mеҳнат шартномаси тузиш ва ишга қабул қилишни расмийлаштириш

DOC 147,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663330552.doc mеҳнат шартномаси тузиш ва ишга қабул қилишни расмийлаштириш режа: 1. ишга қабул қилишнинг умумий тартиби 2. ишга қабул қилишда дастлабки синовни қўллаш 3. ишга қабул қилишни расмийлаштириш. 4. меҳнат дафтарчаси ва унинг юридик аҳамияти 5. айрим турдаги меҳнат шартномалари тузишнинг ўзига хос жиҳатлари ишга қабул қилишнинг умумий тартиби ўзбекистон республикаси меҳнат кодексида ва унинг асосида қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бўлиб, мулкчиликнинг барча шаклидаги, турли усулда хўжалик фаолияти юритувчи барча корхона ва ташкилотлар учун бир хил талабларни илгари суради. бу тартиблар меҳнат кодексининг 77-87-моддаларида, ички меҳнат тартибининг намунавий қоидаларида ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган. ишга қабул қилиш юзасидан қатъий тартибларнинг белгиланишидан мақсад – фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширилиши учун қулай ҳуқуқий шароит яратиш, меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш борасида асоссиз чеклашлар ва камситишларга йўл қўймасликдан иборат. ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 6-моддасида айтилишича: барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. жинси, ёши, ирқи, …
2
за билан судга мурожаат қилиши мумкин. ишга қабул қилишни асоссиз рад этишга йўл қўйилмайди. меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган айрим тоифаларга мансуб бўлган фуқароларни (ҳомиладор ва уч ёшга етмаган боласи бўлган аёлларни) ишга қабул қилишлик рад этилган тақдирда унинг сабаби кўрсатилгани ҳолда ёзма жавоб бериш лозим. меҳнат шартномаси унинг тарафлари барча асосий шартлар тўғрисида келишиб олган ва уни белгиланган тартибда расмийлаштирганларидан бошлаб тузилган ҳисоб-ланади. меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади. унинг шакли ўзбекистон республикаси ҳукумати томонидан тасдиқланган намунавий шартномага мувофиқ ишлаб чиқилади. бундай намунавий шартнома ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган . шунингдек, ушбу қарор билан «ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар» ҳам тасдиқланган бўлиб , унда айтилишича, бу тавсияларга, ёзма меҳнат шартномаси намунасига амал қилиш мулкчиликнинг барча шаклдаги корхоналар учун мажбурий саналади. ишга қабул қилиш пайтида иш берувчи ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни талаб қилиши лозим. меҳнат кодексининг 80-моддасида …
3
тегишли ҳужжатни тақдим этади. ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш таъқиқланади». меҳнат кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ишга қабул қилишни амалга оширишдан аввал ишга кирувчининг саломатлигига кўра топширилаётган ишга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида олдиндан тиббий кўрикдан ўтказилиши талаб этилиши мумкин, жумладан, меҳнат кодекснинг 214-моддасида айтилишича: «иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт: ўн саккиз ёшга тўлмаганлар; олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар; ногиронлар; меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар; озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар; умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари. меҳнат шароити ноқулай ишлар ва бажарилаётганида дастлабки тарзда ва вақти-вақти …
4
дан ғаразли жиноятлар содир этган шахслар пул ёки бошқа моддий бойликлар билан боғлиқ вазифаларга қабул қилинишлари мумкин эмас. аммо амалиётда уни текширишнинг механизмлари яхши ишлаб чиқилган эмас ва бу ҳол муаммоларни келтириб чиқармоқда. меҳнат кодексининг 79-моддасига кўра: «ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади. бу қоидадан истиснолар ўзбекистон республикаси ҳукумати томонидан белгиланиши мумкин». жумладан, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорининг 3-иловасида «давлат акционерлик корхоналарининг ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари рўйхати» тасдиқланган бўлиб, унга кўра: 1. хориждаги дипломатик хизмат ходимлари. 2. давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари …
5
ографлар ва кутубхоначилар. 7. театрлар, бадиий жамоалар ва студияларнинг артистлари, рассомлари ва мусиқачилари. 8. илмий муассаса ходимлари, шунингдек, сейсмик станциялар ходимлари. 9. гидрометеорология бош бошқармаси тармоқ ташкилотларининг ходимлари. 10. дала геология экспедициялари, партиялари, отрядлари ва участкалар ходимлари. 11. қишлоқ жойларда ишлайдиган ўрмон ва сув хўжалиги мутахассислари, халқ таълими ходимлари, тиббиёт ходимлари, маданий-маърифий муассасалар ходимлари. 12. умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларидан фойдаланишни амалга оширувчи йўл ташкилотларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 13. қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 14. дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё транспортидан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 15. магистрал трубопроводлар қурилиши ҳамда нефт ва газ конларини тартибга келтиришни амалга оширувчи қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 16. ҳавза ва кўллардаги балиқчилик хўжаликлари, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mеҳнат шартномаси тузиш ва ишга қабул қилишни расмийлаштириш" haqida

1663330552.doc mеҳнат шартномаси тузиш ва ишга қабул қилишни расмийлаштириш режа: 1. ишга қабул қилишнинг умумий тартиби 2. ишга қабул қилишда дастлабки синовни қўллаш 3. ишга қабул қилишни расмийлаштириш. 4. меҳнат дафтарчаси ва унинг юридик аҳамияти 5. айрим турдаги меҳнат шартномалари тузишнинг ўзига хос жиҳатлари ишга қабул қилишнинг умумий тартиби ўзбекистон республикаси меҳнат кодексида ва унинг асосида қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бўлиб, мулкчиликнинг барча шаклидаги, турли усулда хўжалик фаолияти юритувчи барча корхона ва ташкилотлар учун бир хил талабларни илгари суради. бу тартиблар меҳнат кодексининг 77-87-моддаларида, ички меҳнат тартибининг намунавий қоидаларида ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган. ишга қабул қилиш юзасидан қатъий тартибларнинг...

DOC format, 147,5 KB. "mеҳнат шартномаси тузиш ва ишга қабул қилишни расмийлаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.