бхс 18

DOC 7 стр. 100,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
бҳхс 18 бҳхс 18 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 18 одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад мақсади даромад “молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал асоси” да активларнинг келиб тушиши ёки кўпайиши ёҳуд мажбуриятларнинг камайиши шаклида иқтисодий нафнинг ҳисобот даврида ўсиш, ва ушбу ўсиш капитал эгаларининг капиталга қўйилмалари билан боғлиқ бўлмаган кўпайиш сифатида таърифланган. даромад тушунчаси одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад ва бошқа даромадларни ўз ичига олади. одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад (кейинги матнда даромад деб юритилади) тадбиркорлик субъектининг одатдаги фаолияти доирасида ҳосил бўлади ва турлича номланади, шу жумладан сотишдан тушум, йиғимлар, фоизлар, дивидендлар ва роялтилар. ушбу стандартнинг мақсади айрим турдаги операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳосил бўладиган даромадни ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборатдир. даромадни ҳисобга олишдаги асосий масала бўлиб ушбу даромад қачон тан олиниши кераклигини аниқлаш ҳисобланади. даромад келгуси иқтисодий наф тадбиркорлик субъекти томонидан олиниши эҳтимоли мавжуд бўлганида ва ушбу наф ишончли даражада баҳоланиши мумкин бўлганда тан олинади. мазкур стандарт ушбу мезонлар бажараладиган ва, шу …
2 / 7
мақсадида сақланаётган ер ва бошқа мулклар, киради. 4 хизмат кўрсатиш одатда тадбиркорлик субъекти шартномада белгилаб қўйилган топшириқни келишилган давр давомида бажаришини ўз ичига олади. хизматлар бир ёки бир неча даврлар давомида кўрсатилиши мумкин. хизмат кўрсатишга оид айрим шартномалар қурилиш шартномалари билан бевосита боғлиқ бўлади, масалан, архитекторлар ва лойиҳа бошқарувчилари хизматига оид шартномалар. бундай шартномалар бўйича юзага келадиган даромадлар мазкур стандартга биноан эмас, балки бҳхс 11 “қурилиш шартномалари” да қурилишга оид шартномалар бўйича белгиланган талабларга мувофиқ ҳисобга олинади. 5 тадбиркорлик субъектининг активларидан бошқа томонлар фойдаланиши натижасида қуйидаги кўринишдаги даромадлар юзага келади: (a) фоизлар— тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларидан ёки тадбиркорлик субъектига тўланиши керак бўлган суммалардан фойдаланилгани учун олинадиган ҳақ; (б) роялти— тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган узоқ муддатли активлар, масалан патентлар, савдо белгилари, авторлик ҳуқуқлари ва дастурий таъминотлардан фойдаланилгани учун олинадиган ҳақ; ва (в) дивидендлар— улушли инвестицияларнинг эгаларига уларнинг айрим турдаги капиталдаги улушига мутаносиб равишда фойданинг тақсимланиши. 6 …
3 / 7
и ўзгариши (бҳхс 41 “қишлоқ хўжалиги”); (ж) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дастлабки тан олиш (бҳхс 41 га қаранг); ва (з) минерал маъданларни қазиб олиш. таърифлар 7 ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади: одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад (кейинги матнда даромад деб юритилади) - маълум давр мобайнида тадбиркорлик субъектининг одатдаги фаолияти натижасида олинадиган иқтисодий нафнинг ялпи тушуми бўлиб, ушбу тушум мулк эгаларининг капиталга қўйилмалари билан боғлиқ бўлмаган капиталнинг кўпайишига олиб келади. ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир (мҳхс 13 “ҳаққоний қийматни баҳолаш” га қаранг). 8 даромад тадбиркорлик субъектининг фақат ўзи учун олинган ёки олинадиган иқтисодий нафнинг ялпи тушумини қамраб олади. учинчи томонлар номидан ундириб олинган суммалар, масалан сотишдан солиқлар, товарлар ва хизматлардан олинадиган солиқлар, қўшилган қиймат солиғи, тадбиркорлик субъектига келиб тушадиган иқтисодий наф бўлиб хизмат қилмайди ва капиталнинг кўпайишига олиб келмайди. шу боис, улар даромаддан …
4 / 7
олларда, товон пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари шаклида бўлади, ва даромаднинг суммаси бўлиб олинган ёки олинадиган пул маблағлари ёки уларнинг эквиалентлари суммаси хизмат қилади. бироқ, пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари тушуми кечиктирилган бўлса, товоннинг ҳаққоний қиймати олинган ёки олинадиган пул маблағларининг номинал қийматидан кам бўлиши мумкин. масалан, тадбиркорлик субъекти харидорга фоизсиз кредит бериши ёки сотилган товарга ҳақ сифатида харидор томонидан берилган ва бозор нархидан камроқ фоиз ставкасига эга бўлган векселни акцептлаши мумкин. келишув амалда молиялаштириш операцияси бўлганида, товоннинг ҳаққоний қиймати барча келгуси тушумларни ҳисоблаб топилган фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш орқали аниқланади. ҳисоблаб топилган фоиз ставкаси – бу қуйидаги иккита ставкадан аниқроқ аниқланадигани: (a) худди шундай кредит рейтингига эга бўлган эмитентнинг ўхшаш молиявий инструментлари бўйича устувор ставкаси; ёки (б) молиявий инструментнинг номинал қийматини товарлар ёки хизматларнинг сотиш нархларига тенг бўлгунча дисконтлайдиган фоиз ставкаси. товоннинг ҳаққоний қиймати билан номинал қиймат ўртасидаги фарқ 29 ва 30 бандларга ва мҳхс 9 га мувофиқ фоиз …
5 / 7
й қийматини ишончли даражада баҳолаб бўлмаса, даромад берилган товарлар ёки хизматларнинг ушбу операцияда ўтказилган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига тузатилган ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланади. операцияни аниқлаш 13 ушбу стандартда келтирилган тан олиш мезонлари, одатда, ҳар бир алоҳида операцияга нисбатан қўлланилади. бироқ, айрим ҳолатларда, тан олиш мезонларини битта операциянинг алоҳида ажратиладиган таркибий қисмларига нисбатан, ушбу операциянинг моҳиятини акс эттириш мақсадида, қўллаш зарур бўлади. масалан, маҳсулотнинг сотиш нархи сотишдан сўнгги хизмат кўрсатиш учун алоҳида аниқлаб бўладиган суммани ўз ичига олса, бу сумма кечиктирилади ва хизмат кўрсатиладиган давр мобайнида даромад сифатида тан олинади. аксинча, тан олиш мезонлари икки ва ундан ортиқ операцияларга нисбатан биргаликда қўлланилади, агар ушбу операциялар уларнинг тижорат натижасини фақат бир қатор операцияларни бир бутун операция сифатида ҳисобга олганда тушуниб бўладиган тарзда бир-бирига боғлиқ бўлса. масалан, тадбиркорлик субъекти товарларни сотиши мумкин, ва, шу пайтнинг ўзида, ушбу товарларни кейинчалик қайта сотиб олишга қаратилган алоҳида шартнома тузиши ва бу билан операциянинг натижасини …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бхс 18"

бҳхс 18 бҳхс 18 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 18 одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад мақсади даромад “молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал асоси” да активларнинг келиб тушиши ёки кўпайиши ёҳуд мажбуриятларнинг камайиши шаклида иқтисодий нафнинг ҳисобот даврида ўсиш, ва ушбу ўсиш капитал эгаларининг капиталга қўйилмалари билан боғлиқ бўлмаган кўпайиш сифатида таърифланган. даромад тушунчаси одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад ва бошқа даромадларни ўз ичига олади. одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад (кейинги матнда даромад деб юритилади) тадбиркорлик субъектининг одатдаги фаолияти доирасида ҳосил бўлади ва турлича номланади, шу жумладан сотишдан тушум, йиғимлар, фоизлар, дивидендлар ва роялтилар. ушбу стандартнинг мақсади айрим турдаги операциялар ...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOC (100,5 КБ). Чтобы скачать "бхс 18", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бхс 18 DOC 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram