moliiaviy hisobotlar uchun xalqaro standart 1

DOC 27 стр. 298,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 27
мҳхс 1 мҳхс 1 молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 1 молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш мақсади 1 ушбу мҳхснинг мақсади тадбиркорлик субъектининг мҳхслар бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари ва ушбу ҳисоботлар қамраб олган даврнинг бир қисми учун оралиқ молиявий ҳисоботлари: (a) фойдаланувчилар учун шаффоф ва тақдим қилинган барча даврлар учун қиёсланувчан; (б) бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (мҳхсларга) мувофиқ юритиш учун муносиб таянч нуқтаси бўлиб хизмат қиладиган; ва (в) ундан олинадиган нафдан ошмайдиган харажатлар сарфланиб тайёрланиши мумкин бўлган юқори сифатли маълумотларни ўз ичига олишини таъминлашдан иборатдир. қўллаш доираси 2 тадбиркорлик субъекти ушбу мҳхсни: (a) ўзининг мҳхс бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида; ва (б) у томонидан мҳхс бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари қамраб олган даврнинг бир қисми учун бҳхс 34 “оралиқ молиявий ҳисоботлар” га мувофиқ тақдим қилинадиган ҳамма оралиқ молиявий ҳисоботларига нисбатан, агар шундай ҳисоботлари бўлса, қўллаши керак. 3 тадбиркорлик субъектининг мҳхс бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари – бу тадбиркорлик субъекти ўз молиявий …
2 / 27
мувофиқ бўлиб, ушбу ҳисоботларда миллий талаблар белгиланмаган моддалар айрим мҳхслар асосида ҳисобга олинган бўлса; ёки (v) миллий талабларга мувофиқ бўлиб, ушбу ҳисоботлардаги баъзи суммаларнинг мҳхсларга мувофиқ аниқланадиган суммалар билан солиштирмаси тақдим қилинган бўлса; (б) молиявий ҳисоботларни мҳхсларга мувофиқ фақат ички фойдаланиш учун тайёрлаган бўлса, ва ушбу ҳисоботларни тадбиркорлик субъектининг эгалари ва бошқа ташқи фойдаланувчиларига тақдим қилмаган бўлса; (в) ҳисоботлар тўпламини жамлаш (консолидациялаш) мақсадида мҳхсларга мувофиқ тайёрлаган бўлсада, лекин бунда (2007 йил таҳриридаги) бҳхс 1 “молиявий ҳисоботларни тақдим этиш”да белгиланган молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини тайёрламаган бўлса; ёки (г) олдинги даврларда молиявий ҳисоботларни тақдим қилмаган бўлса. 4 ушбу мҳхс тадбиркорлик субъекти мҳхсларни биринчи марта қабул қилганида қўлланилади. у, масалан, қуйидаги ҳолатларда қўлланилмайди: (a) агар тадбиркорлик субъекти олдин молиявий ҳисоботларни миллий талабларга кўра тақдим қилиш билан бирга уларнинг яна бир тўпламини мҳхсларга мувофиқлик тўғрисида аниқ ва шартсиз билдириб тақдим қилган бўлса, ва кейинчалик молиявий ҳисоботларни миллий талабларга кўра тақдим этишни тўхтатса; (б) агар …
3 / 27
атолар” ни ретроспектив тарзда, худди тадбиркорлик субъекти мҳхсларни қўллашни ҳеч қачон тўхтатмаганидек, қўллаши керак. 4б тадбиркорлик субъекти ушбу мҳхсни 4a бандига мувофиқ қўлламасликни танласа, бунга қарамасдан, мҳхс 1 нинг 23a–23б бандларида белгиланган маълумотларни очиб бериш бўйича талаблар билан бҳхс 8 даги маълумотларни очиб бериш талабларини қўллаши керак. 5 мҳхсларни қўллайдиган тадбиркорлик субъекти томонидан ҳисоб сиёсатларига киритиладиган ўзгаришларга нисбатан мазкур мҳхс қўлланилмайди. бундай ўзгаришларга нисбатан қуйидагилар қўлланилади: (a) бҳхс 8 “ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” нинг ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларга нисбатан талаблари; ва (б) бошқа мҳхсларнинг ўтиш даврига оид махсус талаблари. тан олиш ва баҳолаш мҳхс бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисобот 6 тадбиркорлик субъекти мҳхс бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботни мҳхсларга ўтиш санасига тайёрлаши ва тақдим этиши керак. бу сана бухгалтерия ҳисобини мҳхсларга мувофиқ юритишнинг бошланиши бўлиб ҳисобланади. ҳисоб сиёсатлари 7 тадбиркорлик субъекти ўзининг мҳхс бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида ва унинг мҳхс бўйича биринчи молиявий …
4 / 27
мотларни фақат бир йил учун тақдим қилишга қарор қилди (21 бандга қаранг). шунинг учун, унинг мҳхсларга ўтиш санаси 20x4 йилнинг 1 январида иш куни бошига (ёки, эквивалент равишда, 20x3 йилнинг 31 декабрида иш куни охирига) тўғри келади. “a” тадбиркорлик субъекти ўзининг молиявий ҳисоботларини, 31 декабрда якунланадиган ва 20x4 йилнинг 31 декабригача бўлган (шу жумладан 20x4 йилнинг 31 декабрини ҳам ўз ичига олган) ҳар йили учун унинг олдинги бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган тамойилларига (бҳутга) мувофиқ тақдим қилган. талабларни қўллаш “a” тадбиркорлик субъекти 20x5 йилнинг 31 декабрида тугайдиган даврлар учун амалда бўлган (кучга кирган) мҳхсларни қуйидагиларга нисбатан қўллаши лозим: (a) 20x4 йилнинг 1 январ ҳолатига мҳхс бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботни тайёрлашда ва тақдим қилишда; ва (б) 20x5 йилнинг 31 декабр ҳолатига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни (шунингдек 20x4 йил учун қиёсланадиган маълумотларни), 20x5 йилнинг 31 декабрда якунланган йил учун умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни, капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни ва пул оқимлари тўғрисидаги …
5 / 27
ий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида: (a) мҳхслар бўйича тан олиниши талаб қилинган барча активлар ва мажбуриятларни тан олиши керак; (б) мҳхслар тан олинишини рухсат этмайдиган активларни ва мажбуриятларни тан олмаслиги керак; (в) олдинги бҳутга кўра актив, мажбурият ёки капиталнинг битта тури сифатида тан олинган, лекин мҳхсларга мувофиқ актив, мажбурият ёки капиталнинг бошқа тури сифатида тан олинган моддаларни қайта таснифламаслиги керак; ва (г) барча тан олинган активлар ва мажбуриятларни баҳолашда мҳхсларни қўллаши керак. 11 тадбиркорлик субъекти ўзининг мҳхс бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида қўллайдиган ҳисоб сиёсатлари у олдинги бҳут бўйича худди шу санага қўллаган ҳисоб сиёсатларидан фарқ қилиши мумкин. бунинг натижасида юзага келадиган тузатишлар мҳхсларга ўтиш санадан олдин рўй берадиган операция ва ҳодисалар натижасида пайдо бўлади. шу боис, тадбиркорлик субъекти ушбу тузатишларни мҳхсларга ўтиш санасида тўғридан-тўғри тақсимланмаган фойдада (ёки, ўринли бўлса, капиталнинг бошқа тоифасида) тан олиши керак. 12 ушбу мҳхс тадбиркорлик субъектининг мҳхс бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботи ҳамма …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 27 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "moliiaviy hisobotlar uchun xalqaro standart 1"

мҳхс 1 мҳхс 1 молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 1 молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш мақсади 1 ушбу мҳхснинг мақсади тадбиркорлик субъектининг мҳхслар бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари ва ушбу ҳисоботлар қамраб олган даврнинг бир қисми учун оралиқ молиявий ҳисоботлари: (a) фойдаланувчилар учун шаффоф ва тақдим қилинган барча даврлар учун қиёсланувчан; (б) бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (мҳхсларга) мувофиқ юритиш учун муносиб таянч нуқтаси бўлиб хизмат қиладиган; ва (в) ундан олинадиган нафдан ошмайдиган харажатлар сарфланиб тайёрланиши мумкин бўлган юқори сифатли маълумотларни ўз ичига олишини таъминлашдан иборатдир. қўллаш доираси 2 тадбиркорлик субъекти ушбу мҳхсни: (a) ўзининг мҳхс бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари...

Этот файл содержит 27 стр. в формате DOC (298,5 КБ). Чтобы скачать "moliiaviy hisobotlar uchun xalqaro standart 1", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: moliiaviy hisobotlar uchun xalq… DOC 27 стр. Бесплатная загрузка Telegram