бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги

PPTX 20 sahifa 1,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги «бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги» фан ўқитувчиси: абобакирова зебунисо асроровна ишчи ўқув дастури бўйича умумий ўқув соати − 100 соат маъруза − 8 соат амалий машғулотлар − 6 соат мустақил таълим соати − 86 соат асосий адабиётлар кмк 2.01.03-96 зилзилавий худудларда қурилиш, тошкент, 2007. абдурашидов к.с. и. др. “сейсмостойкость сооружений” м. наука, 1998. абдурашидов к.с. “колебания и сейсмостойкость сооружений” тошкент, фан, 1989. ҳобилов б.а. “иншоотлар динамикаси ва зилзилабардошлиги” 200 3 ҳобилов б.а., н. шомуродов. “зилзилабардошли иморатлар” тошкент мехнат.1989. мавзу: фаннинг мақсад ва вазифалари. зилзила ҳақида асосий тушунчалар. режа 1. зилзила ҳақида умумий маълумотлар 2. зилзила табиати ва келиб чиқиш сабаблари “бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги” фаннинг вазифалари ўз навбатида сейсмик ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотларни лойиҳалаш асосларини ўргатишдан иборат. бунда бино ва иншоотлар қуриладиган қурилиш майдонининг геологик ва гидрогеологик шарт-шароитларидан бошлаб, уларни тиклаш, улардан фойдаланиш жараёнларидаги барча талабларнинг бажарилиши учун керакли бўлган ҳисоб-китоблар, лойиҳалаш асослари, ҳажмий-режавий ва тузилмавий …
2 / 20
олиб борилган илмий кузатишлар ер қатламининг доимий, аммо жуда секин ҳаракатда эканлигини кўрсатди: қобиқнинг баъзи жойлари кўтарилади, баъзи ерлари пасаяди, айрим жойлари эса горизонтал йўналишда силжийди. ер қобиғининг бундай ҳаракати тектоник ҳаракат деб аталади. зилзиланинг келиб чиқиш сабаби тўғрисида эластик қайтиш назариясининг схемаси. реал геологик шароитда навбатдаги силжишнинг рўй бериши учун ўнлаб-юзлаб йиллар керак бўлади. асосий зилзиладан илгари форшок деб аталувчи кучсиз силкиниш содир бўлади. узилиш-силжиш рўй берган жой гипоцентр ёки зилзила фокуси деб аталади. гипоцентрнинг ер сиртидаги проекцияси эпицентр деб ном олган. такрорий ер силкинишларини афтершоклар дейилади. афтершокларнинг келиб чиқиш сабаблари асосий силкинишга айнан ўхшашдир. биз кўриб ўтган зилзилалар ер қобиғининг тектоник харакатига боғлиқ бўлганлиги сабабли улар тектоник зилзилалар деб аталади. зилзилаларнинг бу гуруҳи кенг тарқалган бўлиб, бино ва иншоотлар учун энг хатарли ҳисобланади. зилзилаларнинг қолган икки гуруҳи вулқон отилиши ва карст ҳодисаси билан боғлиқ. улар табиатда биринчисига нисбатан камроқ учрайди, қуввати ҳам бирмунча кучсиз. зилзила қуйидаги гурухларга бўлинади. …
3 / 20
шқинлари, зилзилалар ва ҳоказо. улар келтирадиган зарар кўлами ҳам ўзига яраша. сўнгги пайтдаги иқлим ўзгаришлари табиий офатлар сонини кескин орттириб юборди. 2017-йилнинг ўзида 905 та табиий офат рўйҳатга олинган. бугун эътиборингизга ўтган аср бошидан бери рўйҳатга олинган энг кучли 10 та зилзила ҳақида маълумот бермоқчиман. демак, бошладик… 10. ассам – тибет (8.6 балл) 1950-йил 15-августда рўй берган ушбу зилзила тибет ва ҳиндистоннинг ассам штатлари оралиғида 1500 кишининг умрига зомин бўлган. зилзила кучи хитойнинг юннан шаҳридан калкуттагача сезилган. ер қатламларининг силжиши натижасида дарёлар ўзанини ўзгартириб, ўнлаб қишлоқларни вайрон қилган. 9. шимолий суматра, индонезия (8.6 балл) ушбу зилзила 2005-йил 28-мартда, даҳшатли цунами воқеасидан бир неча ой ўтиб содир бўлган ва 1300 кишини ҳаётдан олиб кетган. тебраниш икки дақиқа давом этиб, ундан кейин 5-6 баллик 8 та афтершок кузатилган. зилзила натижасида ниас ороли энг кўп зарар кўрган. 8. рет ороллари, аляска (8.7 балл) 1965-йилда юз берган. зилзила натижасида ҳосил бўлган баландлиги 10 метрли …
4 / 20
берган. 6 дақиқиа давом этган табиий офат 29 минг одамни ҳаётдан олиб кетган. фукусима ядро реакторига ҳам шикаст етган. зилзиладан сўнг 6.0 баллдан юқори бўлган 50дан ортиқ афтершок кузатилган. ер қатлами 10-25 смга силжиган. инсоният тарихидаги энг даҳшатли табиий офат сифатида муҳрланди. 2004-йил 26-декабрда рўй берган зилзила ва тсунами оқибатида 250 минг киши ҳаётдан кўз юмган, 1.7 миллион киши эса бошпанасиз қолган. даҳшатли цунами жануби-шарқий осиё ва шарқий африканинг 14 давлатида кузатилган. 4. ҳонсю оролининг шарқий соҳили, япония (9.0 балл) 2. принс уилям, аляска (9.2 балл) 28 март 1964-йилда рўй берган ушбу зилзила 311 миллион $ зарар келтирган. 128 киши нобуд бўлган. минглаб одамлар жароҳатланган ва бошпанасиз қолган. зилзила оқибатида электр узатиш, телефон тармоқлари; газ қувурлари ишдан чиққан. цунами гаваи оролларигача етиб борган. инсоният тарихида қайд этилган энг кучли зилзила. 22 май 1960-йилда рўй берган, 1655 кишининг ёстиғини қуритган. зарар кўлами 550 миллион $ бўлиб, кейин рўй берган цунами оқибатида …
5 / 20
бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги" haqida

бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги «бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги» фан ўқитувчиси: абобакирова зебунисо асроровна ишчи ўқув дастури бўйича умумий ўқув соати − 100 соат маъруза − 8 соат амалий машғулотлар − 6 соат мустақил таълим соати − 86 соат асосий адабиётлар кмк 2.01.03-96 зилзилавий худудларда қурилиш, тошкент, 2007. абдурашидов к.с. и. др. “сейсмостойкость сооружений” м. наука, 1998. абдурашидов к.с. “колебания и сейсмостойкость сооружений” тошкент, фан, 1989. ҳобилов б.а. “иншоотлар динамикаси ва зилзилабардошлиги” 200 3 ҳобилов б.а., н. шомуродов. “зилзилабардошли иморатлар” тошкент мехнат.1989. мавзу: фаннинг мақсад ва вазифалари. зилзила ҳақида асосий тушунчалар. режа 1. зилзила ҳақида умумий маълумотлар 2. зилзила табиати ва келиб чиқиш сабаблари “бино ва иншоотлар зилзил...

Bu fayl PPTX formatida 20 sahifadan iborat (1,4 MB). "бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: бино ва иншоотлар зилзилабардош… PPTX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram