jinoiyat-protsessual huquqi fanidan kazuslar

DOC 28 sahifa 215,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
жиноят-процессуал ҳуқуқи фанидан казуслар 1. кекса ёшли абдуллаевнинг вафот этганлиги хусусида у билан сўнгги йиллар давомида бирга яшаб келган унинг ёлғиз қариндоши – невараси олимжон туман ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилиб хабар беради. абдуллаевнинг уйига келган туман ички ишлар бўлими тезкор ходимлари ва тез тиббий ёрдам ходимлари абдуллаевнинг ошхонада ётган ҳолатда кўришади. тиббиёт ходимлари абдуллаевнинг вафот этганини маълум қилишади. мазкур ҳолат юзасидан олимжондан сўралганда, у бобосининг қўққисдан ҳушидан кетиб йиқилганини, бу пайтда у уйда бўлганини, бобоси нафас олмагани учун тез тиббий ёрдам ходимлари ва иибга қўнғироқ қилганини тушунтиради. ўтказилган суд-тиббий ва суд-кимёвий экспертизаси натижасида абдуллаавнинг катта ҳажмдаги маиший газдан заҳарланиб вафот этганлиги аниқланади. ўз навбатида мурда гувоҳлантирилганда унинг ҳар икки қўлларида арқон излари борлиги аниқланади. ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, марҳумнинг ён қўшниси самиров гувоҳ тариқасида сўроқ қилинганида у марҳумнинг ўлими юз берган куни кўчада ўтирганини, милиция ходимлари келишидан бир соат олдинроқ олимжон уйдан чиқиб кетганини, чиқиб кетишидан олдин ошхонаси …
2 / 28
йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаёган вақтида ёмғиб ёғиб турганлиги сабабли пиёда бакаевни йўлни кесиб ўтаётганлигини кўрмасдан уни уриб юборади ва содир этилган йўл транспорт ҳодисаси натижасида пиёда бакаев ҳодиса жойида вафот этади. мазкур ҳолат юзасидан тошкент шаҳар ииб йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан жкнинг 266-моддасининг 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)билан жиноят иши қўзғатилади. жиноят иши юзасидан олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилинган салимов ўз кўрсатувларида автоҳалокат содир бўлган куни об-хаво ноқулай бўлганлиги, яъни ёмғир ёғиб турганлиги сабабли ҳам пиёдани йўлни кесиб ўтаётганлигини кўрмай қолганлигини, пиёда (бакаев) эса, йўл ҳаракати қоидасини бузганлигини, об-ҳавонинг ноқулайлиги ушбу ҳодисанинг олдини олишга имкон бермаганлигини ва ўзига боғлиқ барча чораларни кўрсада, пиёдани уриб юборганлигини маълум қилади. терговчи томонидан гумон қилинувчининг кўрсатувларини ҳаққонийлигини текшириш мақсадида йўл транспорт ҳодисаси куни ёмғир ёғганлигини текшириш учун гидрометериология марказига сўровнома билан мурожаат қилади ва гидрометериология маркази ушбу …
3 / 28
а унга ҳавф туғдиришини ҳисобга олиб, шахсий тинтув ўтказиб, пичоқни олиб қўяди. казус бўйича савол: мазкур ҳолатни жиноят-процессуал қонунчилиги асосида ҳуқуқий таҳлил қилинг. 4. паспорт режимини текшириш пайтида ҳудуд профилактика нозири фуқаро тоҳировнинг ошхонасида қиймаланган куруқ ўт излари қолган гўшт қиймалагични кўриб қолди. унинг ёнида майдаланган ўсимлик солинган пакет ётарди. ҳудуд профилактика нозири фаридовнинг фикрига кўра ўсимликдан наша ҳиди келарди. ҳудуд профилактика нозири фаридов икки қўшнини таклиф қилди ва ўзбекистон республикаси жпкнинг бирор-бир моддасига ҳавола қилмаган ҳолда олиб қўйиш далолатномасини тузди. унда хонадонда ўсимлик солинган пакет ҳамда гўшт қиймалагич топилганлиги ва олиб қўйилганлиги фактини қайд этди. казус бўйича савол: мазкур ҳолатни жиноят-процессуал қонунчилиги асосида ҳуқуқий таҳлил қилинг. 5. айбланувчи баратов дастлабки тергов жараёнида берган кўрсатмасида уйидаги йўлакда осиғлиқ турган курткасининг чўнтакларидан бирида ўзи ўғирлаб олган тилла узук борлигини маълум қилган. терговчи муслимов айбланувчининг берган кўрсатмасига биноан тинтув ўтказиш ҳақида қарор чиқариб, айбланувчи билан бирга унинг хонадонига келади, холислар сифатида иккита …
4 / 28
аларни кўтариши мумкинлигига шубҳа қилиб, эксперимент ўтказишга қарор қилди. терговчи экспериментни ўтказиш давомида унинг мақсади ҳақида иштирокчиларга тушунтириб ўтмади, чунки бу ҳолат экспериментни кўзланган тартибда ўтишига тўсқинлик қилади деб ҳисоблади. шунингдек, эксперимент учун “матиз” автомашинаси топилмади ва терговчи “ласетти” автомашинасидан фойдаланишга қарор қилди. эксперимент бир марта амалга оширилди ва терговчи унинг якунлари бўйича баёнотни ўз қарорига киритиб қўйди ҳамда холисларга имзо қўйдирди. казус бўйича савол: мазкур ҳолатни жиноят-процессуал қонунчилиги асосида ҳуқуқий таҳлил қилинг. 7. терговчига эҳтиёт чораси сифатида муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат берган айбланувчи жияновнинг дастлабки тергов органларидан яширингани маълум бўлди. унинг қаердалигини аниқлаш мақсадида оиласи яшаётган манзилга келаётган почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ҳақида қарор чиқариб, унга прокурордан санкция олган терговчи қарорни ушбу манзилга хизмат кўрсатадиган алоқа бўлими бошлиғига берди ҳамда айбланувчининг оиласи яшаётган манзилга келадиган ҳар қандай ёзишма ҳақида унга хабар беришини талаб қилди. хат келиши биланоқ терговчи уни олиб қўйиш ҳақида қарор чиқарди ва қарорни алоқа бўлими …
5 / 28
ишига қарши чиқдилар. улар хужаев яқинда уларнинг уйида уй юмушларига қарашиб, “хизмат ҳақини” олиб кетган шахс эканлигини маълум қилдилар. бироқ тезкортергов гуруҳи ходимлари уларнинг эътирозларини баённомага киритмасдан тинтувни давом эттирдилар. ўтказилган тинтув жарёнида мазкур хонадон ётоқхонасидаги деван тагидан 1,5 кг миқдорида “марихуванна” гиёхванд моддасига ўхшаш ашёлар топилади ва бу ҳақда холислар ҳамда хонадонда яшовчи фуқаролар иштирокида баённома расмийлаштиришади. казус бўйича савол: мазкур ҳолатни жиноят-процессуал қонунчилиги асосида ҳуқуқий таҳлил қилинг. 9. номусга тегиш жиноятини тергов қилиш жараёнида терговчи акбаровга ишга гувоҳ сифатида жалб қилинган фуқаро шохидов мобил телефондан олинган видеоёзув борлигини маълум қилди. олиб келинган видеоёзувни терговчи кўриб, у ерда қотиллик жинояти ҳам содир этилганлигини, бироқ мазкур жиноят ишида ушбу жиноят ҳақида маълумот йўқлигига таяниб видеоёзувни ҳақиқий эмас деб топди ва иш материалларига қўшмади. ҳудди шу видеоёзувни ўз ҳимояси остидаги шахснинг айбсизлигини исбот қиладиган далил сифатида ҳимоячи қалқонов судга тақдим қилди. суд ушбу материални мақбул далил деб топди. казус бўйича савол: …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"jinoiyat-protsessual huquqi fanidan kazuslar" haqida

жиноят-процессуал ҳуқуқи фанидан казуслар 1. кекса ёшли абдуллаевнинг вафот этганлиги хусусида у билан сўнгги йиллар давомида бирга яшаб келган унинг ёлғиз қариндоши – невараси олимжон туман ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилиб хабар беради. абдуллаевнинг уйига келган туман ички ишлар бўлими тезкор ходимлари ва тез тиббий ёрдам ходимлари абдуллаевнинг ошхонада ётган ҳолатда кўришади. тиббиёт ходимлари абдуллаевнинг вафот этганини маълум қилишади. мазкур ҳолат юзасидан олимжондан сўралганда, у бобосининг қўққисдан ҳушидан кетиб йиқилганини, бу пайтда у уйда бўлганини, бобоси нафас олмагани учун тез тиббий ёрдам ходимлари ва иибга қўнғироқ қилганини тушунтиради. ўтказилган суд-тиббий ва суд-кимёвий экспертизаси натижасида абдуллаавнинг катта ҳажмдаги маиший газдан заҳарланиб вафот этганлиги ан...

Bu fayl DOC formatida 28 sahifadan iborat (215,5 KB). "jinoiyat-protsessual huquqi fanidan kazuslar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: jinoiyat-protsessual huquqi fan… DOC 28 sahifa Bepul yuklash Telegram