амалий машғулот № 1

DOCX 12 стр. 60,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
амалий машғулот № 1 мавзу: биокимё фани ва унинг вазифаси билан таништириш. моддалар алмашинувига кириш. метаболизм тўғрисида тушунча. овқатланиш биокимёси. ажратилган соат -2 с. мақсад. биокимё фани ва унинг вазифаси билан таништириш. хавсизлик техникаси ва биринчи тиббий ердам бериш коидаларини ургатиш. модда алмашинуви. овқатланиш ода алмашинувининг таркибий қисми эканлиги. модда алмашинувининг босқичлари тугрисида тушунчалар бериш. кўриб чиқиладиган саволлар: · биокимё фани ва унинг вазифаси. · техника хавфсизлиги асослари билан таништириш · биринчи тиббий ёрдам бериш асослари. · модда алмашинуви. овқатланиш модда алмашинувининг таркибий қисми эканлиги. · модда алмашинувининг босқичлари (хазмланиш, сурилиш, оралик алмашинув чикиндиларининг чикиб кетиши). · овқатнинг алмашмайдиган ва алмашинадиган таркибий қисмлари. · анаболизм ва катаболизм. метаболизм тушунчаси. биологик кимё фани ва вазифаси. биологик кимё тирик организмлар фаолияти ва ривожланиши асосини ташкил этадиган молекуляр жараёнларни ўрганади. биологик кимё “молекуляр” фанлар – кимё, физик кимё, молекуляр физика методларидан фойдаланади, шунингдек биологик кимёни ўзи ҳам молекуляр фан ҳисобланади. бироқ биологик кимёни …
2 / 12
бўлимдан иборат: 1. статик биокимё. 2. динамик биокимё. 3. функционал биокимё. статик биокимё тирик организм таркибига кирувчи моддаларнинг кимёвий таркиби ва хусусиятларини ўрганади. бу бўлимнинг асосий масалалари биоорганик кимё томонидан ўрганилади. динамик биокимё организмда моддаларнинг қабул қилинишидан бошлаб охирги маҳсулотлар шаклида чиқариб юборилишигача бўлган ўзгаришларни таҳлил қилади. функционал биокимё аъзо ва тўқима функцияларига боғлиқ равишда, уларда кечадиган кимёвий жараёнларни тадқиқ қилади. биологик кимёнинг барча бўлимлари ўзаро узвий боғланган ва замонавий биокимёнинг қисмлари ҳисобланади. агарда илгари биологик кимё ўз ичига тўқима, аъзо ва бутун организм масалаларини олган бўлса, ҳозирда бу фан молекула ва субмолекуляр таҳлиллар даражасида ўрганилади. биологик кимёнинг йўналишлари қуйидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган бўлиши керак: юқори организмлар ҳужайраларининг дифференцировкаси, геном фаоллигининг механизми, ирсий касалликлар ривожланишининг молекуляр асослари ва бошқалар. тиббиёт институтлaридa клиник биoкимё aлoҳидa ўрин тутaди. бўлaжaк умумaмaлиёт шифoкoри пaтoлoгик жaрaён ривoжлaнишининг мexaнизмлaрини тўлиқ ўзлaштириши муҳим aҳaмиятгa эгa. турли кaсaлликлaр aсoсидa мeтaбoлик жaрaёнлaрнинг бузилиши ётaди. сoғлoм oргaнизмдa кaтaбoлизм вa …
3 / 12
ини aниқлaш учун шaрoитлaр ярaтилгaн бўлиб, тaшxис усуллaри тaкoмиллaштирилмoқдa. кимё лабораторияларида ишлаш тартиби кимёвий лабораторияда ишлаётган ҳар бир талаба қуйидаги қоидаларга қатъий риоя қилиши керак: 1. лабораторияда ҳар бир талабага алоҳида иш жойи белгиланади. иш жойида тартиб ва тозаликни сақлаш керак; 2. лабораторияда халат кийиб ишланади, у ерда овқатланиш, чекиш ва баланд овозда гаплашиш қатъиян ман этилади; 3. ҳар бир лаборатория ишидан олдин, талаба шу ишга тегишли назарий материалларни ўрганиши керак ҳамда йўриқнома билан чуқур танишиши, ноаниқ саволларни ҳал қилгандан сўнг тажрибани бошлаши лозим; 4. тажриба учун зарур бўлган кимёвий реактивлар ва асбоб ускуналар мавжудлиги аниқлангандан кейин тажриба ишини бошлаш керак; 5. тажрибанинг боришини диққат билан кузатинг, унинг ҳамма тафсилотларини билиб олинг, натижаларни иш дафтарингизга ёзиб боринг. лозим бўлса асбобнинг расмини чизинг; 6. электр токи, газ, сув ва реактивлар тежамкорлик билан ишлатилиши лозим. тажрибалар учун жуда кам миқдорда моддалар олинг. ишлатилмай қолган ёки ортиқча олинган реактивларни қайта идишга солиш мумкин …
4 / 12
лаборатория машғулотлари давомида қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилиш зарур: 1. зарарли моддалар билан бажариладиган ишларни мўрили шкафда ўтказиш лозим. концентрланган кислоталар ва ишқорлар ҳам шу ерда сақланади; 2. моддаларни қўлда олмай, балки шпатель ёки чинни қошиқчаларда олиш керак; 3. кучли кислоталар, айниқса концентрланган сульфат кислотани суюлтиришда сувни кислотага эмас, балки кислота сувга томчилаб аралаштирилади; 4. ажралиб чиқаётган газларни яқин туриб ҳидлаш таъқиқланади. газни ҳидлаш лозим бўлганда, пробиркани чап қўлга олиб, бурундан пастроқда ушланади ва ўнг қўл билан газ бурун томон елпилади; 5. хлор, бром, водород сульфид ва ис гази билан заҳарланганда, дастлаб заҳарланган кишини очиқ ҳавога олиб чиқиш ва тегишли ёрдам кўрсатиш керак; 6. таркибида симоб, мишьяк (маргимуш), барий, қўрғошин бўлган тузлар заҳарли эканини эсда тутиш лозим, улар билан ишлагандан кейин қўлингизни яхшилаб ювинг; 7. бир реактивни иккинчисига қуйиш чоғида юзингизга ёки кийимингизга сачрамаслиги учун шу идишнинг тепасига энгашиб қараманг; 8. пробиркага бирор реактив солиб қиздирилаётганда, унинг оғзини ўзингизга ёки …
5 / 12
портловчи модда қалдироқ кумуш (ag3n) ҳосил бўлиши мумкин; 15. синган пробирка синиқлари ва қоғоз парчаларини махсус идишларга ташлаш лозим; 16. лаборатория машғулоти тугагач, ҳар бир талаба идишларни ювиши, иш столларини тартибга солиши, газ ва водопровод жўмракларини беркитиши, электр асбобларининг ўчганлигини текширишни унутмаслиги лозим. реактивларни махсус белгиланган жойларга қўйиб, иш жойингизни лаборантга топширинг. ҳар бир талаба кимё лабораторияларида ишлаш техника хавфсизлиги қоидаларини ўрганганидан кейин, лаборатория ишларини бажаришга қўйилади. шуни эсда тутиш керакки, кимёвий лабораторияларда ишлаш: алоҳида эътибор, тартиб, билим ва ишчанликни талаб этади. булар албатта, ишдаги ютуқлар мезонидир. биринчи ёрдам кўрсатиш 1. агар терига концентрланган бирор бир кислота сачраса, дарҳол у ерни кўп миқдордаги сув билан ювиб, жароҳатланган жойга эса калий перманганатнинг 3% ли эритмаси шимдирилган пахта қўйилиши зарур; 2. агар терига ишқор сачраган бўлса, ўша жой аввал сув билан яхшилаб ювилади, сўнгра эса калий перманганатнинг 3% ли эритмаси ёки танниннинг спиртли эритмаси шимдирилган пахта қўйиб боғлаш лозим; 3. агар кўзга …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "амалий машғулот № 1"

амалий машғулот № 1 мавзу: биокимё фани ва унинг вазифаси билан таништириш. моддалар алмашинувига кириш. метаболизм тўғрисида тушунча. овқатланиш биокимёси. ажратилган соат -2 с. мақсад. биокимё фани ва унинг вазифаси билан таништириш. хавсизлик техникаси ва биринчи тиббий ердам бериш коидаларини ургатиш. модда алмашинуви. овқатланиш ода алмашинувининг таркибий қисми эканлиги. модда алмашинувининг босқичлари тугрисида тушунчалар бериш. кўриб чиқиладиган саволлар: · биокимё фани ва унинг вазифаси. · техника хавфсизлиги асослари билан таништириш · биринчи тиббий ёрдам бериш асослари. · модда алмашинуви. овқатланиш модда алмашинувининг таркибий қисми эканлиги. · модда алмашинувининг босқичлари (хазмланиш, сурилиш, оралик алмашинув чикиндиларининг чикиб кетиши). · овқатнинг алмашмайдиган ва ал...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOCX (60,8 КБ). Чтобы скачать "амалий машғулот № 1", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: амалий машғулот № 1 DOCX 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram