартларидан бири иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланиши ва ушбу ҳолатларнинг исботланишидир. мазкур шартларни тўғри бажармай туриб, низоли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи меҳнат ҳуқуқи нормаларини тўғри қўллаш мумкин бўлмайди. бизга маълумки, судья арз қилинган талабларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ҳар бир фуқаролик иши бўйича далиллар доирасини белгилайди. меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоли ишларни ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган далиллар асосан ишни судда кўришга тайёрлаш босқичида аниқланиши ва уларни ўз вақтида суд мажлисига тақдим этилиши таъминланиши лозим бўлади. судлар томонидан меҳнатга оид ҳуқуқий муносалатлардан келиб чиқаётган ишлар юзасидан чиқарилаётган ҳал қилув қарорининг қонуний, асосли ва адолатли бўлишининг энг муҳим шартларидан бири иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ ва ушбу ҳолатларнинг …
2
штирокчилари томонидан тақдим этилган далилларнинг дахлдорлиги масаласини ҳал қилар экан, судья ушбу шахсларга айнан қайси ҳолат мазкур далиллар билан исботланиши мумкинлигини кўрсатишларини таклиф қилади. иш юзасидан у ёки бу далилнинг тақдим этилиши ходим билан тузилган меҳнат шаротномасини бекор қилиш асосларига кўпроқ боғлиқ бўлади. бинобарин, штатлар қисқарганлиги муносабати меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ишларда ишни ҳал этиш учун зарур бўлган далиллар сифатида штатлар жадвали эътироф этилади. шу ўринда айтиш жоизки, меҳнат шартномасини мкнинг 100-моддаси 2-қисми 1-банди билан бекор қилиш учун фақат ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги асос бўлавермайди. демак, мазкур туркумга оид бўлган ишларни судда мазмунан кўриб ҳал қилиш учун зарур бўлган далил сифатида ҳар доим ҳам штатлар жадвали эътироф этилмайди. хусусан, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришларни исботлаш учун суд иш берувчидан корхонанинг штатлар жадвалини талаб қилиш мақсадга мувофиқ эмас. ўз меҳнат вазифасини бир марта қўпол равишда бузганлиги туфайли меҳнат шартномаси …
3
нган ишдан бўшатилганда бериладиган сумма қайтарилиши керак. агар ишга тиклаш ва мажбурий бўш юрганлиги учун иш ҳақи ундириш тўғрисидаги меҳнат иши ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказиш билан боғлиқ бўлса, у ҳолда даъвогар яъни ишга киришганлигини тасдиқловчи далил (масалан, табелдан кўчирма)ни судья талаб қилиб олиши мақсадга мувофиқдир. шунингдек, бошқа ишга ўтган барча вақти учун тўланган иш ҳақи миқдори тўғрисида маълумотномани ҳам талаб қилиб олади. ундан ташқари, судья ходимнинг бошқа ишга ўтказишга сабаб бўлган ишлаб чиқариш зарурияти, вақтинча ишга келмаган ходим ўрнига қўйиш, бекор туриб қолганлигини, ножўя хатти-ҳаракат содир этиш ҳолатларини тасдиқловчи далилларни талаб қилиб олиши керак. бундай далиллар жумласига: билдиришномалар, комиссия томонидан тузилган далолатномалар, маълумотлар ва бошқалар кириши мумкин. маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талаблар мавжуд бўлган меҳнат ишларини судда кўришга тайёрлаш ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. мазкур босқичда суд тарафларнинг талаб ва эътирозларини асослайдиган фактларни, шунингдек, низони тўғри ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бошқа исботлаш предметларини аниқлаши лозим. …
4
гича тақсимланади, яъни даъвогар қуйидагиларни исботлаши шарт: 1) маълум бир ҳолатда ва аниқ бир шахслар томонидан зарар етказилганлигини; 2) жисмоний ва руҳий азобларнинг даражасини ва улар нималарда акс этганлигини; 3) етказилган зарар билан жисмоний ёки руҳий азоблар ўртасидаги сабабий боғланишни; 4) етказилган маънавий зарарнинг миқдорини. жавобгар зиммасига юклатилган исботлашнинг бурчи ҳақида шуни айтиш жоизки, бу масалада меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги ишлар ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. бизга маълумки, ходимнинг ишдан бўшатилганлигининг қонунийлиги ёки унинг соғлиғига, мол-мулкига зарар етказилмаганлиги, меҳнат шартномасини бекор қилиш таърифи меҳнат қонунларига мувофиқ келишлиги ва умуман ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилмаганлигини исботлаш бурчи иш берувчи-жавобгар зиммасига юклатилади. худди шунингдек, ходимга ўз хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида маънавий зарар етказилмаганлигини исботлаш бурчи ҳам иш берувчи зиммасига юклатилади. бошқача қилиб айтганда, жавобгар зиммасида зарар етказишда ўз айбининг мавжуд эмаслигини исботлаш бурчи ётади. айрим ҳолларда зарар етказувчининг айби мавжуд бўлиш-бўлмаслигидан қатъий назар қонун маънавий зарар …
5
гар қўшимча далиллар тақдим этиш тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар учун қийинчилик туғдирса, суд уларнинг илтимосномасига кўра далиллар тўплашда уларга ёрдам кўрсатади. хусусан бошқа судларга суд топшириқларини жўнатади, зарур ҳолларда далилларни таъминлаш тартибида жойга бориб кўздан кечириш ўтказади, гувоҳлар сўроқ қилинади, ёзма ва ашёвий далиллар талаб қилиб олинади. маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича исботлаш воситаларининг барча турлари қўлланилиши мумкин, яъни тарафлар ва учинчи шахслар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари (фпкнинг 56-моддаси) шулар жумласидандир. бошқа туркумдаги низоли ишлардан фарқли равишда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича ашёвий далилларга камроқ мурожаат қилинади. ҳолбуки, маънавий зарар учун тўлов суммасини аниқлаш учун ходимнинг шахсий хусусиятлари ва унинг ишчанлик обрўсини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. шунинг учун ҳам айрим муаллифлар ходимнинг рухий хусусиятларини аниқлаш мақсадида суд-руҳий экспертизасини тайинлаш мақсадга мувофиқдир деган фикрни илгари сурадилар. маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича барча далиллар фуқаролик процессуал қонунчиликнинг далилларнинг дахлдорлиги, исботлаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мехнат ишлари буйича исботлаш ва далиллар" haqida

1351877739_26467.doc мехнат ишлари буйича исботлаш ва далиллар www.arxiv.uz мехнат ишлари буйича исботлаш ва далиллар судлар томонидан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар юзасидан чиқарилаётган ҳал қилув қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлишининг энг муҳим шартларидан бири иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланиши ва ушбу ҳолатларнинг исботланишидир. мазкур шартларни тўғри бажармай туриб, низоли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи меҳнат ҳуқуқи нормаларини тўғри қўллаш мумкин бўлмайди. бизга маълумки, судья арз қилинган талабларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ҳар бир фуқаролик иши бўйича далиллар доирасини белгилайди. меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоли ишларни ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган далиллар асо...

DOC format, 69,0 KB. "мехнат ишлари буйича исботлаш ва далиллар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.