ҳуқуқ тизими ва тушунчаси

DOC 226,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
тизими ва.doc ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти мундарижа кириш.................................................................................................................. 2 i боб. ҳуқуқ тизими тушунчаси ва унинг ифодаланиши 1.1 ҳуқуқ тизими тушунчаси ва унинг ифодаланиши……… 4 1.2 .ҳуқуқ тизими, қонунчилик тизими ва ҳуқуқий тизим тушунчаларининг ўзаро алокадорликда таснифланиши.. 10 ii боб. ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ тизимининг дастлабки таркибий унсури сифатида 2.1 ҳуқуқнинг институт ва соҳаларга ажратиб тахлил килиниши. ……………………………………………….. 13 2.2 ўзбекистон республикасидаги асосий ҳуқуқ тармоқларининг қисқача тафсили………………………. 25 хулоса................................................................................................................ 29 фойдаланилган адабиётлар рўйҳати............................ 31 к и р и ш давлатимизнинг мустақилликка эришуви ва ўзбекистоннинг ўз истиқлол ҳамда тараққиёт йўлини танлаши мавжуд ижтимоий муносабатлар тизимида қатор ўзгаришларни жорий этди. президентимиз и.а.каримов таъкидлаганларидек: «чуқур ўзгаришлар бизнинг ҳаётимизга шиддат билан кириб бормоқда. собиқ иттифоқдаги республикалардан биринчи бўлиб президентлик бошқарувини жорий этган ҳам, кенг миқёсдаги ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятни тубдан ўзгартириш ва янгилаш йўлига ўтиб олган ҳам бизнинг республика бўлди» . бундай ўзгаришларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ ва унинг ички …
2
олик жамиятига асосланган ҳуқуқий давлатни барпо этиш жараёни кетаётган бир пайтда ушбу тадқиқот ишининг долзарблиги яна бир карра ортади. президентимиз эътироф этганларидаек, «қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот тантана қилмаса, шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қаттиқ интизом, ички уюшқоқлик ва масъулият устувор бўлмаса, қонунлар ва анъаналар ҳурмат қилинмаса, ҳуқуқий давлатни тасаввур қилиб бўлмайди» . курс ишини ёзишдан мақсад ҳуқуқ тизимини такомиллашувини, унинг ички мантиқий бирлигини, таркибий қисмларининг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни билдиришдан иборатдир. мазкур мақсад қуйидаги вазифаларнинг ҳал этилишини талаб этади: · ҳуқуқ тизими тушунчасини замонавий талқин этиш; · ҳуқуқ тизими тушунчасини бошқа ўхшаш ҳуқуқий ҳодиса ва тушунчалар билан ўзаро нисбатини чуқур тадқиқ этиш; · ҳуқуқ тизими таркибий қисмларининг ҳар бирини алоҳида ва ўзаро алоқадорликда кўриб чиқиш; · миллий ҳуқуқ тизимида кечаётган ўзгаришларни таҳлил этиш. курс ишининг назарий-методологик асоси бўлиб, ҳуқуқ тизими билан боғлиқ яратилган илғор илмий таълимотлар, қарашлар, ғоялар, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш концепцияси ва бошқалар хизмат қилади. курс …
3
м ўз доирасига турфа хил муносабатларни қамраб олган мураккаб жамланмадир. бундай мураккаблик ва турфа хиллик ижтимоий муносабатлар билан ўзаро таъсирли алоқада бўлган ҳодисалардан ҳам худди шундай мутаносибликни талаб этади. шундай ижтимоий ҳодисалардан бири ҳуқуқдир. ҳуқуқ - давлат томонидан белгиланадиган ёки рухсат этиладиган ва унинг кучи билан ҳимоя қилинадиган умуммажбурий ҳулқ-атвор қоидалари тизимидир. ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи регулятор бўлиб, унинг ушбу хусусияти ижтимоий муносабатлар билан бўладиган мунтазам алоқадорликни таъминлайди. шунинг учун мавжуд ижтимоий муносабатлар тизимини тадқиқ этиш билангина ҳуқуқ ва унинг ички тузилиши, таркибий қисмлари ҳақида тасаввурга эга бўлишимиз мумкин. юқорида таъкидлангандек, ижтимоий муносабатлар хилма-хил, бироқ, шунга қарамай улар маълум даражада ихтисослашади, мазмунан муайян гуруҳларга бирлашади. биз ушбу объектив жараённи параллел равишда ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ ҳам ўз бошидан кечиришини кузатишимиз мумкин. яъни умуммажбурий хулқ-атвор, юриш-туриш қоидалари ҳам тегишинча гуруҳланади, тизимланади ва яхлит ҳуқуқни ташкил этади. юридик адабиётларда ҳуқуқ томонидан босиб ўтиладиган бундай жараён ҳуқуқ тизими мавзусида таҳлил этилиб, …
4
билан бирга субординация алоқаларининг ҳам мавжудлиги. координация алоқалари тизим ички унсурларининг ўзаро таъсирини ифодаласа, субординация алоқалари эса бир унсурнинг бошқасидан келиб чиқишида кўринади. ҳуқуқ тизимининг таркибий унсурларида ушбу ҳолатни айниқса, яққол кузатиш мумкин. масалан, 2001 йил 29 августда қабул қилинган «жиноий жазоларнинг либераллашуви муносабати билан жиноят кодекси, жионят процессуал кодекси ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун нормалари таъсирини таҳлил этиб кўрайлик. унга кўра, жиноят ҳуқуқидаги жавобгарликдан озод қилиш институти янги мазмундаги нормалар билан бойитилди. яъни жиноят кодексининг 661-моддаси билан тўлдирилиши эндиликда тарафларнинг ярашиши муносабати билан муайян шартлар асосида жиноий жавобгаликдан озод қилиш мукинлигини қонуний мустаҳкамлади. ушбу норма асосида жиноий жавобгарликдан озод қилиш тартиби масаласи жиноят процессуал ҳуқуқида янги институтни вужудга келтирди: ярашув тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби институти. · ҳар қандай тизим таркибий қисмларининг хусусиятлари яхлит қонуниятлардан келиб чиқади. тизим ва унинг унсурлари ўзаро боғлиқлиги шунчалик узвийки, уларнинг якка ўзи мустақил мавжуд бўлиш имконига эга эмас. …
5
ввур эта оламизми? ушбу саволга ҳеч қўрқмасдан йўқ деб жавоб бериш мумкин. зеро, биринчидан, ушбу нормани ҳаётга татбиқ этиш учун жиноят ҳуқуқининг бошқа норма ва институтларига мурожаат этиш зарур бўлади; иккинчидан эса жиноят ҳуқуқи олдига қўйилган вазифалар ҳам айнан ушбу эҳтиёжни, яъни жиноят ҳуқуқи ва унинг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни талаб этади. шунга кўра ўғрилик тўғрисидаги биргина ҳуқуқ нормаси билан барча вазифаларни ҳал этиш ҳуқуқий мантиққа зид бир хулоса бўлар эди. дастлабки хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, органик тизим бу муайян вазифаларни бажарадиган ҳар қандай унсурларнинг оддий йиғиндиси эмас. у ўзида яхлит бир тузилмани ифода этиши, ўз ички тузилишини ташқи муҳит таъсирида ўзгартириб боришга қодир ҳам бўлишлиги керак. юқорида ҳуқуқ тизимининг органик тизимлар гуруҳидаги ўрни асосида энг умумий белгиларини кўриб чиқдик. энди эса ҳуқуқ тизимининг юридик тушунчаси ҳақида тўхталиб ўтсак. юиридик адабиётларда ҳуқуқ тизимини тушуниш турлича ёндашувлар, мунозаралар билан кечади. илк бор ҳуқуқ тизимини тушуниш муаммоларига бағишланган уринишлар 1938-1940 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳуқуқ тизими ва тушунчаси" haqida

тизими ва.doc ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти мундарижа кириш.................................................................................................................. 2 i боб. ҳуқуқ тизими тушунчаси ва унинг ифодаланиши 1.1 ҳуқуқ тизими тушунчаси ва унинг ифодаланиши……… 4 1.2 .ҳуқуқ тизими, қонунчилик тизими ва ҳуқуқий тизим тушунчаларининг ўзаро алокадорликда таснифланиши.. 10 ii боб. ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ тизимининг дастлабки таркибий унсури сифатида 2.1 ҳуқуқнинг институт ва соҳаларга ажратиб тахлил килиниши. ……………………………………………….. 13 2.2 ўзбекистон республикасидаги асосий ҳуқуқ тармоқларининг қисқача тафсили………………………. 25 хулоса................................................................................................................ 29 ...

DOC format, 226,0 KB. "ҳуқуқ тизими ва тушунчаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ҳуқуқ тизими ва тушунчаси DOC Bepul yuklash Telegram