хуршид даврон шеъриятида поэтик образ ва шоир маҳорати

DOC 323,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
даврон шеърияти.doc хуршид даврон шеъриятида поэтик образ ва шоир маҳорати бакалавр даражасинини олиш учун ёзилган битирув малакавий иши мундарижа кириш..................................................................................................3-8 i боб янги ўзбек шеърияти 1. 70–йиллар шеъриятининг услубий манзараси………………9-15 2. янги эстетик идеалга садоқат………………………………16-21 ii боб хх аср ўзбек поэзиясидаги туб бурилиш 1. хуршид даврон шеъриятида поэтик образ ва унинг тадрижи……………………………………………………………22-36 2. жўшқин ва безовта қалб изланишлари……………………37-49 iii боб маънавий-поэтик ворисийлик 1. шоир шеъриятида тарихий шахслар образи талқини…………50-60 2. хуршид даврон ижодида лирик-услубий ўзига хосликлар……………………………………………………………61-70 хулоса……………………………………………………………….71-77 кириш мавзунинг долзарблиги. президентимиз таъкидлаганларидек, ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. бу ҳақиқат кишилик тарихида кўп бора ўз исботини топган. маълумки, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг тафаккури, турмуш тарзи, маънавий қарашлари ўз-ўзидан, бўш жойда шаклланиб қолмайди.уларнинг вужудга келиши ва ривожланишида аниқ тарихий, табиий ва ижтимоий омиллар асос бўлишини ҳаммамиз яхши биламиз. ана шундай муҳим омиллардан бири сўз санъати бўлган адабиётдир. биз ҳаётимизни адабиётсиз, шоир ва ёзувчиларимизни асарларисиз тасаввур эта олмаймиз. …
2
озир ҳам давом эттирилмоқда. ана шундай муҳим масалалардан бири янги ўзбек шеърияти масаласидир. янги ўзбек шеърияти бугун бирданига пайдо бўлиб қолгани йўқ. бу шеърият халқимизнинг минг йиллар оша шаклланиб, сайқалланиб келаётган халқ оғзаки ижоди намуналари, лутфий, навоий, бобур, нодира каби буюк сўз усталарининг асарлари, уларнинг шонли анъаналари заминида шаклланди. маълумки, “янги ўзбек шеърияти” деган атама 80-йилларнинг ўрталаридан эътиборан адабий танқидда қўллана бошлади. аслида эса миллий поэтик тафаккурларимиз тарихидаги жиддий бурилиш ва янгиланиш хх-асрнинг 60-йилларга тааллуқли ҳодисадир. бу бурилиш янги ўзбек лирикасининг тарихини бошлаб берди. 1965-1975 йиллар мобайнида ўзига хос идрок ва мушоҳада тарзи, ғоявий–эстетик дунёси бўлган бутун бошли бир поэтик бўғин камол топди. турғунлик даври иллатлари ушбу адабий наслнинг шаклланиш ва ўсиш жараёнида ўзининг муайян даражада асоратларини қолдирса-да, умуман,унинг ривожи йўлини бутунлай тўса олмади. бугунги шеъриятимиз қиёфасини 60-йиллар шоирларисиз асло тасаввур этиб бўлмайди. 60-йилларнинг ўрталарига келиб навбатдаги поэтик“портлаш”содир бўлди-янги лирика бўй кўрсата бошлади.70-йиллар авлодининг шеъриятга янги куч, янги шиддат билан …
3
омпаниясида фаолият кўрсатмоқда. “қадрон қуёш”, “тунги боғлар”, “тўмариснинг кўзлари”, “баҳордан бир кун олдин”, “болаликнинг овози” каби шеърий китоблар муаллифи хуршид даврон шеърларида воқеликка янгича нигоҳ билан қаровчи, табиат, жамият ва кишилар ҳаётида юз бераётган ўзгаришларни синчковлик билан кузатувчи, айни пайтда бокира ёшликка хос ҳайрат ҳиссини сақлаб қолган зукко шоир сифатида гавдаланди. хуршид даврон сўзга, ифода воситалари ва шеърий шаклларга юксак мезонлар асосида ёндошади. хуршид даврон она, ватан, ёшлик, баҳор ҳақида ёзадими, тўмарис, спитамен, машраб каби буюк аждодларимиз образини яратадими, инсон умрининг энг гуллаган, беғубор ва бетакрор даври бўлган, оппоқ орзулар, нурли дунёсига бой бўлган болаликни қаламга оладими, ишқ–вафо, илк муҳаббат армонлари-ю изтироблари ҳақида ёниб куйлайдими, уларда хуршид давронга хос бўлган ўзгача услуб сезилиб туради. шоир шеърларида инсон руҳиятининг кўз илғамас сезимлари ҳам алоҳида, бўртиб кўзга ташланади. хуршид даврон ижоди, унинг шеъриятининг ўзига хос томонлари ҳали адабиётшунослигимизда етарли равишда ўрганилмаган. 80-йиллар шеъриятида ўзига хос овозга эга бўлган хуршид даврон шеъриятининг ғоявий-бадиий …
4
иликда ижобий баҳо олган. шоирнинг миллий адабиётимиздаги ўрнини, ижодий қиёфасини белгилаган шеърларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари батафсил тадқиқ этилмаган. хуршид даврон ҳамиша халқнинг кўнглини кўтарадиган, одамлар қалбига қувонч, уларни ўйлатиб қўядиган, дунёнинг, ҳаётнинг сир-асрорларидан воқиф этадиган сўзларни топиб айтади. хўш,хуршид даврон шеъриятининг ўзига хослиги нимада? биз ишимизда бу каби ва бошқа саволларга жавоб бериш учун қуйидаги вазифаларни бажаришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик: -70-80-йиллар ўзбек шеърияти, ундаги туб бурилишларни таҳлилга тортиш; -80-йиллар ўзбек шеъриятини юқори босқичга олиб чиқишга ҳисса қўшган айрим шоирларнинг ижодига назар ташлаш; -хуршид даврон шеъриятининг ғоясини тўлиқ очиб бериш; -шоир шеърларида ифода воситаларининг ўзига хослигини ёритиш; -шоирнинг шеърий шаклларга юксак мезон билан ёндошганлигини мисоллар асосида батафсил шарҳлаш; -хуршид даврон шеъриятида образлар ва лирик қаҳрамон масалаларининг таҳлилига алоҳида эътибор қаратиш; -хуршид давроннинг марсияларини таҳлилга тортиш; -хуршид давроннинг тарихий мавзулардаги асарлари ва улардаги тарихий шахслар образи ҳақида умумий хулосалар чиқариш; -шоир шеърларининг бадиияти, шоирнинг маҳорати масалаларига эътибор қаратиш. тадқиқотнинг асосий масалалари …
5
д даврон шеъриятида образлар ва лирик қаҳрамон масалаларининг таҳлилига алоҳида эътибор қаратиш; -хуршид давроннинг марсияларини таҳлилга қилиш; -хуршид давроннинг тарихий мавзулардаги асарлари ва улардаги тарихий шахслар образи ҳақида умумий хулосалар чиқариш; -шоир шеърларининг бадиияти, шоирнинг маҳорати масалаларига эътибор қаратиш. мавзу бўйича қисқача адабиётлар. ишни ёзиш жараёнида президент и.а.каримовнинг “биздан озод ва обод ватан қолсин”, “ватан саждагоҳ каби муқаддасдир”, “тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “юксак маънавият–енгилмас куч” каби асарлари, маънавият ва маърифат, миллий истиқлол мавзуидаги маърузалари биз учун назарий манба бўлиб хизмат қилди. шунингдек,о.шарафиддинов,а.потебня,н.афоқова,у.норматов, р.ходжаева, й.солижонов б.хализаев н.шукуров, яшар қосим, а.ҳайитметов, б.жалилов, ж.жумабоева каби адабиётшунос олимларнинг асарларида ўртага ташланган фикр мулоҳазалари, хуршид даврон ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий мақолаларга эътибор қаратилди. ишнинг илмий янгилиги ва илмий аҳамияти янги ўзбек шеърияти, 60,70 ва 80 йиллар ўзбек шеъриятининг долзарб муаммолари, хусусан; хуршид даврон шеъриятининг ўзига хослиги, шоирнинг образ яратишдаги ўзига хос услуби, шоирнинг лирик қаҳрамонлар характерини яратиш борасидаги усуллари, шоир шеъриятининг ғоявий-бадиий хусусиятлари ҳали …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "хуршид даврон шеъриятида поэтик образ ва шоир маҳорати"

даврон шеърияти.doc хуршид даврон шеъриятида поэтик образ ва шоир маҳорати бакалавр даражасинини олиш учун ёзилган битирув малакавий иши мундарижа кириш..................................................................................................3-8 i боб янги ўзбек шеърияти 1. 70–йиллар шеъриятининг услубий манзараси………………9-15 2. янги эстетик идеалга садоқат………………………………16-21 ii боб хх аср ўзбек поэзиясидаги туб бурилиш 1. хуршид даврон шеъриятида поэтик образ ва унинг тадрижи……………………………………………………………22-36 2. жўшқин ва безовта қалб изланишлари……………………37-49 iii боб маънавий-поэтик ворисийлик 1. шоир шеъриятида тарихий шахслар образи талқини…………50-60 2. хуршид даврон ижодида лирик-услубий ўзига хосликлар……………………………………………………………61-70 хулоса……………………………………………………………….71-77 кириш мавзунинг долза...

Формат DOC, 323,0 КБ. Чтобы скачать "хуршид даврон шеъриятида поэтик образ ва шоир маҳорати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: хуршид даврон шеъриятида поэтик… DOC Бесплатная загрузка Telegram