зилзила

DOC 444,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1481437872_66478.doc зилзила режа: 1. зилзила ҳақида умумий маълумотлар 2. зилзилалар кучини ўлчаш шкалалари. 3. зилзилаларнинг ер шарида тарқалиши. 4. зилзиланинг пайдо бўлиш сабаблари ва генетик турлари 5. зилзила оқибатлари 6. зилзилани башорат қилиш 1. зилзила ҳақида умумий маълумотлар ернинг ички қисмидан сиртига томон йўналган кучланиш таъсирида ер пўстининг айрим жойларида тўсатдан ер силкинишига зилзила дейилади. зилзила - табиатда содир бўладиган энг хавфли ҳодисаларнинг биридир. тўфонлар, сув босиш, кўчкилар сингари табиат ҳодисалари инсониятга катта кулфат келтиради. лекин уларнинг орасида энг даҳшатлиси зилзиладир. ҳеч бир катаклизм зилзиладек вайронага олиб келмайди ва инсонлар ҳаётига зомин бўлмайди. юнеско маълумотига кўра зилзила келтирадиган иқтисодий зарар ва инсонлар орасидаги қурбонлар бўйича табиий офатларнинг ичида биринчи ўринни эгаллайди. ҳар бир одам зилзила нима эканлигини билади, аммо у нима сабабдан келиб чиқишини билмайди. вулкан отилиши, тоғларда кўчки ривожланиши, йирик метеоритнинг ерга урилиши, ядро бомбаси портлаши, фойдали қазилмаларни қазиб олиш – буларнинг барчаси зилзилага сабабчи бўлиши мумкин. аммо бунда …
2
иён-шон остида бўлган бу зилзила 650 мингдан ортиқ кишиларнинг ҳаётдан кўз юмишига сабабчи бўлган. улкан дарзликлар бутун уйларни, поездларни домига тортиб кетган, темир йўлларни қирқиб ўтган. 1966 йил 26 апрел эрталаб маҳаллий вақт билан соат 5 дан 23 минут ўтганда тошкентда кучли зилзила тинч уйқудаги аҳолини уйғотиб юборган. зилзила тўлқинлари биринчи зарбасининг кучи эпицентрда 7,5 - 8 балл (5,3 магнитудадан ортиқроқ) бўлган. унинг эпицентри шаҳарнинг марказида, гипоцентри эса 9 - 10 км чуқурликда жойлашган. бу зилзила натижасида 7 баллга мўлжалланган иморатларда дарз кетиш ва ҳатто қулаш ҳодисалари рўй берган. биринчи зилзила зарбасидан кейин 4 ой давомида тошкент сейсмик станцияси 800 мартадан ортиқ силкиниш бўлганлигини қайд этган. бундан 5 таси: 10.05; 24.05; 5.06; 29.06 ва 4.07 да бўлиб, 7 баллдан кам бўлмаган, уларнинг магнитудаси 4,5 - 3,5 га тенг бўлган. тошкент зилзиласининг даҳшати ҳали кўпчилик аҳолининг ёдидан кўтарилганича йўқ. бир неча дақиқада шаҳарни чанг-тўзон босиб, кўпгина халқ хўжалиги объектлари, турар-жой бинолари …
3
и сиғар эди. зилзила бўлган замон тоғларнинг «бошидан» тўфон кўтарилди». шу билан бирга заҳриддин муҳаммад бобур бир кунда 33 марта зилзила бўлганини ва у бир йилча такрорланиб турганини кўрсатиб ўтган. xix - асрнинг иккинчи ярмида тошкентда яшаган бир ёзувчи ўзининг тожик - форс тилида ёзилган «тарихи жадидаи тошкент» (тошкентнинг янги тарихи») асарида қуйидаги сатрларни ёзади: «тошкент шаҳрида кучли зилзила воқеа бўлди, мозорларнинг 11 гумбази, ҳазрат ахрор валий масжиди, жомийнинг (чорсудаги) гумбази кунфаякун бўлди, кўп кишилар ғафлатда ётган эди, аҳоли иморатлар тагида қолди. баракхоҳ мадрасаси гумбази тагида 4 толиби илм муллабачча ҳалокатга етди. кучли силкиниш 4 дақиқа давом этди. зилзила тинчигандан кейин ҳам кечалари бедор бўлган кишиларга қарийб бир ой давомида ер ҳаракати маълум бўлиб турди». зилзила ҳодисасини сейсмология фани ўрганади. зилзила ер пўстининг остки қисмидаги, жумладан, мантиядаги моддаларнинг сараланиш жараёнида вужудга келади. бунда ҳосил бўлган теб​ранма тўлқинли ҳаракатлар зилзила марказидан атрофга ва ер юзаси бўйлаб тарқалади. зилзиланинг дастлабки ҳаракатидан кейин …
4
. изосейст – тебранишлар кучи тенг бўлган чизиқ. литосфера ва астеносферадан таркиб топган тектоносферада бундай жараёнлар натижасида гипоцентрда механик энергия ҳосил бўлади. бу энергия гипоцентр атрофидаги қатламларга эластик тўлқинлар тарзида ёйилади. 2. зилзилалар кучини ўлчаш шкалалари. хуi-хуii асрлардан бошлаб зилзила кучини ўлчаш учун турли усуллардан фойдаланиб келинган. ҳозирги вақтгача кўпгина мамлакатларда олимлар томонидан элликдан ортиқ сейсмик шкалалар таклиф этилган. улардан энг кўп тарқалганлари ва кўпчилик мутахассисларга маъқул бўлгани учта бўлиб, биринчиси 1917 йилда халқаро сейсмик ассоциация томонидан қабул қилинган 12 балли меркалли-канкани-зиберг шкаласи ҳисобланади ва ундан ҳозиргача бир қанча европа давлатларида фойдаланиб келинмоқда. иккинчиси, 1931 йилда ақш тадқиқотчиларидан вуд ва ньюманлар томонидан меркалли шкаласига бир оз ўгартиришлар киритилиб мукаммаллаштирган 12 балли мм шкаласи ҳисобланади. учинчиси россиядаги ер физикаси институтида проф. с.в.медведев томонидан ишлаб чиқилган 10 балли шкаладир. 1964 йили мавжуд сейсмик шкалалар бошқа мамлакатларнинг олимлари билан бирга қайта кўриб чиқилиши натижасида зилзиланинг интенсивлигини белгиловчи халқаро сейсмик шкала ишлаб чиқилган. хусусан, …
5
жойда бўлганлардан фақат тинч ҳолатда турганларгина сезади. тебраниш гўё маълум масофада юк машинаси ўтгандек туюлади. синчков кузатувчи осма ҳолатда бўлган буюмларнинг енгил тебрани​шини илғаб олади, биноларнинг юқори қаватларида тебраниш нисбатан кучлироқ бўлади. iv балл. сезиларли тебраниш қайд этилади. бино ичида бўлган инсонларнинг аксарият қисми, очиқ жойдагиларнинг озчилиги сезади. баъзан уйқудагилар ҳам ўйғонади. уй дера​залари, эшиклар, идишлар енгил титрайди. осма ҳолатда бўлган анжомлар тебранади. идишлардаги суюқликларда чайқалиш кузатилади. уни тўхтаб турган автотранспортдагилар ҳам сезиши мумкин. v балл. уйқудаги кишилар қўрқув аралаш уйғониб кетади. зилзилани бино ичидаги инсонларнинг барчаси сезади. айримлар кўчага қочиб чиқади. ҳайвонлар безовта бўлади. осма соатлар тўхтаб қолади. мустаҳкам асосга эга бўлмаган айрим буюмлар қулаб тушади ёки сурилади. яхши маҳкамланмаган эшик ва деразалар очилиб-ёпилади. идишлардаги суюқликлар кучли чайқалади, қисман тўкилади. vi балл. инсонларни қўрқув босади. зилзилани бино ичидаги ва очиқ жойдаги инсонларнинг барчаси сезади. одамлар уйдан ташқарига қочиб чиқишади. ҳаракатдагилар мувозанатини йўқотади. ҳайвонларда безовталик кучаяди. баъзан шиша буюмлар синиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"зилзила" haqida

1481437872_66478.doc зилзила режа: 1. зилзила ҳақида умумий маълумотлар 2. зилзилалар кучини ўлчаш шкалалари. 3. зилзилаларнинг ер шарида тарқалиши. 4. зилзиланинг пайдо бўлиш сабаблари ва генетик турлари 5. зилзила оқибатлари 6. зилзилани башорат қилиш 1. зилзила ҳақида умумий маълумотлар ернинг ички қисмидан сиртига томон йўналган кучланиш таъсирида ер пўстининг айрим жойларида тўсатдан ер силкинишига зилзила дейилади. зилзила - табиатда содир бўладиган энг хавфли ҳодисаларнинг биридир. тўфонлар, сув босиш, кўчкилар сингари табиат ҳодисалари инсониятга катта кулфат келтиради. лекин уларнинг орасида энг даҳшатлиси зилзиладир. ҳеч бир катаклизм зилзиладек вайронага олиб келмайди ва инсонлар ҳаётига зомин бўлмайди. юнеско маълумотига кўра зилзила келтирадиган иқтисодий зарар ва инсонлар ора...

DOC format, 444,0 KB. "зилзила"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: зилзила DOC Bepul yuklash Telegram