полимерларнинг физик ҳолатлари

PPTX 13 стр. 124,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
полимерларнинг физик ҳолатлари полимерларнинг физик ҳолатлари шишасимон ҳолат оддий жисмларнинг аморф ҳолати яхши ўрганилган. эриган шакарнинг тез совутиб олинган аморф ҳолати ёки қуйи ҳароратдаги глицеринни ҳолатларини аморф жисмларга мисол қилиб келтириш мумкин. булар тиниқ ва мўрт бўлади ва шишани эслатади. қаттиқ жисмларнинг бундай ҳолати шишасимон ҳолат дейилади. аморф жисмлар ҳам бир қатор физик хусусиятлари ва ташқи кўриниши билан оддий шишага ўхшаб кетади. улар куч таъсиридан фақат озгина деформацияга учрайди, маълум шароитда (паст ҳароратларда) мўрт бўлади. шунинг учун полимернинг бу физик ҳолати шишасимон ҳолат дейилади. қовушқоқ-оқувчан ҳолат суюқ ҳолатдаги полимер ҳам аморф тузилишда бўлиб, кўп хусусиятлари билан оддий суюқликларни эслатади. улар ҳам озгина механик куч таъсирида шаклини қайтмас даражада ўзгартиради. аммо оддий суюқликларга қарама-қарши ўлароқ юмб лар суюқликларининг қовушқоқлиги жуда катта бўлади. шунинг учун ҳам полимерларнинг оқувчанлиги оддий суюқликлар оқувчанлигидан тубдан фарқ қилади. полимерларнинг бундай ҳолати қовушқоқ-оқувчанлик ҳолати дейилади. эластик ҳолат аморф полимерлар юқорида келтирилган икки ҳолатдан ташқари оддий жисмларда учрамайдиган …
2 / 13
сида маълум боғланиш бор. молекуласи чизиқсимон бўлган полимерлар кристалл полимерлардир. масалан, полиэтилен, полиэтилентерефталат шулар жумласидандир. кристалл полимерлар маркомолекула тузилишининг чизиқсимонлигининг озгина бузилиши, масалан, полиэтилен занжирининг озгина тармоқланиши, полимернинг кристалланишини бирмунча чегаралаб қўяди. масалан, юқори босимда олинган полиэтилен макромолекулалари паст босимда олинган полиэтилен макромолекулаларига нисбатан тармоқланганроқ бўлганлиги сабабли юқори босимда олинган полиэтиленнинг кристалланиш даражаси пастроқ бўлади. шунинг учун ҳам юқори босимда олинган полиэтилендан пленкалар, паст босимда олинган полиэтилендан трубалар ишлаб чиқарилади. полимер макромолекулаларининг жуда катта бўлиши, уларнинг турли конформацияларга эга бўлиши улардаги деформациянинг ўзига ҳослигини аниқлайди. масалан, улардаги деформацияланиш вақтидаги қайтар жараёнлар анча вақтни талаб қилади. макромолекулаларнинг полидисперслиги полимерларнинг ўзига ҳос хусусиятларидан бири яна шундан иборатки, агар қуйи молекулали моддаларнинг макромолекулаларининг катталиги, яъни мокула массаси бир хил бўлса, (nacl – молекулаларининг мм=58.5, h2o=18 ва ҳ.к.) полимерларда макромолекулалар ҳар хил катталикка ва молекула массага эга бўладилар. яъни бирорта полимер бўлакчасини олиб ундаги макромолекулаларни бир-бири билан солиштирсак, макромолекулаларнинг катталиги ҳар хиллигини кўрамиз. полимер …
3 / 13
а фракциялаб чўктириш ҳамда фракциялаб эритиш усулларидан фойдаланилади. масалан, фракциялаб чўктириш усулида полимер кўп миқдордаги эритувчида яхшилаб эритиб олинади. полимер эритмасига озгина чўктирувчи қўшилади ва бунда энг юқори мм га эга бўлган фракция чўкмага тушади. чўкма фильтрлаб ажратиб олинади. яна озроқ чўктирувчи қўшилади. эритма таркибида қолган фракцияларнинг энг юқори мм га эга бўлгани чўкмага тушади. бу фракция ҳам фильтрлаб ажратиб олинади. яна озроқ чўктирувчи қўшилади ва ҳ.к. шу жараён 20-30 маротаба такрорланиб полимер ҳар хил мм га эга бўлган 20-30 хил фракцияга бўлинади. эритиш ёки чўктириш жараёнлари орқали таркибида бир хил узунликка эга бўлган молекула фракцияларини ажратиб олиш мумкин эмас, чунки занжирлар узунлиги орасидаги фарқ камайиши билан эрувчанликнинг бу фарққа сезилувчанлиги жуда пасайиб кетади. полимерларнинг полидисперслик графиги макромолекуланинг ўртача молекуляр массаси фракциялашдан олинган маълумотлар асосида молекула-массавий тақсимланиш графигини чизиш учун ордината ўқига ҳар хил фракция массасининг полимер массасига нисбати mi/m; абсцисса ўқига эса шу фракциянинг молекула массаси қўйилади (м). бунда …
4 / 13
ртача массавий мм тўғрисида маълумот беради, чунки бу катталиклар фақат концентрациягагина боғлиқ бўлмай, балки полимер молекулаларининг массасига ҳам боғлиқ. бунда wi - алоҳида фракция массаси. демак ҳамма усулларда ҳам мм нинг ўртача қиймати икки хил ифодаланади. бундай ўртача қийматлар монодисперс маҳсулот учун ўзаро тенг mn=mw. аммо полидисперс моддалар, яъни полимерлар учун ҳамма вақт ўртача рақамий қиймат ўртача массавий қийматдан кичик, чунки ўртача массавий қиймат мм полидисперслик ортиб бориши билан кўтарилади. алоҳида фракцияларнинг мм лари бир-биридан қанча кўп фарқ қилса ва фракцияларнинг ўзаро нисбатлари қанча катта бўлса, ўртача рақамий ва ўртача массавий мм лар орасидаги фарқ шунча катта бўлади. шунинг учун юмб нинг полидисперслигини ифодалаш учун mw/mn нисбатидан фойдаланилади. бу нисбат полидисперслик даражаси ёки полидисперслик коэффициенти деб аталади. эътиборингиз учун раҳмат image1.png image2.png image3.png image4.png image5.png /docprops/thumbnail.jpeg
5 / 13
полимерларнинг физик ҳолатлари - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "полимерларнинг физик ҳолатлари"

полимерларнинг физик ҳолатлари полимерларнинг физик ҳолатлари шишасимон ҳолат оддий жисмларнинг аморф ҳолати яхши ўрганилган. эриган шакарнинг тез совутиб олинган аморф ҳолати ёки қуйи ҳароратдаги глицеринни ҳолатларини аморф жисмларга мисол қилиб келтириш мумкин. булар тиниқ ва мўрт бўлади ва шишани эслатади. қаттиқ жисмларнинг бундай ҳолати шишасимон ҳолат дейилади. аморф жисмлар ҳам бир қатор физик хусусиятлари ва ташқи кўриниши билан оддий шишага ўхшаб кетади. улар куч таъсиридан фақат озгина деформацияга учрайди, маълум шароитда (паст ҳароратларда) мўрт бўлади. шунинг учун полимернинг бу физик ҳолати шишасимон ҳолат дейилади. қовушқоқ-оқувчан ҳолат суюқ ҳолатдаги полимер ҳам аморф тузилишда бўлиб, кўп хусусиятлари билан оддий суюқликларни эслатади. улар ҳам озгина механик куч таъсирид...

Этот файл содержит 13 стр. в формате PPTX (124,5 КБ). Чтобы скачать "полимерларнинг физик ҳолатлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: полимерларнинг физик ҳолатлари PPTX 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram