bo'shqaruv hodimlari mehnatini tashkilitish

PPTX 20 sahifa 487,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
презентация powerpoint 15 – мавзу: бошқарув ходимлари меҳнатини ташкил этиш. режа: 15.1. бошқарув меҳнати: таърифлари, хусусиятлари, турлари. 15.2. бошқарув ходимлари ва уларнинг таркиби. 15.3. бошқарув ходимлари меҳнатини ташкил этиш хусусиятлари. 15.4. раҳбарлар иш вақтини режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари. таянч сўз ва иборалар: бошқарув меҳнати, унинг моҳияти, хусусиятлари, турлари; бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш, бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилишнинг йўналишлари, меҳнатнинг мазмунини ўрганиш усуллари; раҳбарнинг ўзини ўзи бошқариши, ўзини ўзи бошқаришнинг вазифалари; менежер фаолиятини режалаштириш ва бошқаришнинг қуроллари. 15.1.бошқарув меҳнати: таърифлари, хусусиятлари, турлари. бошкарув меҳнати - бу маъмурий бошқарув ходимлари томонидан бажариладиган операциялар ва ишлардир. бошқарув меҳнати меҳнатни тақсимлаш ва кооперациялаш даврида ажратилади. маъмурий бошқарув ходимларининг меҳнати йиғма ижтимоий меҳнатнинг ажралмас қисми бўлади. демак, бошқарув тизимидаги меҳнат қанчалик самарали бўлса, йиғма меҳнатнинг натижалари ҳам шунчалик юқоридир. бошқарув меҳнати - бу ижтимоий ишлаб чиқариш меҳнатининг турли туманлигидир, чунки у йиғма маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва бошқарув ходимлари фаолиятининг натижасидир. у ишчилар меҳнати каби …
2 / 20
адан аввал, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида энг характерли операцияларини ажратиш мумкин. улар қуйдагилардан иборатдир: - вазифани қўйиш; - қўлда ва компьютердан фойдаланиш билан ахборотларни қидириш; - ахборотларни таҳлил қилиш; - ахборотларни гуруҳларга ажратиш (қўлда ёки компьютердан фойдаланиш билан); - компьютерсиз энг оддий ҳисоблашлар; - компьютерни қўллаш билан ҳисоб-китоблар; - қарорларни тайёрлаш; - қарорларни якка ҳолда қабул қилиш; - қарорларни жамоавий қабул қилиш; - ҳужжатларни расмийлаштириш, хатларни тузиш ва ҳ.к. маъмурий–бошқарув ходимларининг йиғма маҳсулот предметига таъсир кўрсатиши ахборотларидан фойдаланиш ва уни ушбу объект ҳолатини қўйилган мақсадларга эришиш йўналишига ўзгартириш учун тегишли қарорларни ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. шунинг учун маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатининг асосий хусусияти предметнинг ахборотли характери ва уларнинг меҳнати жараёни (ўзининг мазмуни ва натижалари бўйича)ни меҳнатнинг бошқа турларидан тубдан фарқланиши билан асосланган меҳнат маҳсулотидан иборат бўлади. бошқарув меҳнатнинг якуний маҳсулоти – объектга бошқарув таъсирларининг ўлчамларини белгилаб берувчи қарорлардир. умуман хизматчилар меҳнатларининг натижалари улар томонидан чиқарилган фармойишлар …
3 / 20
қарув қарорларини қабул қилиш, бошқарув таъсирларини бевосита амалга ошириш ваколатларини олган раҳбарлар(менежерлар); - бошқарув хизматлари аппарати ходимлари шахсидаги мутахассислар, амалдорлар, улар бошқарув объекти ҳақидаги ахборатларни таҳлил қиладилар, бошқарув қарорларини тайёрлаш, муҳокама қилиш, танлашди иштирок этадилар, бошқарувчилар учун тавсиялар тайёрлайдилар; - бошқарувчилар ва мутахассисларга хизмат кўрсатувчи, бошқарув жараёни ва унинг иштирокчиларини таъминлаш бўйича ёрдамчи операцияларни бажарувчи техник ижрочилар. 15.2. бошқарув ходимлари ва уларнинг таркиби. кадрлар салоҳияти – меҳнат ресурсларининг умумий сони ва жинси, ёши, маълумоти, касбий кўникмалари, корхонанинг у ёки бу бўғинларида ва жамоатчилик ишлаб чиқаришида қатнашиши билан ифодаланувчи меҳнат ресурслари ёки имкониятларини ифодалайди. кадрлар салоҳияти жамият меҳнат салоҳиятининг таркибий қисмидир. кадрлар корхонада меҳнат билан банд бўлган ҳамда корхона шахсий таркибига кирувчи турли касбиймалакавий гуруҳлардаги ходимлар мажмуасидир. корхонанинг меҳнат ресурслари унинг ишчи кучини тавсифлайди. корхона персонали доимий ва ёлланиб ишловчи, малакали ва малакасиз барча ходимлардан иборат бўлган шахсий таркибни изоҳлайди ишлаб чиқаришдаги асосий «шахс», иқтисодиёт назариясида талқин қилинишича, ишчи кучи - …
4 / 20
лаборатория, илмий-тадқиқот ва тажриба-лойиҳалаштириш бўлимлари (ит ва тл.и), ҳисоблаш маркази ходимлари; ноишлаб чиқариш персонали - уй-жой, коммунал ва ёрдамчи хўжаликларда, соғлиқни сақлаш, профилактика ва таълим муассасаларида фаолият юритувчи ходимлар; раҳбарлар - директор, директор ўринбосарлари, бош мутахассислар, бўлим ва хизмат бошлиқлари, яъни муҳандис-техник персонал (мтп); хизматчилар - ҳужжатларни тайёрлаш, ҳисоб-китоб ва назорат қилиш, хўжалик хизмати ходимлари (агентлар, ғазначилар, иш юритувчилар, котиблар, статистлар ва ҳоказо). мутахассислик инсонда маълум бир турдаги ишларни бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмалар мажмуасининг мавжудлиги билан тавсифланади. масалан, иқтисодчи, бухгалтер, молиячи ёки техник тилда - механик, қурувчи, энергетик, геолог ва бошқалар. ишчиларнинг билим ва қобилиятларига бўлган талаб ягона тариф-малакавий маълумотномасида (ятмм), (мтп) ва хизматчиларга эса лавозимлар малакаси маълумотномада акс эттирилган. бу ҳужжатлар асосида корхоналар ишчи ва хизматчилар тарифларига ўзгартиришлар киритадилар. касбфаолиятнинг махсус ва тор кўринишдаги тури бўлиб, мутахассислик каби назарий билим ва амалий кўникмаларни талаб қилсада, мутахссисликдан фарқли равишда ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб қўшимча …
5 / 20
ллаш шартлари, меҳнат ва унга ҳақ тўлаш шароитлари; меҳнат жамоасида қулай руҳий (психологик) муҳитни яратиш. эвристик меҳнат- бу ҳаммадан аввал раҳбарлар ва мутахасисларнинг меҳнатидир. у ижодий ақлий фаолиятининг табиати, уларнинг психофизиологик моҳиятини тўлиқ даражада акс эттиради. ўзининг мазмунига кўра эвристик меҳнат операцияларнинг иккита туридан ташкил топади: таҳлилий ва конструктив. таҳлилий операциялар қарорлар қабул қилиш учун зарурий ахборотларни қабул қилиш ва идрок этишдан иборатдир. бундай операцияларга, уларни бажаришнинг шакллари ва усулларига кўра, кўйидагилар кирадилар: ҳар хил ҳужжатлар ва адабий манбаларни кўриб чиқиш ва ўрганиш; оғзаки суҳбатлар, сўровлар ва бевосита кузатишларнинг ўтказиш, таҳлил натижаларини тегишли ҳужжатларда (маълумотномалар, маърузалар, таҳлилий обзорларда) баён этиш, мавжуд ҳолатнинг ташхисини қўйиш ёки аниқлаш. конструктив операциялар ҳар хил турдаги қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш билан боғлиқдир. бу операциялар қарорларнинг мазмуни, характери ва мураккаблиги, ҳамда уларнинг якка тартибда ва жамоавий қидиришнинг тегишли усулларига мувофиқ ажратадилар. маъмурий меҳнат - бу ақлий меҳнатнинг ўзига хос тури бўлиб, унинг вазифавий белгиланиши одамлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bo'shqaruv hodimlari mehnatini tashkilitish" haqida

презентация powerpoint 15 – мавзу: бошқарув ходимлари меҳнатини ташкил этиш. режа: 15.1. бошқарув меҳнати: таърифлари, хусусиятлари, турлари. 15.2. бошқарув ходимлари ва уларнинг таркиби. 15.3. бошқарув ходимлари меҳнатини ташкил этиш хусусиятлари. 15.4. раҳбарлар иш вақтини режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари. таянч сўз ва иборалар: бошқарув меҳнати, унинг моҳияти, хусусиятлари, турлари; бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш, бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилишнинг йўналишлари, меҳнатнинг мазмунини ўрганиш усуллари; раҳбарнинг ўзини ўзи бошқариши, ўзини ўзи бошқаришнинг вазифалари; менежер фаолиятини режалаштириш ва бошқаришнинг қуроллари. 15.1.бошқарув меҳнати: таърифлари, хусусиятлари, турлари. бошкарув меҳнати - бу маъмурий бошқарув ходимлари томонидан бажариладиган операциялар ва...

Bu fayl PPTX formatida 20 sahifadan iborat (487,0 KB). "bo'shqaruv hodimlari mehnatini tashkilitish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bo'shqaruv hodimlari mehnatini … PPTX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram