қурилиш пудрати шартномаси. лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шартномаси

DOCX 89,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1474650304_64990.docx қурилиш пудрати шартномаси. лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шартномаси. илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати шартномаси режа: 1. қурилиш пудрати шартномаси тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгилари 2. қурилиш пудрати шартномасининг тузилиши ва танлов савдоларини ўтказиш 3. лойиҳа-смета ҳужжатлари 4. қурилиш пудратининг шартномаси бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 5. қурилиш пудрати шартномаси бўйича жавобгарлик 6. қурилиш пудрати шартномасининг турлари 5. илмий текшириш, тажриба конструкторлик ва технология ишлари пудрати 1. қурилиш пудрати шартномаси тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгилари қурилиш пудрати шартномаси пудрат шартномасини бир тури ҳисобланади. чунончи, ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 666-моддасида қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. қурилиш пудрати шартномаси мамлакат иқтисодиётида кўп қўлланиши билан ва ўзига хос жиҳатларга эгалиги билан маиший пудрат, лойиҳа ва қидирув …
2
ти шартномасини ўзига ҳос ҳусусиятларидан бири шундаки, унда тарафлар ўртасидаги муносабатлар бажарилган ишлар якунлангандан кейин ҳам давом этади. бунда пудратчи шартномага кўра қурилиш якунлангандан сўнг ушбу объектга хизмат кўрсатиш жумладан, буюртмачининг ходимларини объектдан фойдаланишни ўргатиш, фойдаланиш учун турли кўринишдаги йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олган ҳолатлар назарда тутилади. одатда бундай хизматлар ҳажми, қиймати ва бошқа тавсифлари ҳақидаги келишув қурилиш пудрати шартномасида кўрсатиб ўтилади. демак, пудратчининг мажбуриятларига объектни қуриб битказишгина эмас ушбу объектдан мақсадли фойдаланиш учун буюртмачига техник ва бошқарув кўникмаси ва билимларини бериш мажбурияти ҳам киради. пудрат шартномасини тузишда юқорида кўрсатиб ўтилган тарафларнинг мажбуриятларини киритиш билан ўз касбий фаолиятини амалга оширишда эътиборли бўлиш ва ишни муваффақиятли амалга ошириш ҳамда келгусида шартнома тарафи билан ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмак беради. қурилиш пудрати шартномасининг асосий ҳуқуқий белгилари: биринчидан, бу шартнома сонсенсуал, яъни тарафлар ўртасида ўзаро келишувга эришилган ва шартномада тузилган пайтдан бошлаб тарафларда ҳуқуқ ва бурчларни вужудга келтирадиган шартномалар гуруҳига …
3
эга. шартномада уларнинг кўрсатилмаслиги шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. шунингдек, буюртмачи томониддан шартноманинг бажарилиши учун пудратчига зарур бўлган шароитларни бериш мажбурияти ҳам унинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқади. шартноманинг субъектлари сифатида буюртмачи ва пуратчи иштирок этади. буюртмачи сифатида ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин. шунингдек, асосий буюртмачилар тегишли объектнинг лозим даражада қурилишини, таъмирланишини, жиҳозланишини таъминлаш учун зарурият туғилганда ўзининг барча ҳуқуқларини бошқа шахсларга ўтказишлари мумкин. бунинг учун улар мазкур шахсларга тегишли тарзда ваколат беришлари шарт бўлади масалан: давлат ўз эҳтиёжлари учун қуриладиган объектларнинг белгиланган муддатда қуриб топширилиши ва экспулатация қилиишини тўғри таъминлаш мақсадида маълум бир вазирлик, агентлик ёки муассасага ўз ваколатини бериши мумкин. бундай тарзда ваколатини ўтзказишга фуқаролик ҳуқуқининг барча субъектлари ҳам ҳақлидирлар. 2. қурилиш пудрати шартномасининг тузилиши ва танлов савдоларини ўтказиш қурилиш пудрати шартномаси одатда ёзма шаклда тузилади. тарафлар ўзаро келишиб олишгач, уни имзолайдилар ва шу вақтдан эътиборан уларда ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужуга келади. шартнома буюртмачи …
4
рор қабул қилишдан олдин архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаси ёки бўлиминнг розилигини олиши лозим. шунингдек, тегишли объектни қуриш ва экспулатация қилишга бошқа бир қанча маъмурий органларнинг ҳам розилиги талаб қилинади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган “ўзбекистон республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида низомга асосан амалга оширалади. мазкур низом капитал қурилиш, шунингдек илгари тўхтатиб қўйилган объектлар қурилишини давом эттириш билан боғлиқ ишларнинг бутун комплексини бажариш, товарлар харид қилиш, асбоб-ускуналар сотиб олиш юзасидан танлов савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ва шартларини белгилайди. ушбу низом талаблари ўзбекистон республикаси ҳудудида марказлаштирилган манбалар (давлатнинг капитал қўйилмалари), давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилишда мажбурий ҳисобланса, бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган қурилиш объектлари учун тавсия хусусиятига эга. танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор буюртмачи томонидан фақат танлов савдолари предмети тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, қурилишларнинг аниқ рўйхати, давлат бошқарув органи …
5
ларга эга. буюртмачи қуйидаги функцияларни бажаради: танлов комиссияси таркибини ва иш тартибини шакллантиради ва тасдиқлайди, унинг ишида қатнашади; миқдори танлов ҳужжатларида қайд этиладиган аниқ танлов шартларига боғлиқ бўладиган танлов савдоларида қатнашишга буюртманомаларни таъминлаш шаклини белгилайди; танлов савдоларининг ташкилотчиси бўлади (ушбу функцияларни жалб этиладиган ихтисослашган ташкилотга бериши мумкин); танлов ҳужжатлари таркибини белгилайди; талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ва танлов савдоларига қўйиладиган асосий талабларни, танлов савдолари предметига қўйиладиган ва танлов ҳужжатлари таркибига киритиладиган махсус ва техник талабларни белгилайди; белгиланган тартибда экспертизанинг ўтказилиши ва танлов ҳужжатлари тасдиқланишини таъминлайди, ўзбекистон республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда танлов савдолари натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлайди; танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузади; танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди. буюртмачи инвестор билан белгиланган тартибда тузилган шартномада назарда тутилган ваколатлар доирасида бошқа функцияларни ҳам амалга оширади. танлов комиссияси аъзолари сони тоқ бўлиши керак. қоидага кўра, танлов комиссияси таркибига инвестор, буюртмачи, ўзбекистон республикаси молия …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қурилиш пудрати шартномаси. лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шартномаси"

1474650304_64990.docx қурилиш пудрати шартномаси. лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шартномаси. илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати шартномаси режа: 1. қурилиш пудрати шартномаси тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгилари 2. қурилиш пудрати шартномасининг тузилиши ва танлов савдоларини ўтказиш 3. лойиҳа-смета ҳужжатлари 4. қурилиш пудратининг шартномаси бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 5. қурилиш пудрати шартномаси бўйича жавобгарлик 6. қурилиш пудрати шартномасининг турлари 5. илмий текшириш, тажриба конструкторлик ва технология ишлари пудрати 1. қурилиш пудрати шартномаси тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгилари қурилиш пудрати шартномаси пудрат шартномасини бир тури ҳисобланади. чунончи, ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 666-моддасида қурилиш п...

Формат DOCX, 89,0 КБ. Чтобы скачать "қурилиш пудрати шартномаси. лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шартномаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қурилиш пудрати шартномаси. лой… DOCX Бесплатная загрузка Telegram