кам тарқлаган дуккакли сабзавотларнинг биологияси ва етиштириш технологияси

PPTX 15 sahifa 1,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
отчет о научно-исследовательской работе по прикладным исследованиям кам тарқлаган дуккакли сабзавотларнинг биологияси ва етиштириш технологияси . қ/х.ф.д., профессор м.э.аманова. 1 режа: кам тарқалган дуккакли сабзавотларнинг алмашлаб экишдаги роли. кам тарқалган дуккакли сабзавотларнинг биологияси ва етиштириш технологияси. кам тарқалган дуккакли сабзавотларнинг алмашлаб экишдаги роли. республикамизда дуккакли сабзавот экинлардан сабзавот сояси, сабзавот нўхоти (яшил нўхот), сабзавот ловияси, ва сабзавот моши етиштирилади. дуккакли сабзавотлар асосий ва ғалла экинларидан сўнг такрорий экин сифатида ҳам етиштирилади. дуккакли сабзавотларнинг илдизида азот йиғувчи бактериялар мавжуд бўлиб, қулай иқлим-шароитда ўсув даври давомида 1 га майдонда 150-200 кг гача азот тўплайди. илдиз қолдиқлари тупроқ таркибидаги чиринди миқдорини ошириш билан бирга тупроқ ғоваклигини яхшилайди. сабзавот мошининг келиб чиқиш ватани сабзавот моши (phaseolus aureus piper.) ва охирги классификацияси бўйича (vigna radiata l. wilczek) дунёда кенг тарқалган озиқ-овқат учун қимматли экин турларидан биридир. мошнинг келиб чиқиш ватани жанубий шарқ давлатлари бўлиб, хиндистон, хитой, покистон, афғонистон, эрон, бирма ва въетнам давлатларида бундан 5-6 …
2 / 15
дуккакларнинг шаклланиш даврида намликни етишмаслиги ҳосилдорликка ва уруғнинг йириклигига салбий таъсир кўрсатади. мошнинг ўсув даври 75-100 кунни ташкил этади. сабзавот мошининг биологик хусусиятлари мош азотли ўғитларга талабчан эмас, бироқ азотли ўғитларларнинг берилиши ҳосилдорликни ортишига ижобий таъсир кўрсатади. фосфорли ва калийли ўғитларга талабчан. мош ўзбекистонда асосан такрорий экин сифатида етиштирилади. у тупроқ унумдорлигини яхшилаш билан бирга ўсув даври давомида илдизида хаводаги эркин азотни ўзлаштирувчи бактериялар ёрдамида ўзидан кейин гектарига 200 кг гача азот қолдириши мумкин. шунинг учун мош илдизларини тупроқда қолдириб ерни ҳайдаш тавсия этилади. мош қурғоқчиликка чидамли ресурстежамкор экин, уни етиштиришда катта ҳаражат талаб этилмайди. сабзавот мошининг биологик хусусиятлари мошнинг таркибида инсон организими учун керак бўладиган крахмал 50%, оқсил 30% бундан ташқари 4% гача мой мавжуд бўлиб, таркиби жихатидан гўштдан қолишмайди, ғоят тўқ тутади, турли минерал моддалар ва витаминларга бой экин ҳисобланади. масалан унинг оқсили таркибида организм учун зарур бўлган, бошқа сабзавот экинларида кам учрайдиган енгил хазим бўлувчи албумин, глабулин, …
3 / 15
сусиятлари ва келиб чиқиши маданий турларидан оддий ловия (phaseolus vulgaris) биринчи ўринни эгаллаган ҳолда унинг келиб чиқиши лотин америкаси хисобланади, унинг ётиб ўсувчи ёки тик туриб ўсувчи турлари ва декоратив (қизил гулли phaseolus coccineus) турлари мавжуд. ўзбекистонда қадимдан етиштириб келинаётган ловия эса (vigna, vicia faba) турига мансубдир. ойсимон ловия ёки лимская фасоль – phaseolus lunatus ўзининг фойдали хусусиятлари ва тарқалиши жихатидан оддий ловиядан кейин 2- ўринни эгаллайди. европа мамлакатларида xvi асрдан бери истемол қилинади ва унинг ватани перу хисобланади. ловия (phaséolus) - дукакли экинларнинг типик вакили бўлиб, ўз ичига 97 турни бирлаштирувчи fabaceae оиласига мансуб экин тури. иккала ярим шарнинг иссиқ жойларида асосан меваси учун етиштирилади. сабзавот ловиясининг биологик хусусиятлари сабзавот ловияси поясининг тузилиши бўйича 2 гуруҳга: тик ва ётиб ўсувчи навларга бўлинади. сабзавот ловияси уруғлари намлик етарли бўлганда 10-120с да уна бошлайди. мақбул ҳарорат 25-300с . сабзавот ловияси уруғлари нам тупроқларда экилгандан кейин 4-5 кунлари униб чиқади. ўсув даврининг …
4 / 15
чуқурлиги 4-5 см. ўсув даври давомида тупроқ таркиби ва ер ости сувининг жойлашиш чуқурлигига боғлиқ ҳолда 2-4 марта суғорилади. чопиқ -1-2 марта, культивация 3 марта. озиқлантириш 2 марта (экишдан олдин ва 10% ўсимликлар гуллаш босқичига ўтганда ), озиқлантириш меъёри n 80-100; p2o5 70-75; k 60 кг. ҳосилни (қўл ва механизация ёрдамида) йиғиб олиш (ўсимликдаги 70% дуккаклар пишиб етилганда ҳосил йиғиб олинади). ҳосилни тозалаш, саралаш, қадоқлаш ва сақлаш, экспортга тайёрлаш. нўхот экининг биологик хусусиятлари ва келиб чиқиши нўхот экини уруғининг таркибида 22-31% гача оқсил, 4-7,2% гача ёғ бор. нўхот уруғида в1 витамини, минерал тузлар ва аминокислоталардан: трифтафан 1,1%, лизин 6,1%, гистидин 3,1%, тиразин 2,9%, цистин 0,75% ва метионин 1,6% борлиги аниқланган, шунингдек нўхат экини тупроқда азот тўпловчи ўсимлик бўлгани учун барча турдаги экинлар учун яхши ўтмишдош экин бўлиб ҳисобланади. ботаник тавсифи. бир йиллик ўтсимон ўсимлик, совуққа чидамли, +4-50с хароратда униб чиқади. нўхот ўз – ўзидан чангланувчи ўсимликлар гуруҳига киради. ўсимлик бўйи …
5 / 15
g image4.jpeg image5.jpeg image6.jpeg /docprops/thumbnail.jpeg

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кам тарқлаган дуккакли сабзавотларнинг биологияси ва етиштириш технологияси" haqida

отчет о научно-исследовательской работе по прикладным исследованиям кам тарқлаган дуккакли сабзавотларнинг биологияси ва етиштириш технологияси . қ/х.ф.д., профессор м.э.аманова. 1 режа: кам тарқалган дуккакли сабзавотларнинг алмашлаб экишдаги роли. кам тарқалган дуккакли сабзавотларнинг биологияси ва етиштириш технологияси. кам тарқалган дуккакли сабзавотларнинг алмашлаб экишдаги роли. республикамизда дуккакли сабзавот экинлардан сабзавот сояси, сабзавот нўхоти (яшил нўхот), сабзавот ловияси, ва сабзавот моши етиштирилади. дуккакли сабзавотлар асосий ва ғалла экинларидан сўнг такрорий экин сифатида ҳам етиштирилади. дуккакли сабзавотларнинг илдизида азот йиғувчи бактериялар мавжуд бўлиб, қулай иқлим-шароитда ўсув даври давомида 1 га майдонда 150-200 кг гача азот тўплайди. илдиз қолдиқлари...

Bu fayl PPTX formatida 15 sahifadan iborat (1,2 MB). "кам тарқлаган дуккакли сабзавотларнинг биологияси ва етиштириш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: кам тарқлаган дуккакли сабзавот… PPTX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram