ёшлик ва бурч масъулияти кўрсаткичлари

DOCX 4 sahifa 41,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
мавзу: ёшлик: бурч ва масъулият жамият яратган бойликлардан фойдаланиб, кези келганда бу бойликларни кўпайтиришга ҳисса қўшиш, ҳар бир инсоннинг бурчи. бироқ, айрим ёшларнинг бурчни англаш масаласида ўзларини овсарликка олиб, юздан қон томадиган даражада соғлом ва бақувват бўлганлари ҳолда, жамият, ота-оналари яратаётган бойликлардан, оз бўлса-да виждонлари қийналмай, фойдаланишда давом этиб, ҳа деганда “катта бўлмаётганликлари” кишини ташвишга солади. орамизда бурчларини аъло даражада билган ва уни ўтаётган ёшларимиз кам эмас, албатта. бироқ шу билан бирга ҳали орамизда ёшлик бурчи ва масъулиятини англамаётганлар ҳам етарлича топилади. хусусан, улар ичида ёшликдан енгил, сердаромад ишга “тузоқ” қўйганлари ҳам кўп учрайди. энг ачинарлиси, уларнинг айримлари,бу йўналишдаги ўз мақсадларини яширмай, беҳаёларча мақтанишдан тоймайдилар.ушбу ҳаракатлари билан бундай ёшлар ўз сирларини, ҳақиқий башараларини очаётганликларини, келажакда халқ бойлигидан кўпроқ уриб қолиб, кам бермоқчиликларини, шунингдек, буни инсоннинг ижобий хислати тарзида изоҳлаётганларини хаёлларига ҳам келтирмайдилар. бундайлар, ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, ижтимоий бурчни фарқига етмайдилар. ёшлар, айниқса, ота-она олдидаги бурчларини англашлари жуда муҳим. бироқ …
2 / 4
ларидан маънавий ҳақ-ҳуқуқлари кўтарган даражада, меъёри билан, яъни оила бюджетидан унинг бошқа аъзолари билан тенг бўлишиладиган ҳисоб-китоб орқали фойдаланишлари ўринли бўлади. баъзан шаҳарда ўқиб юрган ўғилдан хабар топгани келган ота-оналарнинг ҳол- аҳволи, камтарона кийинишини ўғилнинг юриш-туриши билан солиштириб, ўйланиб қоласан киши. ўғилнинг бошида қундуз телпак, оёқда қўнжли импорт ботинкаси, устда дублёнка бўлгани ҳолда ота бечорада оддийгина – арзон нархдаги ишчи кийим-бош. савол туғилади: ҳали ойлик олмаётган ўғил – 14 студентнинг, оила ташвишлари, ўғил – студентни ўқитиш дардида ўз уст-боши учун камтарона маблағ ажратган ота олдида шундай олифта кийинишга маънавий ҳуқуқи бормиди? йўқ, албатта. ота-онам ўзлари маблағ беришса мен нима қилай? – деб эътироз билдириши мумкин бу тоифадаги ёшлар. унда биз, ўз навбатида, бундайларга қарата: “сен бу ёшда оила бюджети, оиланинг турмуш шароити ва эҳтиёжларини тарозига солиб, ўзингни улушингни тахминан белгилашинг ва ундан ортиғини олиш инсофдан эмаслигини англайдиган даражада маълумотли бўлишинг керак эмасми? қачонгача ўзингни овсарликка олиб, “беришяпти – демак кўп …
3 / 4
қилиб кўрсатишга жуда арзийди. унинг 27 ёшида математика соҳасида яратган абель теоремаси, абель тенгламалари, абель интеграллари, абель группалари ва абель алмаштиришлари уни дунёга танитди. абель ўқиган ослодаги мактабнинг математика ўқитувчиси хольмбое ўз ўқувчиси нильс ҳақида уша пайтда шундай ёзган эди: “ҳеч шубҳасиз математикадан гений... у ўзидаги математик қобилиятни фанга бўлган мислсиз қизиқиши билан уйғунлаштиргани аниқ. агар у билан бирор кўнгилсизлик рўй бермаса, у дунёнинг энг буюк математиги бўлади ”. абель 18 ёшга тўлганда унинг отаси, оилани яшаши учун бироз бўлса ҳам бойлик қолдиришга қурби етмай вафот қилди. нильс мактабни тугатгач, 1821 йили имтиҳонларни аъло баҳоларга топшириб, осло университетига ўқишга кирди. шунда у шароити оғирлигини маълум қилиб, университет раҳбариятидан унга текин ётоқхона ва степендия беришларини сўраб ариза ёзди. маъмурият университетнинг бунга маблағи йўқлигини маълум қилганда, университетнинг бир гуруҳ профессорлари “фан учун бундай ноёб инъомни университетда сақлаш мақсадида” ўз шахсий ҳисобларидан унга степендия тўлаш учун маблағ ажратдилар. абель нима қилди денг? у …
4 / 4
нсофдан эмаслигини яхши англашлари зарур. айрим ёшлар масъулиятли вазифаларда ишлаётган ота-оналари, қариндош уруғларининг унга ўқишга кириб олишларида, ишга жойлашишларига ёрдам қилишларига кўз тикадилар, умид боғлайдилар. энг шармандалиси, уларнинг айримлари, бу ишларни ўзларининг мустақил вазифаси деб эмас, ота-она, яқин қариндош уруғларнинг вазифаси деб биладилар. аслида бундайлар, ўз-ўзидан кўнгиллари тўлмай ва эришган ютуқларига ортиқча баҳо бермай, ўз салоҳияти даражасига танқидий кўз билан қарашни одат қилиб, тинимсиз изланишга, ўз билими, ақлу-идрокини такомиллаштиришга ўзида куч, ғайрат ва шижоат топишга ҳаракат қилишлари тўғри бўлмасмиди? кап-катта бўлиб қолишганда ҳам, маънавий бойлигини орттириш, ижтимоий фойдали меҳнат билан машғул бўлиш, яхши бир касбнинг “бошини тутиш” ёхуд, энг камида, спортнинг бирор тури билан қатъий шуғулланиш, яъни ўз ҳаётига мазмун киритиш ўрнига кино, телевизорга клейлангандек ёпишиб олган, магнитофон, плейерлардан кўча-куйда ҳам ажрала олмайдиган турли баҳоналар билан ”ўтиришлар” ташкил этишни меъёр қилган ёшларни кўрганда, кишини ундайларга ва уларнинг ота-оналарига ачиниш ҳислари қўзғайди. шунда “ҳаёт фақат кино, ашула, ўйин-кулгулардан иборат эмаску ахир, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ёшлик ва бурч масъулияти кўрсаткичлари" haqida

мавзу: ёшлик: бурч ва масъулият жамият яратган бойликлардан фойдаланиб, кези келганда бу бойликларни кўпайтиришга ҳисса қўшиш, ҳар бир инсоннинг бурчи. бироқ, айрим ёшларнинг бурчни англаш масаласида ўзларини овсарликка олиб, юздан қон томадиган даражада соғлом ва бақувват бўлганлари ҳолда, жамият, ота-оналари яратаётган бойликлардан, оз бўлса-да виждонлари қийналмай, фойдаланишда давом этиб, ҳа деганда “катта бўлмаётганликлари” кишини ташвишга солади. орамизда бурчларини аъло даражада билган ва уни ўтаётган ёшларимиз кам эмас, албатта. бироқ шу билан бирга ҳали орамизда ёшлик бурчи ва масъулиятини англамаётганлар ҳам етарлича топилади. хусусан, улар ичида ёшликдан енгил, сердаромад ишга “тузоқ” қўйганлари ҳам кўп учрайди. энг ачинарлиси, уларнинг айримлари,бу йўналишдаги ўз мақсадларини я...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (41,4 KB). "ёшлик ва бурч масъулияти кўрсаткичлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.