firibgarlik jinoyatini tergash uslubi

DOC 93,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350358848_15347.doc фирибгарлик жиноятини firibgarlik jinoyatini tergash uslubi reja: 1. firibgarlik jinoyatining kriminalistik tavsifi 2. dastlabki tergov va tezkor-qidiruv harakatlari фирибгарлик деганда ўзгалар мулкини (давлат, жамоат ёки фуқароларнинг шахсий мулклари) алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга тушириш тушунилади. мазкур жиноятни тергаш ўзига хос хусусиятларга эга. бу хусусиятларга қуйидагиларни киритиш мумкин: биринчидан, фирибгарлик жиноятининг содир этилиши бошқа жиноятлар содир этилиши фарқ қилади. жабрланувчилар фирибгарлар билан бир қанча вақт, баъзи вақтларда узоқ муддат давомида ўзаро муносабатда бўладилар. шунинг учун ҳам жабрланувчилар жиноят содир этилгандан кейин фирибгарнинг ташқи кўриниши белгилари тўғрисида тўлароқ маълумот беришлари мумкин. иккинчидан, фирибгар маълум даражада бошқа жиноятчилардан (ўғри, талончи, безори) фарқ қилади. кўп ҳолларда фирибгарлик вояга етган, ёши катта шахслар томонидан содир этилади. улар жиноятни содир этишда ўзларининг айёрлик ва чапдастлик қобилиятларини ишлатиб одамларни ўзига жалб этадилар, уларда ўзларига нисбатан ишонч ва қизиқиш уйғотадилар. учинчидан, фирибгарлик баъзи вақтларда фуқароларнинг ўзларини ноўрин истаклари натижасида содир этилади. жабрланувчилар фирибгарга нисбатан …
2
н, масалан: ноқонуний равишда нафақа (пенсия) олиб турган шахслар, киради. фирибгарлик жиноятини тергашда исботланиши лозим бўлган ҳолатлар мавжуд бўлиб, уларга жиноятни содир этиш усули, жиноят содир этилишида жабрланувчининг роли, фирибгарлик жиноятининг содир этилишига имконият яратган шароитлар киради. дастлабки тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари. маълумки, фирибгарликни содир этилиш усулларини билиш терговни муваффақиятли олиб боришга имкон беради, чунки шу асосда у ёки бу тергов ҳаракатларини ўтказиш режалаштирилади, уларни ўтказишнинг кетма-кетлиги ва тактикаси аниқланади ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари белгиланади. фирибгарликни кўп тарқалган усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) ижтимоий таъминот органларидан давлат нафақалари ва бошқа тўловларни (сохта) ҳужжатлар ёрдамида ноқонуний йўл билан пул олиш, бундай (сохта) ҳужжатлар корхона, муассаса ва ташкилотлар мансабдор шахсларидан пора бериш орқали сотиб олинади; 2) у ёки бу товарларни кредитга олиш йўли билан давлат мулкини эгаллаш ва қолган суммани тўлашдан бош тортиш; 3) давлат ва жамоат мулкини фиктив ёки ўзгаларнинг ҳужжатини кўрсатиш йўли билан эгаллаш; 4) давлат ва жамоат мулкини кўп миқдордаги …
3
мулкларни сақлаш ва сотиш жойлари тўғрисида; 3) фирибгарлик содир этилиш ҳолатлари тўғрисида; 4) фирибгарлик натижасида келтирилган зарар миқдори тўғрисида. агар терговнинг бошланишида фирибгарнинг шахси аниқ бўлмаса, дастлабки тергов ҳаракатларида қуйидагилар амалга оширилади: жабрланувчини сўроқ қилиш, кўздан кечириш, фотосуратлар орқали таниб олиш учун кўрсатиш, гумон қилинувчини ушлаш, тинтув қилиш, сўроқ қилиш. жабрланувчи ёки моддий жавобгар шахсни сўроқ қилишда жиноят содир этилишидаги барча ҳолатлар аниқланиши керак. шуни назарда тутиш керакки, баъзи вақтларда жабрланувчилар содир этилган жиноят тўғрисида истар-истамас кўрсатма берадилар. терговчи бу ҳолатларни эътиборга олиб у билан психологик алоқа ўрнатишга ҳаракат қилиши керак ёки шундай ҳолат яратиш керакки, жабрланувчи сўроқ вақтида ўзини эркин ҳис этиши лозим. фирибгарлик жиноятини тергашда фирибгарларнинг алоҳида ва кўзга ташланиб турадиган белгиларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. баъзи ҳолларда сўроқ қилинувчига шахсларнинг ташқи кўринишини ҳарактерловчи суратларни кўрсатиш мумкин. агар жабрланувчи фирибгарнинг ташқи кўриниши белгиларини эслаб қолган бўлса, унда унинг юз тузилиши белгиларини (анатомик белгилари) чизиб кўрсатиш таклиф этилади. жабрланувчини …
4
далилларни қидириб топиш, қайд этиш ва олиш мақсадида кўздан кечириш ўтказилади. жабрланувчиларнинг фирибгарлардан олган ҳужжатлар, предметлар қалбаки пуллар, турли ёзувлар, квитанциялар, паспорт, гувоҳнома, ишончнома топилиши биланоқ дарҳол кўздан кечирилиши лозим, бу ўз навбатида жиноятчининг шахси тўғрисида маълумотлар тўплаш имкониятини беради. жабрланувчилар томонидан терговчига берилган предмет ва ҳужжатларни терговчи бу ҳужжат ва предметлардан фирибгарларнинг бармоқ изларини қидириб топиш мақсадида уларни диққат билан кўздан кечириши керак. фирибгарлик жинояти содир этилгандан кейин ўтган вақтни инобатга олган ҳолда воқеа жойида кўздан кечириш ўтказилади. ушбу жиноят иши бўйича воқеа жойи тушунчаси кенгроқ маънога эга. фирибгар жабрланувчи билан бир жойда танишиб олиши мумкин, бошқа жойда уни алдаши ва учинчи жойда эса ундан пул ёки қимматбаҳо нарсаларни олиб яшириниши мумкин. аниқ вазиятга қараб қаерни ва қандай ҳолатларни кўздан кечиришни терговчи ўзи ҳал қилади. ҳар эҳтимолга кўра, фирибгар ва жабрланувчининг охирги учрашган жойи кўздан кечирилгани маъқул. воқеа жойини кўздан кечиришда терговчи унинг умумий ҳолатини бевосита ўрганади, фирибгарликнинг қаерда …
5
лари тегиши мумкин. энг аввало, фирибгарларни иссиғида қидириб топиш тадбирлари амалга оширилади. бу тадбирларни махсус тузилган тезкор-қидирув гуруҳи амалга оширадилар. улар дўконлар, бозорлар, вокзал ва метроларда патруллик қилиб фирибгарларни кузатадилар. фирибгарларни қидириб топишда жиноий рўйхатдан ҳам кенг фойдаланилади. фирибгар аниқлангандан кейин ушланади. фирибгарлар ушланиш вақтида турли ҳийла-найранг ишлатишлари мумкин. бундай вақтларда ушланганларнинг хатти-ҳаракати зимдан кузатилмоғи керак, уларни қочиб қолишининг олдини олиш, жиноят қуроллари, жабрланувчидан олган пул ва буюмларни отиб юбормаслик чораларини кўриб қўйиш керак. фирибгарликда гумон қилинган шахслар ушланганда дарҳол шахсий тинтувдан ўтказилишлари даркор ва ундан фирибгарлик билан топилган барча пул, қимматбаҳо нарсалар олиб қўйилади. кейинги ўтказиладиган тергов ҳаракатлари. тахминлар юритиш ва уларни текшириб кўриш. дастлабки тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилгандан кейин тўпланган маълумотлар асосида терговчи турли тахминлар юритади. буларга қуйидаги умумий тахминларни киритиш мумкин: 1) дастлабки материаллардан келиб чиққан ҳолатларга кўра фирибгарлик ҳақиқатан ҳам содир этилган; 2) фирибгарлик содир этилмаган, лекин шикоятчи виждонан янглишган; 3) фирибгарлик содир этилмаган, лекин …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"firibgarlik jinoyatini tergash uslubi" haqida

1350358848_15347.doc фирибгарлик жиноятини firibgarlik jinoyatini tergash uslubi reja: 1. firibgarlik jinoyatining kriminalistik tavsifi 2. dastlabki tergov va tezkor-qidiruv harakatlari фирибгарлик деганда ўзгалар мулкини (давлат, жамоат ёки фуқароларнинг шахсий мулклари) алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга тушириш тушунилади. мазкур жиноятни тергаш ўзига хос хусусиятларга эга. бу хусусиятларга қуйидагиларни киритиш мумкин: биринчидан, фирибгарлик жиноятининг содир этилиши бошқа жиноятлар содир этилиши фарқ қилади. жабрланувчилар фирибгарлар билан бир қанча вақт, баъзи вақтларда узоқ муддат давомида ўзаро муносабатда бўладилар. шунинг учун ҳам жабрланувчилар жиноят содир этилгандан кейин фирибгарнинг ташқи кўриниши белгилари тўғрисида тўлароқ маълумот беришлари мумкин. ик...

DOC format, 93,5 KB. "firibgarlik jinoyatini tergash uslubi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: firibgarlik jinoyatini tergash … DOC Bepul yuklash Telegram