куйдирги (anthrax)

PPT 50 pages 11.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 50
презентация powerpoint куйдирги (anthrax) ўткир юқумли, ўта ҳавфли, зооноз касаллик бўлиб, ўзининг антропоген ўчоқларига эга; чорвадорлик яхши ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган; ўтхўр ҳайвонларда тарқалган шаклда кечадиган инфекция. куйдирги (anthrax) bacillus anthracis граммусбат, ҳаракатсиз, капсула ва спора ҳосил қилувчи йирик бацилла. этиология bacillus anthracis кислородли шароитларда спорага айланади (1-қобиқ, 2-парда, 3-спороплазма) спораси жудаям чидамли, у ташқи муҳитда инфекциянинг доим айланиб юришини таъминлаб туради. сувда 10 йилгача, тупроқда бир неча йиллаб сақланади. спора шаклларини аэрозол кўринишда юқиш эҳтимоли ошади. этиология куйдирги билан ҳамма қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари касалланиши мумкин: йирик ва майда шохли ҳайвонлар, от ва туялар; ҳайвонларга алиментар йўл билан улар яйловда ўтлаётганида юқади; уларга трансмиссив йўл билан ҳам юқади: сўна ва хира пашшалар ёрдамида; аэроген йўл билан ҳам юқиши мумкин. эпизоотология одамлар учун касаллик манбаи бўлиб, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари хизмат қилади: кўпроқ майда шохли хайвонлар – 45- 55% йирик шохли қорамоллар – 32-37% кам ҳолларда чўчқа, от ва туялар касаллик манбаи …
2 / 50
аллик манбаи – касалланган ўтхўр ҳайвонлар; тупроқ – резервуар. тккк куйдиргининг клиник шакллари тери (яра) шакли; пневмония (ўпка, медиастинал) шакли; ошқозон-ичак (абдоминал) шакли; орофарингеал (томоқ, ангинал) шакли. тери шаклида бирламчи аффектннинг ривожланиши доғ папула яра оғриқсиз қора қўтир инкубацион давр 1 кундан 12 кунгача доғ-папула-пустула – 1 кундан 3 кунгача 111111 1- 12 кун давом этган инукбацион даврдан сўнг терида доғ пайдо бўлади, у дастлаб папулага, кейин везикулага айланади. везикула геморрагик пустулага айланади. иккиламчи инфекция қўшилса, яра йиринглаши мумкин. куйдиргининг тери шакли бирламчи тери аффекти – пустуланинг ярага айланаётган вақти яра – касалликнинг 4-8 кунлари 111111 папула – пустула – яра (ўртасида некротик ўчоғи ва атрофида желесимон оғриқсиз шиш бўлади). қора қўтир атрофида иккиламчи везикулалар пайдо бўлади. куйдиргининг тери шакли бирламчи тери аффекти – ярада қора қўтир пайдо бўлаётган вақти қора қўтир – касалликнинг 9-14 кунлари яранинг тубида оғриқсиз қора қўтир пайдо бўлади. қора қўтир 1-2 ҳафтада кўчиб тушади. антибиотиклар …
3 / 50
льтратив асоси бор, яра атрофи қизил ҳошияси мавжуд); атрофдаги юмшоқ тўқимларнинг шиши (желесимон), оҳиста уриб кўрилганда лиқиллайди (стефанский белгиси) куйдиргининг ўпка шакли: инкубацион давр 1-6 кун эрта белгилари: иситма, қақшаш; ҳолсизлик, карахтлик; қуруқ йўтал; кўнгил айнаши, қусиш; ҳансираш кучли терлаш; плеврал оғриқ терминал белгилар: иситмани кескин кўтарилиши; тахикардия; кучли терлаш; кўкрак қафаси/бўйин териости клетчаткасининг шиши; респиратор дистресс; шок; ўлим (бир неча соат/кун ичида) клиниканинг қисқа вақт давом этиши куйдиргининг ўпка шакли (шубҳали ҳолатлар): ўткир оғир ҳолат, қуйидаги белгилардан бирортаси билан: баланд иситма; мушакларда оғриқ; инфекцион-токсик шок; двс синдром; куйдиргининг ўпка шакли (шубҳали ҳолатлар): маҳаллий ўзгаришлар: тез оғир геморрагик пневмониянинг ривожланиши, кучли нафас етишмовчилиги белгилари; ўпка шиши; кўкрак қафасида оғриқ (плеврит оғриғи); ўпка рентгенографиясида инфилтратлар; плеврал суюқлик йиғилиши; қонли балғам. куйдиргининг ўпка шакли (шубҳали ҳолатлар): регионал белгилар: медиастинал лимфа тугунларининг катталашиши (рентгенограммада кўкс оралиғининг катталашиши); бўйин/кўкрак қафаси тери ости клетчаткасининг шиши. куйдиргининг ўпка шакли: кўкс оралиғининг катталашган (медиастинал лимфа тугунларининг катталашган …
4 / 50
и ўзгаришлар куйдиргининг (абдоминал) шакли: ўзига хос белгилари: интоксикация белгилари кўпинча қориндаги оғриққа нисбатан кучли намоён бўлади; оғир кечуви (шок, двс); асцит риожланиши; куйдиргининг (абдоминал) шакли (шубҳали ҳолатлар): касалликнинг ўткир бошланиб, оғир кечиши ва қуйидаги белгилардан 2 тасини мавжудлиги: юқори иситма; инфекцион-токсик шок; двс; куйдиргининг (абдоминал) шакли (шубҳали ҳолатлар): маҳаллий ўзгаришларнинг қуйидагилардан камида 2 тасини мажудлиги: қоринда кучли оғриқ; қон билан ич кетиши; қон билан қусиш; асцит. куйдиргининг орофарингеал шакли: инкубацион давр 1-6 кун (ўртача 2-5 кун) 1- ҳафта иситма томоқда кучли оғриқ кучли фарингит бўйинни бир томонлама шиши оғиз-халқум орқа деворининг зарарланиши (кўпинча бодомсимон безларни) 2 - ҳафта яра ва некротик ўчоқлар; яра устини жигарранг ёки кул ранг парда билан қопланиши; нафас йўлини шиш билан қопланиб, ёпилиб қолиши куйдиргининг оғиз-халқум шакли ўзига хос белгилари: оғиз-халқум шиллиқ қаватида бирламчи аффект ривожланиши: ярали некротик кўринишда; бўйин клетчаткасининг бир томонлама шиши. куйдиргининг оғиз-халқум шакли (шубҳали ҳолатлар): касалликнинг ўткир бошланиб, оғир кечиши ва …
5 / 50
қилиш; қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг маҳсулотларини сотиб олиш, ташиш, қайта ишлашда иштирок этиш; қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини парвариш қилиш, улар жойлашган жойларни тозалаш; йирик ҳашоратларнинг чақиши (сўна пашша); тупроқ боғлиқ ишларда иштирок этиш. куйдирги ташхисотида шубҳа уйғотадиган ҳолатлар: куйдирги тарқалган региондан олиб келинган ҳайвон териси ёки гўштидан фойдаланилганда; куйдирги билан касалланганлар билан мулоқот; тери-аллергик синаманинг мусбат натижа бериши (вакцинация олмаганларда); суртмани микроскопик текширувида грамммусбат таёқчани топилиши (спора-/капсула ҳосил қилувчи таёқча); куйдирги ташхисотини тасдиқловчи омиллар: лаборатор таҳлил учун тегишли материалларни (пустула ичидан, қора қўтир тагидан тўқима, тери ёки эндоскопик биоптат, ликвор, плевра суюқлиги, балғам, қон, қусуқ массалари ёки нажас) текширилганда қуйидаги ўзгаришларнинг бўлиши: куйдирги ташхисотини тасдиқловчи омиллар: пзр нинг мусбат натижа бериши; культуралардан bacillus anthracis ни ажратиб олиниши; серологик текширувларнинг мусбат натижаси (ифа, вестерн-блот, токсинни аниқлаш, хроматографик текширув, флуоресцент антителоларни аниқлаш) куйдиргида текширувга олинадиган биоажралмалар: тери шаклида пуфак ичидан материал яра тубидан ёки қора қўтир четидан материал пункцион биопсия ўпка шаклида балғам (томоқдан …

Want to read more?

Download all 50 pages for free via Telegram.

Download full file

About "куйдирги (anthrax)"

презентация powerpoint куйдирги (anthrax) ўткир юқумли, ўта ҳавфли, зооноз касаллик бўлиб, ўзининг антропоген ўчоқларига эга; чорвадорлик яхши ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган; ўтхўр ҳайвонларда тарқалган шаклда кечадиган инфекция. куйдирги (anthrax) bacillus anthracis граммусбат, ҳаракатсиз, капсула ва спора ҳосил қилувчи йирик бацилла. этиология bacillus anthracis кислородли шароитларда спорага айланади (1-қобиқ, 2-парда, 3-спороплазма) спораси жудаям чидамли, у ташқи муҳитда инфекциянинг доим айланиб юришини таъминлаб туради. сувда 10 йилгача, тупроқда бир неча йиллаб сақланади. спора шаклларини аэрозол кўринишда юқиш эҳтимоли ошади. этиология куйдирги билан ҳамма қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари касалланиши мумкин: йирик ва майда шохли ҳайвонлар, от ва туялар; ҳайвонларга алиментар й...

This file contains 50 pages in PPT format (11.0 MB). To download "куйдирги (anthrax)", click the Telegram button on the left.

Tags: куйдирги (anthrax) PPT 50 pages Free download Telegram