polimerlar mulekulyar massasi haqida

PDF 9 pages 514.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
полимерларнинг молекуляр массаси хақида тушинча юқори молекуляр бирикмалар учун полимерлар кимѐсини алоҳида фан сифатида шакллантирадиган баъзи умумий хоссалар мавжуд. бу хоссалар классик кимѐ тасаввурлари ѐрдамида тушунтирилиши мумкин эмас. юқори молекуляр бирикмаларнинг хоссаларини тушунтириш учун барча синф моддалари учун умумий бўлган мутлақо янги тушунчалар киритилиши лозим. полимерларда бўлиши мумкин бўлган кимѐвий ўзгаришларни макромолекулалар звеноларининг кимѐвий таркиби ифодалайди. элементар звенонинг таркиби ва макромолекуланинг тузилишига полимернинг қутбланганлик даражаси, оддий шароитлардаги унинг фазовий ҳолати, демак ички молекуляр ва молекулалараро таъсири қиймати ҳам боғлиқ. шунинг учун полимернинг эрувчанлиги, унинг иссиқлик ва механик таъсир остидаги ҳолати, электр ўтказувчанлиги, ѐруғлик ва радио тўлқинлар учун ўтказувчанлиги, умуман полимернинг барча физик-механик комплекс хоссалари звено таркиби ва макромолекуланинг тузилишига боғлиқ. битта полимернинг макромолекулалари бир хил кимѐвий таркиб, яъни бир хил элементар звеноларга эга бўлиб, бир-биридан ўлчамлари билан фарқланади. макромолекулалар ўлчами бўйича полимернинг ножинслилиги унинг полидисперслиги билан характерланади. полимернинг полидисперслиги турлича бўлиши мумкин ва у унинг олиниш шароитларига (катализатор ѐки инициатор …
2 / 9
ши (молекуляр массаси қийматининг ўзгариши) билан модданинг физикавий хоссалари шунчалик ўзгарадики, ундан фойдаланиб гомологларни бир-биридан ажратиш мумкин. шундай қилиб полимергомологларни ҳар бирига молекуляр массаси бўйича яқин бўлган аралашмалардан иборат фракцияларга ажратиш мумкин. шунга кўра юқори молекуляр бирикмаларнинг молекуляр массаси айни бирикманинг индивидиуал хоссаларини ифодаловчи константа эмас, балки ўртача статистик катталик ҳисобланади. шу сабабли юқори молекуляр бирикмалар кимѐсига ўртача молекуляр масса тушунчаси киритилади. полимердаги полимергомологларнинг миқдорий тақсимланишини ифодалаш учун полидисперслик тушунчаси киритилади. полимернинг полидисперслик даражаси фракциялар ўртача молекуляр массасининг энг юқори қийматлари билан белгиланади ва молекуляр масса бўйича полимер тақсимотининг эгрилари билан ифодаланади. ф р а к ц и я ла р т а р к и б и молекуляр масса 1-расм. молекуляр масса бўйича тақсимланиш эгрилари 1-расмда бир хил ўртача полимерланиш даражасига эга бўлган, аммо турлича полидисперсликка эга икки полимернинг молекуляр масса бўйича тақсимланиш эгрилари кўрсатилган. расмда 2 тақсимланиш эгриси билан ифодаланган полимерга қараганда 1 эгри чизиқ 1 2 молекуляр …
3 / 9
лекуляр массанинг ўртача арифметик қиймати _ m n ни ҳисоблаш учун молекуляр массанинг ҳар қайси қийматини худди шу молекуляр массали молекулалар сонига кўпайтириб олинган кўпайтмаларни қўшиш, яъни барча молекулаларнинг молекуляр массалари йииндисини олиш, сўнгра шу йиғиндини молекулаларнинг умумий сонига бўлиш лозим: m n =      i ii i n mn n mnmnmn 332211 б) ўртача вазний ѐки ўртача муаллақ ( m w) молекуляр масса; m w ни ҳисоблаш учун умумий молекуляр массадаги айни молекуляр массанинг улушини билиш лозим. умумий молекуляр масса  mini ни ташкил қилади, демак ҳар бир молекуляр массанинг улуши (хi) қуйидагига тенг: хi =  ii ii mn mn агар ҳар бир молекуляр масса қийматини унинг молекуляр массадаги улушига кўпайтириб ва бу кўпайтмаларни қўшиб чиқилса, ҳосил бўлган қиймат ўртача вазний ѐки ўртача муаллақ молекуляр масса дейилади. wmxmxmxm  ....332211 ѐки   iiiiii w mn mnm mn mnm mn mnm m 333222111 ѐки …
4 / 9
матлари олинади. осмометрик усул молекуляр массанинг ўртача рақамий қийматини беради, чунки осмотик босим концентрацияга, яъни молекулалар сонига боғлиқ. нур ѐйиш усули билан ўртача вазний молекуляр масса қиймати топилади. ультрацентрифугалаш ва диффузия усуллари ўртача вазний молекуляр массага яқин қийматларни аниқлаш имконини беради. полимер эритмаси қовушқоқлигини аниқлаш орқали ўртача қовушқоқли ѐки вискозиметрик молекуляр масса қуйидаги тенглама воситасида ҳисоблаб топилади:   /1 1             ii ii v mn mn m бу ерда  - марк-кун-хаувинк тенгламаси деб аталувчи  mk ][ тенгламадаги даража кўрсаткичи. vm қиймати m w дан амалда 20%дан ортиқ бўлмаган қийматга фарқ қилиши мумкин.  = 1 қийматда vm = m w бўлади. демак, турли хил усуллар билан фракцияланмаган полимер молекуляр массаси аниқланганда бир-биридан фарқланадиган ўртача қийматлар олинади. ўта полимолекуляр полимерларнинг молекуляр массалари бир- биридан икки мартадан кўп фарқ қилиши мумкин. фақат турли усулларда топилган полимерларнинг молекуляр массаларининг …
5 / 9
иқнинг асосий характеристикалари бўлиб чўққининг ҳолати ва эгри чизиқнинг кенглиги ҳисобланади. и н т ег р а л о ғи р ли к ул уш и 2-расм. полимерларнинг молекуляр масса бўйича тақсимланиш интеграл эгриси. 3-расм. полимерларнинг молекуляр масса бўйича тақсимланиш дифференциал эгриси. полимерларнинг кўпчилиги молекуляр масса нуқтаи назаридан бир жинсли бўлмайди. молекуляр масса бўйича тақсимланиш полимернинг физик ва механик хоссаларига катта таъсир қилади. молекуляр массавий тақсимотни аниқлашдаги тажриба усулларидан бири полимерни дастлабки намунага нисбатан молекуляр массаси бўйича ҳар бири бирмунча бир жинсли бўлган фракцияларга ажратишдир. фракциялаш турли усуллар билан амалга оширилади. икки тур фракциялаш мавжуд бўлиб, улардан бири намуна миқдори хоссаларини ўрганишга етадиган фракцияларга ажратувчи препаратив усул бўлса, иккинчиси алоҳида фракцияларга ажратмай тақсимланиш эгрисини олиш мумкин бўлган аналитик усулдир. фракциялашнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат: 1) фракциялаш жараѐнида энг кам полимер йўқотиш; 2) фракция ичида энг тор тақсимланган фракциялар олиш. 1-жадвалда полимерларни фракциялаш асосий усулларининг умумий тавсифи келтирилган. 0 0,2 0,4 …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "polimerlar mulekulyar massasi haqida"

полимерларнинг молекуляр массаси хақида тушинча юқори молекуляр бирикмалар учун полимерлар кимѐсини алоҳида фан сифатида шакллантирадиган баъзи умумий хоссалар мавжуд. бу хоссалар классик кимѐ тасаввурлари ѐрдамида тушунтирилиши мумкин эмас. юқори молекуляр бирикмаларнинг хоссаларини тушунтириш учун барча синф моддалари учун умумий бўлган мутлақо янги тушунчалар киритилиши лозим. полимерларда бўлиши мумкин бўлган кимѐвий ўзгаришларни макромолекулалар звеноларининг кимѐвий таркиби ифодалайди. элементар звенонинг таркиби ва макромолекуланинг тузилишига полимернинг қутбланганлик даражаси, оддий шароитлардаги унинг фазовий ҳолати, демак ички молекуляр ва молекулалараро таъсири қиймати ҳам боғлиқ. шунинг учун полимернинг эрувчанлиги, унинг иссиқлик ва механик таъсир остидаги ҳолати, электр ўтка...

This file contains 9 pages in PDF format (514.8 KB). To download "polimerlar mulekulyar massasi haqida", click the Telegram button on the left.

Tags: polimerlar mulekulyar massasi h… PDF 9 pages Free download Telegram