mehnat nizolari tushunchasi va uning tasnifi

DOCX 7 sahifa 63,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
(мехнат хуқуқи 3-босқич ижтимоий) 12-мавзу: меҳнат низолари тушунчаси ва унинг таснифи режа :1. меҳнат низолари тушунчаси 2. меҳнат низолари таснифи 1-§. меҳнат низолари тушунчаси ( меҳнат низолари – бу ходим билан иш берувчи ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, жамоа шартномаси ҳамда меҳнатга оид бошқа шартномаларни қўллаш, шунингдек янги меҳнат шартларини белгилаш еки мавжуд шартларини ўзгартириш масалалари юзасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар тушунилади. ) меҳнат низоларини кўриш ва ҳал қилиш ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим усулларидандир. тарафлар ўртасидаги келишмовчилик асосидаги низоли ҳолат меҳнат низоси вужудга келгунига қадар пайдо бўлади. келишмовчиликларнинг предмети янги меҳнат шартларини белгилаш еки мавжуд шартларини ўзгартириш масалалари, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, жамоа шартномаси ҳамда меҳнатга оид бошқа шартномаларни қўллашга оид масалалар бўлиши мумкин. аксарият холатларда меҳнат низоларини келиб чиқишига меҳнатга оид ҳуқуқбузарликлар сабаб бўлади. ( меҳнатга оид ҳуқуқбузарликлар деганда меҳнат муносабатлари субъектининг меҳнат мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик …
2 / 7
лари · меҳнат низоларининг предмети · меҳнат низосининг субъектив томони · меҳнат низосининг объектив томони. меҳнат низоларининг тараф(субъект)лари бўлиб, меҳнат низосининг туридан ёки унинг холатларидан келиб чиқиб, шахсан ўзлари ёхуд ўзларининг вакиллари (касаба органлари, ташкилотнинг раҳбарлари) орқали ходим ва иш берувчилар бўлиши мумкин. меҳнат низоларининг объектлари сифатида ходим ва иш берувчининг манфаатларини таъминловчи меҳнат муносабатларини нормал амалга оширилиши тан олинади. меҳнат низосининг субъектив томони унинг ички томонларини акс эттиради, яъни у тарафларнинг ўзаро меҳнат муносабатларини амал қилишига тўсқинлик қилган ходиса ва ҳаракатларга нисбатан тарафларнинг мотив ва мақсадларини қамраб олади. ходим ва иш берувчининг субъектив меҳнат ҳуқуқи ва юридик мажбуриятлари айбли ҳаракат (масалан, ходим ўзига ўзи чекиш учун танаффус эълон қилиб иш жойида 15 минут давомида бўлмаганлиги учун унга ҳайфсан эълон қилинган) ёхуд айбсиз ҳаракат (масалан, ходим хафта давомида касаллиги туфайли иш жойида бўлмаганлигини вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақаси билан тасдиқланган, лекин иш берувчи у билан тузилган меҳнат шартномасини прогул учун бекор …
3 / 7
қий ҳужжатлар, шунингдек жамоа шартномаси ёки келишуви ва меҳнат шартномаси билан белгиланган бўлади. бундай ҳолларда ходим ўз меҳнат ҳуқуқларини ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларини қайта тиклашни талаб қилади (масалан, меҳнат шартномаси ноқонуний асосда бекор қилинганда ходим қайта ишга тиклаш тўғрисидаги даъво билан мурожаат қилади). даъвосиз меҳнат низолари иш берувчи билан корхонадаги касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ўртасида меҳнат шартларини ўрнатиш ёки ўзгартириш каби масалаларда намоён бўлади. одатда, бу туркумдаги низолар тегишли қонунлар ёки бошқа айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳал этилмаган масалалар юзасидан келиб чиқади(масалан, корхонада янги ишлаб чиқариш нормасини белгилаш ҳақидаги низолар). меҳнат низоларини субъектига кўра қуйидагиларга бўлинади: 1) якка меҳнат низолари 2) жамоаларга доир меҳнат низолари. ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 259-моддасига мувофиқ, якка меҳнат низолари — бу иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир. бундай ҳолларда низонинг ходим манфаатини …
4 / 7
ги келишувга биноан қабул қилинган жамоа шартномалари, келишувлари, локал ҳужжатларни қўлланиш хусусидаги жамоаларга доир меҳнат низолари суд тартибида кўриб чиқилиши лозим. иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан қабул қилинган жамоа шартномалари, келишувлари ва бошқа локал ҳужжатларни қўлланиш хусусидаги жамоаларга доир меҳнат низоларини судлар тарафлардан бирининг аризаси асосида кўриб чиқадилар. меҳнат низоларини объектига кўра : 1) мулкий характердаги; 2) мулкий характерга эга бўлмаган низоларга ажратилади. мавзуни мустахкамлаш учун саволлар 1. меҳнат низоларига таъриф беринг. 2. меҳнат низолари тузилишининг асосий элемент(унсур)ларини айтинг. 3. меҳнат низоларининг тараф(субъект)лари кимлар бўлиши мумкин? 4. меҳнат низолари мазмунига кўра қандай турларга ажратилади? 5. меҳнат низолари принципларини айтиб беринг. тест топшириқлари 1. меҳнат низолари нима? а)– бу ходим билан иш берувчи ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар юзасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар тушунилади. в) бу ходим билан иш берувчи ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, жамоа шартномаси ҳамда меҳнатга оид бошқа …
5 / 7
из с) якка тартибда ва жамоавий 4. якка меҳнат низолари нима? а) — бу иш берувчи ва ходимлар ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир. в)— бу иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир. с)— бу иш берувчи ва ходимнинг вакиллик органлари ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир. 5. меҳнат шартномаси ноқонуний асосда бекор қилинганда ходим қайта ишга тиклаш тўғрисидаги низо мехнат низосининг қайси турига киритиш мумкин? а)даъволи в)даъвосиз с)мазмунли фойдаланилган адабиётлар 0. ўзбeкистoн республикасининг конституцияси // қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 03/18/498/2051-сон) 0. ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси // ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова; қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 03/18/501/2056-сон. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mehnat nizolari tushunchasi va uning tasnifi" haqida

(мехнат хуқуқи 3-босқич ижтимоий) 12-мавзу: меҳнат низолари тушунчаси ва унинг таснифи режа :1. меҳнат низолари тушунчаси 2. меҳнат низолари таснифи 1-§. меҳнат низолари тушунчаси ( меҳнат низолари – бу ходим билан иш берувчи ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, жамоа шартномаси ҳамда меҳнатга оид бошқа шартномаларни қўллаш, шунингдек янги меҳнат шартларини белгилаш еки мавжуд шартларини ўзгартириш масалалари юзасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар тушунилади. ) меҳнат низоларини кўриш ва ҳал қилиш ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим усулларидандир. тарафлар ўртасидаги келишмовчилик асосидаги низоли ҳолат меҳнат низоси вужудга келгунига қадар пайдо бўлади. келишмовчиликларнинг предмети янги меҳнат шартларини белгилаш...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (63,1 KB). "mehnat nizolari tushunchasi va uning tasnifi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mehnat nizolari tushunchasi va … DOCX 7 sahifa Bepul yuklash Telegram