mехнат хукуки субъектлари

DOC 117,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663358516.doc mеҳнат ҳуқуқи субъектлари режа: 1. меҳнат ҳуқуқи субъектлари тушунчаси, турлари ва уларнинг ҳуқуқий мақоми 2. фуқаро (ходим)лар меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида 3. иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар) меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида 4. касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва меҳнат жамоалари меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида. иш берувчиларнинг вакиллиги ҳуқуқшунослик фанлари назариясига кўра ҳуқуқ субъектлари деганда амалдаги қонунчиликка мувофиқ субъектив ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлганлари ҳолда ижтимоий меҳнат муносабатларида иштирок этаоладиган шахслар (юридик ва жисмоний шахслар) назарда тутилади. бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш шароитида меҳнат ҳуқуқида меҳнат бозорида бевосита қатнашувчи шахслар субъектлиги хосдир. бундай субъектлар қаторига фуқаролар (ишга ёлланувчи ходимлар), юридик шахслар (иш берувчи корхона ва ташкилотлар), ушбу икки томонларнинг вакиллари, тегишли ҳолларда эса давлат органлари (ишга жойлаштириш органлари тимсолида) киритилишлари мумкин. ушбу субъектларнинг ҳар бири махсус ҳуқуқий статусга эга бўлиб, бу ҳол уларнинг аниқ белгиланган ҳуқуқий муносабатларда қатнашишларига имкон туғдиради. меҳнат ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқий статуси уларнинг меҳнат муносабатларидаги юридик мавқеини …
2
иб чиқиб, меҳнат ҳуқуқий субъекти статуси негизини ташкил этади, бу ҳуқуқий ҳолат конституция, меҳнат кодекси, бошқа қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган. меҳнат ҳуқуқи субъектлари ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг кафолатланганлиги улар ҳуқуқий статусларни мустаҳкамлашга, меҳнат-ҳуқуқий муносабатларни барқарор бўлишига имкон беради. меҳнат-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларнинг жавобгарлиги шахс юридик статусини белгилашда катта аҳамиятга эга. меҳнат-ҳуқуқий муомала лаёқати мазмунининг муҳим элементи – жавобгарлик бўлиб, муомалага лаёқатсиз шахсга жавобгарлик юклаш мумкин эмас. меҳнат ҳуқуқий статус субъектлар меҳнат ҳуқуқий-муомала лаёқати ҳажми, мазмуни турли субъектларда турлича эканлиги билан ажралиб туради. бундан шундай хулоса чиқиши мумкинки, субъектлар гуруҳининг ҳар бирида айрим гуруҳлар ўзига хос статусга эга бўлиши мумкин. масалан, меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида фуқаролар тадбиркорлар (иш берувчи фуқаролар) ва ёлланиб ишловчи фуқароларга, ёлланиб ишловчилар эса ўз навбатида ишчилар, инженер-техник ходимлар, раҳбарлар, ёш болали аёллар каби ўз ҳуқуқий статусига кўра алоҳида мавқеига эга бўлган тоифаларга бўлиниши мумкин. меҳнат жамоалари ҳам меҳнатга оид муносабат субъекти сифатида корхона меҳнат жамоаси, цех, бўлим, филиал меҳнат …
3
обилиятига эга бўлиши лозим. бу қобилият шахснинг жисмоний ва ақлий имкониятлари доирасини ўз ичига олувчи омиллар йиғиндиси билан белгиланади ҳамда жисмоний ёки ақлий меҳнат қилиш жараёнида юзага чиқади. бу имкониятлар юзага чиқиши учун фуқаро муайян ёшга етиши, ўз хатти-ҳаракати учун жавоб бера оладиган ҳолатда бўлиши лозим. меҳнат қилишнинг дастлабки лаёқатлари жуда эрта – бола 4 ёшга кирганидаёқ юзага кела бошлайди, бироқ меҳнат қонунчилиги шахсда меҳнат қила билиш кобилияти амалда пайдо бўлган пайтдан эмас, балки меҳнат ҳуқуқ субъекти бўла олишлиги моментидан бошлаб меҳнат ҳуқуқи субъекти деб тан олади. меҳнат ҳуқуқий субъектлилик амалдаги меҳнат қонунчилик қоидаларига кўра одатда шахснинг 16 ёшга тўлиши билан тан олинади. меҳнат кодексининг 77-моддасига кўра ишга қабул қилиш 16 ёшдан амалга оширилиши кўзда тутилган. ота-оналардан бири ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёзма розилиги билан 15 ёшга тўлган шахслар ҳам, умумтаълим, ўрта махсус ўқув юртларининг ўқувчилари бўш пайтларида ҳаёти ва соғлиги учун хавф туғдирмайдиган ишларга ота-онасидан бири ёки уларнинг …
4
ига, билимига, айрим ҳолларда жинсига ва бошқа ҳолатларга боғлиқ бўлади. меҳнат ҳуқуқий лаёқати чегаралари, имкониятлар чегараси давлат томонидан, иш берувчи томонидан белгиланади. ўзбекистон республикаси конституциясининг 37-моддасида ҳар бир фуқаро ўз жисмоний, аклий, ишчанлик имкониятларидан эркин фойдаланиши мумкинлиги, иш тури, жойини эркин танлашга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган. фуқаро меҳнат ҳуқуқий лаёқатини чекланишига фақат қонунларда махсус назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. масалан, ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 45-моддасида содир этилган жиноят учун фуқаро муайян ҳуқуқлардан, яъни маълум касб, лавозимларда ишлашига суд белгилаган муддат давомида йўл қўйилмаслиги тарзидаги жиноий жазо назарда тутилган . фуқаро меҳнат ҳуқуқлари доимий ва бутунлай чекланиши мумкин эмас ҳамда доим вақтинчалик, чекланган доирада бўлади. меҳнат муносабатлари иштирокчиси бўлган ходимнинг меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатидаги ҳуқуқ-муомала лаёқати мазмуни меҳнат қонунчилиги билан бир қаторда бошқа ҳуқуқ соҳаларига тааллуқли нормаларида ҳам кўзда тутилган. ходимнинг меҳнат ҳуқуқий мақоми фуқаронинг юридик мақомининг таркибий қисми бўлиб, ходимнинг юридик мақоми орқали янада тўлароқ намоён бўла боради. ходимларнинг меҳнат …
5
иланган тартибда амалга оширилиши мумкинлиги кўрсатилган. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1995 йил 19 октябрдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган «ўзбекистон республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом» ҳам худди шу масалага қаратилган . фуқаролиги йўқ шахслар белгиланган тартибда ўзбекистон худудида доимий яшаш учун гувоҳнома олганларидан кейин меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. тегишли рухсатнома (лицензия)га эга бўлмаган шахсларни ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари тақиқланади, бундай ҳоллар аниқланган тақдирда чет эл фуқароси ўзбекистондан чиқариб юборилади. бундай шахсларнинг лицензиясиз ишга қабул қилган мансабдор шахслар тегишли ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши мумкин. фуқаролар (жисмоний шахслар) меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида муайян мажбуриятларни бажаришлари лозимлиги уларнинг меҳнат-ҳуқуқий мақомининг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. бу мажбуриятлар меҳнат шартномаси ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилади. 3. иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар) меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида меҳнат муносабатларининг иккинчи томони – иш берувчилар бўлиб, улар юридик шахслардан иборат бўлиши мумкин. қоидага кўра кўп ҳолларда иш берувчи сифатида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mехнат хукуки субъектлари" haqida

1663358516.doc mеҳнат ҳуқуқи субъектлари режа: 1. меҳнат ҳуқуқи субъектлари тушунчаси, турлари ва уларнинг ҳуқуқий мақоми 2. фуқаро (ходим)лар меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида 3. иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар) меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида 4. касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва меҳнат жамоалари меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида. иш берувчиларнинг вакиллиги ҳуқуқшунослик фанлари назариясига кўра ҳуқуқ субъектлари деганда амалдаги қонунчиликка мувофиқ субъектив ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлганлари ҳолда ижтимоий меҳнат муносабатларида иштирок этаоладиган шахслар (юридик ва жисмоний шахслар) назарда тутилади. бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш шароитида меҳнат ҳуқуқида меҳнат бозорида бевосита қатнашувчи шахслар субъектлиги хосдир. бундай субъектлар қат...

DOC format, 117,5 KB. "mехнат хукуки субъектлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mехнат хукуки субъектлари DOC Bepul yuklash Telegram