қонунчиликни тизимлаштириш ва унинг турлари

DOC 214.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
тизимл.doc кириш қонунчиликни тизимлаштириш ва унинг турлари i. кириш……………………………………………………….............2 ii. асосий қисм: 1) қонунчиликни тизимлаштиришнинг тушунчаси ва моҳияти….6 2) қонунчиликни тизимлаштиришнинг методлари…………. 15 3) қонунчиликни тизимлаштиришнинг турлари……………………..26 4) ўзбекистонда қонунчиликни тизимлаштиришнинг механизми….....................................................................30 iii. хулоса……………………………………………………………………35 iv. фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………………..36 кириш ўзбекистон республикасида давом этаётган демократик ҳуқуқий давлатнинг ва миллий-ҳуқуқий тизимнинг шаклланиши жараёни амалдаги қонунчиликни тизимлаштириш бўйича ҳам кенг кўламли вазифаларни илгари суради. қонунчиликни тизимлаштиришни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш давр талабидир. “энг аввало, қонунчилик фаолиятимиздаги кам-чиликларни танқидий баҳолаб, бартараф этиш, қонун-ларимизнинг мукаммал ва изчил бўлишига эришмоғимиз ва энг муҳими барча ҳуқуқий давлатлар қаторида қонун асосида яшашни ўрганишимиз зарур” – деб таъкидлайди ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов. амалдаги қонунчиликни ҳаётга татбиқ этиш механизмини ислоҳ қилиш зарур бўлиб, бу мақсадга қонунчиликни мукаммал тизимлаштиришсиз эришиш мумкин эмас. юртбошимиз ислом каримовнинг таъбири билан айтганда, жамиятни янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишнинг ҳуқуқий базасини ташкил этувчи “…норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир тизимга келтириш” долзарб аҳамият касб этмоқда. ҳозирги кунда …
2
гилаш, ислоҳ этиш ва мамлакатни модернизациялаш жараёни ҳуқуқий базасининг мунтазам равишда такомиллашуви натижасида норматив-ҳуқуқий ҳужжат-ларнинг миқдор жиҳатдан йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги, бу эса қонунчиликни тизимлаштиришга эҳтиёж туғдираёт-ганлигида; иккинчиси, ҳозирги кунда ижтимоий муносабатларни ҳуқуқ воситасида тартибга солиш кўламининг тобора кенгайиб бораёт-ганлигида ҳамда қонунчилик тизимида айрим институтларнинг тармоқларга (соҳаларга) айланиши йўли билан янги қонунчилик тармоқларининг (соҳаларининг) шаклланаётганлигида; учинчиси, қонунчиликни тизимлаштириш тушунчаси, моҳияти, унинг ҳам жараён, ҳам категория сифатидаги қирралари, принциплари, мақсади ва вазифалари, объекти, субъектларига оид масалалар давлат ва ҳуқуқ назарияси фани нуқтаи назаридан комплекс тарзда, қолаверса, ҳуқуқнинг у ёки бу тармоғи доирасида тадқиқ этилмаётганлигида; тўртинчиси, қонунчиликни тизимлаштиришнинг ўзбекис-тонда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитида «тизим», «қонунчилик тизими», «қонун ижодкорлиги», «ҳуқуқни қўллаш», «ҳуқуқни татбиқ этиш» каби категориялар билан диалектик алоқадор-лигининг очиб берилмаганлигида; бешинчиси, қонунчиликни тизимлаштиришнинг шаклларга тақсимланиши, ушбу шакллар ўртасидаги ўзига хос хусусиятлар, фарқли белгилар ҳамда ҳар бир шаклнинг аҳамиятлилиги ёритилмаганлиги сабаблари, мамлакатимиз ҳаётида қонунчиликни тизимлаштиришнинг ҳозирги кунда фақат айрим …
3
зо. шундай қилиб қонунчиликни тизимлаштириш муаммоларини тадқиқ этиш ҳуқуқшунослик фанининг долзарб вазифаларидан биридир. қонунчиликни тизимга солишнинг мазмуни ва моҳиятини, хусусият ва йўналишларини илмий-назарий ўрганиш тизимлаштиришни муваффақиятли такомиллашувининг гарови бўлиб хизмат қилади. 1. қонунчиликни тизимлаштиришнинг тушунчаси ва моҳияти. ўзбекистон республикаси мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари каби ҳуқуқий соҳа ҳам турли ҳодисалар ва жараёнларга бой бўлди. ҳуқуқий соҳадаги энг асосий ўзгаришлардан бири – мамлакатимизда қонунчилик фаолияти қизғин тус олганлиги ва кундан-кунга ривожланиб бораётганлигидир. ана шундай бир шароитда қонунлар сифати масаласи кун тартибидаги долзарб муаммолардан бирига айланиши табиий. бу эса, ўз навбатида, мамлакат ҳуқуқ тизимидаги туб ўзгаришлар билан боғлиқ. мамлакатимиз ижтимоий тараққиётининг янги босқичида қонунчиликни тизимлаштириш муаммоси катта ҳуқуқий ва ижтимоий аҳамият касб этади. жамиятимиз ривожининг мустақилликни мустаҳкамлаш босқичида қонунчиликни системалаштириш муаммоси билан бевосита боғлиқ бўлган тушунчалар, улар ўртасидаги ўзаро нисбат масалаларининг туб моҳиятини очиб бериш давлат ва ҳуқуқ назарияси олдидаги долзарб масалалардан биридир. “тизим”, “ҳуқуқий тизим” ва “ҳуқуқ …
4
иб бериш учун «система» категориясининг моҳиятини тушуниб олиш керак. шу ўринда, ҳуқуқий категориялар акс эттирилаётган объект ёки ҳодисанинг моҳиятини ифодалашга хизмат қилади, ушбу объект ёки ҳодисанинг бошқаларидан ажралиб турадиган хусусиятларини, уни ташкил қилувчи белгиларини кўрсатиб беришини, фалсафий категорияларнинг хусусияти эса, нарса ва ҳодисалар(жараёнлар)нинг фақат юқорида кўрсатиб ўтилган алоҳида белгиларинигина акс эттириб қолмай, балки улар ўртасидаги қонуният алоқалари, уларнинг бир-бирини келтириб чиқариши, ўзаро алоқалари ва қарама-қарши томонларини ҳам акс эттиришини қайд этиш лозим. ҳуқуқий тизим ривожланиши механизмини очиш қонунчиликнинг ривожланишига у ёки бу даражада таъсир этувчи ҳуқуқий омилларнинг ролини аниқлаш билан биргаликда қонунчиликни системалаштиришнинг моҳиятини англаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. ҳуқуқий тизим ва ҳуқуқ тизимининг нисбати, миллий ҳуқуқ тизими тараққиётига таъсир этувчи омилларнинг табиати, ўрни ва роли масаласи бугунги кунда давлат ва ҳуқуқ назарияси фани нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга. чунки ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар ҳуқуқий ҳаётга таъсир этиб, ҳуқуқий ҳаёт суръатларини, қонунчилик структурасини ҳам ўзгартирмоқда. бундай омиллар қаторига жамиятдаги …
5
талиб ўтиш лозим. “бирон бир тизимни чуқурроқ англаш учун тизим асосида ётадиган шу мезонларни аниқлаш аҳамиятга моликдир. бундай аниқлаш ҳуқуқ тизимини ўрганиш учун ҳам зарур бўлиб, унинг натижасида биз яхлит ҳуқуқнинг таркибан нималарга асосланиб “қурилганлиги”, ҳуқуқ нормаларининг жамланиши ва гуруҳларга бўлиниши асосида нималар ётганлигини билиб оламиз” . адабиётларда таъкидланишича, ҳуқуқ тизими – тартибга солиш предмети(тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар хусусияти ва мураккаблиги) ҳамда тартибга солиш усули (тўғридан-тўғри кўрсатма бериш усули, ижозат этиш усули ва б.)дан келиб чиқиб ҳуқуқий нормалар йиғиндисининг ҳуқуқ тармоқлари(конституциявий, маъмурий, фуқаролик, жиноят ҳуқуқи ва ш.к.) ҳамда ҳуқуқ институтлари(сайлов ҳуқуқий, мулкчилик институти, зарурий мудофаа ва ш.к.)га бўлинишидир . бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳуқуқ тизими ижтимоий ҳаётнинг асосида ётадиган мураккаб жараёнлар бошқарувини таъминлайди. ҳуқуқ тизими ва ҳуқуқий тизим ҳамда улар нисбати ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш қонунчилик, хусусан, қонунчиликни тизимлаштириш ишларини амалга оширишда тизимли ёндашувни тақозо этади. шунингдек, ҳуқуқ тизими – ҳуқуқнинг иқтисодий ва ижтимоий тузумдан келиб чиққан тузилиши …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қонунчиликни тизимлаштириш ва унинг турлари"

тизимл.doc кириш қонунчиликни тизимлаштириш ва унинг турлари i. кириш……………………………………………………….............2 ii. асосий қисм: 1) қонунчиликни тизимлаштиришнинг тушунчаси ва моҳияти….6 2) қонунчиликни тизимлаштиришнинг методлари…………. 15 3) қонунчиликни тизимлаштиришнинг турлари……………………..26 4) ўзбекистонда қонунчиликни тизимлаштиришнинг механизми….....................................................................30 iii. хулоса……………………………………………………………………35 iv. фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………………..36 кириш ўзбекистон республикасида давом этаётган демократик ҳуқуқий давлатнинг ва миллий-ҳуқуқий тизимнинг шаклланиши жараёни амалдаги қонунчиликни тизимлаштириш бўйича ҳам кенг кўламли вазифаларни илгари суради. қонунчиликни тизимлаштиришни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш давр талабидир. ...

DOC format, 214.5 KB. To download "қонунчиликни тизимлаштириш ва унинг турлари", click the Telegram button on the left.