ku'ydirgi (anthrax)

PPT 37 sahifa 3,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 37
куйдирги куйдирги (anthrax) таърифи, тарихи, географик тарқалиши, этиологияси, эпизоотологияси, эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, қиёсий ташхиси, даволаш усуллари, профилактикаси ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар куйдирги куйдирги - спора ҳосил қилувчи бактерия қўзғатадиган (bacillus anthracis), турли юқиш механизмларига эга бўлган, асосан ўзига хос карбункул, баъзида ўпка, ичак ва оғиз-томоқ шаклларида намоён бўладиган антропозооноз ўта хавфли юқумли касалликдир. тарихи ва географик тарқалиши куйдирги қадимдан маълум касалликдир. абу али ибн сино, гиппократ, гомер ва бошқалар бу касалликни ҳайвонлардан одамга юқадиган касаллик деб таърифлаганлар. ўрта асрда италияда xviii ва xix асрда францияда, европа ва америка қитъасида куйдирги касаллиги қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва аҳоли орасида кенг тарқалган. 1965 – 1967 йилларда европа, осиё, америка ва африка қитъаларида 21400 га яқин касаллик қайд этилган. россия, ироқ, ҳиндистон, италия ва англия давлатларида ҳам куйдирги тез-тез учраб туради. ўзбекистон республикасининг барча маъмурий ҳудудларида куйдиргининг нохуш стационар пунктлари мавжуд этиология касаллик қўзғатувчиси bacillus anthracis ҳисобланади. грамммусбат, йирик, у ҳаракат қилмайди, анилин …
2 / 37
рувчилар орқали ҳам юқиши мумкин. ҳайвонларда куйдиргининг клиник белгилари касалликнинг яширин даври 1-3 кун, баъзида 8 кун давом этади. касаллик ўткир, бирдан, баъзан эса ярим ўткир ёки яшин тезлигида бошланади. хасталик яшин тезлигида бошланганда ҳайвон бирдан йиқилиб, оғзи, бурни ва бошқа аъзоларидан қон аралаш суюқлик (кўпик) ажралади, ҳайвон безовталанади, қўзғалувчан бўлиб қолади, нафас олиши ва томир уриши тезлашади, тез орада тиришиш аломатлари юз бериб, юрак фаолияти сусаяди, ҳайвон нобуд бўлади. йирик шохли ҳайвонларда касаллик ярим ўткир турда кечганида ҳайвоннинг тана ҳарорати кўтарилади (40-45 градусгача), эти увишиб мушаклари қисқаради, томир уриши тезлашади, нафас олиши қийинлашади. овқат емай қўяди, нафас олиши янада тезлашади, ҳиқилдоғи шишади, нафас олганда шовқин пайдо бўлади. қорни шишади, ичакдан қон аралаш суюқлик ажралиб чиқади, сийдик билан қон кетади, натижада ҳайвон тезда нобуд бўлади. сигирларнинг сут бериши камаяди, сути сарғиш қон тусли бўлиб, мазаси тахир бўлади. майда шохли ҳайвонларда касаллик яшин тезлигида ўтади ва ҳайвонларнинг тўсатдан нобуд бўлиши билан …
3 / 37
к кўпинча ичак шаклида ўтади. шунингдек хасталик ит, мушук ва кемирувчилардан ҳам юқиши мумкин. шунинг учун ҳам касбга тааллуқли шахслар ва қишлоқ хўжалик ишлари билан шуғулланувчи шахслар устидан эпидемиологик назорат ўрнатиш зарур. хасталик асосан ветеринария ходимларининг рухсатисиз қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонларини сўйиш, гўштини нимталаш ва одамларга тарқатиб юбориш, истеъмол қилиш натижасида келиб чиқади. эпидемиологияси (давоми) ўзбекистонда куйдирги касаллиги билан касалланиш куйдирги билан касалланган ҳайвонни мажбурий сўйиш, гўштини майдалаш, ташиш ва ичакларини тозалаш билан боғлиқ. одам куйдирги билан бемор ҳайвонлар маҳсулотларидан тайёрланган кийим-кечак (пальто, шуба, юнгли ёқа, қўлқоп ва шунга ўхшаш) ларни кийганда, баъзан эса касал ҳайвон маҳсулотлари (гўшт, сут) орқали ва шунингдек, тери ва жун каби маҳсулотларни қайта ишлаш жараёнида ифлосланган ҳаво-чанг орқали ҳам юқиши мумкин. патогенез куйдиргининг қўзғатувчиси соғлом организмга тирналган тери, юқори нафас йўллари ва ошқозон-ичак йўлининг шиллиқ пардаси орқали ўтади. организмга тушган куйдирги таёқчаларининг бир қисми фагоцитлар томонидан ютилади (фагоцитоз), қолган қисми эса лимфа ва қон …
4 / 37
бош оғриғи, бутун тананинг зирқираши, нафас олишининг тезлашиши, касалликнинг 2-3- кунлари эса тана ҳароратининг 39-40 даражага кўтарилиши ва заҳарланиш белгиларининг кучайиши кузатилади. бошнинг оғриши кучаяди, бемор ҳолсизланади, қон босими пасаяди. жигар ва буйрак катталашади. 5-8 кундан сўнг беморнинг аҳволи яхшилана бошлайди. куйдирги тери шаклининг энг хавфлилиги унинг сепсис шаклига, яъни бациллаларнинг қонга ўтиб кетишидир. унда беморнинг аҳволи оғирлашади. бемор йўталганда қон аралаш балғам ажратади, қон аралаш қусади, ичи кетади, нажасида қон пайдо бўлади. клиникаси (давоми) ўпка шакли касалликнинг ўпка шакли жуда оғир ўтади ва ўлим билан тугайди. хасталик тез бошланади, беморда шамоллаш белгилари, кўкрак қисмида ўткир оғриқ пайдо бўлади, нафас олиши қийинлашади, қон босими пасаяди. юрак уриши тезлашади, балғамда қон пайдо бўлади. хасталик 2-3 кун давом этиши мумкин. клиникаси (давоми) ичак шакли куйдиргининг ичак шакли умумий заҳарланиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, қоринда ўткир оғриқ пайдо бўлиши, кўнгил айниши, қон аралаш қусиш ва ич кетиши билан характерланади. беморнинг аҳволи тезда оғирлашади ва …
5 / 37
chanligi − + + qo‘y eritrotsitlari lizisi − + − jelatinani yemirishi to‘ntarib qo‘yilgan archani eslatadi ukol bo‘ylab tez yemiradi, gorizontal o‘simtalar hosil qiladi yuzasida yemirib plenka hosil qiladi gemolitik xususiyati − + + lakmusli zardobda o‘sishi qizartiradi ko‘kartiradi ko‘kartiradi dengiz cho‘chqachasi va quyon uchun patogenligi + − − foges-proskauer reaksiyasi + − + ureaza hosil qilishi − ± − arabinoza − − + ksiloza − − + penitsillinga sezgirligi + − − kuydirgi fagiga sezgirligi + − − қиёсий ташҳис (давоми) фурункул ва карбункулларни йиринг чақирувчи микроблар – кокклар келтириб чиқаради. бундан тери қизариб шишади ва аста – секин йиринг йиғилади, яра устида қора парда пайдо бўлмайди, иситма баланд бўлади. пайпаслаганда оғриқ кам бўлади. куйдиргининг тери шаклида эса яра усти қизаради, папула, пустула, қора парда билан қопланади ва оғриқ сезилмайди. ўлатнинг тери турида бурга чаққан жой қизаради, шишиб кетади, цианоз кузатилади, пальпация қилинганда қаттиқ оғриқ сезилади, умумий заҳарланиш белгилари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 37 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ku'ydirgi (anthrax)" haqida

куйдирги куйдирги (anthrax) таърифи, тарихи, географик тарқалиши, этиологияси, эпизоотологияси, эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, қиёсий ташхиси, даволаш усуллари, профилактикаси ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар куйдирги куйдирги - спора ҳосил қилувчи бактерия қўзғатадиган (bacillus anthracis), турли юқиш механизмларига эга бўлган, асосан ўзига хос карбункул, баъзида ўпка, ичак ва оғиз-томоқ шаклларида намоён бўладиган антропозооноз ўта хавфли юқумли касалликдир. тарихи ва географик тарқалиши куйдирги қадимдан маълум касалликдир. абу али ибн сино, гиппократ, гомер ва бошқалар бу касалликни ҳайвонлардан одамга юқадиган касаллик деб таърифлаганлар. ўрта асрда италияда xviii ва xix асрда францияда, европа ва америка қитъасида куйдирги касаллиги қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва аҳ...

Bu fayl PPT formatida 37 sahifadan iborat (3,0 MB). "ku'ydirgi (anthrax)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ku'ydirgi (anthrax) PPT 37 sahifa Bepul yuklash Telegram