mehnat nizolari sudda ko'rish tartibi

DOCX 9 pages 27.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
(мехнат хуқуқи 3-босқич ижтимоий) 14-мавзу. меҳнат низоларини судда кўриш тартиби режа: 1.якка меҳнат низоларини судда кўриш тартиби 2. меҳнатга оид низоли ишларда иштирок этувчи шахслар 1.якка меҳнат низоларини судда кўриш тартиби меҳнат низоларини ҳал этувчи органлар тизимида судлар алоҳида ўринга эга. ўзбекистон республикаси конституцияси, “судлар тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ судлар зиммасига юклатилган асосий вазифа – фуқароларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. айнан ушбу вазифаларни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 22 январда қабул қилиниб, 2018 йил 1 апрелдан кучга киритилган янги таҳрирдаги фуқаролик процессуал кодекси, ўзбекистон республикаси президентининг 2016 йил 21 октябрдаги пф–4850-сонли “суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 7 февралдаги пф–4947-сонли “ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2017 йил 27 февралдаги пф–4966-сонли “ўзбекистон республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари қабул қилинди. ўзбекистон республикаси президентининг «суд-ҳуқуқ …
2 / 9
а. меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низоли ишларни кўриб ҳал қилиш ўзбекистон республикасининг “судлар тўғрисида”ги қонунига ва фуқаролик процессуал кодексига мувофиқ амалга оширилади. ўзбекистон республикасида фуқаролик ишлари бўйича судлар тизимига: · ўзбекистон республикаси олий суди; · қорақалпоғистон республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва тошкент шаҳар судлари; · фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман(шаҳар) судлари киради. судларда кўриладиган якка меҳнат низоларини икки гуруҳга ажратилади. биринчи гуруҳ низоларга мк нинг 268 –моддасида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг, яъни: 1) xодим, кaсaбa уюшмaси ёки xодимлaрнинг бошқa вaкиллик оргaни; 2) давлат меҳнaт ҳуқуқ инспектори; 3) иш берувчи, меҳнaт низолaри комиссиясининг қaроригa рози бўлмaгaн тaқдирдa, шунингдек унгa xодим томонидaн еткaзилгaн зaрaрни қоплaш ҳaқидaги низолaр бўйичa; 4) прокурорнинг даъво аризалари бўйича кўриладиган низолар киради. иккинчи гуруҳ низоларни бевосита суд органларида кўриладиган, яъни қонунга мувофиқ фақат судга тааллуқли бўлган низолар ташкил қилади. бу туркумдаги низолар ўзбекистон республикасининг мк 269-моддасида аниқ белгилаб қўйилган: 1) агар ходимнинг иш жойида …
3 / 9
ан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик; иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни, яъни белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан (квота) ишга юборилган шахсларни, ҳомиладор аёлларни ва 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни уларнинг хомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб ишга қабул қилмаслик ); 6) улар иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан олдиндан келишиб ҳал этилган масалалар юзасидан келиб чиққан бўлса. юқорида санаб ўтилган меҳнат низоларидан бошқа низолар ҳам ходимнинг хоҳишига кўра бевосита туман (шаҳар) судларида кўрилиши мумкин. cуд меҳнат низосини меҳнат низолари комиссиясида кўрилмаган деган важ билан ходимнинг аризасини кўриб чиқишни рад этишига йўл қўйилмайди. 2. меҳнатга оид низоли ишларда иштирок этувчи шахслар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низоли ишларда корхона, ташкилот, муассаса ва ходимлар - тарафлар ҳисобланиб, улар ўртасидаги келишмовчиликлар юқоридаги параграфда кўриб чиққанимиздек, тааллуқлилик қоидаларига асосан судларда кўриш учун тегишли бўлади. судда бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни …
4 / 9
димларнинг фуқаролик муомала лаёқати 15 ёшдан бошланади. меҳнат кодексининг 77-моддасига кўра, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқ лаёқати умумий қоида бўйича 16 ёшдан бошланади. вояга етмаган ходим судда бошқа туркумдаги ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар юзасидан процессуал муомала лаёқатига эга бўлмаслиги мумкин, лекин меҳнат ишлари бўйича ўзининг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўла ҳажмда амалга ошириш ҳуқуқига эга. хусусан, фпкнинг 38-моддасига мувофиқ, меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлардан ва олинган иш ҳақини ёки бошқа даромадни тасарруф этиш билан боғлиқ битимлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича вояга етмаганлар судда ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини шахсан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканликлари эътироф этилади. меҳнат ишлари бўйича судга шахсан мурожаат қилиш ҳуқуқига ёшидан қатъи назар барча ходимлар ҳақли бўлади. шундай экан, судья меҳнат ишлари бўйича 18 ёшга тўлмаган ходимнинг даъво аризасини фпкнинг 152-модаси 6-бандига кўра, яъни ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилганлигини асос қилиб қабул қилишни рад этиши мумкин эмас. меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоли …
5 / 9
жбуриятини юклаши мумкин. меҳнатга оид низоли ишларда ходимнинг вакили сифатида ходим ишлаётган корхонанинг касаба уюшмаси қўмитаси иштирок этиши мазкур туркумдаги ишларнинг ўзига хос процессуал хусусиятларидан биридир. ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 20-моддасига мувофиқ, касаба уюшмалари, уларнинг корхонадаги сайлаб қўйиладиган органлари, ходимлар томонидан сайлаб қўйиладиган органлари, иш берувчиларнинг вакиллик органлари меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари сифатида қатнаша оладилар. ходимнинг вакиллик органи бўлмиш касаба уюшмалари меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, ушбу ҳуқуқни ўз вакиллари орқали бажарадилар. мавзуни мустахкамлаш учун саволлар 1. судларда кўриладиган якка меҳнат низолари бўйича кимлар судга даъво киритиши мумкин? 2. қандай меҳнат низолари фақат судга тааллуқли хисобланади? 3. меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ходимларнинг фуқаролик муомала лаёқати неча ёшдан бошланади? 4. меҳнатга оид низоли ишларда ходимнинг вакили сифатида ким иштирок этиши мумкин? муаммоли вазият 1. заиров почтачи бўлиб ишлаган. унга 1 даражали почтачиларга тўланадиган миқдордаги маош тайинланган. меҳнат шартномасида меҳнат шартлари ва …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mehnat nizolari sudda ko'rish tartibi"

(мехнат хуқуқи 3-босқич ижтимоий) 14-мавзу. меҳнат низоларини судда кўриш тартиби режа: 1.якка меҳнат низоларини судда кўриш тартиби 2. меҳнатга оид низоли ишларда иштирок этувчи шахслар 1.якка меҳнат низоларини судда кўриш тартиби меҳнат низоларини ҳал этувчи органлар тизимида судлар алоҳида ўринга эга. ўзбекистон республикаси конституцияси, “судлар тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ судлар зиммасига юклатилган асосий вазифа – фуқароларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. айнан ушбу вазифаларни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 22 январда қабул қилиниб, 2018 йил 1 апрелдан кучга киритилган янги таҳрирдаги фуқаролик процессуал кодекси, ўзбекистон республикаси президентининг 2016 йил 21 октябрдаги пф–4850-сонли “суд-ҳуқуқ ...

This file contains 9 pages in DOCX format (27.5 KB). To download "mehnat nizolari sudda ko'rish tartibi", click the Telegram button on the left.

Tags: mehnat nizolari sudda ko'rish t… DOCX 9 pages Free download Telegram