хукукнинг мохияти

DOC 69,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350109451_12967.doc ҳуқуқнинг моҳияти ҳуқуқнинг моҳияти режа: 1. ҳуқуқнинг тушунчаси ва белгилари 2. ҳуқуқнинг асосий тамойиллари 3. ҳуқуқнинг функциялари 4. ҳуқуқнинг моҳияти ҳақида турли назариялар 1. ҳуқуқнинг тушунчаси ва белгилари. ҳуқуққа янгича ёндошиб, унинг моҳиятини тўғри тушуниш жуда катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. собиқ иттифоқ даврида ҳуқуқ моҳиятига коммунистик мафкура манфаатидан келиб чиқиб таъриф берилар, талқин қилинар эди. эндиликда ҳуқуқ ва унинг моҳияти умуминсоний, табиий ва миллий белгилар асосида ўргатилади. ҳуқуқ жамиятда инсоннинг озоддик ва адолат ғояларига асосланган кишилар ўртасидаги турли ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи, давлат томонидан чиқарилган бажарилиши барча кишилар учун умуммажбурий бўлган турмуш қоидаларининг йигиндисидир. жамиятда қуйидаги вазифаларни бажаради: кишилар ўртасида турли иқтисодий, сиёсий, маданий, маърифий ва бошқа ижтимоий муносабатларни тартибра солади; ҳуқуқбузар шахсларга нисбатан давлат томонидан жавобгарлик белгилар экан бу билан янги муносабатларни ҳимоя қилади: жамиятда кишилар ўртасида хулқ — атвор қоидаларини мустақкамлайди; умуминсоний ахлоққа қарши ҳатти — ҳаракатларни тугатишда муҳим хизмат қилади. юридик адабиётда ҳуқуқ икки …
2
қуқи, унинг ҳаёти ва соғлиғини жамият ва давлат томонидан қўриқлаш ҳуқуқлари киради. бу табиий ҳуқуқлар ўзбекистон республикасининг конституциясини бир қанча моддаларида мустақкамланган. масалан, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир (24 — модда). ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга (25 — модда). хусусий мулк ва бошқа барча мулк шакллари тенг ҳуқуқли бўлиб, дахлсиз ва давлат қимоясидадир (53 — модда). позитив (ижобий) ҳуқуққа давлат томонидан қабул қилинган турли қонунлар, қарорлар, фармон, фармойишлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар киради. ҳуқуқнинг хусусиятлари унинг қуйидаги умумий ва махсус ижтимоий белгиларида кўринади. ҳуқуқнинг умумий белгилари қуйидагилардан иборат: 1. ҳуқуқ норматив характерга эга, яъни у жамиятда кишиларнинг яшаш қоидаларини белгилайди, ўзгартиради ва бекор қилади. шунинг учун ҳуқуқ жамиятда кишилар ўртасидаги турли ижтимоий муносабатларни тартибга солади. 2. жамиятда ҳуқуқ инсоннинг озодлик ва адолат тўғрисидаги ғояларини ўзида акс эттиради. ижтимоий адолат тамойили ҳуқуқ соҳаларида ижтимоий муносабатларни тартибга солишда турли шаклда кўринади. масалан, меҳнат фуқаролар меҳнат қилиб, …
3
ўйилади. 3. ҳуқуқни ёзма равишда тартиб билан жойлаштирилиши. давлат конституцияси, турли кодекслар, қонунлар тўплами ва бошқалар. 4. ҳуқуқнинг динамикаси — яъни давлатни вазифасига қараб, унинг ўзгариб туриши. ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтаётган вақтда иқтисодий, сиёсий, маърифий соҳаларда ислоҳотлар ўтказилаётган вақтда эски ҳуқуқий нормалар бекор қилиниб, янгилари қабул қилинди. 2. ҳуқуқнинг асосий тамойиллари. бу қуйидагилардан иборат: 1. ҳуқуқ барча халқнинг ҳокимиятини мустаҳкамлайди. бу тамойил ўзбекистон республикасининг конституциясини 7 — моддасида белгиланган бўлиб, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан — бир манбаидир. ўзбекистонда давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва республика конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар қонуний ваколат берган органлар томонидан амалга оширилади. 2. мулкнинг турли шакллариниқўриқлаш ва мустаҳкамлаш. конституциянинг 53 — моддасига биноан: «бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма — хил шакллардаги мулк ташкил этади. давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқий устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқ жиҳатдан баб - баравар муҳофаза этилишини …
4
г устунлиги ҳам ҳуқуқнинг муҳим тамойилларидир. конституциянинг 15 моддасига биноан: «ўзбекистон республикасида унинг конституцияси ва қонунларнинг устунлиги сўзсиз тан олинади. давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар конституция ва қонунларга мувофиқ иш куради». 6. ҳуқуқнинг инсонпарвалик тамойили. ўзбекистонда барча нормалари ҳар бир инсон тўғрисида, унинг саломатлиги, моддий фаровонлиги ва оиласи тўғрисда ғамхўрлик қилади. бу тамойил ҳуқуқбузарларга жазо қўллаш, уларни тарбиялаш ва тузатиш ишларини ўз ичига олади. 3. ҳуқуқнинг функциялари. бу унинг вазифаларидан келиб чиқиб ҳуқуқнинг вазифаси давлатнинг иқтисодий, маданий ва мафкуравий вазифаларини амалга оширади. ҳуқуқнинг функциялари статистик (мустахкамловчи), динамик (ривожлантирувчи), қўриқловчи (негатив) ва тарбиявий функцияларга бўлинади. статистик функцияда ҳуқуқ кишилар ўртасидаги турли ижтимоии муносабатларни тартибга солиб мустаҳкамлайди, масалан, кишилар ўртасидаги қарз ва олди — сотди шартномаларини тартибга солиниши. ҳуқуқ кишилар ўртасидаги ижтимоии муносабатларни ривожлантириб тартибга солса, бу ҳуқуқнинг динамик функцияси бўлади. масалан, ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 259 — моддасига асосан меҳнат низоларининг ҳал қилиниши, ҳуқуқ кишилар ўртасидаги турли ижтимоии …
5
и ва моҳиятини худога боғлаб илоқийлаштиради. хуқуқ фуқароларга худо томонидан берилган у абадий унинг бажарилиши барча кишилар учун мажбурийдир деб юритила тушунтирилади. реалистик ҳуқуқ мактаби. унинг вакиллари немис олими р.иеринг, рус олими д.а.муромцев, ақш олимлари д.франк ва бошқалар. бу назария ҳуқуқ давлат томонидан қабул қилинган ва барча учун умумажбурий бўлган турмуш қоидалар йиғиндиси деб курсатган. психологик мактаби. унинг вакиллари немис олими л.кнапп, франциялик г.тард, рус олимлари л.петражицкий ва каркунов бўлган. бу таълимот ҳуқуқнияг пайдо бўлиши ва моҳиятини инсоннинг психологиясига боғлайди. улар ҳуқуқ бу кишиларнинг кечинмалари ва ҳиссиётлар маҳуслидан иборат дейди. марксча - ленинча хуқуқнинг синфий назарияси материалистик таълимотга асосан ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши билан хусусий мулк пайдо бўлиб, жамият синфларга бўлиниши сабабли ҳуқуқ пайдо бўлган хукмрон синф иродасининг қонун даражасига кўтарилган эрки бўлиб, унинг мазмуни жамиятнинг моддий ҳаёти билан белгиланади деб қарайди. демак, хуқуқнинг моҳияти соҳасида турли назариялар мавжуд бўлиб, у ҳуқуқнинг моҳиятини турлича талқин қилади. ҳуқуқ жамиятда кишилар ўртасидаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хукукнинг мохияти" haqida

1350109451_12967.doc ҳуқуқнинг моҳияти ҳуқуқнинг моҳияти режа: 1. ҳуқуқнинг тушунчаси ва белгилари 2. ҳуқуқнинг асосий тамойиллари 3. ҳуқуқнинг функциялари 4. ҳуқуқнинг моҳияти ҳақида турли назариялар 1. ҳуқуқнинг тушунчаси ва белгилари. ҳуқуққа янгича ёндошиб, унинг моҳиятини тўғри тушуниш жуда катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. собиқ иттифоқ даврида ҳуқуқ моҳиятига коммунистик мафкура манфаатидан келиб чиқиб таъриф берилар, талқин қилинар эди. эндиликда ҳуқуқ ва унинг моҳияти умуминсоний, табиий ва миллий белгилар асосида ўргатилади. ҳуқуқ жамиятда инсоннинг озоддик ва адолат ғояларига асосланган кишилар ўртасидаги турли ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи, давлат томонидан чиқарилган бажарилиши барча кишилар учун умуммажбурий бўлган турмуш қоидаларининг йигиндисидир. жамиятда қуй...

DOC format, 69,0 KB. "хукукнинг мохияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: хукукнинг мохияти DOC Bepul yuklash Telegram