neft mahsulotlari

PPTX 18 pages 130.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
таркибида алициклик алканлар ва уларнинг галогенли ҳосилалари сақлаган дори моддалари. таркибида алициклик алканлар ва уларнинг галогенли ҳосилалари сақлаган дори моддалари. режаси. нефть махсулотлари. вазелин мойи. вазелин. қаттик парафин. этил хлорид. йодаформ. фторотан нефть махсулотлари. нефть, таркиби сnн2n+2 умумий формуладан иборат тўйинган углеводородларни олишда асосий хомашё манбаи ҳисобланади. у ўзида кимёвий таркиби ва физик-кимёвий хоссалари жиҳатидан ҳар хил бўлган суюқ ва газсимон углеводородларни сақлайди. турли манбалардан олинган нефтнинг кимёвий таркиби ҳар хил бўлади. масалан, грозний нефтининг таркиби асосан тўйинган углеводородлардан ташкил топган бўлиб, боку нефтининг аксарият қисмини циклопентан, метилциклопентан, циклогексан каби циклик углеводородлар ташкил қилади. нефтни ҳайдаш йўли билан, унинг таркибидаги моддалар бир-биридан ажратиб олинади. уни ҳайдаш қўйидаги уч асосий фракциядан иборат: 1. молекуласида 5 тадан 9 та гача углерод атоми бор ва 150°с ҳароратда ҳайдаладиган енгил углеводородлардан иборат газолин (тоза бўлмаган бензин) фракцияси. бу фракциядан олинган маҳсулотни қайта ҳайдаб, 40-70°с ҳароратда қайнайдиган петролей эфири, 70-120° с ҳароратда бензин, 120-140°с ҳароратда …
2 / 18
олинади. нефть махсулотларидан тиббиёт амалиётида вазелин ва парафинлар кенг қўлланади. вазелин мойи. суюқ парафин. oleum vaselini. paraffinum liquidum парафин мойи тўйинган алифатик углеводородлар сnн2n+2 ва нафтен углеводородлар сnн2n аралашмасидан иборат. нефтни вакуум шароитида 300-360°с ҳароратгача сув буғи билан ҳайдаб вазелин олинади. уни ҳар хил ёт моддалардан тозалаш мақсадида аввал концентрланган сульфат кислота, кейин эса натрий гидроксид эритмаси ва оҳирида эса сув билан ишланади, ундан бегона ҳид ва рангни йўқотиш учун турли адсорбцияловчи моддалардан ўтказилади. вазелин мойи рангсиз, ҳидсиз ва мазасиз, ёғсимон суюқлик бўлиб, сув ва спиртда деярли эримайди, эфир, хлороформда ва бензинда эрийди. ўсимлик мойлари билан (канакунжут мойидан ташқари) аралашади. унинг зичлиги 0,875—0,890 г/см3 га тенг, қотиш ҳарорати эса — 5° дан ошмаслиги керак. препаратнинг кинематик қовушқоклиги 28-36 сст га тенг. вазелин мойининг чинлиги унинг физикавий константаларини аниқлаш билан белгилашга асосланган. препарат таркибида ёт модда сифатида турли органик бирикмаларни, енгил қайновчи моддаларни, сув, қаттик, парафин, кайтарувчи моддалар, сульфат иони ва …
3 / 18
суюқланади. унинг 60ос ҳароратда қовушқоклиги 2,5 дан паст бўлмаслиги керак. бу препаратнинг чинлиги ҳам унинг физикавий константалари асосида аниқланади. вазелин таркибида ёт моддалардан сув, сульфит бирикмалари, мой, смола ва бошка бирикмаларнинг бор-йуклиги текшириб кўрилади. препаратнинг таркибидаги муҳит ҳам текширилади. вазелин суртма дориларни тай­ёрлашда асос сифатида ишлатилади. оҳзи зич ёпиладиган шиша банкаларда, салқин жойларда сақланади. қаттик парафин paraffinum solidum қаттик парафин тўйинган (с19н40 дан с35н72 гача бўлган) қаттик углеводородлар аралашмасидан иборат бўлиб, уни парафинга бой нефтлардан ёки сланц мойидан, юқори ҳароратда ҳайдаб олинади. қаттик парафин ҳидсиз, мазасиз, ок ёруғлик нурларини қисман ўтказувчан модда бўлиб, сув ва спиртда эримайди, эфир, бензин, хлороформ ва эфир мойларида эрийди. у 50-57°с ҳароратда суюқланади. унинг зичлиги 0,881—0,905 г/см3. препарат тозалигини аниқлашда, унинг таркибида хлорид, сульфат бирикмалар ва турли органик моддалар бор йуклигига реакция қилиб кўрилади. қаттик парафинни суртма дори тайёрлашда индифферент асос сифатида ишлатилади. у катта иссиклик сиғимига эга бўлганлиги сабабли, неврит ва бошқа касалликларга даво …
4 / 18
уларнинг наркотик таъсири ҳам кучайиб боради. галоген углеводородлардан тиббиёт эхтиёжлари учун этилхлорид, йодоформ ва фторотан препаратлари кенг қўлланади. уларни қўйидаги усуллар ёрдамида синтез қилиб олинади. этилхлорид ва йодоформ олишда бошланғич модда сифатида этил спирти қўлланади. этилхлоридни саноатда, этил спиртига газ ҳолидаги водород хлорид таъсир зттириб олинади. с2н5 он + нс1 = с2н5 с1 + н2 0 реакция натижасида ҳосил бўлган сув, спирт билан водород хлорид уртасидаги реакция кайтар тус олишига сабаб бўлади. шунинг учун ҳам реакция жараёнида мувозанатни унгга йўналтириш учун реакциядан ажралиб чикаётган сувни боғловчи модда сифатида унга сувсиз кальций хлорид ёки рух хлорид тузлари қўшилади. этил хлоридни яна маълум шароитда этиленга газ ҳолидаги водород хлорид таъсир эттириб ҳам олиш мумкин. сн2 = сн2 + нс1= с2н5 с1 йодоформни этил спиртига натрий гидроксид эритмаси иштирокида йод таъсир эттириб олинади. ундаги кимёвий жараённи қўйидаги тенгламалар бўйича ифодалаш мумкин: реакция натижасида ҳосил бўлган уч йодацетальдегиди ишқорий муҳитда тез парчаланиб йодоформ ҳосил …
5 / 18
и ва тез учувчан суюқлик бўлиб, сувда қийин эрийди, спирт ва эфир билан яхши аралашади. 12-13°с ҳароратда қайнайди. этил хлориднинг 0°ҳароратдаги зичлиги 0,919-0,923 г/см3 га тенг.у тез алангаланади. фторотан cf3chclbr phthorotanum. м.м. 197,39 фторотан, хлороформ ҳидини эслатувчи рангсиз, тиник оғир, хилакатчан ва тез буғланувчан, чучмал ва куйдирувчи таъмли суюқлик бўлиб, сувда кам эрийди, сувсиз спиртда, хлороформ, эфир, учувчан ва учмайдиган мойларда ҳамда бошка органик эритувчиларнинг кўпчилиги билан яхши аралашади. 49—51°с ҳароратда кайнайди. унинг зичлиги 1,855—1,870 г/см3 га тенг. фторотан ёруғлик нурларига нисбатан беқарор бўлиб, у парчаланиб кетади. препаратнинг барқарорлигини сақлаб туриш мақсадида унга стабилизатор сифатида 0,01% микдорда тимол қўшилади. этилхлориднинг чинлигини аниқлашда аввал уни қайтар совитгич уланган колбада, калий гидроксиднинг спиртдаги эритмаси билан сув ҳаммомида маълум вақтгача қайнатиб парчаланади. кейин препарат таркибидан ажралиб чиккан хлор ионини одатдагича нитрат кислота муҳитида, кумуш нитрат таъсирида аммиак эритмасида, эрувчан ок пишлоксимон чўкма ҳолида чўктириб аниқланади. бу реакциядан йодоформдаги органик бириккан йодни аниқлашда ҳам …

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

Download full file

About "neft mahsulotlari"

таркибида алициклик алканлар ва уларнинг галогенли ҳосилалари сақлаган дори моддалари. таркибида алициклик алканлар ва уларнинг галогенли ҳосилалари сақлаган дори моддалари. режаси. нефть махсулотлари. вазелин мойи. вазелин. қаттик парафин. этил хлорид. йодаформ. фторотан нефть махсулотлари. нефть, таркиби сnн2n+2 умумий формуладан иборат тўйинган углеводородларни олишда асосий хомашё манбаи ҳисобланади. у ўзида кимёвий таркиби ва физик-кимёвий хоссалари жиҳатидан ҳар хил бўлган суюқ ва газсимон углеводородларни сақлайди. турли манбалардан олинган нефтнинг кимёвий таркиби ҳар хил бўлади. масалан, грозний нефтининг таркиби асосан тўйинган углеводородлардан ташкил топган бўлиб, боку нефтининг аксарият қисмини циклопентан, метилциклопентан, циклогексан каби циклик углеводородлар ташкил қилади...

This file contains 18 pages in PPTX format (130.5 KB). To download "neft mahsulotlari", click the Telegram button on the left.

Tags: neft mahsulotlari PPTX 18 pages Free download Telegram