kimyoo`qitishmetodikasi

PPTX 42 стр. 16,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 42
“kimyo fanini o`qitish metodikasi” moduli “kimyo o`qitish metodikasi” mavzu: kimyo fanidan amaliy va laboratoriya mashg`ulotlarini o`qitish texnologiyasi. . режа: 1. кимё фанидан амалий машғулотлар ўтказиш методикаси. 2. мактаб дастурида кўргазмали тажрибалар. янги ва қизиқарли тажрибаларни ўтказиш усуллари. 3. лаборатория ишларини бажаришнинг техника хавфсизлиги қоидалари ва моддаларни сақлаш тартиби. таянч иборалар: эксперимент, амалий машғулот, лаборатория ишиб инструксия, техника хавфсизлик қоидалари, амалий кўникмалар, назорат тури, кўргазмали тажрибалар, ўқувчи тажрибаси. ўқувчилар эксперименти лаборатория тажрибалари ва амалий ишга бўлинади. улар бир-биридан дидактик мақсади билан фарқ қилади. лаборатория тажрибаларининг мақсади янги билимларни эгаллашга янги материални ўрганишга қаратилган бўлади. амалий машғулотлар эса мавзуни ўрганиб бўлгандан кейин олиб борилади ва у билимларни такомиллаштириш ҳамда мустаҳкамлашга, амалий кўникмаларнинг шаклланиши ва шаклланган кўникма ва малакаларни такомиллаштиришга олиб келади, назорат тури ҳисобланади. лаборатория ва амалий машғулотларни ўтказиш, аввало, ўқувчиларнинг шу фандан олган назарий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилади, турли сифат ва миқдорий реакцияларининг ранг ва миқдор ўзгариши билан бориши, чўкма тушиши …
2 / 42
тлар вақтида ўқитувчи ўқувчини замонавий фан-техника янгиликлари билан таништириб, имкон қадар уларга ана шу янгиликлар билан боғлиқ тажрибаларни кўрсатиб бориши зарур. ўқувчи кимё фанидан дастурда берилган билимлар ҳажмини тўлиқ эгаллаб, лаборатория ва амалий машғулотларни мустақил ўтказиш малакаларини эгаллашлари керак. ўқувчи қуйидаги амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишлари керак: кимё ўқув-лаборатория хонасида ишлаш қоидаларини билиш; кимёвий моддалар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларини билиш; оддий кимёвий идишлардан, асбоблардан фойдаланиб, қаттиқ, суюқ моддаларнинг массаларини, ҳажмини ўлчай олиш; лаборатория шароитида тажрибалар ўтказиш учун мураккаб бўлмаган кимёвий асбоб-ускуналар ва идишлар комплектини тайёрлай олиш, кимёвий асбобларнинг бир-бирига уланувчи қисмларини мустақил тайёрлаш; кимёвий моддаларнинг сувли ва бошқа эритувчилардаги эритмаларни маълум бир концентратсияда тайёрлай олиш; суюқ моддалар зичлигини махсус ареометрлар билан ёки бошқа усуллар ёрдамида аниқлай олиш, қайнаш температурасини аниқлаш усулларини билиш; эритувчи ва эриган модда ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш, эриган моддани эритувчидан ажратиш усулларини билиш; реакцион муҳитнинг кислоталилиги ёки ишқорийлигини индикаторлар ёрдамида аниқлаш; мураккаб бўлмаган кимёвий моддалар …
3 / 42
атиш ва моҳиятини англаш; органик моддаларни аниқлашга доир масалаларни ечиш; пластмассаларни аниқлашга доир тажрибаларни ўтказа олиш ва тушунтириб бериш; кимёвий толаларни аниқлаш тажрибаларини билиш; лаборатория ва амалий машғулотларни мустақил ўтказа олиш, реакция моҳиятини тушуниш, кузатиш натижаларини ёзиш ва хулоса чиқариш, реакция сабаби ва натижасининг боғлиқлиги қонуниятларини аниқлаш, моддаларни синтез қилиш жараёнида зарурий шарт-шароитларнинг тўлиқлигини таъминлашни билиш. ўқувчилар экспериментининг бажарилиши қуйидаги босқичларда ўтади: 1. тажриба мақсадини тушуниб олиш. 2. моддаларни ўрганиш. 3. кимёвий идиш ва асбоблардан қурилмалар тузиш. 4. тажрибани бажариш. 5. тажриба натижаларни таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш. 6. олинган натижаларни тушунтириш ва реакция тенгламаларини ёзиш. 7. ҳисобот тузиш. ўқувчи нима сабабдан тажриба бажарилаётганлиги ва қандай муаммони тажриба асосида аниқлаш мумкинлигини билиши керак. ўқувчилар моддаларни асбоблар ва индикаторлар ёрдамида ўрганади. тажрибани бажариш асбоблар билан қандай ишлаш кераклигини, тажрибанинг бориш йўлини билишлари талаб этилади. тажриба натижаларидан унга оид назарий концепциялари асосида хулоса чиқара билиш керак. мактаб дастурида кўргазмали тажрибалар. янги ва …
4 / 42
адан эритма тайёрлаш. ўқувчиларнинг кейинги ишлари миқдорий тажрибаларини ўтказишга қаратилади. тарозидан фойдаланиш, ўлчов асбобларидан фойдаланиб тажрибалар ўтказиш ва экспериментал масалалар ечишдан иборатдир. амалий машғулотлар икки кўринишда бўлади: инструкция ёки тарқатма материал асосида бажариладиган тажрибалар. 2. экспериментал масалалар ечиш. инструкция бу– бажариладиган тажрибанинг ёки тажриба бажарадиган қурилманинг тафсилоти бўлиб у амалиёт қўлланмаларида берилади. унда тажриба ўтказиш хавфсизлиги чоралари тўғрисида ахборот бўлади. лекин инструкция ёрдамида ишни бажариш камлик қилади. шунинг учун тажрибани бажаришни жуда аниқ амалга ошириш амалий ишга тайёргарлик вақтида кўрсатилади. масалан, 8–синфда "аммиакнинг олиниши ва унга оид тажрибалар" мавзусида аммиак тўғрисидаги маълумотлар умумлаштирилади, аммиакнинг сувдаги эритмасини, ишқорий муҳитга эга бўлиши, аммиакнинг сувда эриши ва бошқалар. бу тажрибалардан реакциянинг бориш шароити ойдинлаштирилади. амалий машғулотни ўтказишдан аввал ўқувчиларни қурилмалар тузиш, унда тажриба ўтказиш, ишнинг мақсад ва вазифаси билан таништирилади. уйда ёзиб келинган тафсилотларга аниқлик киритилади. тажрибанинг мақсади ва унинг натижаси тушунтирилади. демонстрaцион столда йиғилган ҳолатдаги аммиак олиш қурилмаси жойлаштирилган бўлади. ундан ўқувчилар …
5 / 42
аш; кўзни сақлаш (чунки зарарли моддаларнинг энг майда томчиси ва буғлари ҳам кўз пардасига тушиб, кўриш қобилиятини йўқотишга олиб келади); қиздирилаётган суюқлиги бор пробирканинг очиқ томонини ўзингиздан ва ўртоқларингиздан четга қаратиш (чунки ўта қиздириб юборилган суюқлик қайнаб чиқиб, қўлга ва юзга сачраши мумкин); пробиркаларда модданинг эритмаларини қиздириш учун уларни пробирканинг 1/3 қисмигача қуйиш қаттиқ моддаларни фақат қуруқ пробиркаларда ва чинни косачада қиздириш керак; моддаларни шиша идишларда қиздирилганда уларни қуруқ ёқилғи алангасига теккизмаслик (идиш дарс кетиб, синиши мумкин); қаттиқ ёқиғини ишлатиб бўлгач, уни махсус қопқоқ билан беркитиб ўчириш; реакцияни кузатаётганда пробиркани юзга яқин олиб келманг; ҳимоя кўзойнаклардан фойдаланишни одат қилиб олинг. тақиқланади !!! модданинг таъмини тотиб кўриш, яқин масофада туриб хидлаш, кимёвий идишларда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш; лабораториядан бирон-бир кимёвий моддани бошқаларга бериш; лабораториядан ҳеч қандай кимёвий моддаларни ёки ортиқча буюмни олиб кетиш; биронта кимёвий модда қайнаётган идиш устидан энгашиб қараш (чунки суюқликнинг майда томчилари кўзга сачраши мумкин); кимёвий реакция жараёнида (буғланаётган, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 42 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "kimyoo`qitishmetodikasi"

“kimyo fanini o`qitish metodikasi” moduli “kimyo o`qitish metodikasi” mavzu: kimyo fanidan amaliy va laboratoriya mashg`ulotlarini o`qitish texnologiyasi. . режа: 1. кимё фанидан амалий машғулотлар ўтказиш методикаси. 2. мактаб дастурида кўргазмали тажрибалар. янги ва қизиқарли тажрибаларни ўтказиш усуллари. 3. лаборатория ишларини бажаришнинг техника хавфсизлиги қоидалари ва моддаларни сақлаш тартиби. таянч иборалар: эксперимент, амалий машғулот, лаборатория ишиб инструксия, техника хавфсизлик қоидалари, амалий кўникмалар, назорат тури, кўргазмали тажрибалар, ўқувчи тажрибаси. ўқувчилар эксперименти лаборатория тажрибалари ва амалий ишга бўлинади. улар бир-биридан дидактик мақсади билан фарқ қилади. лаборатория тажрибаларининг мақсади янги билимларни эгаллашга янги материални ўрганишга қа...

Этот файл содержит 42 стр. в формате PPTX (16,8 МБ). Чтобы скачать "kimyoo`qitishmetodikasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: kimyoo`qitishmetodikasi PPTX 42 стр. Бесплатная загрузка Telegram