вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш

DOC 109,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546677906_73516.doc вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш режа: 1. вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг вояга етмаганлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли ва ўрни. 2. вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар: 3. вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг фаолиятини ташкил этиш. вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ўзбекистон республикасининг конституцияси ҳамда қонунларида ёш авлоднинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ҳуқуқий манфаатларини кафолатлаш учун шарт-шароитларни яратиш давлат фаолиятининг устувор йўналиши эканлиги белгиланган. давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида, айниқса илм-фан, таълим-тарбия, ижтимоий-маънавий соҳаларда ёшлар учун яратилган кенг кўламли имкониятларнинг самарали амалга ошишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар, тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари ўз тасарруфидаги мавжуд вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини кўриб чиқиб, уларнинг янги таркибларини тузишлари лозимлиги; комиссиялар фаолияти изчил амалга оширилишини таъминлаш мақсадида уларнинг таркибида маҳаллий бюджет ҳисобидан алоҳида масъул котиб лавозими жорий этилиши лозимлиги;. вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий-тарбиявий ишлар сусайтириб …
2
ўзи бошқариш органлари, ўқув муассасалари ва бошқа идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги мавжуд комиссиялар ўз фаолиятини деярли тўхтатиб қўйилган эди. вояга етмаганлар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, бу йўналишда масъул бўлган давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш ва янада такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси “вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида ўзбекистон республикаси вазирлар махкамасининг21.09. 2000 й куни n 360 сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий-тарбиявий ишлар сусайтириб юборилганлиги, улар устидан бўлган назоратнинг бўшлиги, иш билан таъминлаш ва бошқа муаммолар қониқарли даражада ҳал этилмаётганлиги оқибатида кўплаб ёшлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этиш, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка берилиш, диний ақидапарастлик ёки турли зарарли оқимлар, гуруҳлар таъсирига тушиб қолиш каби салбий ҳолатлар учраб турганлиги сабабли , қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар, тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари ўз тасарруфидаги мавжуд вояга етмаганлар ишлари бўйича …
3
- вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш; - ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларни ижтимоий-педагогика жиҳатдан реабилитация қилиш мақсадида тузилади. вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимликлари, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузурида тузилади. туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тегишли ҳокимлар томонидан тузилади. қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши томонидан тузилади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан тузилади. вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) ўз фаолиятида юқори турувчи комиссияларга, шунингдек, тегишли ҳокимлар, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасига ҳисоб берадилар. туманлар, шаҳарлар ва вилоятлар ҳокимликлари, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши ҳузуридаги комиссиялар юқори турувчи комиссияларни ҳар ярим йиллик якунлари бўйича ўз фаолиятлари тўғрисида хабардор қилиб турадилар ва уларга …
4
комиссиянинг иш ҳажмига қараб белгиланади. комиссиянинг масъул котиби кундалик ишларни ва комиссия қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади. туманлар, шаҳарлар ва вилоятлар ҳокимликлари, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши ҳузуридаги комиссияларда бошқа ишлардан озод масъул котиб лавозими, зарурият бўлганда эса вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектор лавозими жорий этилади. комиссияга таркибига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, ички ишлар, меҳнат органлари, хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари, нодавлат, нотижорат ташкилотлари, мудофаага кўмаклашиш жамияти, меҳнат жамоалари, маданий-маърифий ва бошқа муассасаларнинг вакиллари кирадилар. комиссиялар таркибида: вояга етмаганлар ўртасида маданий-тарбиявий ишлар бўйича, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ва бошқа ўқув муассасаларининг ўқувчилари билан ишлаш бўйича, болалар ва ўсмирларни ишга жойлаштириш ва маиший турмушини яхшилаш масалалари бўйича, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан чиқарилган ва тарбиялаш колонияларидан озод қилинган ўсмирлар устидан назорат ўрнатиш бўйича секциялар ташкил этилиши мумкин. комиссияларнинг фаолияти кенг жамоатчилик иштирокида амалга оширилади. комиссия ишига касаба уюшмалари, мактаблар ҳузуридаги ота-оналар қўмиталари, "меҳрибонлик" уйлари ва мактабларнинг …
5
чора-тадбирлар тўғрисида комиссияга ўн кун мобайнида хабар беришлари шартдир. комиссияларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича мажбурият тегишлича туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимликларига, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгашига, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасига юкланади. туман (шаҳар) комиссиялари зиммасига: 14 ёшга тўлмасдан туриб жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган, 13 ёшга тўлгандан кейин оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдирган вояга етмаганлар бундан мустасно; 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган даврда улар учун жисмоний жавобгарлик назарда тутилмаган, жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган; 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган даврда жиноят аломатлари бўлган хатти-ҳаракатлар содир этиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш рад қилинган ёки жиноий иш тўхтатилган; 16 ёшгача бўлган даврда йўл ҳаракати қоидаларини бузган; · жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар содир этган; · умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасаларида (умумий таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида) ўқишдан бош тортган; · жамият учун катта хавф бўлмаган жиноят содир этганида терговчи ёки прокурорнинг қарори …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш" haqida

1546677906_73516.doc вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш режа: 1. вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг вояга етмаганлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли ва ўрни. 2. вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар: 3. вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг фаолиятини ташкил этиш. вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ўзбекистон республикасининг конституцияси ҳамда қонунларида ёш авлоднинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ҳуқуқий манфаатларини кафолатлаш учун шарт-шароитларни яратиш давлат фаолиятининг устувор йўналиши эканлиги белгиланган. давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида, айниқса илм-фан, таълим-тарбия, ижтимоий-маънавий соҳаларда ёшлар учун яратилган кенг кўламли имкониятларнинг самарали амал...

DOC format, 109,5 KB. "вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.